Rasul Kusherbayev
130K subscribers
3.08K photos
1.29K videos
51 files
3.59K links
Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар

Instagram.com/rasul_kusherbayev
Youtube.com/@rasul.kusherbayev
tiktok.com/@rasul.kusherbayev
Facebook.com/r.kusherbayev
Twitter.com/R_Kusherbayev
Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot
Download Telegram
❗️Қозоғистондаги бир қатор ОАВ томонидан яқинда Қозоғистонда бўлган тартибсизликларни «Акикат» номли жамоатчилик комиссияси текшираётгани ҳақида хабарлар берилмоқда.

Комиссия тартибсизликларда ҳориж мамлакатлари қатори ўзбекистонликлар ёки Ўзбекистонда туғилганлар иштирок этганлигини билдирмоқда. Бироқ улар айнан Ўзбекистон фуқароларими йўқми, деган масала очиқ қолган.

Ўз ўрнида Ўзбекистон, Қозоғистонда рўй берган тартибсизликларни тинч йўл билан ҳал этилиши тарафдори эканлигини билдириб, ички ишларига аралашмаган ҳолда тинчликни қўллаб-қувватлаш позициясида бўлганлигини ҳаммамиз биламиз. Ва сўнгги йилларда Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари стратегик ҳамкорлик даражасидан, иттифоқчилик муносабатлари сари мустаҳкамланиб бормоқда.

Шу боис, ҳозирги вазиятда иккала халқ ва томонлар ўртасида тушунмовчилик бўлмаслиги учун Қозоғистондаги тартибсизликларни текшираётган комиссия тартибсизликларда Ўзбекистон фуқаролари айнан иштирок этганми ёки гап фақат асли Ўзбекистонда туғилиб, кейинчалик бошқа мамлакатларга кетган шахслар ҳақида кетмоқдами, шунга ойдинлик киритса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Шу ўринда Ташқи ишлар вазирлиги ҳам комиссиянинг мазкур баёноти юзасидан ўрганишлар ўтказиб, расмий муносабат билдириши зарур, деб ҳисоблаймиз. 

👉 @deputat_kusherbayev
Масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун бир қатор судъялар интизомий жазога тортилибди.

Охирги вақтлар Судъялар олий кенгаши қаттиқ олаяпти.

👉 @deputat_kusherbayev
Андижон шаҳар ҳокимияти журналистлардан ҳимояланиш учун қўриқчиликка "шантажчи" аёлларни ёллаган кўринади.

Айтганча шаҳар ҳокими ҳужжатга кўра эркак.

Ажойиб😂😂😂.

❗️Бизнингча ҳаммасига сабаб очиқлик ва ошкоралик: айрим ҳоким ва масъуллар бундан бошқа йўлини тополмаяпти.

👉 @deputat_kusherbayev
Ички ишлар вазирлигидан Б.Абдуллаев ҳайдовчилар ички ишлар ходимининг рухсатисиз унинг видеотасвирини интернетга жойлаштирганлик учун жавобгарлик белгиланиши ҳақида гапирибди.

Буни Президент топшириғи, дея талқин қилмоқда.

Лекин бизнингча бу кўпроқ вазирликнинг хоҳиши, балки Абдуллаев жанобларининг ўзи истаяпти.

Уларнинг истаги айни вақтда мантиқсиз, тенглик ва демократия тамойилларига зид ҳисобланади.

Чунки, ички ишлар тизими ходимлари бировнинг тўшагига қадар кириб видеога олиб, интернетга тарқатганда ёки ўзларига ёқмаган блогерни ушлаб бутун интернетда "гей" қилиб кўсатишга интилганда ҳам улар қонун олдида жавоб берганини кўрмадик.

Тизим ўз ходимларининг "бузуқ" ва ноқонуний ҳаракатларига кўз юмиб келаётган бир вақтда биз фуқароларнинг бирор бир ички ишлар вакилининг тўшагигача камера билан киргани ёки ходимни "гей"га чиқарганини ҳам кўрмадик.

Балки тасвирга олиб тарқатиш масаласида чекловни ички ишлар ўз тизимида кучайтиришни ўйлаб кўрар. Чунки уларники чегарадан ўтиб кетмоқда.

Кейин халқдан нимадир талаб қилишдан аввал инсон ўзи халққа намуна бўлиши керак.

❗️Албатта биз бу каби демократияга зид, жамоатчилик назоратини чеклайдиган қонунлар қабул қилинишига қаршимиз.

👉 @deputat_kusherbayev
Расмдаги аёл янгийўллик Лилия Мингалиева. Улар суяк емирилиши сабаб, икки йил тўшакда ётганлар.

Икки йил олдин қизлари кўмак сўраб келганди: уларни "операция" қилиб, "импортный" эндопротез қўйиш керак. Жуда қиммат.

Оллоҳ ўзи кўмак берар, деб юрган вақтим тасодифан ҳоким Жахонгир Ортиқхўжаев билан кўришиб қолдик.

Гап орасида "Акфа медлайн" клиникаси ҳақида сўраб, шу оилага ёрдам бера олармикан, деб қизиқдим.

Жахонгир ака шу захоти "Акфа медлайнга" боғланиб, эндопротезни топиб, онахонни "операция" қилишни тайинлади.

Ўзбекистон ва ҳиндистонлик мутахассислар Лилия опани камёб "операция" қилишди. Ҳаммаси бепул.

Кеча кўрдим: онахон бемалол юрибдилар, ҳурсанд.

Бу ишга икки йил бўлиб, ёдимдан ҳам кўтарилай дебди.

Бироқ ким нима демасин ҳозир шу ҳақида айтгим келди: тўғри Жахонгир Ортиқхўжаевни жойи келса мен ҳам танқид қиламан. Лекин шу билан бирга улар бир сайловчимнинг оёққа туриб, ҳар тонг Оллоҳга шукрона айтишига сабабчи бўлганликларини ҳам биламан.

Уларга ва клиникага ташаккур!

👉 @deputat_kusherbayev
Хусусий мулк дахлсизлиги нима эканлигини тушунтириш қийин бўлаяпти, айниқса судга.

Куни кеча Олий судда кўрилган иш (О.Абдуллаева ва оиласини уйидан мажбуран чиқариб, буздириш) бизни қонунлар қанча ҳимоя қилмасин агар суд адолатсиз бўлса ҳаммаси "бир чақа" эканлигини яна бир бор тасдиқлади.

Фақат бизнинг суд бизни исталган вақт уйимиздан маҳрум қилиб, жойимизни тижорат учун бошқа бировга бериб юбориши мумкин, фақат бизнинг суд қонун қолиб, топшириқ ва қарорларга асосланиши мукин...

Гарчи бу давлат эҳтиёжи эмас, бировнинг "бой"иши учун бўлса ҳам суд тижоратчининг ёнини олмоқда. Менимча давлат эҳтиёжи ва тижорат эҳтиёжини фарқлашда судларда ҳалиям муаммо бор ёки билимсиз, қўрқоқ ва порахўрлар кўп.

Гап шундаки, куни кеча Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани, Содиқ Азимов кўчасида яшовчи Ольга Абдуллаевани оиласи билан ўзи истамаган жойга кўчириб, унинг уй жойи ўрнида "Training project" МЧЖ уй қуриб "соққа" қилиши учун бузиладиган бўлди. Онаизор адолатсизликдан йиғлаяпти. Энди кимга борсин...

Аламлиси суд ҳоким қарори қабул қилинишида қатор қонунчилик, хусусан ўша вақт кучда бўлган Вазирлар Маҳкамасининг 54-сонли қарорида ҳам бировнинг ер участкасини талабгор томон мустақил сотиб олиши белгилангани, О.Абдуллаеванинг ер участкаси тадбиркор олмоқчи бўлган ер плани ҳудудидига киритилмаганлигига ҳам қарамади. Адлия ва бошқаларнинг тақдимнома, жойига чиқиб ўргангани бўйича важларига кўз юмди.

Биласизми нима: сўнгги йилларда Ватанимизда жуда кўплаб уй-жойлар давлат эҳтиёжи ниқоби билан тижорат мақсадида бузилаётган, одамларнинг норозилик ва қарғишига сабаб бўлаётган бир вақтда биз, бизда инсон ҳуқуқлари устувор, хусусий мулк дахлсиз, дея дунёга жар солдик.

Хусусий мулк масаласида эса ўрнимиз аслида 139 давлатнинг ичида 138 да бўлди. "Зато" энг охиридамасмизку, дея қўл силтадик.

Ўртоқлар биз ҳозир уйғонмасак, кўзларини "пул ёғи" босган масъулларни уйғотмасак эртага кеч бўлади? Бир зўравоннинг хоҳиши, деб Сизнинг ҳам уйингиз бузилиши, О.Абдуллаева каби фарзанд ва невараларингиз билан уйингиздан бадарға этилишингиз мумкин.

Буни ўқиётган ҳурматли масъуллар, судъя ва прокурорлар сизни ҳам уйингиз бор: кўзларни очинг!

👉 @deputat_kusherbayev
Янгиюл шаҳар массив янги домларнинг бирида яни 20-уй подвалида қарийб 1йилдан буён сув тошқини давом этмоқда. Агар шу кетишда давом этса уй албатта чўкади 10лаб оилалар жабр кўради. Сиздан илтимос бизга шу масалада ижобий ёрдам берсангиз. Олдиндан раҳмат !...

P.S

Янгийўлдаги энг зўри дея қурилган домларнинг аҳволи...
"Фундамент"идан бошлаб чириб бошласа ажабмас бу кетишда...

Шаҳар депутатларидан иборат маҳсус гуруҳ бор эди,адашмасак...Ўрганиш учун мана тема...

@Yangiyolliklar
Утилизация ҳамон яширин

Ким қанча утилизация йиғими тўлаётгани қизиқ. Айниқса 3 фоизлик йиғимни ҳам тўламаётган «Uzavto Motors»нинг утилизация учун қанча тўлаётганини билиш энг қийин ишлардан бири бўлиб турибди. Албатта, бу очиқлик масаласидаги «иккиюзламачилик» принципи билан боғлиқ.

Қизиғи биз бу масалада бир гуруҳ депутатлар Молия вазири ва Божхона қўмитаси раисига очиқ сўров ҳам киритгандик.

Якунида махфий маълумот олдик.

Давлат сири билан боғлиқ бўлмаган ахборотнинг нима учун ёпиқлиги ҳали ҳам бизни ўйлантиради.

Ўз ўрнида биз бундай маълумот билан танишиб, бошимизга йўқ жойдан бало орттиришни истамадик, тахминан тушундик: агар утилизация учун тўлаганида бу ҳақида жар солган бўларди.

Кейин «Uzavto Motors» давлат сирини сотди, деган мазмунда шикоят бериб, бизни жавобгар қилдириш пайида ҳам бўлиши мумкин. Қопқонга бормадик.

Шундан сўнг ўтган йилнинг ноябрида Молия, Солиқ ва Божхона қўмитасига нечта автомобилдан қанча утилизация йиғими ундирилгани, тушган маблағлар кимга, қанча берилгани ва ундан қанчаси айнан экологияга ишлатилгани ҳақида такроран расман ахборот сўрадим.

Божхона қўмитасининг билдиришича, 2021 йил январь-октябрь ойларида 6848 та транспорт воситалари учун 524,7 млрд сўм утилизация йиғими ундирилган. Бошқа маълумот йўқ.

Бироқ асосий ахборотни бериши керак бўлган Молия вазирлиги бу сафар ҳам махфий жавоб юборибди. Танишмадим.

Хуллас одамларнинг олдиндан тўлайдиган пули ҳисобига яшайдиган компаниянинг экологик мақсад учун жорий этилган утилизация йиғими тўлаши масаласи ҳамон ёпиқлигича қолмоқда.

Сўнгги ҳаракатлар эса «Uzavto Motors» автомобиллар нархини ошириш ҳаракатига тушганлигини ҳақида фикрлар пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.

Бироқ оширишдан аввал, айтилганидек 27 ой давомида бюджетга ўтказилмаган 3%лик йиғимларни (камида 3 трлн.сўм атрофида бўлади) қуртдай тўлаб қўйиши, кейин эса, утилизация йиғими тўловларини (7,8 трлн.сўм), агар тўлаганига исбот келтира олишмаса, бюджетга қайтаришлари зарур бўлади.

Шунда адолатли бўлади.

👉 @deputat_kusherbayev
❗️Судъялар олий кенгаши қаттиқ кетаяпти.

Кенгаш қарори билан одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун:

☑️ Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг раиси Бахтиёр Таваккалов;

☑️ Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси Камолиддин Холмухамедов лавозимидан озод қилинибди.

👉 @deputat_kusherbayev
"Дарахткушлик" авжида

Мурожаатчи: Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 67-уй ёнида қурилиш бахона кўплаб қимматбаҳо дарахтлар қўпориб ташланмоқда.

"Google"дан олинган тасвирларга кўра яшил майдонли ҳудуд йўқотилмоқда.

❗️Масъул идоралардан тезкор чора ва изоҳ кутамиз.

👉 @deputat_kusherbayev
Forwarded from Muxbir Daliev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Янги йўл шаҳри амалдорларига мурожаат.

"ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЯНГИЙЎЛ ШАХАР КЎПРИГИ ОСТИ ЖУДА ХАРОБ АХВОЛДА..

ХУРМАТЛИ МУХБИР ДАЛИЕВ СИЗДАН ЁРДАМ СЎРАЙМИЗ.."

Каналга уланинг: https://t.iss.one/muxbir1
Forwarded from Sinopsis
#Ялпи_мажлис

☝️Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бугун соат 11:00 дан "Ўзбекистон", "UzReport" телеканаллари, Қонунчилик палатасининг фейсбукдаги саҳифаси ҳамда "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарининг YouTubeдаги канали орқали жонли эфирга узатилади.

@aksentuzb
❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилмоқда.

Янги лойиҳага кўра, кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисидаги қоидаларни бузиш мансабдор шахсларга БҲМнинг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, кўп квартирали таянч ва тўсиқ конструкцияларини қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бузган ҳолда ўзгартириш ёки реконструкция қилиш, шу жумладан кўп квартирали уйларда ва туташ ер участкасида ўзбошимчалик билан қурилмалар қуриш, фуқароларга БҲМнинг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга қирқ бараваридан эллик бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Агар кўп квартирали уйдаги бу қоидабузарликлар шу жумладан, ўзбошимча қурилма баратараф этилса ва бу биринчи марта содир этилаётган бўлса фуқаро жавобгарликдан озод этилади.

Қонун Сенатга юборилди.

❗️Демак, "дом"ларни пастки қаватида таянч устунларини бузвориб магазин, кафе қилаётган, "дом"ларни атрофини ўзбошимча ўраб олаётганлар бундан буён уларга алоҳида жазо борлигини унутишмасин.

👉 @deputat_kusherbayev
❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдан дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юбориш ҳамда корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузганлик учун жавобгарлик бекор қилинмоқда.

Шунингдек, шартнома мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида хўжалик юритувчи субъектларга мулкий зарар етказиш учун белгиланган жарима жазоси ҳам бекор қилинмоқда.

Мазкур мазмундаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб қабул қилинди.

👉 @deputat_kusherbayev
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
​​Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бермаслик Ф.Абдуҳолиқовга 8.1 миллион сўмга тушди

Кеча Чилонзор жиноий ишлар бўйича судида Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдуҳолиқовнинг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ иши кўриб чиқилди. Унга кўра Фирдавс Абдуҳолиқов эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви имкони борлиги тўғрисида молия вазирлигини огоҳлантирмаганликда айбдор деб топилиб, унга маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-8- моддаси 4 қисмига биноан 30 БҲМ миқдорида жарима белгиланди. Илгарироқ Абдухолиқов яқин қариндошларига тегишли телеканал билан ҳамкорликда сериал суратга олганлиги жамоатчилик эътиборига тушган эди.

Нега жазо бунча юмшоқ?

Судда маълум бўлишича, Кинематография агентлиги нафақат “Севимли” телеканали билан балки “ЗўрТВ”, “Менинг юртим” телеканаллари билан тенг қийматда сериаллар олиш бўйича ҳамкорлик қилган. Эътиборли жиҳати, ушбу лойиҳалар шерикчилик асосида амалга оширилган. Яъни 50 фоизни пулни агентлик тиккан бўлса қолган ярмини телеканаллар қўшган. Абдуҳолиқов бунга инвестицион лойиҳа сифатида қарагани ва сериаллар суратга олиш бўйича бюджетни икки карра иқтисод қилишни мақсад қилганини маълум қилган. Лекин янги қонунчиликка кўра эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви ҳақида молия вазирлигини огоҳлантирмаган.
Ҳозирги кунда “Севимли” телеканали “Тузоқ” сериали учун агентлик қўшган ҳиссани бюджетга қайтарилган.

Адвокат бу вазиятда бюджет пуллари мақсадсиз сарфланмагани, пуллар қайтарилгани, бошқа каналларга ҳам тенг имконият берилгани ва инвестицион лойиҳа эканлигини суддан инобатга олишларини сўраган.

Албатта, манфаатлар тўқнашуви ростдан борга ўхшайди, бироқ Президент қарорида "телеканал аудиторияси ва рейтингини ҳисобга олган ҳолда" деган шартни инобатга олсак, "Севимли"нинг бу рўйхатга кириши табиийдек. Фақат манфаатлар тўқнашуви тўғрисида огоҳлантирилмаган ва шу учун ҳам Ф.Абдуҳолиқов жавобгарликка тортилди.

Нима бўлганда ҳам Абдухолиқов молия вазирлигини огоҳлантириши зарур эди. Ушбу кейс Ўзбекистонда манфаатлар тўқнашуви билан гумонланиб, жаримага тортилган илк мансабдор сифатида прецедент бўлди.
Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани Лутфий ва Катта Хирмонтепа кўчалари кесишмасида собиқ трамвай айлана йўли яқинидаги 41, 23, 35, 25-уйлар атрофида қурилиш баҳонасида қимматбахо, кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланаётгани билдирилмоқда.

Фаолларнинг маълум қилишича, экология ходимлари бу ердаги 40 га яқин дарахтларни кўчириб ўтказишга рухсат берган. Бироқ фуқаролар бу дарахтларни кўчирса нобуд бўлади, дейишмоқда.

Тадбиркор томонидан 1,5 гектар атрофида ўраб олинган майдонда 150 га яқин дарахтлар йўқ қилиниши арафасида.

❗️Масъул идоралар масалани ўрганиб, изоҳ беришларини сўраймиз.

👉 @deputat_kusherbayev