Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.81K subscribers
5.39K photos
166 videos
1 file
5.31K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
📊#Инфографика: 2021 йил август ойида Ўзбекистоннинг #МДҲ давлатлари билан савдоси

📌Республика ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми #МДҲ давлатларига тўғри келади.

📈 Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми ёки 37,9 %и МДҲ давлатларига тўғри келиб, ташқи савдо айланмасидаги 2020 йилнинг мос даврига нисбатан улуши 7,8 %га кўпайган.

▪️Ўзбекистон Республикасининг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 2021 йил январь-август ҳолатига кўра 9467,1 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

▫️Шундан экспорт 3280,4 млн. АҚШ долларига етган бўлса, импорт 6186,7 млн. АҚШ доллари қийматида қайд этилди.

▪️Ўзбекистон Республикасининг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасининг энг юқори ҳажмлари Россия Федерацияси (47,2%), Қозоғистон (26,2%) ҳамда Қирғиз Республикаси (6,3%) давлатлари билан қайд этилди.

ўзб review.uz/oz/gq0
рус
review.uz/gq0
инг
review.uz/en/gq0

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊#Инфографика: Самарқанд вилоятининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг инфографикасида Самарқанд вилоятининг сўнгги беш йилликдаги ривожланиш натижалари келтирилган.

✔️2017-2020 йилларда вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) 11% га ошиб, 43,8 трлн. сўмни ташкил этди.

✔️Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 7,4 трлн. сўмдан 18,4 трлн. сўмга (ўсиш 28%) ошди.

✔️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 0,7% га, 2016 йилдаги 17,6 трлн сўмдан 2020 йилда 33,8 трлн сўмга ошди.

✔️Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 35 % га, 2016 йилдаги 34,6 мингдан 2020 йилда 46,7 мингга ўсди.

✔️Инфратузилмани ривожлантириш соҳасида 2016-2020 йилларда 243 км газ қувурлари ва 1 583 км сув таъминоти тармоқлари ётқизилди.

✔️Шунингдек, қарийб 100 км автомобил йўллари фойдаланишга топширилди.

✔️Ўтган беш йил мобайнида Самарқанд вилоятида 203 мингта иш ўрни яратилди.

✔️Вилоятда 4 854 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди.

✔️Мактабгача таълим муассасаларида 13 мингта, мактабларда 59,4 мингта, шифохоналарда 2,5 мингта ўринга мўлжалланган коекалар ташкил этилди.

ўзб review.uz/oz/v5y
рус
review.uz/v5y
инг
review.uz/en/v5y

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📌Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчиларни ўз дастури билан таништирди

ЎзЛиДеПнинг президентликка номзоди Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчилар билан учрашувда ўзининг 5 йиллик президентлик дастури билан таништирди:

🔻Имом Бухорийнинг ёдгорлик мажмуасида 10 минг ўринли масжид, 3 та меҳмонхона, 24 та оилавий меҳмон уйлари барпо этилади.

🔻Вилоятда 450 мингта иш ўрни яратиш орқали камбағалликни 2 баробарга қисқартириш режалаштирилган. Бунинг учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида вилоятга ҳар йили қарийб 1 триллион сўм имтиёзли кредит ажратилади.

🔻Вилоятни юртимизнинг “Туризм дарвозаси”га айлантириш орқали келгуси беш йилда туризм хизматлари ҳажми камида 10 баробарга оширилади. Бунда, 600 дан ортиқ янги меҳмонхона ва оилавий меҳмон уйлари ташкил этилиб, ётоқ ўринлар сони 22 мингтага етказилади.

🔻Вилоятда Халқаро кулинария ва сервис мактаби ташкил этилиб, ўқитишга Франция, Италия, Япония, Туркиядан етакчи рестораторлар жалб этилади. Шунингдек, Халқаро гастрономик фестиваль ташкил этилади.

🔻Самарқанд халқаро аэропортига парвозлар сонини 7 баробарга ошириб, йўловчилар оқими эса йилига 220 мингдан 1,5 миллион нафарга етказилади. Самарқандда хаб бўлади. Чет элдан хусусий самолётлар ҳам учиб келишади.

🔻Келгуси йилда 212 гектар ер майдонида “Самарқанд бизнес ва туризм маркази” барпо этилади.

🔻Келгуси беш йилда Самарқанд вилоятини ривожлантириш учун давлат ҳисобидан 41 триллион сўм йўналтирилади.

🔻Келгуси беш йилда вилоятда 8 миллиард долларлик 5,5 мингдан зиёд катта-кичик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 250 минг доимий иш ўринлари яратилади.

🔻Келгуси икки йилда Нуробод, Каттақўрғон ва Тойлоқ туманларида жами қуввати 400 Мегаваттли қуёш электр станциялари ва кичик ГЭСлар ишга туширилади. Натижада, 600 минг нафар аҳоли ва 2,5 мингдан зиёд корхоналарни таъминлаш учун етарли бўлган қўшимча электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Батафсил👇

ўзб
review.uz/oz/0ug
рус
review.uz/0ug
инг
review.uz/en/0ug

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🌐Журналистика соҳасида Ўзбекистон-Европа танлови ғолиблари эълон қилинди (+видео)

📌Брюссель халқаро пресс-клуби "Ўзбекистон ҳақида энг яхши мақола" учун Пресс-клублар халқаро тармоғи аъзолари бўлган медиа-лойиҳа – европалик журналистлар ўртасида ўтказилган танлов ғолибларини эълон қилди.

✔️Танлов Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси кўмагида ўтказилди.

▪️Янги Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши мақола учун танловда Европа оммавий ахборот воситаларида чоп этилган 20 дан ортиқ мақола эълон қилинди.

✔️«Eurocontinent» ахборот-таҳлилий веб-сайти президенти, доктор Пьера-Эммануэл Томаннинг "Ўзбекистон Марказий Евроосиёда барқарорлик таянчи сифатида" номли мақоласи танлов ғолиби деб эълон қилинди.

✔️Танлов доирасида Марказ томонидан қўшимча равишда 2 та кейинги энг яхши мақола танлаб олинди ва уларга махсус совринлар ажратилди.

✔️Шундай қилиб, “Ўзбек тўйи” мақоласи учун Марлен Тютенелга («Ўзбекистан – Буюк Ипак Йўлининг марвариди” тўпламида чоп этилган) ва “Нима учун Ўзбекистон Европа Иттифоқи учун долзарб” мақоласи учун Вите Кобиелага махсус сертификатлар ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

ўзб review.uz/oz/hkg
рус
review.uz/hkg
инг
review.uz/en/hkg

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўсишни кўрсатмоқда

📈Ишбилармонлик фаоллиги индекси август ойида сезиларли даражада ошди.

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган #ИФИ 2021 йил август ойида 1059 бирликни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу дарига нисбатан 5,9 фоизга ошди.

📈Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30 фоизлик ўсиш қайд этилди.

📊ИФИнинг компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган

▪️хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 4,2 фоизга ошган;

▪️фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,9 фоизга ошган;

▪️товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 6,0 фоизга ошган;

▪️товар белгилари бўйича компонент 1,6 бараварга ошган.

📈Ҳудудлар кесимида Фарғона вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

ўзб review.uz/oz/mfj
рус
review.uz/mfj
инг
review.uz/en/mfj

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📌Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчиларни ўз дастури билан таништирди

❗️Дастурдан вилоятда биринчи ўринда ҳал қилиниши керак бўлган масалалар ва ташаббуслар ўрин олган.

🔻Президент вилоятда камбағалликни камайтириш, аҳоли даромадларини ошириш, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларидаги муаммоларга ечим топиш кераклиги хусусида гапирди.

🔻Тадбиркорликни ривожлантириш, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 4,6 триллион сўм кредит ажратиш ҳисобига 164 минг янги иш ўринлари яратилади.

🔻Уйчи туманини "ишсизликдан холи ҳудуд”га айлантирилади ва бунда ҳар бир маҳаллада "ҳоким ёрдамчиси" лавозими жорий этилади.

🔻Келгуси беш йилда Наманганда 7 миллиард долларлик 10 мингдан зиёд инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 150 мингта янги иш ўринлари яратилади.

Куни кеча ҳам давлатимиз чегарасини бузиб ўтишга уриниш бўлди. Бир наркобарон ҳаракат қилди. Лекин биз дахлсизлик масаласида позициямиз қатъий, керак бўлса, чегарамизни ҳимоя қилиш учун қурол ишлатамиз.

Кечаги вазиятда ҳам ўз вазифасини шараф билан бажарган бир аскаримиз қаҳрамонларча ҳалок бўлди. У шу юрт фарзанди – наманганлик эди, – деди Шавкат Мирзиёев йиғилганларга қарата.

Батафсил:

ўзб
review.uz/oz/kfy
рус
review.uz/kfy
инг
review.uz/en/kfy

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊#Инфографика: Наманган вилоятининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг инфографикасида Наманган вилоятининг сўнгги беш йилликдаги ривожланиш натижалари келтирилган.

✔️2017-2020 йиллар давомида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) 21% га ошиб, 27,9 трлн. сўмни ташкил этди.

✔️Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 3,5 трлн. сўмдан 11,0 трлн. сўмга (58% ўсиш) ошди.

✔️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 12% га, 2016 йилдаги 8,7 трлн. сўмдан 2020 йилда 19,8 трлн. сўмгача ўсди.

✔️Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 45% га, 2016 йилдаги 23,5 мингдан 2020 йилда 34,0 минггача ўсди.

✔️Инфратузилмани ривожлантириш соҳасида 2016-2020 йилларда 63 км газ қувурлари ва 1 970 км сув таъминоти тармоқлари ётқизилди.

✔️Беш йил давомида Наманган вилоятида 159 мингга яқин иш ўрни яратилди.

✔️Шу давр мобайнида вилоятда 6 364 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, мактабгача таълим муассасаларида 12,3 минг, мактабларда 28,1 минг, шифохонада 2,9 минг ўринга мўлжалланган коекалар ташкил этилди.

ўзб review.uz/oz/94w
рус
review.uz/94w
инг
review.uz/en/94w

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🍀Агросаноат ислоҳотлари: кластерлашдан рақамлаштиришгача

📌Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаевнинг «Экономическое обозрение» журналига берган интервюси.

📌Ўзбекистон
агросаноат тармоғини рақамлаштириш, «Uzbek seeds» уруғларини экспорт қилишнинг янги тизими, сунъий йўлдош тасвирлар асосида экиш ёки ўрим-йиғим учун қулай вақтни белгиловчи инновацион тизим ва электрон агросаноат савдо портали – «Marketplace» ҳақида билиб оласиз.

▫️Прогнозларга кўра, илмий ва инновацион ғояларни жорий этиш ҳисобига мева, сабзавот, картошка, дуккакли ва ёғли экинлар, 16% гўшт, 13% сут, 27% тухум, 2 марта балиқ, 30% асал ишлаб чиқариш ҳажми ҳар йили 6-8% га ошади. Мева ва сабзавотларни қайта ишлаш даражаси 15%гача, гўшт 9 дан 15%гача, сут 14 дан 18%гача кўтарилади.

▫️Келгуси йилларда 53 та элита уруғчилик хўжалигини ташкил этиш, уларга 5 минг гектарга қишлоқ хўжалиги ерларини ажратиш режалаштирилган. «Uzbek seeds» миллий бренди остида қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғларини экспорт қилишнинг замонавий тизими яратилади.

▫️2016-2020 йилларда илмий-инновацион ютуқлар ва илғор технологиялар кластерлари жорий этилиши натижасида пахта ҳосилдорлигини 26,4 ц/га дан 30 ц/га, ғалла ҳосилдорлигини 57,8 ц/га дан 63,5 ц/га оширилди.

▫️Ишлаб чиқарувчиларнинг моддий манфаатлари 1,5 баробар ошди, бир ходимнинг ўртача ойлик маоши 2018 йилга нисбатан 2,4 баробар ошди. Кейинги 3 йилда кластерлар негизида ҳудудларда 152 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди.

▫️Кейинги 3 йилда кластерлар негизида ҳудудларда 152 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди.

▫️2018-2020 йилда кластерларга қўшимча қиймат занжири яратиш учун 1,4 миллиард АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб қилинди.

▫️Энг йирик лойиҳалардан бири - Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ўз географик ахборот платформасини ишга туширилиши.

▫️Йил охиригача агросаноат мажмуасида тадбиркорлик фаолиятини соддалаштиришга, давлат идоралари билан турли масалаларда, шу жумладан интерактив хизматлар олишда ёрдам беришга қаратилган 9 та ахборот тизими ишга туширилади.

❗️Яна бир муҳим лойиҳа-қишлоқ хўжалиги соҳасида субсидиялар ажратиш бўйича ягона давлат ахборот тизимини яратишдир.

Мамлакат / Қишлоқ хўжалиги сектори

Зиёда Ризаева, Виктор Абатуров,
#Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
«Экономическое обозрение» журнали
№8 (260) 2021

ўзб
review.uz/oz/b5y
рус
review.uz/b5y
инг
review.uz/en/b5y

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🌐ШҲТ мамлакатларининг ақл марказлари иккинчи йиллик йиғилишини ўтказди

🇺🇿Консорциумда Ўзбекистон томонидан Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) аъзо бўлиб қатнашмоқда.

❗️Учрашув дастури доирасида иккита сессия ўтказилди:

✔️2020 йилда Ҳиндистон томонидан ташкил этилган Консорциумнинг биринчи йиғилиши ҳаракат режасига мувофиқ аниқланган тадқиқот натижаларининг тақдимоти.

✔️ШҲТ мамлакатлари томонидан Иқтисодиёт ва савдо алоқаларини тиклаш мақсадида COVID-19 га қарши кураш доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

🔻Биринчи сессия доирасида Ҳиндистон томони ШҲТ мамлакатлари таҳлилий марказлари – Консорциум иштирокчиларининг ўтказилган тадқиқот мавзулари бўйича таклифларини тақдим этди.

▪️Марказ кичик бизнесни ривожлантириш камбағалликни камайтириш омили мавзусида тадқиқот ўтказди.

🔻Иккинчи сессияда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар сектори раҳбари Муҳсинжон Холмухамедов йиғилиш иштирокчиларига COVID-19 пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш, жумладан, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилатган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди:

✔️2021 йилда иқтисодиётнинг жадал ўсиши, биринчи ярим йилликда ЯИМнинг 6,2 % ни ташкил этгани кўрилаётган тикланиш чора-тадбирларининг самарадорлигидан далолат беради.

✔️ОТБнинг сентябрь ойидаги ҳисоботида коронавирусга қарши самарали эмлаш ва саноат, хизмат кўрсатиш, инвестиция ва хусусий бизнесни тиклашни давом эттирган ҳолда Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 5% ва 2022 йилда 5,5% га ўсиши тахмин қилинмоқда.

Мажлис якунида Консорциумнинг кейинги 2022 йилги иш режасини тайёрлаш ва қўшма тадқиқотлар ўтказиш доирасида таҳлилий марказлар ўртасида яқин ҳамкорликни давом эттириш тўғрисида келишилди.

ўзб review.uz/oz/q3e
рус
review.uz/q3e
инг
review.uz/en/q3e

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊#Инфографика: Фарғона вилоятининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг инфографикасида Фарғона вилоятининг сўнгги беш йилликдаги ривожланиш натижалари келтирилган.

✔️2017-2020 йиллар давомида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) 14% га ошиб, 37,6 трлн. сўмни ташкил этди.

✔️Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,0 трлн. сўмдан 21,7 трлн. сўмга (8% ўсиш) ошди.

✔️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 15% га, 2016 йилдаги 10,0 трлн. сўмдан 2020 йилда 22,1 трлн. сўмгача ўсди.

✔️Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 56% га, 2016 йилдаги 34,3 мингдан 2020 йилда 53,6 минггача ўсди.

✔️Инфратузилмани ривожлантириш соҳасида 2016-2020 йилларда 187 км газ қувурлари, 26 км автомобил йўллари ва 1 620 км сув таъминоти тармоқлари ётқизилди.

✔️Беш йил давомида Фарғона вилоятида 179 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди.

✔️Шу давр мобайнида вилоятда 4 782 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, мактабгача таълим муассасаларида 12,3 минг, мактабларда 30,1 минг, шифохонада 2,7 минг ўринга мўлжалланган коекалар ташкил этилди.

ўзб review.uz/oz/a76
рус
review.uz/a76
инг
review.uz/en/a76

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Инфографика: Андижон вилоятининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг инфографикасида Андижон вилоятининг сўнгги беш йилликдаги ривожланиш натижалари келтирилган.

▫️Экспертлар вилоятнинг сўнгги йилларида юз берган фаол ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги асосий ўзгаришларини тақдим этди.

▫️2017-2020 йиллар давомида вилоят #ЯҲМ 24% дан 38,5 трлн. сўмга, саноат ишлаб чиқариши 8 трлн. сўмдан 36 трлн. сўмга (97% ўсиш) ошди.

▫️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 12% га, 2016 йилдаги 12 трлн. сўмдан 2020 йилда 27 трлн. сўмгача ўсди.

▫️Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2016 йилдаги 36 мингдан 2020 йилда 42 минггача 17 % кўпайди.

▫️Инфратузилмани ривожлантириш соҳасида 2016-2020 йилларда 47 км газ қувурлари ва 1553 км сув таъминоти тармоқлари ётқизилди.

▫️Шу давр мобайнида 180 мингга яқин иш ўрни яратилди.

▫️Ўтган беш йил давомида вилоятда 5 224 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, мактабгача таълим муассасаларида 17 минг ўрин, мактабларда 37 минг ўрин, шифохонада 4,3 минг ўринга мўлжалланган коекалар жойлаштирилди.

ўзб review.uz/oz/c0d
рус
review.uz/c0d
инг
review.uz/en/c0d

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🌐Жаҳон банки эксперти Ўзбекистон ташқи қарзи ва бизнесдаги муаммолари ҳақида гапирди

📌"Биз яқинда иккита ҳисоботни эълон қилдик, уларда белгиланган мақсадларга эришиш йўлига ғов бўлаётган муаммолар ҳақида сўз боради. Биринчи ҳолатда, мамлакатдаги иқтисодиёт трансформацияси жараёнига баҳо берилади ва у бошқа давлатлар билан таққосланади. Иккинчисида эришилган ютуқларга урғу берган ҳолда тизимли диагностикани амалга оширдик", деди Жаҳон банки вакили Анна Бьерде.

✔️Умуман иқтисодиётни хусусийлаштирилиши ва ривожлантирилиши сиёсати ҳақида гапирар экан Бьерде, хусусий секторни ролини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

✔️Эксперт фикрига кўра, хусусий сектор давлат кўмагига муҳтож – ва бу биринчи навбатда, “ер ва капиталдан фойдалана олишда” ўз ифодасини топади.

📈Эксперт, шунингдек, давлатнинг инсон тараққиёти ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўналишидаги ишларини ҳам қайд этди. Хусусан, таълимга бюджет сарфлари ошган. Масалан, республикада олий маълумот билан қамраб олиниш даражаси 3 баробарга ошган. Агар 5 йил олдин бу кўрсаткич 9 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозир 26 фоизга яқин.

ўзб
review.uz/oz/dg8
рус
review.uz/dg8
инг
review.uz/en/dg8

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Ўзбекистоннинг ишбилармонлик муҳити йиллик динамикада

📌Кўрсаткичларнинг йиллик динамикасини ҳисобга олиб, коронавирус пандемияси Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳити ҳолатига қандай таъсир кўрсатганини кўриш мумкин

▫️Ўтган йил давомида Марказ ҳар ойда иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги 1000 та корхона ўртасида сўров ўтказиб келмоқда (2020 йил июль ойида қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқлари бўйича бўлиниш жорий этилди).

🦠Ўтган йилнинг апрель ойида мамлакатда пандемия чўққисида учта кўрсаткич ҳам паст даражада бўлган.

📉2020 йил май ойида ишбилармонлик муҳитининг кўрсаткичи ва кутиш кўрсаткичи мос равишда 22 пункт ва 30 пункт билан минимал даражага етди.

📉Жорий ҳолат кўрсаткичининг минимал қиймати 2020 йил июль ойида – 12 пункт билан қайд этилди. Кўрсаткичларнинг минимал қийматлари 2020 йил апрель ойида биринчи республика локдаунининг жорий этилишига тўғри келди ва бу ойнинг охиригача давом этди.

❗️Қабул қилинган инқирозга қарши чоралар пакетлари пандемиянинг биринчи тўлқини оқибатларини юмшатди, бу июнь ойидаги сўров натижаларида аниқ акс этди.

📈Ишбилармонлик муҳити индекси 29 пунктга кўтарилиб, 51 пунктни ташкил этди

📈кутиш ва жорий ҳолат кўрсаткичлари эса мос равишда 74 пункт ва 30 пунктга ошди.

🦠Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини баҳолашнинг июль ойи натижаларини иккинчи локдаун натижаси сифатида талқин қилиниши мумкин.

▫️Кейинги уч ойда мўтадил иқтисодий тикланиш босқичи белгиланган.

▫️2021 йил апрелгача жамлама кўрсаткич 50 пунктдан юқори бўлиб қолади ва январь ойида у максимал 69 пунктга етади, бу асосан тадбиркорларнинг бизнес истиқболлари ҳақидаги оптимистик тахминлари билан изоҳланади.

▫️Сўровда тадбиркорларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини баҳолаш билан бир қаторда бошқа соҳалардаги саволлар ҳам киритилган.

Ишбилармонлик муҳити

Ферузбек Давлетов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

«Экономическое обозрение» журнали
№6 (258) 2021

ўзб
review.uz/oz/68u
рус
review.uz/68u
инг
review.uz/en/68u

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
💶Тадбиркорларга 400 минг Евро эквивалентига тенг бўлган миқдоргача кредит ажратилади

Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида Германия тараққиёт банки (KfW) иштирокида «Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида қарз битими имзоланди.

📌Кредит тақдим этиш шартлари:

▫️ Кредит ҳажми: 26,8 млн. евро;
▫️ Грант ҳажми: 3 млн. евро;
▫️ Ставкаси 2%
▫️ Муддати 30 йил;
▫️ Имтиёзли даври 10 йил.

🔻Кредит маблағлари иқтисодиётнинг барча соҳаларига, шу жумладан, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, қишлоқ тадбиркорлиги ва бошқа йўналишларда барча тадбиркорлар учун ажратилади.

📌Тижорат банклари томонидан лойиҳа ташаббускорларига кредит маблағларни қуйидаги шартлар асосида ажратилиши режалаштирилган:

▫️Тижорат банклари томонидан лойиҳа ташаббускорларига кредит маблағлари Ўзбекистон Республикаси валютасида ажратилади ва кредит маблағларининг фоиз ставкалари тижорат банкларининг ички сиёсатидан келиб чиққан, ҳамда лойиҳа ташаббускорлари билан келишилган ҳолда белгиланади;

▫️ Кредит маблағлари лойиҳа ташаббускорларига 3 йилдан кам бўлмаган муддатга 400 минг Евро эквивалентига тенг бўлган миқдоргача ажратилади.

ўзб review.uz/oz/7jf
рус
review.uz/7jf
инг
review.uz/en/7jfu

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📈Сентябрь ойида Ўзбекистон истеъмол секторида инфляция 1,1% ни ташкил этди

📊Йиллик нисбатда ИНИ ўсиш даражаси 10,8 % га етди. Ўтган йили сентябрь ойида умумий ИНИ ўсиш даражаси 6,3 % ни, 2019 йилнинг мос даврида эса ўсиш даражаси 9,7 % ни ташкил этган.

▫️Жорий йил бошидан истеъмол секторида нархларнинг ўсиш даражаси 5,9 % ни, ўртача ойлик ўсиш даражаси эса 0,6 % ни ташкил этди. Йиллик нисбатда ИНИ ўсиш даражаси 10,8 % га етди.

▫️Озиқ-овқат маҳсулотлари ИНИ ўсиш даражаси ой давомида 1,2 % ни ташкил этди. 2020 йилнинг сентябрида ушбу кўрсаткич 1,0 фоиз бандга ва 2019 йилнинг сентябрь ойида эса 0,2 фоиз бандга паст бўлган.

▫️Ноозиқ-овқат маҳсулотлар ИНИ ўсиш даражаси ой давомида 0,7 % ни
ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2020-2019 йилларнинг сентябрь ойидаги кўрсаткичдан мос равишда 0,3 ва 0,2 фоиз бандларга паст бўлган.

▫️Хизматлар ой давомида 1,5 % га қимматлашди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг сентябрь ойидаги кўрсаткичдан 1,0 фоиз бандга баланд ва 2019 йил сентябрь ойидаги кўрсаткичдан 0,5 фоиз бандга паст бўлди.

📈Маҳсулотларнинг асосий гуруҳлари орасида 2021 йилнинг 3 чорагида нархлар ошиши бўйича етакчи учликдан ёғ-мой маҳсулотлари (1,2 баробар), гўшт маҳсулотлари (9,5 %) ҳамда шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар (8,6 %) ўрин олган.

ўзб review.uz/oz/4vo
рус
review.uz/4vo
анг
review.uz/en/4vo

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📌2024 йилгача айрим товарларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона божи бекор қилинди

▪️«Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.

✔️Ўзбекистонга олиб киришда айрим товарлар ва транспортлар учун божхона божи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 январгача узайтирилади.

✔️1 октябрдан 2024 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинадиган товарлар:

▫️белгиланган рўйхат бўйича таълим ташкилотлари учун ўқув лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозлар;

▫️тақиқланмаган ўйин автоматлари, видеоўйинлар учун ускуналар ва боулинг учун автоматик ускуналар;

▫️белгиланган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги стоматология ва косметология асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлариҳамда сарфлаш материаллари.

ўзб review.uz/oz/o3j
рус
review.uz/o3j
анг
review.uz/en/o3j

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🌐Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотларни ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлашда давом этади

📌Ўзбекистон хусусий секторнинг ўсиши тезлашиб, давлатнинг иқтисодиётдаги ролини ўзгартириши шарти билан қашшоқликни ярмига камайтириши ва ўртача даромадга эга мамлакат мақомига эришиши мумкин, дейди Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-Президенти Анна Бжерде.

«Жаҳон банки Ўзбекистоннинг 2026 йилга қадар камбағалликни икки баробарга қисқартириш ва 2030 йилга келиб ўртачадан юқори даромад даражасига эришиш бўйича режаларини олқишлайди. Кейинги авлод ислоҳотлари турли соҳаларда янги ва сифатли иш ўринлари яратиш мақсадида хусусий сектор ўсиш суратларини жадаллаштиришга қаратилса, улар ушбу мақсадларга эришишга ёрдам беради. Шунингдек, давлатнинг иқтисодиётдаги ролини ўзгартириш, уни йирик товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарувчисидан рақобат ҳамда хусусий фирма ва компанияларнинг ривожланишига кўмаклашувчи кучга айлантириш муҳим», - дея таъкидлади Берде хоним

«Ҳукумат соғлиқни сақлаш, таълим ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек, иқтисодиётнинг экологик барқарорлигини яхшилаш орқали фуқароларнинг ривожланишига кўпроқ сармоя киритиши керак бўлади. Биз бу ислоҳотларни Жаҳон банкининг Ўзбекистон билан янги ҳамкорлик дастури доирасида қўллаб -қувватлашга тайёрмиз. Унда келгуси беш йил ичида ислоҳотлар дастурининг Банк томонидан молиявий тарзда ва маслаҳатлар орқали қўллаб -қувватлашнинг устувор йўналишлари белгиланади», дея қўшимча қилди Берде хоним.

ўзб review.uz/oz/z9o
рус
review.uz/z9o
инг
review.uz/en/z9o

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
💵Русланбек Давлетов: Ҳаракатлар стратегиясининг вазифаларини амалга ошириш учун 31 млрд доллар йўналтирилган

◾️5 октябрь куни «Ўзбекистон: беш йил ичидаги жадал ислоҳотлар» халқаро анжумани бўлиб ўтди.

◾️Унда Адлия вазири Русланбек Давлетов Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишида белгиланган вазифалар, сўнгги йилларда қабул қилинган қонун, қарор, фармон ва ҳукумат қарори қабул қилингани ҳақида сўзлади.

“Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун 2017−2021 йилларда 5 та давлат дастури қабул қилиниб, 114 трлн сўм ва салкам 31 млрд АҚШ доллари йўналтирилган”, деди Русланбек Давлетов.

ўзб review.uz/oz/mgg
рус
review.uz/mgg
инг
review.uz/en/mgg

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🇺🇿Reforms.uz электрон платформаси ишга туширилди

📊Платформа орқали 2017-2020 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ўзгаришлар билан танишишингиз мумкин.

✔️Давлат хизматларини олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар сони 2 баравар (167 тадан 79 тагача) қисқартирилди.

✔️4 йил ичида “Ягона дарча” тамойили бўйича кўрсатиладиган хизматлар сони 10 баравар (16 тадан 157 тагача) оширилди.

✔️Солиқ текширувлари турлари 13 тадан 4 тагача қисқартирилди.

✔️2017-2020 йиллар мобайнида республиканинг ташқи савдо айланмаси 1,4 баробар ошди, инфляция даражаси 18,8 фоиздан 11,1 фоизга пасайтирилди.

✔️2016 йилда 5,2 мингта болалар боғчаси фаолият кўрсатган бўлса, 2020 йилда уларнинг сони 18,3 мингтага етди.

✔️2020 йилда мактабгача таълим билан болаларни қамраб олиш даражаси 2016 йилдаги 27,7 фоиздан 61 фоизга ошди.

✔️Камбағалликни камайтириш бўйича олиб борилган ишлар 2000 йилдаги 28 фоиздан 2020 йилда 11 фоизгача пасайди.

ўзб
review.uz/oz/djj
рус
review.uz/djj

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
📊Марказий банк тижорат банкларининг муаммоли кредитлари тўғрисида маълумот берди

▪️Муаммоли кредитлар қолдиғи август ойи давомида 414 млрд. сўмга камайган.

▪️Натижада банк тизимидаги муаммоли кредитларнинг жами кредит портфелдаги улуши 6,2 фоиздан 6,0 фоизгача тушган.

❗️Муаммоли кредитларнинг сезиларли камайиши давлат банклари ичида:

▫️Ўзмиллийбанкда -241 млрд.сўм;
▫️Халқ банкида -252 млрд. сўм;
▫️Қишлоқ қурилиш банкида -174 млрд. сўм;
▫️Хусусий банклардан эса Туркистон банкда -135 млрд. сўм кузатилган.

❗️Муаммоли кредитлар ўсиши кузатилган банклар:

▫️ Микрокредитбанк +200 млрд. сўм;
▫️ Капитал банк +68 млрд. сўм;
▫️Савдогарбанк +55 млрд. сўм;
▫️Равнақ банк +21 млрд. сўм.


ўзб review.uz/oz/dlw
рус
review.uz/dlw
инг
review.uz/en/dlw

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🌐Жаҳон банки Ўзбекистон Ялпи ички маҳсулотининг ўсиши прогнозини 6,2 фоизга яхшилади

📊Илгари прогноз 4,8% ни ташкил этган.

📈Инвестиция, савдо ва пул ўтказмаларининг тикланиши ўсишга ёрдам беради, дейди эксперт.

❗️Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 2022 йилда қисман тикланиши кутилмоқда.

ўзб review.uz/oz/i0z
рус
review.uz/i0z

Лотинчада

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en