Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
2.71K subscribers
5.43K photos
166 videos
1 file
5.34K links
"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали

Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)

Реклама: +99 878-150-02-02 (432)

Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en
Download Telegram
#Архив: Ўзбекистонда камбағаллик даражаси. Камбағалликни камайтириш учун нима қилиш керак?

Камбағалликнинг юқори даражаси Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Aндижон вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида кузатилмоқда. Ўзбекистондаги камбағаллик ҳақида маълумотлар, улар кимлар, қаерда ва қандай ҳаёт кечиришади.

Батафсил: https://review.uz/oz/au1

Каналга уланиш: @reviewuznews
#Архив: Пандемиянинг Ўзбекистон автомобилсозлик саноатига таъсири нисбатан юмшоқ ўтмоқда

Moodyʼs рейтинг агентлигининг энг сўнгги прогнозига кўра, дунё автомобиль бозори 2020 йилда 20 фоизга қисқаради. Ўзбекистонда кўрилган чоралар туфайли пандемиянинг машинасозлик соҳасига салбий таъсирини камайтиришга эришилмоқда. Эксперт Хамидулла Нормурадов машинасозлик саноатида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар ва уларнинг таъсирини муҳокама қилди.

Батафсил: https://review.uz/oz/3k5

Каналга уланиш: @reviewuznews
#Архив: Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилишнинг янги механизми

Иқтисодий тадқиқотлар ва иcлоҳотлар марказининг эксперти Ферузбек Давлетов ўзининг муаллифлик мақоласида нима учун Ўзбекистонга инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилишнинг янги механизми ва уларни амалга оширишга янгича қараш зарурлигини муҳокама қилади.

Батафсил: https://review.uz/oz/o48

Каналга уланиш: @reviewuznews
#Архив: Транспорт соҳасидаги энг муҳим ислоҳотлардан бири давлат монополиясини ва чекловларни босқичма-босқич қисқартириб бориш

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Муҳсинжон Холмухамедов "Транспорт соҳасидаги энг муҳим ислоҳотлардан бири транспорт хизматлари бозорини эркинлаштириш, давлат монополиясини ва чекловларни босқичма-босқич қисқартириб бориш", эканлигини таъкидламоқда.

Батафсил: https://review.uz/oz/qh7

Каналга уланиш: @reviewuznews
#Архив: Ўзбекистондаги коррупция хавфи бўлган соҳалар

Ўзбекистонда коррупция динамикаси ва бунинг сабаблари ҳақида. Уни қандай ўлчаш ва у билан қандай курашиш мумкин? Ўзбекистон коррупцияга қарши курашда узоқ муддатли ижобий динамикани намойиш этувчи 16 та давлат қаторига киради.

Батафсил: https://review.uz/oz/4qq

Каналга уланиш: @reviewuznews
#Архив: Пул қадри ёки қадрсизланиши нималарга боғлиқ?

Миллий валютанинг қадрсизланиши импорт қилинадиган истеъмол товарлари нархининг ошишига сабаб бўлади ва бу импорт инфляциясини келтириб чиқаради.

Батафсил: https://review.uz/oz/l20

Каналга уланиш: @reviewuznews
#Архив: Ўзбекистонда пахта, буғдой, помидор, картошка, сут ва бошқа маҳсулотларнинг ўртача ҳосилдорлиги унинг ҳақиқий қувватидан анча паст

Бу кўрсаткичнинг ошиши нафақат хўжаликлар ва агро-корхоналар даромади ва экспортини оширади, балки айни пайтда пахта ва буғдой билан банд бўлган қўшимча ер майдонларини бошқа, кўпроқ даромадли экинларга ўтказиш имконини беради. Эксперт Хамидулла Нормурадов қишлоқ хўжалигида унумдорликни ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Батафсил: https://review.uz/oz/nhw

Каналга уланиш: @reviewuznews
#Архив: ЕОИИга кириш автосаноат, маиший техника  ишлаб чиқарадиган қатор тармоқларга зарба беради

Мабодо ЕОИИга аъзо бўлсак, бу  турли тармоқ ва соҳаларимизга турлича таъсир кўрсатади. Масалан, автосаноат, маиший техника  ишлаб чиқарадиган қатор  тармоқларга у жуда катта салбий зарба беради. Негаки,  бу тармоқлар ўз маҳсулотларини халқимизга  жаҳон бозоридаги ўртача баҳолардан юқори нархларда сотиб келишяпти. Мабодо ЕОИИга кирсак, улар банкрот бўлмаслик учун маҳсулотлари нархини пасайтиради, дейди Иқтисод фанлари доктори, профессор Одил Олимжонов.

Батафсил: https://review.uz/oz/7pq

Каналга уланиш: @reviewuznews
#Архив: "Сардоба"дан сабоқлар: "Сарез" кўли муаммоси

Қаттиқроқ зилзила юз бериб, "Сарез" кўлининг суви чиқиб кетадиган бўлса, у тоғлар тепасидан дахшатли тезликда пастга оқиб тушиб, Амударё оқимига қўшилиб, ўз йўлида Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондаги бир нечта вилоятларни босиб кетиши мумкин.

Батафсил: https://review.uz/oz/09q

Каналга уланиш: @reviewuznews
💵#АРХИВ: Яна ташқи қарз масаласи: сабаблари, шартлари ва самараси (+ВИДЕО)

Ташқи қарз жалб қилинаётган пайтда фоиз ставкалари қатъий белгиланди. Жалб қилинган ташқи маблағларнинг аксарияти 1-1,5 фоиз қатъий белгиланган фоиз ставкаларида олинган, дейди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказий эксперти Халилуллоҳ Ҳамидов Kun.uz билан суҳбатда.

📌Эксперт ташқи қарзнинг ўсишига сабаб бўлаётган омиллар, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси бўйнида 1000-1100 доллар миқдорида ташқи қарз мажбурияти тургани ҳақидаги фикрлар ўринсизлиги ва келгусида қайси омиллар ташқи қарз ҳажми камайиши ёки барқарор даражада сақланиб қолишига замин яратиши мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

✔️Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон учун ташқи қарзнинг хавфсиз даражаси ЯИМнинг 60 фоизи миқдорида белгиланган.

✔️Жалб қилинган ташқи маблағларнинг аксарияти 1-1,5 фоиз қатъий белгиланган фоиз ставкаларида олинган.

✔️Жамиятда ҳар бир фуқаро ўз фикрини эркин ифода этиши мумкин. Бу фикр тўғри бўлиши мумкин ёки аксинча. Аммо ҳар бир фикр ёки ғояни ўзимиз учун таҳлил қилиб олишимиз керак.

Марказий банк томонидан эълон қилинган ҳисоботдаги 33 млрд долларга яқин маблағ аҳоли сонига бўлиб юборилиб, ҳар бир фуқаро шунча миқдорда маблағ тўлаши керак, деган бир тушунча шаклланган.

📊Оддий ҳисоб-китоб орқали ҳам бу рақамлар хато эканлигини кўришимиз мумкин.

❗️Биринчидан, бундан 12 млрд доллардан ошиқ хусусий секторнинг қарзини чиқариб ташлашимиз керак. Чунки бу маблағларни ким жалб қилган бўлса, ўша ташкилот тўлайди.
Масалан, "Ўзсаноатқурилишбанк" 300 миллион долларга евробондларни жойлаштирди ва айнан шу банк ўз қарзини тўлайди. Бундан ташқари, бу миқдор ҳеч қаерда йўқолиб кетмаган, аксинча, иқтисодиётга кредит шаклида берилган ва фойда билан қайтарилади.

❗️Иккинчидан, қолган 21,1 миллиард долларнинг 15 миллиард доллари давлат қарзи, 6 миллиард доллари эса давлат кафолатланган қарзи ҳисобланади. Масалан, Uzbekistan Airways томонидан 3 та самолёт сотиб олиш учун олинган 309 млн доллар қарзни ташкилотнинг ўзи тўлайди.

📌15 миллиард долларнинг 6,3 миллиард доллари (давлат қарзи) - бу давлат қарзи, аҳолини хавотирга солиши керак, чунки бу қисм бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, яъни аҳоли солиқларидан тўланади. Қолганлари (8,7 миллиард доллар) эса инвестиция лойиҳалари ҳисобидан молиялаштирилади.

Интервьюни ўқиш 7 минут
👇👇👇
ўзб
review.uz/oz/xkw
рус
review.uz/xkw

Интервьюни кўриш
👇👇👇
ВИДЕО

Обуна бўлиш
👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
🏙#Архив: Тошкент шаҳридаги уй-жой нархи омиллари – прописка институти ислоҳоти доирасида

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган тадқиқотда пропискасиз уй-жой харид қилиш борасидаги янгиликларнинг (кўриб чиқилаётган даврда) кўчмас мулк нархига таъсири аниқланмади.

✔️Ҳисоб-китобларга кўра, майдоннинг бир квадрат метрга ортиши хонадон баҳосини 1,3 % га қимматлаштиради.

✔️Кўп қаватли уйнинг баландлиги ва қаватлари сони ҳам уй-жой нархига ижобий таъсир кўрсатиб, унинг қийматини 4,6 % га оширади.

✔️Шу ўринда, хоналар сони ҳам нархни 26,3 % га кўтаради, хоналарнинг ҳаддан ортиқ кўплиги эса 3,7 % га туширади.

✔️Бу омил Ўзбекистонда хонадонлар майдони у қадар катта эмаслиги билан шартланади.

Бахтишод Ҳамидов, Малика Жуманиёзова, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

"Экономическое обозрение" журнали №7 (247) 2020

Батафсил:
👇
ўзб
https://review.uz/oz/hmy
рус
https://review.uz/hmy

Обуна бўлиш
👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
📊#Архив: Макроиқтисодиёт муаммоси: камбағаллик ёки пандемия

📌Ҳар йили 5 млн. болалар вафот этмоқда ва уларнинг аксариятига сифатсиз тиббий хизматлар кўрсатилган. Шу ўринда, табиий савол туғилади, қайси кўрсаткич макроиқтисодий мувозанатни кўпроқ издан чиқармоқда? Камбағалликми ёки пандемия? Профессор Нодир Жумаев бу ҳақда ўз мулоҳазаларини келтирди.

✔️Камбағалликни мезонлари иккита ёндашув орқали амалга оширилган. Биринчиси, олимлар томонидан асосланган назарий жиҳатлар, иккинчиси халқаро молия институтлари томонидан даромадларни табақалаштириш орқали.

✔️Олиб борилган тадқиқотлар асосида Ўзбекистонда камбағалликни келтириб чиқаришга сабаб бўлган муҳим сабаблар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин, деб ўйлаймиз:

▪️Ижтимоий соҳанинг нобақарорлашувига олиб келган жиҳатлар:

▫️соғлиқни сақлаш тизимида давлат харажатларининг етарли эмаслиги, айниқса, бирламчи тиббий хизматлар тақдим этишда;
▫️мактабгача таълим билан қамраб олиш миқёсининг пастлиги;
▫️мактаб таълимида мактаб биноларнинг “резина”каби фойдаланилиши базавий таълимнинг натижавийлигини тушириб юборди;
▫️олий таълимнинг қамрови 10 фоизга етмаслиги катта улушга эга бўлган ёшларнинг инсон капитали даражасини пасайтирди;
▫️илмий тадқиқотларга ажратилган маблағлар ЯИМга нисбатан 0,25 фоиз атрофида бўлиши.

Мақолани батафсил ўқиш 10 дақиқа
👇
ўзб
https://review.uz/oz/fx5
рус
https://review.uz/fx5

Обуна бўлиш
👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz