This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтиёт бўламиз!
Фирибгарлар энди муддати ўтган дориларни қайта қадоқлаб, сотувга чиқаришмоқда экан. Бундай ҳолатлардан бири Янгийўлда аниқланган.
Маълумотга кўра, ушбу дориларнинг яроқлилик муддати 2007-2020 йиллар оралиғида ўтиб кетган бўлиб қиймати 3 млрд 185 млн сўмни ташкил этган.
👉 @deputat_kusherbayev

✔️Билиб қўйинг!
Қўшилган қиймат солиғи маълум тайёр маҳсулот учун қиймат яратадиган ҳар бир субъект ўзи қўшган қиймати миқдоридангина солиқ тўлаш ҳисобланади.
☝️Энг юқори қўшилган қиймат солиғи (НДС) Венгрияда экан: 27 фоиз.
Дания, Швеция, Норвегияда эса ҚҚС 25 фоиз.
Гонгконг, Ватикан, Сан-Марино, Макао каби давлатларда ҚҚС 0 фоизни ташкил этаркан.
Ўзбекистонда эса ҚҚС 15 фоизни ташкил этмоқда. 2023 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС 12 фоизгача туширилади.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раҳбарлари тайинланди
✅ Бахром Шарипов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига;
✅ Эркин Хайитов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига;
✅ Миряшин Сагатов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

⚡️Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан:
▪️19 октябрдан иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади;
➖22 октябрдан ижтимоий соҳа объектлари;
➖24 октябрдан кўп қаватли турар жой биноларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади.

Келажак учун энг камида битта кўчат экайлик!
Ўртоқлар, бугундан бошлаб кўчат экиш бўйича расман долзарб 40 кунлик бошланди.
Юртимизда “Яшил макон” доирасида йил якунига қадар 75 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экилиши керак.
Жойларда вилоят ҳокимлари куз мавсуми тугагунча кам таъминланган 500 минг хонадонга 10 тупдан мевали дарахтлар кўчатини бепул тарқатишади.
Азиз юртдошлар!
Фақат масъулларга қараб турмасдан барчамиз она заминимиз мусаффолигини сақлаб қолишда фаол бўлайлик ва бу йўлда ҳар биримиз келажак учун энг камида битта кўчат экайлик!
Энг муҳим илтимосим: бу хайрли тадбирни кўзбўямачиликка айлантирмайлик!

📊 Жорий йилнинг 8 ойида ҳудудлардан 33 802 киши Тошкент шаҳрига доимий яшаш учун кўчиб келган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 572 кишига кам.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қанчалик жозибадор тариф бермайлик барибири АЭС экология ва атроф-муҳит учун хавфи юқори бўлиб қолаверади. Шу сабабдан мен уни қурилишига қаршиман.
Албатта бу менинг шахсий фикрларим.
👉 @deputat_kusherbayev
Албатта бу менинг шахсий фикрларим.
👉 @deputat_kusherbayev
Жазо фақат жарима билан чекланиши керакмас
Куни кеча ҳайдовчи ва у туғруқхонадан олиб келаётган уч кунлик чақалоқ ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди.
Ундан бироз аввал эса БМВ машинаси билан боғлиқ ЙТҲ кўп муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Бундай фожиавий «авария»ларнинг давом этаётгани сабаблари ҳақида кўп гапириш мумкин. Бироқ асосий сабаб йўл қоидаларига риоя этмаслик ва бу қоидаларга ҳаёт-мамот масаласи сифатида қаралмаётганида.
Ҳамкасбимиз Одилжон ака авария ҳолатига сабаб бўладиганларга нисбатан қўлланиладиган жазо чорасини кучайтириш кераклигини таъкидламоқда.
Мен ҳам бунга қўшиламан. Ва қўшимча равишда йўл ҳаракати қоидаларининг ЙТҲ келтириб чиқаришга сабаб бўлиши мумкин бўлган қисмлари бўйича жазони фақат жаримадан иборат қилиб қолдирмай, балки жазони маълум даврга қамоқ жазоси тайинлашга қадар олиб чиқиш керак, деган фикрдаман.
Масалан, маст ҳолда автомобилни бошқариш, белгиланган тезликни катта миқдорда ошириш, пиёдага йўл бермаслик, қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилиш, светофор буйруғига риоя этмаслик каби ҳолатлар учун автоматик равишда 15 суткадан 30 суткага қадар қамоқ жазоси тайинлаш масаласини ҳам кўриб чиқса бўлади.
☝️Бу ўпкасини босолмай, одамларни ўлдирадиган «зўр»ларнинг кўзи очилишига ёрдам беради ва профилактикани кучайтиради.

Telegram
Odiljon Tojiyev
Маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда 2021 йилда жами 10 001 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган бўлиб, улар оқибатида 2 426 киши ҳалок бўлган ва 9 230 киши жароҳат олган.
Бу транспорт ҳодисаларининг сабаблари билан боғлиқ статистик маълумотларга эътибор…

Суд шу ерда хато қилди
Тўрт йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этилган 18 ёшли қиз пушаймонлигини билдириб, суддан унга ҳаётда ўрнини топишга имконият беришларинини сўради.
Биз қизни айбсиз демоқчи эмасмиз.
Бироқ Президентимиз ташаббуси билан хатто Сурия лагерларида бўлган юзлаб хотин-қизлар "меҳр операциялари" орқали кечирилиб, юртимизга олиб келинди, ўнгланишига имконият берилмоқда.
Бу ўринда афсуски мана шундай инсонпарварлик, халқимизга хос бағрикенглик судимизда етишмади. Улар бу ҳақида чуқур ўйлаб кўриш ўрнига ўз қарорлари тўғри эканлигини таъкидлаш билан банд бўлишаётганлиги кишини ҳафа қилади. Суд шу ерда хато қилди.
👉 @deputat_kusherbayev
https://youtu.be/ihFpL5dGMCU

YouTube
Озодликдан маҳрум этилган 18 ёшли қиз ҳақида
Фармон нега бажарилмади ёҳуд биз кутган Жамоатчилик палатаси қани?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилдаги Фармонига мувофиқ, Президент ҳузурида Жамоатчилик палатаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жамоатчилик палаталари ташкил этилиши белгиланган эди.
Жамоатчилик палатасини ташкил этишдан асосий мақсад аҳолининг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, фуқаролар, жамият ва давлатнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини ўрнатиш, шунингдек давлат органлари ва муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришдан иборат.
Жамоатчилик палатасининг асосий вазифалари қаторида "аҳоли фикрини тизимли ўрганиб бориш, жойларда ва соҳаларда аҳолини, фуқаролик жамияти институтларини ҳамда жамоатчиликни ташвишлантираётган долзарб масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, уларнинг ечими бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси палаталарига ва Ҳукуматга тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиб бориш" белгиланган.
Фармонга кўра:
➖ Жамоатчилик палатаси раиси ва ҳудудий жамоатчилик палаталари раислари жамоатчилик асосида фаолият юритиши;
➖ Жамоатчилик палатаси раиси мақоми ҳамда транспорт ва тиббий таъминотига кўра вазирга тенглаштирилиши кўрсатилган.
✔️Шунингдек, Жамоатчилик палатасининг Аппарати Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчаси 1а-уй манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилиб, Молия вазирлиги Аппаратга 4 та автомобиль таъминоти учун лимит ажратиши белгиланган.
Президентнинг ушбу Фармони ҳамон ўз кучида.
Бироқ негадир биз Жамоатчилик палатасининг ишлаётгани, раиси кимлиги ва шу кунга қадар нима қилганини билмаймиз, контактлари ҳам йўқ. Айтишларича, Жамоатчилик палатаси умуман тузилмаган.
Нима дейишга ҳам ҳайронмиз: жамоатчиликка келганда Президент Фармони ҳам ишламаса...
Фармон бажарилмаса, нега қабул қилинган унда?

Экстремистик ва террористик ахборот ресурслари
📂 Билиб қўйинг!
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 12 мардаги қарорига кўра интернет жаҳон ахборот тармоғининг “najot.info” ва “hizb-uzbekiston.info” веб-сайтлари ҳамда “Facebook”, “Youtube” ва “Telegram” ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги номлардаги профиль, канал ва саҳифалари экстремистик ва террористик, деб топилган:
➖ “Абу Салоҳ дарсликлари”
➖ “Жаннат ошиқлари”
➖ “Шом овози”
➖ “Тавҳид ва жиҳод”
➖ “Islam Abu Khalil”
➖ “Полвон Новқатлик”
➖ “Сохиб Махмудов”
➖ “Фаррухбек Абдуллаев”
➖ “Мамарахимов Абдурахим Миркомилович”
➖ “Мухожир Полвон”
➖ “Abu Aisha”
➖ “Turkiston”
➖ “Хуррият инфо”
➖ “Нажот”
➖ “ал-Ваъй”
➖ “Роя”
➖ “Usulul fiqh”
➖ “Mustalahul hadis”
➖ “Darslardan qisqa lavhalar”
➖ “Fiqh ahkomlari”
➖ “Tavhid darsi”
➖ “Qiyomatdan avvalgi fitnalar”
➖ “Savol va javoblar”
➖ “Foida Mp3”
➖ “Foida va qoidalar”
➖ “Tafsir darslari”
➖ “Talbisu iblis darslari”
➖ “Islomni buzuvchi amallar darslari”
➖ “Nomoz va benomozga taluqli masalalar”
➖ “Ayollar darslari silsilasi”
➖ “Aqiyda darslari”
➖ “Silsilaviy darslar va ma’ruzalar”
➖ “Muhim darslar”
➖ “Aqiydatul vositiya”
➖ “Mustalahul hadis”
➖ “Alfatx”
➖ “Talabalar uchun darslar”
➖ “АЛЪ-ФАТҲ ТВ”
➖ “DA’VAT UZ”
➖ “HIDOYAT TV”
☝️Ёдда тутинг: ушбу ахборот ресурсларидаги ахборотларни сақлаш, тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади.
Шу боис, интернетдан фойдаланганда хушёр бўлинг! Айниқса, ота-оналар ва катталар фарзандларингизни, ўспирин ёшларни телефонда қандай ахборот ресурсларидан фойдаланишаётганлигини назорат қилиб боринг.

"Бунга биз жавобгар эмасмиз" касаллигидан қутулиш керак
Йўлларда ҳаракатни тартибга солиш, фожиавий йўл транспорт ходисаларни йўқотиш борасидаги масалалар кўпдан бери муҳокама этилмоқда.
Аммо кутилган натижа йўқ. Афсуски ўлим сони гўё уруш шароитидаги каби юқори. Албатта бу ташвишли.
Айниқса, яқинда Тошкентнинг Махтумқули кўчасидаги BMW билан боғлиқ мудҳиш ходиса муаммога барча масъул идоралар кесимида комплекс ёндошув зарурлигини кўрсатмоқда.
Эътибор қилсак, Ўзбекистонда 2021 йилда содир этилган 10 001 та йўл-транспорт ҳодисаларида 2426 киши ҳалок бўлган ва 9230 киши жароҳат олган.
Шулардан:
➖ ҳаракатни ташкил этишдаги муаммолар – 20,1 фоиз;
➖ тезликка риоя қилмаслик -20,1 фоиз;
➖ пиёдалар ўтиш жойи белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш -13,8 фоиз;
➖ маст ҳолда рулга ўтириш – 1,4 фоизга тўғри келмоқда.
✔️ Шунингдек, 2022 йилнинг 8 ойида пиёдалар иштирокидаги 2536 та йўл транспорт ходисалари содир бўлиб, 516 киши вафот этган.
Келтирилган омиллардан кўриниб турибдики, йўл инфратузилмасини яхшилашга масъул бўлган ҳокимликлар ва йўлларда ҳаракатни назоратга қилишга масъул Ички ишлар вазирлиги тизимининг ўз ишига сусткашликка билан ёндошмоқда.
☝️Афсуски, айрим ҳудудларда йўл инфратузилмасини яхшилаш кўпроқ маҳаллий ҳокимликларнинг ҳохишига боғлиқ бўлиб турибди. Масалан, йўлларни яхшилаш, белги ва назорат камералари ўрнатиш, бордюрлар ташкил этиш кўпинча маҳаллий бюджет тақсимотида ўтирибди. Ва бунда ҳокимлар бу ишларга биринчи даражали масала сифатида қарашмаяпти. Ҳамон юзлаб кўприк ва йўллар абгор ҳолда ётибди, айрим асосий йўлларда хатто оддий йўл белгилари ҳам етишмайди.
Йўлдаги ҳаракатни назорат қилишга масъул Ички ишлар вазирлиги тизимида ҳам назоратнинг етарли эмаслиги, ҳуқуқбузарларга нисбатан жазо қўллашда ҳамон "таниш-билиш", "идора ҳурмати" каби субъектив таъсирларнинг юқорилиги сабабли автомобилни маст ҳолда бошқариш, тезликка риоя этмаслик, пиёдаларга ҳурматсизлик кабилар ЙТҲ келтириб чиқаришда асосий сабаблар қаторида турибди.
❗️Шу боис, ҳокимликлар ва Ички ишлар вазирлиги тизими содир бўлаётган асосий ЙТҲлар учун бош жавобгар эканликларини ҳис этишлари ва масъулиятни тўлиқ елкаларига олиши керак. Улар "бунга биз жавобгар эмасмиз", деган касалликдан қутулишмас экан юртимизда фожиавий ЙТҲни минималлаштириш мақсади амалда тескари натижа беришдан тўхтамайди.

Кўзбўямачилик
Сенат Раиси Т.Нарбаева маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссиялари раислари ҳамда котибиятлари мудирлари иштирокида ўтказган мажлисда “Яшил макон” акцияси доирасида шу йил баҳорда дарахт экишда йўл қўйилган кўзбўямачиликлар таъкидланган.
Жумладан:
☑️ ҳақиқатда экилмаган 6,2 млн дона кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилган;
☑️ 3,4 млн дона кўчат суғориш тизими бўлмаган жойларга экилган;
☑️ 2,4 млн дона кўчат сувсизлик ва етарли парвариш бўлмаганлиги сабабли баҳор тугамасдан қуриб нобуд бўлган;
☑️ Ернинг табиий иқлим хусусиятларини инобатга олмаган ҳолда 341 минг дона кўчат яроқсиз ерларга экилган.
Умид қиламизки, Президент ташаббуси билан кўчат экиш бўйича кетаётган долзарб 40 кунлик доирасида ижрочилар бошқа бундай кўзбўямачиликларга йўл қўйишмайди.

“CAPTIVA-5” можороси бу Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва “UzAuto Motors” ўртасидаги бахс
Адвокат Камолиддин Баховудинов ёзмоқда:
"Одамларга Onix автомашинасини етказиб бериш бўйича шартнома тузган лизинг компаниясига нисбатан жиноий иш қўзғатилибди. Лизинг компания масъулларига нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда экан.
Худди шу тартибда мижозларга Captiva 5 автомашинасини ваъда қилиб, тегишли шартномаларни тузиб, автомашина учун тўловларни ҳам қабул қилиб, кейинчалик турли важлар билан автомашина етказиб берилмаслигини маълум қилган "UzAuto Motors"га негадир ҳаммасини "тушунтириб" беришига кенг имкон берилмоқда. Агар амалдаги Жиноят кодексининг янги тахририда қанақадир истисно ва мустаснолар бўлса изохда ёзиб қолдиришингизни сўрайман.
Қанақадир "TESHAVOY MOTORS" мижозларга автомашина ваъда қилиб вақтида етказиб бермаса ё бутунлай етказиб бермаса шубхасиз фирибгарлик жиноятида айбли деб топилиб катта эхтимол билан масъуллар ҚАМАЛАДИ! Аммо техник кўрикдан ё тегишли синовлардан ўтмаган, фойдаланиш учун яроқсиз бўлган авто учун одамлар билан шартнома тузиб, тўлов қабул қилиб кейин турли мантиққа зид важлар билан автомашиналарни етказиб бермаган олибсотар “UzAuto Motors”га барчасини ётиғи билан тушунтириб беришига имкон берилишини қандай тушиниш мумкин?!
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Қонунлари ва бошқа номатив-хуқуқий хужжатларида бу каби ҳолатлар аллақачон тартибга солиб бўлинган. Қилмиш-қидирмиш. Ҳар қандай хуқуқбузарлик ва жиноят учун жазо муқаррар. Қонунбузиш бўйича эса ҳеч кимга имтиёзлар берилмаган.
Даставвал мижозлар билан автомашина етказиб бериш бўйича расмий шартнома тузиб, шартнома бўйича тўловлар қабул қилиб, мижозни маълум бир давр куттириб, ундан кейингина автомашина мамлакат иқлим шароитларига тўғри келмаслигини рўкач қилиб шартнома мажбуриятларини бажармаслик учун айтинг КИМ БЎЛИШ КЕРАК?
“CAPTIVA-5” можороси бу “UzAuto Motors” ва МИЖОЗ ўртасидаги бахс эмас, бу Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва “UzAuto Motors” ўртасидаги бахс аслида мен учун. Кўрамиз ким кимнинг қўли балан келар экан".
❗️Адвокатнинг фикрларига қўшиламан: қонунлар ҳаммага нисбатан тенг қўлланилиши керак. Қўллашда нотенгликка йўл қўйиш Конституция талабларига ҳам амал қилмаслик дегани.
Конституцияни ҳурмат қилайлик!

Депутатни ИИБга "серъёзный" раҳбар чақирмоқда
Подполковник ва депутат сухбати: подполковник депутатни ИИБ биносига чақирмоқда, депутат боришдан бош тортмоқда.
Депутат Н.Зайнитдиновнинг билдиришича, айни вақтда ИИБ ва бошқа идоралар уни қидиришмоқда, яқинлари ва маҳаллада суриштирув олиб боришмоқда.
❗️Асл аҳволимиз ҳақида бошқа гап йўқ: нафақат депутатлик балки фуқаро сифатидаги Конституцияда кафолатланган дахлсизлик ҳам амалда расво.

Nuriddin Zaynitdinov
Ушбу аудиодаги ва бошқа ҳаракатлар билан Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги 706-II-сонли Қонуни 10 ва 11-моддаси, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг…
Rasul Kusherbayev
Депутатни ИИБга "серъёзный" раҳбар чақирмоқда Подполковник ва депутат сухбати: подполковник депутатни ИИБ биносига чақирмоқда, депутат боришдан бош тортмоқда. Депутат Н.Зайнитдиновнинг билдиришича, айни вақтда ИИБ ва бошқа идоралар уни қидиришмоқда, яқинлари…
Нормал, ҳуқуқий давлатда Парламент тизими вакили - маҳаллий Кенгаш депутатини асоссиз ва дахлсизлик ҳуқуқини ечмай 15 сутка қамоқга жўнатиш мумкинлигини тассавур қилиб бўлмайди.
👉 @deputat_kusherbayev
👉 @deputat_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент маслаҳатчисининг топшириқ хатини асос қилиб, ишдан бўшатилган ходимни ишга тиклаш бўйича суд қарори қабул қилинган эди.
Лекин Бош прокурор ўринбосари С.Артикова иш берувчи, яъни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимни ишдан тўғри бўшатган, деган мазмунда суд қарорига протест киритган.
Бош прокурор эса ўз ўринбосари хато протест киритгани учун Олий суддан ўринбосарининг ушбу протестини қайтариб олибди.
Камёб ходиса.
Ҳеч бир амалдорнинг топшириғи қонундан устун бўлмаслиги нуқтаи назаридан ишга адолатли ёндошган Бош прокурор Ниғматилла Тўлқиновичга "респект"!
Энди ходим ишга тикланади ва етказилган моддий зарар қопланади.
☝️Дарвоқе, қонунни бузиб, ходимга етказилган зарарни бюджетдан қопланишига йўл қўйган амалдорга ҳам чора кўрилиши керак. Зеро, давлат бюджети қонунбузар амалдорларнинг етказган зарарларини қоплаш учун яратилмаган. Бюджет бу халқ пули.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 10 октябрдаги тақдимномасига мувофиқ, Олий Мажлис Сенатининг амнистия тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорнинг аҳамиятли жиҳати шунда бўлдики, шу кундан бошлаб илк бор «Тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этганлиги учун биринчи марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахслар» ҳам афв этиладиган бўлди.
Айни шу тақдимнома ва қарор кейинчалик «қора рўйхат» балосига чек қўйди. «Қора рўйхат» тугатилди, минглаб юртдошларимиз рўйхатдан ўчирилди. Сиёсий маҳбуслар озод этилди. Диний бағрикенглик ҳуқуқи таъминланди.
Демакки, адашган фарзандларига юртимиз оталик меҳрини кўрсатди, уларни кечирди ва шу орқали ўзига дўст тутди.
Илло, асосий Қонунимизнинг 31-моддаси ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунида белгиланган инсон ҳуқуқи тўла рўёбга чиқа бошлади.
Давлат лидери БМТда «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюцияси ҳамда «Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси»ни қабул қилиш ташаббусини илгари суриб, буни рўёбга чиқаришга эришгани, бу – юртимизда давлат сиёсатида инсоннинг ҳар қандай ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигини англатади.
Президентнинг 2016 йилдаги фармони асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турларини қўллашни кенгайтириш орқали қамоқ тариқасидаги жиноий жазо тугатилди.
Жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга қисқартирилди.
Қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек, дастлабки терговнинг энг кўп муддати 1 йилдан 7 ойга қисқартирилди.
Почта-телеграф жўнатмаларини ҳатлаб қўйиш учун санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилди.
Судларга қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад этилганда, муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш ҳуқуқи берилди.
Нуриддин МУРОДОВ,
Тошкент туманлараро иқтисодий суди раиси
Батафсил

Uza.uz
Азон нима учун айтилади ёхуд кучли лидерларгина инсон ҳуқуқларини таъминлайди
Мавзу номини ҳам, унинг матнини ҳам шундай бошлаш керакки, токи, матнни ўқиётган киши сиз айтмоқчи бўлган фикрларни ўз т
Озодликдан маҳрум қилинган қизнинг адвокати прокурорга шикоят киритди
Яқинда Тошкент шаҳар суди томонидан тўрт йил-у уч ойга озодликдан маҳрум қилинган Д.Жумаеванинг адвокати Тошкент шаҳар прокурорига шикоят киритибди.
Билдирилишича, ОАВ орқали Д.Жумаева ҳақида нотўғри ахборотлар тарқатилиб, тухмат қилинган.
«Ҳимоямдаги Д.Жумаева 2022 йил 25 март куни ХМҚО ходимлари томонидан ушланиб, унга нисбатан МЖтКнинг 194-195-моддалари билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган холда маъмурий қамоқ жазосини ўташни бошлаган.
2022 йил 8 апрел куни Д.Жумаева ЎзР.ЖКнинг 244-моддаси 1-қисми ва ЖКнинг 1552-моддаси 1-қисми билан гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, ушланган хамда Тошкент шахар ИИББнинг ВТХга жойлаштирилган. 2022 йил 9 апрел куни унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилиб, тергов хибсхонасига жойлаштирилган.
2022 йил 13 июнь куни “қамоққа олиш” тарзидаги эхтиёт чораси “гаров” эхтиёт чорасига ўзгартирилган...
Юқоридаги холатлардан бир нарса аниқ яъни химоямдаги Д.Жумаева 2022 йил 26 март куни кўчада бўлмаган, уни эрки чекланган холда суднинг қарори билан қамоқда бўлган ва эркинликда яъни кўчада бирор бир харакат қилиш ёки харакаланиш имкониятига эга бўлмаган”, дейилади шикоятда.
Адвокатнинг билдиришича, Д.М.Жумаевага нисбатан жиноят иши Интернет тармоқларида нотўғри талқин қилинган.
Хусусан QALAMPIR.UZ сайти мухбири томонидан “Д.Жумаева террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетиш мақсадида яқинларидан хуфёна тарзда жомадон харид қилган. Жорий йилнинг 15 мартида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга эришган. Уларни ўз танишининг уйида яширин равишда сақлаб келган. Энг аянчлиси, 2022 йил 26 март куни соат 11:00 да “Ўзбекистон-Туркия-Сурия” йўналиши орқали Сурияга бориб, террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этиш мақсадида ҳаракат қилаётганида фош этилган ва процессуал тартибда ушланган. Суд Д.Жумаевани очиқда қолдириш орқали қайта тарбиялаш имкони мавжуд эмаслигини инобатга олиб, озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаган”, деган мақола чоп этилган.
Бундан ташқари тахририят мақоласида уни айби “унинг ўзини берган кўрсатмаси билан хам тасдиланган”, деб қайд этилган.
Ваҳоланки, Д.М.Жумаева бундай кўрсатма бермаган хамда 2022 йил 26 март куни озодликда бўлмаган.
Адвокат Интернетда чоп этилган бу каби мақолалар билан кенг оммага Д.Жумаевани терорчилик фаолияти билан шуғулланиш учун Сурияга кетмоқчи бўлган, деган тухмат уюштирилган, деб ҳисобламоқда.
Шунингдек, айнан худди шундай маълумотлар рус тилида чоп этилувчи "UZNEWS.UZ" веб-сайтида ҳам рус тилида тарқатилган.
Адвокат Тошкент шаҳар прокуроридан веб-сайтларда тарқатилган ушбу маълумотларни ўрганиб, қонуний чора кўришни сўраган.
☝️Ўз ўрнида биз вазиятни ойдинлаштириш мақсадида QALAMPIR.UZ сайти билан боғланганимизда, улар ушбу маълумотлар Тошкент шаҳар судларининг расмий телеграм каналидан олинганини билдиришди. Уларнинг маълум қилишича, бу маълумотлар бошқа ахборот ресурсларида ҳам Тошкент шаҳар судлари расмий каналидан сўзма-сўз олиниб, тарқатилган.
Демак, адвокатнинг талқинига кўра Д.Жумаевага нисбатан нотўғри ва тухматдан иборат ахборотларнинг дастлабки манбаи Тошкент шаҳар судлари расмий канали бўлиб чиқмоқда.
Судга бу нима учун керак бўлди, деган савол эса очиқ қолмоқда.
❗️Агар сайтлар бу маълумотлар суднинг расмий каналидан олинганини исботлашса, тухмат учун асосий жавобгар суднинг ўзи бўлиб чиқади.
Кўрамиз қизнинг шаъни учун прокурор қандай чора кўрар экан.

Давлат ишини чидаганга чиқарган➖янги Қонун
«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги янги қонунга кўра, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимига бир қатор чекловлар қўйилмоқда.
✔️ Жумладан уларга қуйидагилар таъқиқланмоқда:
⛔️ тижорат ташкилотларининг муассиси (акциядори, иштирокчиси) бўлишга, бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларининг ўн фоизгача эгалик қилиш ҳоллари мустасно;
⛔️ ўзи меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ташкилотнинг назорат остидаги ташкилотларининг акцияларига ёки устав фондидаги улушларига ўзининг ёки яқин қариндошларининг эгалик қилишига, шунингдек ушбу ташкилотларнинг бошқарув органи аъзоси бўлишига, бундан бу фаолият қонунчиликка мувофиқ ўз лавозим мажбуриятлари ҳисобланадиган ҳоллар мустасно. Бунда шахс ўзи ёки яқин қариндошлари тегишли ташкилотларининг акцияларига ёки устав фондидаги улушларига эгалик қилган ёхуд мазкур ташкилотларнинг бошқарув органлари аъзоси бўла туриб давлат органларида ва бошқа ташкилотларда ходим лавозимини эгаллаган ҳолларда, улар ушбу акцияларни ёки улушларни қонунчиликда белгиланган тартибда бир ой ичида реализация қилиши, бошқарув органларининг аъзолигидан чиқиши керак;
⛔️ ўзи меҳнат фаолиятини амалга ошираётган давлат органларида ёки бошқа ташкилотларда ўзига тааллуқли бўлган ишларни кўриб чиқишда ёки ўзига алоқадор шахсларга тааллуқли бўлган ишларни кўриб чиқишда вакил сифатида иштирок этишга, агар у қонунчиликка мувофиқ қонуний вакил бўлмаса;
⛔️ ўзи меҳнат фаолиятини амалга ошираётган давлат органларида ёки бошқа ташкилотларнинг мол-мулкини сотиб олишда ёки ижарага олишда иштирок этишига, шунингдек ушбу савдоларда ўзига алоқадор шахсларнинг иштирок этиш.
☝️Шунингдек, давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг ўзи билан меҳнат шартномалари бекор қилинган ёки лавозимидан озод этилган ходимлари икки йил давомида охирги иш жойида ўзи бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширган ташкилотлар ёки уларнинг таркибий тузилмалари томонидан ушбу ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга оширган ташкилотнинг коррупцияга қарши назорат бўлинмаси мансабдор шахсларнинг хулосасига асосан ишга қабул қилинади.
❗️Демак, бундан буён давлат идорасида ишлаш учун кўп нарсадан воз кечишга тўғри келади. Давлат ишини чидаганга чиқарган, деганлари шу бўлса керак.
Лекин барибири ҳамма гап бу каби қонунларнинг амалда ишлатилишида қолади.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик
Куз-қиш мавсумида истемолчиларни табиий газ билан таъминлаш ва белгиланган режаларни бажариш учун жорий йил бошидан 20 октябрь ҳолатига 60 та қудуқ бурғилашдан ишга туширилди. 522та қудуқда мукаммал таъмирлаш ва интенсификация ишлари амалга оширилиб, 18та технологик объектлар қурилиш модернизация ва реконструкциядан чиқарилди.
Барча бошқарма ва корхоналарни барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари, ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектларини таъмирлаш бўйича чоралар белгиланиб, куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди.