Ravza.uz | Rasmiy kanal
18.3K subscribers
29.7K photos
4.37K videos
245 files
40.3K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
#Мақола

ШАЪБОН ОЙИ.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Нуриддин Хафизов,
Наманган тумани “Нуртепа” жоме
масжиди имоми ноиби


➡️➡️ Батафсил ўқиб

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗИНГИЗНИ КЕЧА, БУГУН ВА ЭРТАНГИЗ ХУСУСИДА ТЕРГАБ ТУРИНГ

Ўтмиш ва келажакнинг темир дарвозаларини ёпиб, бугунги кунингиз билан ҳамқадам ҳаёт кечиринг. Ўзингизга бундай саволлар бериб кўринг:
1. Уфқ ортидаги мавҳум сирли боғ-роғлар орзусида, келажакни деб ҳаловатсиз бўлиб ҳозирги ҳаётимни зое қилмаяпманми?
2. Илгари бўлиб ўтган ва вақтлар ўтиб эскирган воқеа-ҳодисаларга ғам чекиш билан ҳозирги ҳаётимни аччиқ қилмаяпманми?
3. Тонгда уйқудан уйғонгач олдимдаги йигирма тўрт соатдан унумли фойдаланиш режасини тузяпманми?
4. Бу дунёда ўтказаётган умримнинг ҳар дақиқасидан фойда оляпманми?
5. Бу дастурларга қачон риоя этаман: бугунми, эртагами ёки кейинги ҳафтадами?
6. Ўзимиздан: "Бошимга тушиши мумкин бўлган энг оғир мусибат нима?" деб сўрайлик. Сўнгра руҳимизни ўша мусибатга йўлиқиши мумкинлигига ва унга бардош беришга ҳозирлайлик.

"Ўкинма" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
🌙 SHA’BON OYIDAGI MUHIM VOQEALAR

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#shabon #voqea #infografika #pokiza #rasululloh
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Салҳ ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Агар дунё Аллоҳ наздида чивиннинг қанотичалик қимматга эга бўлганида, ундан кофирга бир хўплам ҳам сув бермас эди”, дедилар”.
Термизий ривоят қилган.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Банда билиб-билмай бир сўзни айтади ва шу туфайли дўзахнинг мағриб билан машриқ орасидан ҳам чуқур жойига тушади”, дедилар”.
Аҳмад Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ОВҚАТЛАНИШ ОДОБЛАРИ

Исломда инсоннинг фақат руҳига эмас, балки жисмига ҳам ўзига яраша алоҳида аҳамият берилган. Инсон жисмига берилган бу аҳамиятни Ислом унга ўз ҳаётини сақлаш ва ўзидан ҳалокатни даф қилиш учун зарур бўлган таом ва шаробни истеъмол қилишни вожибга айлантирганида кўрамиз. Зарур бўлган миқдордаги таом ва шаробни жисм учун зарарли ва хатарли бўлгани учун таомнинг керагидан ортиқчаси ҳаромдир.
Барча нарсалардаги каби еб-ичишда ҳам Ислом мўътадилликни тавсия этади. Албатта, гап фақат Аллоҳ таоло ҳалол қилган таом ва шароблар ҳақида бормоқда.
Инсон тановул қиладиган таомлар ўз аслига қараб иккига: наботот ва ҳайвонот таомларига бўлинади.
Набототдан бўлган таомлар нажас, зарарли ва маст қилувчи бўлмаса, барчаси ҳалолдир. Набототлардан турли мева ва дон маҳсулотларига ўхшаш зарар етказмайдиган нарсалар ҳалол қилинган.
Нажас таом ёки нажас аралашган таом ҳаром бўлади. "Нажас" деганда ифлос нарса тушунилади. Мисол учун, чўчқа гўшти ва ёғи, ўлимтик каби нарсалар нажасдир. Сичқон тушиб қолган суюқ ёғ ҳам нажас аралашгани учун, ҳаромга айланади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳолатда ёғни тўкиб ташлашга амр қилганлар. Агар сичқон тушиши билан ёғ ҳаром бўлмаса, уни тўкиб ташлашга амр қилмас эдилар.
Маст қилувчи нарсаларнинг ҳаромлиги ҳаммага маълум, буни такрорлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Шунингдек, заҳар, мишиқ, маний, тупроқ, тош каби еса, инсонга зарар етказадиган нарсалар ҳам шариатимизда ҳаром қилинган.
Сув ҳайвонларининг барчаси жумҳур уламо наздида ҳалолдир. Ҳанафийлар эса сув ҳайвонларидан фақат балиқ ҳалол, дейишган.
Қуруқлик ҳайвонларига келганда улардан ўзи ўлиб қолгани, оққан қон, чўчқа гўшти ва Аллоҳнинг номи айтиб сўйилмаганини еб бўлмайди, буларнинг барчаси ҳаромдир.
Энг муҳими, мусулмонлар ўзларининг ҳар бир луқма таомлари, ҳар бир томчи шароблари ҳалол меҳнат ила топилиши фарз эканини тушуниб етишлари зарур. Яъни озиқ-овқатнинг жисми ҳалол бўлиши билан бирга, улар ишлаб топилган касб ҳам ҳалол бўлиши шарт. Қароқчилик, ўғрилик, порахўрлик, зўравонлик, алдамчилик каби шариат ҳаром қилган йўллар билан топилган пулга сотиб олинган озиқ-овқатларнинг барчаси айни ҳаромдир.
Ҳар доим бўлганидек, ҳозирда ҳам ушбу буюк ҳақиқатни яхшилаб тушунишга, унга яхши амал қилишга жуда муҳтожмиз. Ҳалол нима эканини билиб олиб, доимо ҳалолга етишиш учун ҳаракат қилишимиз керак. Ҳаром нима эканини яхшилаб билиб олиб, доимо ундан ҳазар қилишимиз лозим.

"Ижтимоий одоблар"китобидан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Бировга яхшилик қилган бўлсанг, яхшилигингни айтиб, уни уялтириб камситма. Бировга ичирган ва едирганингни миннат қилиб, заҳарга айлантирма!
Эвазига нарса кутиб қилинган яхшилик хисобланмайди, балки у оддий олди-бердидан иборат, холос...
Мурувват майдонининг шаҳсувори бўлай десанг, ғараз билан иш қилиб, эвазига бировдан фойда олишни ўйлама!


Луқмони Ҳаким

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
🔹ЎМИ Наманган вилоят вакиллигининг 2024 йил учун ишлаб чиқилган иш режасига асосан Мингбулоқ туманида фаолият кўрсатаётган, ҳозирги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган  масжидлар билан танишилди.

🔸 12 феврал куни ЎМИ Наманган вилоят вакили Мусохон домла Аббосиддинов  бошчилигида тузилган махсус ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда Мингбулоқ туманидаги «Қўшқишлоқ», «Гулбоғ», «Мулла Назар Охунд» «Топтиқ азиз» масжидларининг қурилиш таъмирлаш ишлари шаҳарсозлик меъёрларига жавоб бериши, ҳамда қурилиш ҳужжатлари мавжуд эканлиги ўрганиб чиқилди

🔺«Мулла Назар Охунд» жоме масжидида Мусохон домла Аббосиддинов пешин намозини адо этдилар ва йиғилган жамоатга Юртимиз тинчлиги ва Масжидни обод қилишлик-улкан ажрлиги ҳақида маъруза қилиб дуои ҳайрлар қилдилар.

🔹Қурилиш бўлаётган масжидларни масъул ходимларига керакли тавсиялар берилди.
Ишчи гуруҳнинг масжидларни ўрганиш ишлари давом этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2024 ЙИЛ 13 ФЕВРАЛЬ (1445ҳ - 03 Шаъбон) CEШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   07:11
🌆 Қиём вақти   12:27-12:37

                                Азон       Такбир
Бомдод     05:52 |   | 06:32
Пешин        12:40 |   | 12:50
Аср              16:01 |   | 16:11
Шом           17:45 |   | 17:45
Хуфтон     19:01 |  | 19:11

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-32 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

☀️ #Кун_ҳикмати

🌼 Банда қиёмат куни тоғлар қадар гуноҳлар билан келади. Шунда Аллоҳни зикр қилган тили уларни яксон қилиб ташлаганини кўради.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ

Кунингизни Аллоҳнинг зикри билан мунаввар этинг!

🌹📿🌹📿🌹📿🌹

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
МУАММО КЎПМИ? ЕЧИМ НИМАДА?

Кўпчилик одамлар, “ишим
юришмаяпти”, “қарзим кўп”,
“омадим келмаяпти”, “касаллик аримаяпти”, “муаммодан бошим чиқмаяпти”
деб нолийди.

🌟 Ваҳоланки, шариатда бу борада ҳамма кўрсатмалар келган. Масалан, бошига ташвиш тушган одам намозларга эътиборлироқ бўлади. Кўпроқ нафл намозлар ўқиб, Аллоҳдан мадад сўрайди.

🌟Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам бошларига бирон юмуш тушса, дарров намоз ўқишга чоғланардилар.
(Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган. Ривоят
санади саҳиҳ).

🌟 Қолаверса, иши юришмаётган одам кўпроқ истиғфор айтади.

Зеро, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам шундай деганлар:
“Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвиш ва тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан
ризқлантиради”. (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний ва Ҳоким ривоят қилган).

🌟 Қийин дамларда дуога янада кўпроқ эътибор берилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Албатта дуо тушган ва тушмаган нарсаларда фойда беради. Шундай экан, эй, Аллоҳнинг бандалари, сизлар ўзингизга дуо қилишни лозим тутинглар”

(Термизий ва Ҳоким ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан).

🌟 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтилса, бошга тушган ғам-ғусса арийди.

🏻 Сиз қавм-қариндош, ёр-
биродарларингизни, энг асосийси ота- онангизни ранжитмаганмисиз, уларга
яхши муомалада бўласизми?
Яқинларингиз кўнглини оғритганмисиз?
Мана шу жиҳатга ҳам эътибор беринг.
Чунки ота-онасини норози қилган “фарзанд”нинг зинҳор бири икки бўлмайди..


Хуллас, сиз ибодатларга мустаҳкам бўлинг, доим Аллоҳни зикр қилинг, Ўзигагина суянинг. Кейин, феълингизни кенгроқ қилинг, ҳуда-беҳудага жиғибийрон бўлаверманг, ҳар қандай ишни оғир-вазминлик билан ҳал қилинг.
Ҳаммаси Аллоҳдан эканлигига ишонинг!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA