Ravza.uz | Rasmiy kanal
18.4K subscribers
29.7K photos
4.37K videos
245 files
40.3K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
ОТАНИНГ ДЎСТИДАН АЛОҚАНИ УЗМАСЛИК

Саъд ибн Убода Зарқийдан,,у отасидан ривоят қилади:
"Мадинанинг масжидида Амр ибн Усмон ибн Аффон билан ўтирган эдим. Абдуллоҳ ибн Салом жиянига суяниб ўтиб қолди. Мажлисдан бир оз узоқлашди-да, кейин қайтиб келди. Уларнинг олдига келиб, Амр ибн Усмонга:
"Нима демоқчисан?" деб икки-уч марта айтди. Кейин: "Муҳаммадни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, Аллоҳнинг Китобида - ёки "Аллоҳнинг китобларидан баъзисида", ёки шунга ўхшаш гап айтди. Ҳусайн: "Менинг эсимдан чиқиб қолди", деган - отангга алоқаси бор одамдан ҳеч алоқангни узмагин. Яна ўша ила нуринг ўчиб қолмасин", дейилган", деди".
Бухорий "Адабул муфрад"да ва Ибн Абу Шайба ривоят қилишган.
Демак, ота вафот этиб кетса-ю, отанинг дўстлари, яхши кўрган кишилари, эҳтиром қилиб юрган одамлари бўлса, улардан алоқани узмаслик лозим. Улар билан яхши бир муомалада бўлиб, қўлидан келган яхшилигини қилиб, дуоларини олиш, отасига кўрсатадиган ҳурмат-эҳтиромни уларга кўрсатиб юриш керак. Отам ўлди, деб унинг дўстларини унутиб юборган кишининг нури ўчиб қолар экан. Бу ниҳоятда оғир бир мусибат бўлар экан.
Икрима ибн Абдурраҳмон ибн Ҳорис ибн Ҳишомдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Отангнинг дўсти сенинг дўстингдир. Отанг муносабат қилиб юрган кишидан алоқангни узма, яна нуринг ўчиб қолмасин", дедилар".
Ҳусайн Марвазий ривоят қилган.
Яъни "Отангнинг дўсти сен ҳам дўст тутишинг керак бўлган кишидир. Отанг билан алоқада бўлган кишидан алоқангни узмагин. Мабодо алоқани узадиган бўлсанг, нуринг ўчиб қолади".

"Кексаларни эъзозлаш" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔭Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил
Шаъбон ойининг 1-куни  2024 йил 11-февраль якшанба кунига тўғри келмоқда.

🌙 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
🤲 Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир!".

🌙 Шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир.

☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади...", дедилар (Имом Насоий ривояти).

#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1445_йил
#Шаъбон_ойи

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
РИЗҚ ҲАҚИДА КЎНГЛИНГИЗ ХОТИРЖАМ БЎЛСИН!

Ҳар бир банданинг ризқи Аллоҳ тарафидан белгилаб қўйилган. Инсон онаси қорнидалигидаёқ ризқи, қанча умр кўриши тақдир қилинади. Одам боласи дунёга келгач, тақдирига ёзилган насибаси хоҳласа-хоҳламаса-келаверади.
Инсон ҳечам хавотир олмасин, пешонасига битилган ризқ-рўзини охиригача емагунича дунёни тарк этмайди.
Қуръони карим бизни ризқ борасида хотиржам бўлишга чақиради: "Ерда ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У Зот уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билади. Ҳамма нарса очиқ-равшан Китобда бордир" (Ҳуд сураси, 6-оят).
Ерда, осмонда, сувда, ер остида қимирлаган жонзотлар ризқини етказиш Аллоҳнинг зиммасидадир. Ҳар бир нарса Лавҳул-маҳфузда тақдир этиб ёзиб қўйилган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Ким мусулмон бўлса, етарлича ризқлантирилган, Аллоҳ уни Ўзи берган нарсага қаноатли қилиб қўйган бўлса, аниқ нажот топибди".
Эрталаб уйқудан турганингизда тан-жонингиз соғ, тўрт мучангиз омон, юртингиз тинч, ейишга бир бурда нонингиз бўлса, мана шу бахт эмасми? Аллоҳ сизга ризқ-рўз, саломатлик, хотиржамлик неъматини берибди, шукр қилиб яшанг. Атрофга бир қаранг: дунёда тинчлик-хотиржамликдан бебаҳра одамлар қанча?! Шукрки, Аллоҳ диёримизни тинч, осмонимизни мусаффо, заминимизни баракали қилиб қўйган. Бу неъматларга шукр қилсак, Аллоҳ янаям кўпайтириб беради.
Аллоҳ таоло айтади: "Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Аллоҳ уларга ҳам, сизларга ҳам ризқ беради. У Эшитувчи, Билгувчидир" (Анкабут сураси, 60-оят).
Аллоҳ ҳар бир тирик жоннинг ризқини етказиб туради. Ризқ-рўзини эплаб тополмайдиган, ҳеч вақоси йўқ қанчадан-қанча заиф жонзотлар бор. Аллоҳ уларнинг ҳеч бирини насибасиз қолдирмайди, барчасини ризқлантиради.
Эътибор берсангиз, руҳий безовталик, ҳаловатсизлик кўпинча тирикчилик билан боғлиқ муаммолар сабабидан келиб чиқади. "Энди нима бўлади? Қандай тирикчилик қиламан?" каби саволлар инсон миясида чарх уради, тинчини бузади, оромини ўғирлайди. Аммо мўмин киши учун бундай хавотир бегона. Нега десангиз, у Аллоҳнинг ваъдасига ишонади, ризқ талабида ҳаракат қилади. "Аллоҳ ризқ-насибамни етказади" деган ишонч билан ҳалол меҳнат қилган одамнинг кўнгли хотиржам бўлади. Ҳалолликда гап кўп. Ҳалол ишлаш, ҳалол яшашнинг ҳузур-ҳаловатига ҳеч нарса етмайди.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

📆2024 ЙИЛ 11 ФЕВРАЛЬ (1445ҳ - 01 Шаъбон) ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   07:14
🌆 Қиём вақти   12:27-12:37

                                Азон       Такбир
Бомдод     05:55 |   | 06:35
Пешин        12:40 |   | 12:50
Аср              15:59 |   | 16:09
Шом           17:43 |   | 17:43
Хуфтон     18:58 |  | 19:08

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-32 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1445_йил

Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил
Шаъбон ойининг 1-куни  2024 йил 11-февраль Якшанба кунига тўғри келмоқда.


ШАЪБОН ойингиз муборак бўлсин!

Аллоҳ таоло барчамизни бу ойни ғанимат билиб, тунларни ибодатда, кунларни Аллоҳ таолони зикрида ўтказишликни насиб қилсин. Бу ойни фазилатидан барчамизга Аллоҳ таоло насиб қилсин.

@ravza_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Шаъбон ойи муборак бўлсин!

Шаъбон ойи ҳижрий-қамарий ойларнинг саккизинчиси бўлиб, у муборак рамазон ойидан битта олдинги ой ҳисобланади.
Бу ойда янада кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш ва тунги ибодатлар билан машғул бўлиш лозим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда кўп нафл рўза тутардилар.

Шаъбон ойининг илк тонги муборак бўлсин, диндошим!
Аллоҳим бизларга Шаъбон ойида барака бергин ва Рамазон ойига етказгин!


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ШАЪБОН ОЙИ ҲАМ КИРИБ КЕЛДИ...

Исломдаги фазилатли ойлардан бири Шаъбондир. Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ойнинг кўпроғини рўза тутиш билан ўтказардилар.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рамазон ойидан бошқа ойда тўла рўза тутганларини кўрмаганман. Бошқа ойларда шаъбондан кўра кўпроқ рўза тутганларини кўрмаганман» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Шаъбон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ойлари ҳисобланади.
Ушбу ой ҳақида Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шаъбон ойи менинг ойимдир», деганлар.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Мушкуллик тушгандаги дуо

Бошига мушкул тушиб, ғамга ботган бандага тавсия қилинадиган энг машҳур дуолардан бири Юнус алайҳиссаломнинг балиқ қорнида туриб қилган дуоларидир.
Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Зуннуннинг балиқ ичида туриб қилган дуоси "Лаа илаҳа иллаа анта, субҳанака, инни кунту миназ-золимийн"дир. Қай бир мусулмон одам ўша дуони қилса, Аллоҳ унга албатта ижобат қилур", -дедилар".
Термизий ривоят қилган.

"Одоблар хазийнаси"

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
''ИХЛОС'', ''ФАЛАҚ'', ''НОС'' СУРАЛАРИ ФАЗИЛАТИ

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни учратиб қолиб, аввал сўз бошладим. У кишининг қўлларини ушлаб:
- Ё Расулуллоҳ, бу ишнинг (яъни, Исломнинг) нажоти нима? - деб сўрадим.
- Эй Уқба, тилингни тий, уйинг сенга кенг бўлсин, гуноҳларинг учун йиғла, - дедилар.
Бошқа сафар у зот мени учратиб қолиб, аввал сўз бошладилар, қўлимни ушлаб:
- Эй Уқба ибн Омир! Сенга Таврот, Инжил, Забур ва Улуғ Қуръондаги учта яхши сурани айтайми? - дедилар.
- Ҳа, (айтинг). Аллоҳ мени Сизга фидо қилсин! - дедим.
У зот менга ''Ихлос'', ''Фалақ'', ''Нос''ни ўқиб бердилар. Кейин таъкидладилар:
- Эй Уқба, уларни унутма, бирон тунни бу сураларни ўқимай ўтказма!
Мен уларни халигача унутганим йўқ. Бу сураларни ўқимагунимча тонг оттирмадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни (бошқа сафар) учратиб қолиб, у зотдан олдин сўз бошладим. Қўлларидан ушлаб дедим:
- Ё Расулуллоҳ, менга фазилатли амаллардан хабар беринг!
- Эй Уқба, сен билан (орани) узган одам ила (яхши) муносабатда бўл, сенга бермаганга бер, сенга зулм қилган кимсадан юз ўгир.
Ибн Хубайб ривоят қилади: Биз ёмғирли, зим-зиё тунда йўлга чиқдиқ. Намоз ўқиб берсинлар, деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қидирдик. У зотни топганимизда:
- Сизлар намоз ўқидингизми? - деб сўрадилар.
Мен индамадим. У зот:
- Қул (яъни, айт), - дедилар.
Мен ҳеч нима демадим. Кейин яна:
- Қул (айт), дедилар.
Мен индамай туравердим. У зот яна дедилар:
- Қул (айт).
- Ё Расулуллоҳ, нимани айтаман?
- Қул ҳуваллоҳу аҳад билан муаввизайнни кеч кирганда, тонг отганда уч марта ўқи. Шунда улар сен учун кифоя қилади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: ''Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оила аъзоларидан биронтаси касал бўлиб қолса, муаввизот билан дам солардилар. Вафот этишларидан олдин бетоб бўлиб қолганларида мен у зотга дам солардим, қўллари билан ўзларини силардим. Чунки у зотнинг қўллари меникидан баракалироқ эди''.
Расули акрам алайҳиссалом ''Ихлос'', ''Фалақ'', ''Нос'' сураларини ўқиб, узларига, оила аъзоларига дам солардилар. Агар касал бўлсалар, Оиша розияллоҳу анҳо онамиз Қуръон ўқиб у зотга дам солганлар.

''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ДУОНИНГ ОДОБЛАРИ

1. Қиблага қараб дуо қилиш.
2. Икки қўлни кўтариб дуо қилиш.
3. Икки қўлни кўтариб дуо қилгандан кейин қўлларни юзга суртиш.
4. Икки қўлни кўтариб, кафтнинг ичини ўзига қаратиб дуо қилиш. Сўнгра уларни юзга суртиш.
5. Дуонинг аввалида Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш.
6. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш.
7. Азми қарор билан иккиланмай, бўшашмай сўраш.
8. Дуонинг ижобат бўлишига шошилмаслик ва нима учун дуоим қабул бўлмаяпти, демаслик.
9. Ижобатга аниқ ишонган ҳолда дуо қилиш.
10. Ўзига ва ўзига тобеъ бўлган шахс ва нарсаларга дуои бад қилмаслик.
11. Гуноҳ аралаштирмасдан дуо қилиш.
12. Қариндошлик алоқасини узмасдан туриб, дуо қилиш.
13. Дуода муболағага кетиб, ҳаддан ошмаслик.
14. Дуони уч марта такрорлаш.
15. Дуо қилувчи таоми, шароби ва кийимининг ҳалол-пок бўлиши учун ҳаракат қилмоғи. Бўлмаса, дуо қабул бўлмаслиги аниқ.
16. Дуо қилувчининг озуқаси, маскани, либоси ва барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир киши узоқ сафар қилади. Ҳориб, чарчайди. Чангу ғуборга бурканади. Икки қўлини чўзиб, эй Роббим, эй Роббим, дейди. Ҳолбуки, таоми ҳаромдир, шароби ҳаромдир, либоси ҳаромдир, ҳаромдан ғизолангандир. Бас, қандоқ ҳам унга ижобат қилинсин», деганлар.
17. Дуо қилиш учун шарафли вақтларни ихтиёр қилиш лозим. Йилнинг энг шарафли вақти Арафа кунидир. Ойларнинг энг шарафлиси Рамазондир. Ҳафтанинг энг шарафли куни Жума кунидир. Саҳар чоғи ҳар бир куннинг энг шарафли вақтидир.
18. Дуо қилиш учун шарафли ҳолатларни ихтиёр қилиш лозим. Ёмғир ёғишни бошлаган вақт, азон ва иқомадан кейин, фарз намоздан кейин, ифтор пайтида, саждадаги ҳолда, кўнгил эриган пайтлар дуо қилиш учун муносиб ҳолатлар бўлади.
19. Овозни жуда кўтариб ҳам, жуда пастлатиб ҳам юбормай дуо қилиш керак.
20. Тазарруъ, хушуъ, хузуъ, рағбат ва илтижо ила дуо қилиш лозим.
21. Ёлворган ҳолда дуо қилиш.
22. Олдин астойдил тавба қилиб, зулм қилган бўлса, уни ўрнига қайтариб туриб, дуо қилиш лозим.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЖАМОАТНИ ЙИҒЛАТГАН НАСИҲАТ

Бир куни Ҳасан Басрий бир жанозага борди. Шундай йиғладики, оёғи остидаги ернинг тупроғи балчиқ бўлди.
Деди:
- Эй халойиқ, охиратнинг аввали лаҳаддир, дунёнинг охири ҳам лаҳаддир. Чунончи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Қабр - дунё манзилининг охири, охират манзилининг аввалидур. Дунёнинг аввал ва охири шу экан, эй ғофил одамлар, нечун охират ишин қилмай, фароғатга эришаман, деб хаёлга берилишдан қўрқмайсизлар? Дунё иши осон, тез ўтади, охират иши эса ўтмас ва тугамас!
Ушбу мажлисда хозир бўлганларнинг барчаси шундай йиғлашга тушдиларки, оқибатда, ўзларидан кетдилар. Ҳамда пайғамбаримизнинг бу насиҳати сабабидан уларнинг ҳар бири обид ва зоҳид бўлиб, улуғ мартабага етишдилар.

''Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)'' китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ТЎРТ ХАЛИФАНИНГ ҲАР БИРИНИНГ ХАЛИФАЛИК МУДДАТЛАРИ


1. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг халифалик муддатлари икки йилу уч ой.
2. Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик муддатлари ўн ярим йил.
3. Усмон розияллоҳу анҳунинг халифалик муддатлари ўн икки йил.
4. Али розияллоҳу анҳунинг халифалик муддатлари тўрт йилу тўққиз ой.
Ҳасан розияллоҳу анҳунинг халифалик муддатлари олти ой.
Мусулмон подшоҳларнинг биринчиси Муовия розияллоҳу анҳу. У киши мусулмон подшоҳларнинг энг яхшиси. Лекин у Ҳасан розияллоҳу анҳу унга халифаликни топширганидан сўнггина ҳақиқий халифа бўлган. Ҳасан розияллоҳу анҳуга отасининг ўлимидан кейин аҳли Ироқ байъат қилган эди. Сўнгра олти ойдан кейин у киши ишни Муовия розияллоҳу анҳуга топширдилар. Шу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳасан розияллоҳу анҳу ҳақларида:
"Албатта, менинг бу фарзандим саййиддир. Аллоҳ унинг сабабидан мусулмонларнинг икки катта гуруҳи орасини ислоҳ қилади", (Буҳорий ва Муслим Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар) деган гаплари ростлиги зоҳир бўлди.
Муаллифнинг "Улар рошид халифалар ва ҳидоятли имомлардир", деган сўзи ҳақида.
Шарҳ: Яъни мазкур тўртовлари: Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳум рошид халифалар ва ҳидоятли имомлар бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ишора қилганлар ва одамларни уларга итоат қилишга ва суннатларини тутишга амр этганлар.
Далил:
1. Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ўта балоғатли бир ваъз қилдилар, унинг сабабидан кўзлардан ёшлар тўкилди, қалбларни титроқ босди. Шунда бир одам: "Эй Аллоҳнинг Расули, бу худди видолашувчининг мавъизасига ўхшайди. Бизга нимани васият қиласиз?!" деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларга қулоқ осиш ва итоатни васият қиламан. Чунки сизлардан ким мендан кейин яшаса, кўплаб ихтилофларни кўради. Сизлар учун менинг суннатимни ва мендан кейинги рошид, ҳидоятли халифаларнинг суннатини ушлаш лозимдир. Ўша нарсани маҳкам тутинглар, озиқ тишлар билан тишланглар. Янги пайдо қилинган ишлардан ҳазир бўлинглар. Чунки ҳар бир бидъат залолатдир", дедилар"
.
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Рошид халифаларнинг фазл бўйича тартиби халифаликлари тартиби бўйичадир. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумонинг бошқалардан алоҳида афзалликлар бор. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга рошид халифалар суннатига эргашишни амр қилдилар. Аммо амалларга иқтидо қилишга келганда фақат Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумога иқтидо қилишни буюриб:
"Мендан кейингиларга - Абу Бакр ва Умарга иқтидо қилинглар", дедилар ("Сунан" эгалари - Абу Довуд, Термизий ва Насоий Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). (Бу ҳадис аввал ўтди).
Албатта, суннатларига эргашиш билан иқтидо қилиш орасида фарқ бор. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳоли Усмон ва Али розияллоҳу анҳумонинг ҳолидан юқоридир.
Аҳли суннанинг мазҳаби Усмон розияллоҳу анҳуни Али розияллоҳу анҳудан муқаддам кўришдир.
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Али розияллоҳу анҳуга:
"Одамларнинг ишига назар солдим. Уларнинг Усмонга ҳеч кимни тенглаштирганларини кўрмадим", деган.
Айюб Сухтиёний: "Ким Усмонни Алидан муқаддам кўрмаса, муҳожир ва ансорийларни писанд қилмаган бўлади", деган.
Абу Довуднинг "Сунан"ларида Ибн Умардан:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тирик вақтларида "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин у кишининг умматидан энг афзали Абу Бакр, кейин Умар, кейин Усмон", дер эдик", деган гап ривоят қилинган.

Ақийдатут-Таҳовия шарҳининг талхийси китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Баъзи орифлар айтишди.
Аллоҳ таоло саҳарда уйқусидан уйғонувчиларни қалбларига нур тўлдириб қўяди. Уларнинг қалбларига фойдалар тушиб, нурга бурканади. Сўнгра фойдалар уларнинг қалбларидан таралиб, ғофиллар қалбига етиб боради.
Абу Сулаймон Дороний: "Тунги таҳажжуд ўқувчилар ўйин кулги билан тунни ўтказувчилардан кўра кўпроқ лаззатга чўмганлардир", деб айтдилар.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2024 ЙИЛ 12 ФЕВРАЛЬ (1445ҳ - 02 Шаъбон) ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   07:13
🌆 Қиём вақти   12:27-12:37

                                Азон       Такбир
Бомдод     05:53 |   | 06:33
Пешин        12:40 |   | 12:50
Аср              16:00 |   | 16:10
Шом           17:44 |   | 17:44
Хуфтон     18:59 |  | 19:09

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-32 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
🌙 Шаъбон ойининг рўзаси

Оғиз ёпиш ва очиш вақти
(Наманган вақти билан):

📅 2 Шаъбон - 12 февраль - душанба
Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 05:50
Ифторлик вақти (оғиз очиш): 17:45

🤲 Нияти:
Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

💠 Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирон ойда шаъбондагидан кўп рўза тутмас эдилар. Зотан, у зот шаъбоннинг ҳаммасида рўза тутар эдилар" (Имом Бухорий ривояти).

♻️ Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀🌼🍃 🍃🌼🍀
🌼🌸 🌸🌼
🍃 Ассаламу 🍃
алайкум
вараҳматуллоҳ


💐 Аллоҳдан қалбингиз сакинатини;
💐 Юзингиз табассуми ва нурини;
💐 Танангиз соғлигини;
💐 Ҳаётингиздаги тавфиқни;
💐 Хонадонингиз тинчлигини давомли бўлишини;
💐 Ўзингиз ва ота - онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌷Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб айласин!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
@ravza_uz
➥Линкни босиб фойдали каналга киринг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ДЎСТНИНГ ҲАҚИ

Мусулмоннинг мусулмон биродари устида ўттиз ҳақи борки, уларни адо этмай ёки розилик истамай киши маъсулиятдан фориғ бўлмайди.
Бу ҳақлар қуйидагилардир
:

1. Янглишса, кечиради.

2. Кўз ёшларига раҳм қилади.

3. Ошкор этилишини истамаган сирини яширади.

4. Узрини қабул қилади.

5. Ёнида ғийбат қилинса, рад этади.

6. Керак бўлганда насиҳат қилишда давом этади.

7. Дўстлигини муҳофаза этади.

8. Зиммасидаги вазифаларга риоя этади.

9. Касал бўлганида аҳволидан хабар олади.

10. Жанозасида қатнашади.

11. Даъватини қабул қилади.

12. Совғасини қабул этади.

13. Яхшилигига яхшилик билан жавоб қайтаради.

14. Яхшиликлари эвазига ташаккур билдиради.

15. Ёрдамини чиройли қилади.

16. Номусини ҳимоя этади.

17. Эҳтиёжини қондиради.

18. Орзу-ниятларининг амалга ошишида ёрдам беради.

19. Ражосини (илтимосини) қабул қилади.

20. Истакларини инкор қилмайди.

21. Аксирганида "Ярҳамукаллоҳ" дейди.

22. Йўқотган нарсасини қидиради.

23. Саломига алик олади.

24. Суҳбатини ёқтиради.

25. Яхшилигини кўпайтиради.

26. Қасамларини тасдиқлайди.

27. Золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам беради. Золимга ёрдам - уни зулм қилишдан қайтаришдир. Мазлумга эса бировдан унинг ҳаққини олиш билан ёрдам беради.

28. Дўст бўлади, душман бўлмайди.

29. Уни ҳимоя этади, ёрдам бермасдан ёлғиз ўзини ташлаб қўймайди.

30. Ўзига раво кўрган яхшиликни унга ҳам раво кўради. Ўзига истамаган ёмонликни унга ҳам раво кўрмайди.

Мўминлар ўзаро дўстлашишда, раҳму шафқатда ва меҳру оқибатда гўёки бир вужуднинг аъзоларидир. Кишининг эса бирор аъзоси оғриса, бошқа аъзолари ҳам азоб тортади.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақола

АЖДОДЛАРИМИЗНИНГ ТАНЛАГАН ЙЎЛИ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Қодирхон Ибрагимов,
Уйчи туман “Ахси” жоме
масжид имом-хатиби


➡️➡️ Батафсил ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM