Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашувда тадбиркорлар номзоддан "маска-шоу"лар қайтарилмаслигини кафолатлаб беришни сўраганини айтган.
“Тадбиркорлар ҳатто конституциямизни ўзгартиришни сўрашяпти. Улар ўз ҳуқуқлари таъминланишини, олдинги “маска-шоу”лар қайтарилмаслиги конституция билан кафолатланишини исташяпти”, – деган Шавкат Мирзиёев.
❗️P/S: Дарҳақиқат, кучли қонун ҳимояси бўлмаган жойга инвестиция киритиш, ривожланишга эришиш масаласи гумон остида қолади. Шу боис, қонун устуворлиги ва қонун олдида барчанинг тенглиги принципи амалда тўлиқ кафолатланиши шарт.
#МенингПрезидентим
👉 @deputat_kusherbayev

⚡️⚡️⚡️Депутатларнинг рухсатисиз 10 млрд сўмга яқин маблағ ишлатиб юборилган
Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг маълум қилишича, маҳаллий бюджетларда шаклланган қўшимча манбалардан фойдаланишда қатор камчиликларга йўл қўйилмоқда. Масалан, Қашқадарёнинг Ғузор, Миришкор, Касби, Чироқчи туманлари ва Қарши шаҳрида маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилинмасдан, депутатларнинг рухсатисиз 10 млрд сўмга яқин маблағ ишлатиб юборилган.
❗️P/S: Аслида бу камчилик эмас, қонунбузарликдир.
Афсуски, бу ҳолат жойларда ижро органларининг ҳамон вакиллик органлари, яъни халқ вакилларига нисбатан беписандлик билан муносабатда бўлаётганлигини англатади.
Ҳуқуқий нуқтаи назардан қаралганда, бу ижро ҳокимияти раҳбарларининг мансаб ваколати доирасидан четга чиқиши бўлиб, жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши керак. Агар қонунларнинг бир хилда ишлашини назорат қилувчи органлар қонунларни қўллашга ҳақиқатан ҳам тенг қараса албатта. Бироқ бундай бўлишига шахсан мен ишонмай қўйганман.
Афсус...

Forwarded from Rost24 | Расмий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўровнома
ИЖТИМОИЙ СЎРОВНОМА: Президентликка номзодларни биласизми?
Каналга уланиш ➡️ https://t.iss.one/rost_24uz

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрига олиб кирувчи 4Р12 автомобил йўлининг Чирчиқ дарёси устидан ўтувчи қисмида замонавий кўприк лойиҳаси бўйича қурилиш бошланибди. Лойиҳа қиймати таҳминан 70-80 млрд атрофида.
Замонавий кўприк қуриш топшириғи Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йилнинг март ойида Тошкент вилоятига ташрифи давомида берилган.
Хайрли бўлсин!
👉 @deputat_kusherbayev
| Youtube | Facebook | Instagram | TikTok

Forwarded from YURISTKADR
#suddagi_ishlar
Фуқаролик судларидаги энг кўп адолатсизликка бир судьяга тўғри келадиган ишлар сонининг тасаввурдан ҳам кўра кўпроқлиги, шу сабабдан баъзи судьялар шошилиб, ишни чуқур ўргана олмай, сифатсиз, хато қарорлар қабул қилиниши ҳам сабаб бўлмоқда.
Бу судлардаги ҳозирги бардакни тўхтатишга эришиш мумкинми, масалан, судгача борадиган баъзи ишлар ҳажмини камайтириш ва шу орқали ортиқча юкламаларни тўхтатиш ҳисобига?
Дейлик, эр ва хотин ўртасида алимент ундириш ва ажрим ишларини ҳамда ундан кейинги уланадиган суд ишларини (мол-мулкни бўлиш, уйдан кўчириш, болани олиб бериш ва ҳоказоларни) тўхтатиб бўляптими, ҳозир?
Менимча, йўқ.
Шунга кутиб ўтириш керак эмас, чунки бундан кейинги даврларда фуқаролар ўз ҳуқуқларини билишга ва ҳимоя қилишга янада кўпроқ ҳаракат қилади ва табиийки, судларга бўладиган мурожаатлар ҳажми ортгандан-ортиб бораверади.
Шундай экан, яна ўша эски гап: ➖фуқаролик судларини туманлараро судларидан туман (шаҳар) судларига ўзгартириш керак, ҳар бир туман ва шаҳарда ташкил қилиш керак бу судларни. Акс ҳолда, бу судлардаги муаммолар ҳеч қачон тугамайди.
👉@yuristkadr

UzCard банкоматларида 50 ва 100 АҚШ доллари қийматидаги купюраларни айирбошлаш (қабул қилиш) тўхтатилган.
Бунга сабаб ушбу қийматдаги сохта валюталар банкоматлар орқали айирбошланган.

⚡️Нуфузли “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекнефтгаз” АЖга “барқарор” прогнози билан “BB-” даражасидаги рейтингни берибди.
Бу кўп йиллар ёпиқ ва жамиятда салбий фикрлар уйғотиб келган ташкилотнинг сўнгги йилларда ҳақиқатда ўзгариш сари интилаётганлигининг натижаси.
Ўтган даврда “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Газпромбанк” билан ҳамкорликда корпоратив кредит рейтингини олишда иш олиб борилган.
Агентлик таҳлилчиларининг компания кредит лаёқатини ўрганишлари якунида “Fitch Ratings” қўмитаси томонидан компанияга Ўзбекистон Республикасининг суверен (BB-) даражасидаги рейтинг (ВВ-/Барқарор) берилган.
❗️Маълумот учун: “BB” – кредит хавфлари мавжуд бўлса-да, компания инвестор ва кредиторлар олдидаги мажбуриятларини бажара олишини англатади.
Айни вақтда “Ўзбекнефтгаз” Ўзбекистонда суверен даражада халқаро корпоратив рейтингга эга биринчи компания ҳисобланади.
Компания жамоасини натижа билан табриклайман!
Ҳақиқий бозор талабларига мос мана шундай ютуқлар бардавом бўлсин ишқилиб.

Яна дарахт мавзуси
Экоқўмита мутасаддилари Тошкентдаги Давлат консерваторияси биносининг ортида кетаётган қурилиш ҳудудида рейд ўтказибди.
❗️Аниқланишича, Маданият вазирлигига қарашли, рухсатномасиз ўраб олинган ҳудудда қурилиш ишларини олиб бораётган ташкилотнинг лоқайдлиги оқибатида 58 туп дарахт қуриб қолган, 6 таси кесиб ташланган. Натижада, ўсимлик дунёсига қарийб 250 миллион сўм зарар етган.
‼️Афсуски, ҳудди шундай дарахт қуриш муаммоси Тошкент шаҳридаги Планетарий ҳудудида ҳам содир бўлмоқда. Маҳаллий ҳокимликнинг эътиборсизлиги оқибатида 150 га яқин кўп йиллик қимматбаҳо дарахтлар сувсизликдан қуриш арафасида турибди.
Бор дарахтларимизни қуритаяпмиз-у, яна "яшил шаҳар" барпо этмоқчи бўлаяпмиз.

🌅 Ҳаётимизнинг мазмунли ва шарафли бўлишига сабабчи азиз устозларимиз меҳнатларини ҳар қанча қадрласак оз. Улар башарият бешигининг тебратгувчиси!
Бугунги қутлуғ айём билан мана шундай улуғ ва шарафли мақомдаги барча устоз ва мураббийларимизни чин қалбимдан табриклайман!
Яхши шогирдлар тайёрлаш йўлида мустаҳкам соғлик ва касбий фаолиятларида муваффақиятлар ёр бўлсин!
Бахтимизга бор бўлинг азиз устозлар!

Forwarded from Alisher Рўзиохунов
Ëлғончи Ўзавтомоторснинг иккиюзламачи муносабати ҳақида
Телеграмда Қурбонофф канали бор. Муаллиф кўпинча иқтисод, молия ва финтех масалалари ҳақида ёзади. Яна жамият эътиборидан четда қолаётган ўта долзарб масалаларни кўрсатади. Хўш, Қурбонофф ўтган куни Ўзавтомоторс янгиланган Каптива учун тузилган шартномага заводнинг “эски қилиғи” қайтиб қолганини ёзган. Яъни, аввалари, машина нархининг 85 фоизини тўлаб, қолган 15 фоизини машина чиққанда тўлов қилишингиз керак бўлса, шу навбатда кутиб турганингизда машина нархи ошиб қолиши мумкин эди. Шунда сиз шартномадаги суммага қўшимча тўловни бажаришга мажбур эдингиз.
Янгиланган Каптивани 2022 йил январь якунида етказиб беришга ваъда қилаётган завод шартномада шу каби бандларни киритиб ўтган.
Сал ўтиб, завод муносабат ҳам билдирди. Унинг таъкидича, бу банд аввалдан (доим) бўлган. Заводнинг ишонтириб айтишича, (қўшимча) тўлов фақатгина автомобиль комлектацияси ўзгарганда амалга оширилади. Яъни, агар комплектация эълон қилингандан фарқ қилса, харидор тўловни қайтариш шарти билан автомобиль харидидан воз кечиши ёки уни алмаштириш ҳуқуқига эга.
Иккиюзламачиликни қарангки, янгиланган Каптива премьернинг бошқа комлектацияси сотувда таклиф этилмаган. У шунчаки йўқ.
Шартномада эса қўшимча опциялар киритилиш сабаблари нарх ўзгарганда харидор қўшимча тўлов қилиши ё тўланган аввалги маблағни қайтариб олиши мумкин дейилган. Ўйлаганимдакамаскансанми?!
“Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 10 моддасига кўра, устун мақъега эга хўжалик юритувчи субъектлар шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни мажбуран қабул қилдириши мумкин эмас. Яъни шартномада янгиланган Каптива олмоқчиман, менга ортиқча опциялар ё бошқа комлектациядаги янгиланган Каптива керак эмас. Демак, мен айнан шартномадаги машинани талаб қилишга ҳаққим бор. Қалай чундинг, Ўзавтомоторс? Шартномада ўзинг тан олиб турган банд эса Ўзбекистон қонуни талабларига зид.
Ҳа, айтганча, завод қонунга тупурган. У исталган судда буни исботлаб бера олади. Ўтган йили бунга гувоҳ бўлганман.

⚡️⚡️⚡️Бобур Ганиев исмли блогер Учтепа туманида ИИБ ходимларини "мент", деб ҳақорат қилгани ва шахсий телефонида порнографик материаллар борлиги учун ушлангани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Яна блогер жамоат тартибини бузди, деган айб ҳам қўйилган.
Қизиғи фуқарони сўроқ қилиш жараёни тармоқларга атайин тарқатилаяпти.
Виждон нималигини билмайдиган ва бунинг учун блогерлардан кўп танқидга учрайдиган судъя ва прокурорлар ҳам ишлаётган бир вақтда блогернинг жамоат тартибини бузмаганини исботлаш кўрсаткичи нольга тенг.
❗️Шу боис, иш атайин уюштирилган, деган шубҳа кўплиги сабабли процессуал қоидалар доирасида қуйидаги саволларга жавоб берилиши керак бўлади.
✅ Биринчидан, қандай қилиб ИИБ ходимлари қўлига блогернинг телефони тушиб қолди? Телефондан жиноят қуроли сифатида фойдаланилиб ИИБ ёки бошқа шахсларга тан жароҳати етказилганми?
✅ Иккинчидан, телефон нима учун тинтувдан ўтказилди? Бу тинтув эмас, кўздан кечириш, дейилса телефоннинг ост-устига қаралади холос. Яъни унинг пичоқ, тўппонча, нон эмас, айнан телефон эканлигига ишонч хосил қилиш учун кўрилади. Бу ўринда ИИБ ходимлари фуқаронинг телефонидан қандайдир ноқонуний материал топиш мақсадида тинтув ўтказишган кўринади. Тинтув учун эса санкция керак.
ИИБ ходимларига санкциясиз тинтув ўтказишга ҳуқуқ берилганмиди?
✅ Учинчидан, телефонни тинтувдан ўтказиш қандай усул ва тартиб бўйича олиб борилди, тартиб борми ўзи?
✅ Тўртинчидан, эркак ва аёл ўртасидаги жинсий алоқага доир видео ва тасвирларнинг вояга етган фуқаро телефонида бўлиши мумкинмаслиги қайси қонунда белгиланган?
✅ Бешинчидан, аҳлоқ нормаларига тўғри келмаса-да, эр-хотин сифатида аёл ва эркак ўртасидаги жинсий алоқа ноқонуний бўлмагани ҳолда, вояга етган инсон учун бу каби тасвирларни ўз телефонида бўлиши қандай ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлади?
✅ Олтинчидан, ҳақорат қилиш деганда, фуқаро айнан қандай сўзларни ишлатган бўлиши лозим. Масалан, ИИБ ходимларини каламуш, дейиш ҳақоратга кирмайдию, "мент" сўзи кирадими. Бу қаерда белгиланган?
Юқоридаги саволларга аниқ ва асосли жавоб берилиши шарт. Акс ҳолда блогернинг ҳуқуқбузарлигига доир ҳаракатларнинг қонунийлиги бўйича шубҳалар йўқолмайди. Бўлмаса истаган фуқарони йўқ жойдан жиноятчига чиқариш мумкин.
‼️ Умид қиламизки, Учтепа тумани ИИБ ходимлари Президент кафиллигидаги Конституциямизда белгилаб қўйилган сўз эркинлигидан фойдаланиб, танқид қилаётган фуқароларни қўрқитиб, эркинликларини бўғиш мақсадида ўзлари жиноятга йўл қўйишмаган.
Агар шундай бўлиб чиқса, бундай ИИБ ходимлари бор жамиятда яшаётганимдан уяламан.

"Оммани ўзига қаратгани учун" 15 сутка қамоқ жазоси😂😂😂
Фуқаро Бобур Ганиев (блогер) ва бошқа шахсларни ЖИБ Учтепа туман суди судъяси улар "оммани ўзига қаратганлиги учун" 15 сутка қамоқ жазоси тайинлаганини билдирди.
Бундай асос билан жазо белгилаш Ўзбекистон қонунчилигида янгилик, менимча.
Кузатишимизча, асослар заиф ва зўрма-зўраки бўлса-да, суд яна тарози палласини бирдек ушлай олмади: тизимга ён босди. Аслида ўз ишига чинакам садоқатли судъялар фуқаронинг айбдорлик даражаси 50/50 бўлганда ҳам фуқаро оқланиши керак, дейишади.
Фуқаро ҳам "оппоқ" эмас, муомиласи қўполлиги кўриниб турибди. Бу асабга тегса ҳам қонунбузарлик эмас, биз бундай жазога лойиқ унинг бирорта ҳаракатини негадир кўрмадик.
❗️Шу ўринда бошқа нарса одамни ўйлантираяпти: оммани ўзига қаратгани учун, деб блогерку 15 суткага қамалди.
Бироқ ҳар куни оммани ўзига қаратаётган бошқаларнинг аҳволи энди не кечади? Масалан, сайловолди сиёсий партиялар ва номзодлар қанчалаб омма эътиборини ўзларига қаратишаяпти. Бу уларнинг иши аслида.
"Да" буёғи чатоқ!
Кўряпсизми: инсонлар тақдири ва ҳаётига таъсир кўрсатишдек масъулиятли ишга эътиборсиз ёндошиб, ноўрин асослар билан қарор қилиш мана шундай кулгули оқибатлар келтириб чиқариши мумкин.
Шу боис, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўзларининг муқаддас вазифаси, деб билган ҳурматли судъя ва бошқалар қонунларимизнинг адолатига ишонган оддий фуқароларга қарши асос келтиришда янада эътиборли, ҳалол ва пок бўладилар, деб умид қиламиз.
Унгача эса оммадан менга эътибор қаратмасликларини сўрайман. Тағин ким билсин...😂😂😂

⚡️⚡️⚡️"Дарахт кесиш акцияси" давом этмоқда. Бу сафар прокуратура олдида
Айтишларича, Тошкент шаҳри Лабиҳовуз кўчаси (Халқ банки филиали рўпарасидаги уйлар)даги дарахтлар кесиб ташланмоқда.
Шу ерда истиқомат қилувчи аҳолининг мурожаатида, соғлом дарахтлар кесилиб шу ернинг ўзида ўтин ҳолига келтирилаётгани айтилган.
Воқеа Тошкент шаҳар прокуратураси биноси олдида рўй берган.
Масъуллардан масала бўйича изоҳ беришларини кутамиз. Бу нима аҳвол?

Битта туманда (Боёвут) 828 та дарахт дарахт қуриб қолибди.
Бунга ишониш қийин. Қиш яқин, деб ё ўтин ё мебелчиларга мебел учун кетмаяптимикан ишқилиб?
👉 @deputat_kusherbayev
Бунга ишониш қийин. Қиш яқин, деб ё ўтин ё мебелчиларга мебел учун кетмаяптимикан ишқилиб?
👉 @deputat_kusherbayev
Довуд Ахмедов олижаноб ва савобталаб юртдошларимизнинг меҳр-шафқати ва хайр-саховатига муҳтож!
Довуд Ахмедов 2016 йил 7 октябрда таваллуд топган. Ўнг ўпка поликистози, аденосматоз-фибрози касаллиги билан оғриган. Ўнг ўпка венаси туғма анамалияси, иккинчи даражали обструктив бронхит касаллигидан даволаниши учун моддий мададга муҳтож.
Савобталаб юртдошларимиз, саховатпеша одамлардан Довуд Ахмедовга меҳр-мурувват кўрсатиб, соғлом ҳаётга қайтишида қўллаб-қувватлашларини сўраймиз.
Довуд Ахмедовга оид маълумотлар:
Пластик карта рақами:
Узкарт: 8600130682797776
(онаси Наврузова Дилфуза)
VISA карт: 4231200009908152
(онаси Наврузова Дилфуза)
Ҳисоб рақами:
23120000900000120001
(“Асакабанк” АТИБ вилоят филиали)
Телефон рақами: +99888 308 08 85

Автоблогер Бобур Ғаниевга нисбатан кўрилган 15 суткалик қамоқ жазоси адолатли эдими?
Блогер Бобур Ғаниев билан юзага келган вазият ҳақида кўпчилик ўз муносабатини билдирди, ҳуқуқшунос сифатида жамоатчилик томонидан билдирилган аксарият фикрларга қўшиламан. Ҳозир мени суд томонидан қўлланилган жазо чоралари бироз ўйлантирмоқда. Блогерга нисбатан Жиноий ишлар бўйича Учтепа тумани суди томонидан:
МЖтК 41-моддаси (ҳақорат қилиш) га асосан, БҲМнинг 20 баравари миқдоридаги жарима; МЖтК 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш)га асосан, БҲМнинг 1 баробари миқдорида жарима; МЖтК 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан айбли деб топилиб, 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди. Бу ерда блогерга берилган кескинроқ жазо тури шубҳасиз, 195-моддадаги 15 суткалик маъмурий қамоқ бўлмоқда.
Аслида, МЖтК 195-моддасига кўра, агар фуқаролар ички ишлар органлари ходимининг ўз вазифаларини бажариши билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилса, худди шунингдек ички ишлар органлари ходимларига оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида била туриб сохта уйдирмаларни тарқатса:
– БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солинади ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Блогер томонидан ана шу ҳуқуқбузарлик содир этилганми ёки йўқми, ҳали бу ҳақида фикр айтганимиз йўқ, лекин диққатни тортгани суд томонидан МЖтК 195-моддадаги энг оғир жазо тури танлангани бўлди. Аслида, МЖтКнинг ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиланган тегишли моддаларида жазолар “...дан – ...гача” шаклида, яъни энг енгил жазодан энг оғир жазо тартибида келтирилган.
Нима деб ўйлайсиз, ҳуқуқбузарларга нисбатан жазо қандай танланади? Ёки судьянинг кайфиятига қараб танланадими? Масалан, судья кимни ёмон кўрса, унга энг оғир жазо берилаверадими?
Гап шундаки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 31-моддасида маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи, 32-моддасида эса, жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳақида айтилган. Айнан мана шу енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга қараб, ҳуқуқбузарга нисбатан енгилроқ ёки оғирроқ жазо тури танланиши керак.
Масалан, МЖтКнинг 31-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан, айбдорнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши ҳам жазони енгиллаштирувчи ҳолатлардан бири ҳисобланади. Ва биз кўрдикки, блогер Бобур Ғаниев ўз интервьюсида ўз қилмишидан пушаймонлиги ҳақида аниқ-тиниқ айтиб турибди.
Бунда вазиятда, суд қандай қилиб ундаги жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олмасдан, тўғридан-тўғри энг оғир жазо тури – 15 суткалик маъмурий қамоқни танлаганига ҳайронман. Шунинг учун ҳам суднинг қарори ҳақида адолатсиз ва ҳолис бўлмаган қарор деган фикрга келдим. Албатта, қолган йигитларга берилган жазо ҳақида ҳам шундай фикрдаман. Улар ҳуддики алоҳида бир “лойиҳа”нинг таркибий қисмига ўхшайди.
Тўғри, блогер Бобур Ғаниев сўз эркинлиги борасида чегарадан чиққан бўлиши мумкин, лекин барибир ҳар қандай ҳолатда ҳам суд ўз адолатини йўқотмаслиги керак эди. Бошқаларга қандай қараса, блогерга ҳам шундай қараши керак эди.
Ўзи, охирги вақтларда, журналист ва блогерлар ҳақида сўз кетганда, ҳуқуқ органларида, айниқса, судларимизда уларга нисбатан нафрат ва норозилик кайфияти аста-секин кучаймоқда. Ва бу, уларнинг қарорларига ҳам ўз таъсирини ўтказаётганини кўриб турибмиз.

Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқдан нидо: "Шифохонага етмай жон берганлар ҳам бор..."
Таҳририятимизга Бўстонлиқ тумани, Қўшқўрғон қишлоғидан бир қанча мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатда айтилишича, айни кез бу ҳудудда шифохона йўқ. Аҳоли 50-60 км масофага шифохона излаб боришга маҳкум.
Одамларнинг билдиришича, аввалги шифохона тадбиркорга текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун бериб юборилган. Улар беморлар ҳатто шаҳар марказига етиб боришга улгурмай вафот этганини айтишди, "Карантин вақтида COVID-19'дан касалланиб, оилавий жон берганлар ҳам бўлган. Бўстонлиқ туман ҳокимиятига мурожаатлар йўлланганмиз, аммо қуруқ ваъдалар билан умр ўтяпти", - дейди одамлар.
Бўстонлиқ тумани тўлиқ туристик зонага айлантирилиши ҳақида бир қанча фармонлар чиқарилган эди, лекин ўз аҳолисига хизмат кўрсата олмайдиган масъуллар меҳмонларни қандай қабул қилади, уларга қандай хизмат кўрсатади?
📹Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=yUNXbggnbOY
Каналга уланинг: @humanuzofficial