Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.74K subscribers
5.43K photos
166 videos
1 file
5.33K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Ўзбекистон Президентининг ШҲТ саммитидаги иштирокига эксперт фикрлари (+видео)

◾️Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Муҳсинжон Холмухамедов Президент Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ юбилей саммитидаги иштироки юзасидан ўз фикрларини билдирди.

"ШХТнинг 20 йиллик саммитида давлатимиз раҳбари томонидан бир қатор стратегик ташаббуслар илгари сурилди. Шу жумладан, минтақадаги ва глобал майдондаги жиддий ўзгаришлар даврида Ташкилот аъзолари учун ҳар тарафлама манфаатли бўлган ташқи савдо, транспорт логистика хизматлари ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва озиқ-овқат хафвсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ташаббуслар юқори эътироф этилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан таклиф этилган кўп томонлама ўзаро манфаатли ташаббусларнинг кўпчилик томонидан эътироф этилганига яна бир бор гувоҳ бўлдик",
дея қайд этди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Сектор мудири Муҳсинжон Холмухамедов.

ўзб
review.uz/oz/uqx

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
🌐Иқлим ўзгариши 2050 йилга келиб 216 миллион инсонни ўз мамлакатларининг бошқа ҳудудларига кўчишга мажбур қилиши мумкин

📌Жаҳон банкининг Гроундсвелл («Тўққизинчи тўлқин») номли ҳисоботида айтиладики, иқлим ўзгариши, миграциянинг тобора кучайиб бораётган омили сифатида, 2050 йилигача олтита минтақадаги 216 миллион инсонни ўз мамлакатларининг бошқа ҳудудларига кўчишга мажбур қилиши мумкин.

▫️2050 йилга келиб ички "иқлим" мигрантлари сони Африканинг Саҳрои Кабир жанубидаги мамлакатларда 86 миллионга;
▫️Шарқий Осиё ва Тинч океани минтақасида 49 миллионга;
▫️Жанубий Осиёда - 40 миллионга;
▫️Шимолий Африкада - 19 миллионга;
▫️Лотин Америкасида - 17 миллионга;
▫️Шарқий Эвропа ва Марказий Осиёда эса 5 миллионга етиши мумкин.

❗️«Тўққизинчи тўлқин» ҳисоботи - иқлим ўзгариши туфайли, айниқса, бу ҳодисани келиб чиқишида роли минимал бўлган дунёнинг энг қашшоқ аҳоли қатламларида азоб-уқубатлар ва қурбонлар бўлиши ҳақида огоҳлантирувчи эслатмадир. Шу билан бирга, ҳисоботда мамлакатлар иқлим миграциясининг баъзи асосий омилларини зарарсизлантириш учун қандай йўл тутиши кераклиги аниқ кўрсатилган,» - деди Жаҳон банкининг барқарор ривожланиш масалалари бўйича вице-президенти Юрген Фёгеле.


ўзб
review.uz/oz/sf1
рус
review.uz/sf1
инг
review.uz/en/sf1


👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📌Ҳар йили 100 нафар хотин-қизнинг тўлов-контракти ҳокимликлар томонидан тўлаб берилади

Ҳукумат қарори билан ҳар бир ҳудуддан ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз 100 нафар аёлларнинг тўлов-контракти ҳокимликлар томонидан ҳар йили тўлаб берилади.

🔻50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитилиши ҳам кўзда тутилмоқда.

🔻Бунда талабгорларнинг кейинги ўқув йиллари учун таълим кредитлари расмийлаштирилади.

🔻Ҳокимликлар ўз ҳудудларидаги талабгорлар учун учинчи шахс кафиллигини беради ҳамда ўқишни тамомлагандан сўнг уларни иш жойи билан таъминлайди.

❗️Талабгорларни танлаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

▫️отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар;
▫️боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёллар.

Талабгорларни танлаб олиш натижалари Aziz-ayol.uzЯгона интерактив миллий платформаси орқали эълон қилинади.


ўзб review.uz/oz/ew2
рус
review.uz/ew2
инг
review.uz/en/ew2

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🌐Тошкентда #"Валдай" клубининг конференцияси бўлиб ўтмоқда

📌"Валдай" клубининг бу иккинчи конфренцияси – 2019 йил ноябрь ойида Самарқандда СМТИ билан ҳамкорликда "Валдай" Марказий Осиё конфренцияси бўлиб ўтди.

▪️Тадбирда россиялик спикерлар Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Андрей Руденко, «Валдай» халқаро мунозара клуби Ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси Кенгаши раиси Андрей Быстрицкий қатнашмоқда.

▪️Тадбирда Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарход Арзиев, СМТИ директори Элдор Арипов иштирокчиларни қутлади.

▪️Конференция доирасида «Валдай» клуби СМТИ кўмагида «Евросиёнинг темир устуни: ютуқлар, муаммолар ва минтақавий боғлиқлик истиқболлари» номли янги тўпламини тақдим этди.

▪️2021 йил сўнгига қадар «Валдай» клуби томонидан Россиянинг охирги 30 йил мобайнида постсовет ҳудудига нисбатан сиёсати тўғрисида тўплам чоп этилиши режалаштирилмоқда. Тошкентдаги анжуман ушбу китобни якунлаш учун энг муҳим интеллектуал манбалардан бири бўлиб хизмат қилади.

ўзб review.uz/oz/uoi
рус
review.uz/uoi
инг
review.uz/en/uoi

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📌Президент таълим, маданият ва тиббиёт соҳаларидаги бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди

🔺Тадбирда “Янги Ўзбекистон” университети кампуси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида барпо этиладиган кутубхона, Республика онкология ва радиология тиббиёт маркази янги биносининг асосий жиҳатлари, яратиладиган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

▪️Давлатимиз раҳбарининг шу йил 23 июндаги қарорига мувофиқ “Янги Ўзбекистон” университетига асос солинган эди. Қарорда университет учун замонавий ўқув кампуси бунёд этилиши белгиланган.

❗️Шу мақсадда туркиялик муҳандислар билан биргаликда лойиҳа ишлаб чиқилган.

▪️Тақдимотда янги кутубхона лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди. Бу маънавият уйи Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида барпо этилади.

❗️Унинг ташқи кўриниши юртимиздаги қадимий обидаларга уйғун тарзда лойиҳалаштирилган. Улкан китоб фондини сақлаш, мутолаа, маданий ҳордиқ чиқариш, турли тадбирлар ўтказиш билан боғлиқ барча жиҳатлар инобатга олинган.

▪️Давлатимиз раҳбари шу йил 14 май куни Республика онкология ва радиология тиббиёт марказига бориб, шароитларни кўздан кечирган эди. Ушбу марказ учун янги бино қуриш вазифаси қўйилиб, Тошкент тиббиёт академияси клиникаси ҳудудидан ер ажратилди.

❗️Хорижий тиббиёт муассасаларининг илғор тажрибаси, шифокор ва беморлар учун барча шароитлар ҳисобга олиниб, лойиҳа ишлаб чиқилди.

▪️Давлатимиз раҳбари қурилишларни халқаро стандартлар асосида, сифатли амалга ошириш, биноларга хизмат кўрсатадиган техник ходимларни ҳозирдан тайёрлаб бориш юзасидан кўрсатмалар берди.

ўзб review.uz/oz/7dz
рус
review.uz/7dz
инг
review.uz/en/7dz

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
#Инфографика: Ўзбекистоннинг 2021 йил январь-август ойи учун ташқи савдоси

2021 йилнинг январь-август ойлари якуни билан республиканинг ташқи савдо айланмаси 24 963,7 млн. AҚШ долларини ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 383,1 млн. AҚШ долларига ёки 1,6 % га кўпайди.

ТСAда экспорт ҳажми 9 277,9 млн. AҚШ долларига (20,1 % га камайди) ва импорт ҳажми 15 685,8 млн. AҚШ долларига (20,9 % га кўпайди) етди. Ҳисобот даврида – 3 901,9 млн. AҚШ доллари қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилди.

Ўзбекистон жаҳоннинг 174 та мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой Халқ Республикасида (19,2 %), Россия Федерациясида (17,9 %), Қозоғистонда (9,9 %), Туркияда (8,6 %), Корея Республикасида (4,8 %), Қирғиз Республикаси (2,4 %) ва Германияда (1,9%) қайд этилган.

Республика ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори улушни Тошкент шаҳри 39,9 % улуш билан 9 967,6 млн. АҚШ долларини, энг қуйи улушни эса Сурхондарё вилояти 1,1 % улуш билан 273,4 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

ўзб: review.uz/oz/uk9
рус:
review.uz/uk9
инг:
review.uz/en/uk9

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Онлайн аукцион орқали 6,9 млрд сўмлик 3 051 та авторақамлар сотилди

📉 13 – 19 сентябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 829,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 5,1% га кам.

Бунда сотувларнинг:

▫️83,5% - биржа савдолари;
▫️0,4% - кўргазма-ярмарка савдолари;
▫️15,7% - электрон давлат харидлари;
▫️0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

🚘Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 051 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,9 млрд сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг:

▫️8,9% биринчи тоифадаги авторақамларга;
▫️15,1% иккинчи;
▫️11,5% учинчи;
▫️11,6% тўртинчи;
▫️18,9% бешинчи;
▫️34,0% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Полиэтилен

📉Кўриб чиқилаётган даврда полиэтиленнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 585,2 минг сўмдан 16 574,4 минг сўмгача пасайди.

Цемент

📉Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 512,8 минг сўмдан 506,2 минг сўмгача, яъни 1,3% га пасайди.

Суюлтирилган газ

📉Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 362,3 минг сўмдан 6 580,8 минг сўмга, яъни 10,6% га пасайди.

ўзб: review.uz/oz/p2k
рус:
review.uz/p2k
инг:
review.uz/en/p2k

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📌Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда сайловчилар билан учрашди

❗️Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда сайловчилар билан учрашувда 6 минг нафар ишсиз аҳоли учун, ихчам иссиқхоналар қуриб берилишини маълум қилди.

▪️Аҳоли томорқаларининг сув таъминотини яхшилаш орқали, 12 минг фуқаронинг бандлиги таъминланади.

Шунингдек, давлат раҳбари келгуси 5 йилда қандай қилиб янги иш ўринлари яратилиши бўйича маълумот берди.

▫️ 14 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига очиқ танлов асосида, 1 гектаргача узоқ муддатли ижарага берилади. Бу орқали 50 мингга яқин иш ўрни ташкил этилади.

▫️422 та маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, оилавий тадбиркорлик дастурларига ҳар йили 650 млрд сўм кредитлар ажратилади.

▫️Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасидаги тадбиркор ва фуқаролар учун келгуси 10 йилда ер, мол-мулк, сув солиғи, ижтимоий, фойда, даромад ва айланма маблағдан олинадиган солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгиланади.

▫️45 та янги кичик саноат зонаси барпо этилади ва бунга бюджетдан дастлабки босқичда 100 млрд сўм берилади, қарийб 25 мингта янги иш ўрни яратилади.

📈Қўшимча қилинишича, ҳудуднинг экспорт ҳажмлари камида 4 баробарга оширилиб, 500 млн долларга етказилади.

Эслатиб ўтамиз, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг инфографикасида Қорақалпоғистон Республикасининг сўнгги беш йилликдаги ривожланиш натижалари келтирилган эди.

ўзб review.uz/oz/7eb
рус
review.uz/7eb
инг
review.uz/en/7eb

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳудудларнинг ишбилармонлик фаолиятини таҳлил қилди

🔖Мамлакатдаги иқтисодий аҳволни баҳолаш учун иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари вилоят ва туман даражаларида тадбиркорлик фаолияти ҳолатининг ойлик мониторингини ўтказмоқда.

📌Январь-август ойлари учун мониторинг натижалари кўрсатилди:

⬆️ Солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30,8% ошди.

⬆️Божхона тўловлари бўйича тушумлар 47,5% га ошди.

⬆️
Товарлар экспортининг ҳажми йил бошидан буён ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 39,6% га ошган.

⬆️Таҳлил қилинган давр учун тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми 23,7% га ошди.

⬆️Бу даврда 67 016 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

ўзб
review.uz/oz/i21
рус
review.uz/i21
инг
review.uz/en/i21

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Инфографика: Хоразм вилоятининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг инфографикасида Хоразм вилоятининг сўнгги беш йилликдаги ривожланиш натижалари келтирилган.

▫️Экспертлар вилоятнинг сўнгги йилда юз берган фаол ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги асосий ўзгаришларини тақдим этди.

▫️2017-2020 йиллар давомида вилоят #ЯҲМ 17% га ошиб, 21,6 триллион сўмни, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2,8 триллион сўмдан 9,6 триллион сўмгача (ўсиш 46%) ошди.

▫️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,7% га, 2016 йилдаги 7,7 трлн. сўмдан 2020 йилда 17 трлн. сўмгача ўсди.

▫️Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2016 йилдаги 19,4 мингдан 2020 йилда 24,1 минггача 25% га ўсди.

▫️Инфратузилмани ривожлантириш соҳасида 2016-2020 йилларда 50 км газ қувурлари ва 3 304 км сув таъминоти тармоқлари ётқизилди.

▫️Шу давр мобайнида 109 мингга яқин иш ўрни яратилди.

▫️Ўтган беш йил давомида вилоятдавилоятда 3 930 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, мактабгача таълим муассасаларида 12,3 минг, мактабларда 45,9 минг, шифохоналарда 2,2 минг ўринга мўлжалланган коекалар ташкил этилди.

ўзб review.uz/oz/ln2
рус
review.uz/ln2
инг
review.uz/en/ln2

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
Давлат субсидияларини тарқатиш учун махсус платформа яратилди subsidiya.mf.uz

📌Янги платформа Давлат буджетидан тўланадиган субсидиялар, компенсациялар ва бошқа имтиёзларни ажратишнинг ошкоралигини таъминлаш билан бир қаторда, мазкур жараёнда бюрократия ва коррупсия ҳолатларининг олдини олади.

✔️Бугунги кунда электрон платформалари мавжуд бўлмаган вазирлик ва идоралар учун веб-дастури орқали шахсий кабинетлар яратилган бўлиб, улар ўзларига тегишли субсидия турлари бўйича маълумотларни киритиб бориш, келиб тушган аризадан хабардор бўлиш имкониятлари дастурда кўзда тутилган.

✔️Ҳозирда ушбу электрон платформа орқали 18 та вазирлик ва идоралар билан хамкорликда 83 турдаги субсидия турларини олиш бўйича жараёнларни электронлаштириш ишлари олиб борилиб, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги билан интеграция ишлари амалга оширилди.

ўзб
review.uz/oz/s71
рус
review.uz/s71
инг
review.uz/en/s71

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
❗️Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи учун жиддий ҳужжатлар тўплами тайёрланди - РФ ТИВ раҳбари ўринбосари Андрей Руденко

🇺🇿🇷🇺Москвада Ўзбекистон президентининг жорий йилда кутилаётган давлат ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда, дея маълум қилди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко

📌- Жуда жиддий ҳужжатлар пакети тайёрланди — биринчи навбатда савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасида, шунингдек, бошқа соҳаларда, шу жумладан мудофаа соҳасида ва биз мазкур ташриф ҳақиқатан ҳам тарихий босқичга айланишига умид қиламиз.

▪️Андрей Руденко конференция давомида Россиянинг Марказий Осиёдаги сиёсати «максимал даражада очиқ» эканлигини айтди.

📌- Бизнинг ҳеч қандай махфий кун тартибимиз йўқ, биз минтақанинг барча давлатлари билан тенг ҳуқуқли ҳамкорликни, ишончли ҳамкорликни, максимал даражада ҳалол, принципиал мулоқот орқали қуришга интиламиз, — деди у.

ўзб review.uz/oz/ghf
рус
review.uz/ghf
инг
review.uz/en/ghf

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни ривожлантиришга салбий таъсир қилаётган омиллар ва тизимли камчиликлар

❗️Вилоятда амалга оширилган ишлар қаторида муаммо ва камчиликлар ҳам мавжуд. Хусусан:

▫️Йирик саноат салоҳиятига эга вилоятда импорт товарларининг улуши юқори даражада сақланиб қолган;

▫️Ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотларга эҳтиёжи ўрганилмаган.;

▫️Тайёр кийим-кечак, чарм ишлаб чиқарувчи корхоналар имкониятларидан самарли фойдаланиш йўлга қўйилмаган;

▫️Талаб юқори бўлган маҳаллий маҳсулотлар билан вилоят ички бозори паст даражада таъминланган;

▫️Гипсокартон, турли хил гофрокартон, бир марталик идишлар, қоғоз пакетлар, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги техникалари бутловчи қисмлари, тиш ювиш пастаси ва шампунь, мих маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари мавжуд эмас;

▫️Қорамолчиликни ривожлантириш бўйича йирик салоҳият мавжуд бўлса-да, сут ва сут маҳсулотларининг асосий қисми бошқа вилоятлардан келтирилади;

▫️Вилоятнинг 11 та кичик саноат зонасида етарли инфратузилма ташкил этилмаган;

▫️Хизматлар соҳасида 758 та таъмирлаш, 1 078 та ветеринария хизмати ва гўшт дўконлари, 1 214 та ҳаммом ва пойабзал тикиш (таъмирлаш) хизмати, 1 319 та кимёвий тозалаш (химчистка) ва маиший жиҳозларни таъмирлаш, 938 та сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматларига аҳоли ўртасида эҳтиёж бўлишига қарамасдан соҳаларга тадбиркорлик субъектлари жалб қилинмаган;

▫️Ҳудуддаги 617 та тиббиёт муассасасининг 422 тасини (68 фоиз) хусусий клиникалар ташкил этиб, давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган тиббиёт корхоналари мавжуд эмас;

▫️Давлат харидлари доирасидаги савдоларда рақобатни чекловчи омиллар сақланиб қолмоқда.

ўзб review.uz/oz/j7b
рус
review.uz/j7b
инг
review.uz/en/j7b

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар динамикаси #инфографики

📌Олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон 2020 йилда Глобал очлик индекси (GHI) бўйича 100 дан ортиқ мамлакат орасида 30-ўринни эгаллаб, 2017 йилга нисбатан 20 поғона кўтарилди (ўшанда 50-ўринни эгаллаган эди).

✔️Амалга оширилган тизимли чора-тадбирлар натижасида 2019-2021 йилларда жами 394,3 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари қайта фойдаланишга киритилди.

✔️2016-2020 йилларда жами 330,5 минг гектар паст рентабелли пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, ушбу майдонларда юқори даромадли ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш йўлга қўйилди.

✔️Бунинг натижасида 2016-2020 йилларда сабзавот ишлаб чиқариш ҳосили 103%, картошка - 114%, полиз экинлари - 110%, дуккакли маҳсулотлар - 3,6 баробар, мойли экинлар - 240%, чорва озуқаси - 191%, мева - 107,4% ва узум - 106%га ўсди.

«Экономическое обозрение» журнали №8 (260) 2021

ўзб
review.uz/oz/pg3
рус
review.uz/pg3
инг
review.uz/en/pg3

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📌ҚҚС суммасини қайтариш тартиби соддалаштирилди

✔️Интизомли солиқ тўловчиларга ҚҚС суммаси 7 кунда қайтарилади.

Хусусан:

▫️солиқ хавфи паст даражада бўлган солиқ тўловчилар тўғридан-тўғри махсус рўйхатдан ўтказилади ва ҳеч қандай солиқ назорати тадбирлари амалга оширилмайди;

▫️ солиқ хавфи ўрта даражада бўлган солиқ тўловчилар кейинги келадиган ўн икки ой ичида солиқ назоратининг текширув тадбирларини ўтказиш шарти билан махсус рўйхатдан ўтказилади;

▫️солиқ хавфининг юқори даражасига тушган солиқ тўловчиларнинг аризаси рад қилиниши ёки мавжуд ҚҚС гувоҳномалари ушбу камчиликлар бартараф этилгунга қадар автоматик равишда вақтинча тўхтатилиши белгиланмоқда.

❗️2022 йил 1 январдан ҚҚС тўловчилар ва устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар учун қуйидагилар мажбурий ҳисобланади:

▫️асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш ҳамда ўз устав фондини шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни давлат солиқ органларининг “E-aktiv” автоматлаштирилган автомат тизимида акс эттириш;

▫️хўжалик фаолияти давомида товар-моддий захиралар сақлаш муддати тугагач йўқ қилинганда ва ҳисобдан чиқарилганда 3 иш кунидан кечиктирмасдан “E-aktiv” ААТда акс эттириш.

ўзб
review.uz/oz/5gf
рус
review.uz/5gf
инг
review.uz/en/5gf

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
📊Инфографика: Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан 2021 йил август ойидаги савдо алоқалари

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жорий йилнинг январь-август ойлари давомида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё #МО давлатлари билан савдо айланмасида юз берган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

📈#МО давлатларининг ташқи савдодаги улуши 3,9 млрд долларни ташкил этиб, 15,4 фоизга кўпайди.

▪️2021 йилнинг январь-август ойлари якуни билан Ўзбекистонинг Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 2 482,7 млн. долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 736,7 млн. долларга, импорт ҳажми эса 1 746,0 млн долларга етди.

▪️Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 598,9 млн. долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 490,2 млн. долларга, импорт ҳажми эса 108,7 млн долларга етди.

▪️Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 418,1 млн. долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 120,5 млн. долларга, импорт ҳажми эса 297,6 млн долларга етди.

▪️Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 352,9 млн. долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 293,0 млн. долларга, импорт ҳажми эса 59,8 млн долларга етди.

ўзб review.uz/oz/ae3
рус
review.uz/ae3
инг
review.uz/en/ae3

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
💵Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи илк марта 35 млрд доллардан ошди

📈Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон умумий ташқи қарзи жорий йилнинг бошига нисбатан 6 фоизга ёки 2 млрд долларга ошган ҳолда, 35,9 млрд долларни ташкил қилди.

📈1 июль ҳолатига кўра, хусусий ташқи қарз 11 фоизга ёки 1,4 млрд долларга ошди. Ушбу ўсиш асосан банклар ва бошқа секторлар ҳиссасига тўғри келади.

▪️Ялпи ташқи қарзнинг 83 фоизини ёки 32,4 млрд долларини кредитлар ва қарзлар ташкил этади. Умумий ташқи қарзнинг ЯИМга нисбати эса 57 фоизни ташкил қилди.

▪️ I ярим йилликда жами 4,4 млрд долларига тенг қарз жалб қилинган. Ушбу қарзнинг 1,2 млрд доллари давлат секторига тўғри келган бўлса, 3,2 млрд доллари хусусий сектор томонидан жалб қилинган.

📌Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров давлат қарзини ЯИМга нисбатан 45−50% чегарасида ушлаб туриш режалаштирилаётгани ҳақида гапирган эди.

ўзб review.uz/oz/pj7
рус
review.uz/pj7
инг
review.uz/en/pj7

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🌐ОТБ 2021−2022 йилларда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш бўйича прогнозларини яхшилади

📌Ўзбекистонда COVID-19га қарши вакцинациялаш жараёнларининг бир маромда кечиши ҳамда саноат, хизматлар соҳаси, инвестициялар ва хусусий истеъмолнинг жадал тикланиши шароитида мамлакат иқтисодиёти 2021 йилда 5 фоиз, 2022 йилда эса 5,5 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Сентябрь ойида ADO нинг янгиланган сони эълон қилинди.

▪️Унда қайд этилишича, саноатнинг ишлаб чиқариш, тоғ-кон саноати ва фойдали қазилмалар қазиб олиш соҳаларидаги ўсиш ҳисобига жадал қайта тикланганлиги муносабати билан мамлакатда 2021 йил биринчи ярмида 6,2 фоизлик иқтисодий ўсишга эришилган.

▪️Савдо, транспорт ва сақлаш хизматлари соҳасида қўлга киритилган ютуқлар туфайли иқтисодиётда хизматлар соҳаси ўсиши 8 фоизгача тезлашган.

📌Қатъий пул-кредит сиёсатининг давом эттирилиши ва энергия тарифларининг ўзгармаслиги шароитида, ОТБ 2021 ва 2022 йиллар учун инфляция прогнозларини мос равишда 10 ва 9 фоиз даражасида сақлаб қолди.

«Ҳукуматнинг COVID-19га қарши вакцинациялаш дастурини бир маромда амалга ошириши, Ўзбекистон халқини ҳимоялаш, ишончни қайта тиклаш ва йилнинг биринчи ярмида биз гувоҳи бўлган истиқболли ўсишни қўллаб-қувватлаши муҳим ўрин тутади, — деди ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Синди Малвичини.

ўзб review.uz/oz/vu8
рус
review.uz/vu8
инг
review.uz/en/vu8

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en