QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
2.25K subscribers
30.4K photos
2.92K videos
18 files
9.36K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
#Mуносабат

Яқинда Қуйи Чирчиқ туманидаги маҳаллий даражадаги йўллар ўта абгор ва таъмирталаб аҳволга келиб қолгани танқид қилинган эди.

Бунга жавобан туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси сизга шуни маълум қиладики, 4Р22 “Тўйтепа ш. – Оққўрғон ш. – Янгийўл ш.” автомобиль йўлини км 36 - 54 оралиғида хар йили қопламада чуқурчаларни ямаш, бузилган жойларни карта усулида таъмирлаш ишлари амалга оширилади, лекин хозирги кунда қатнов қисмида катта хажмда тўлқинсимон силжишлар, кўпчишлар (пучинаобразования) пайдо бўлмоқда.

Сабаби йўлни ўнг тарафидаги зовур кўмилиб кетган, оғир юк ташувчи автотранспорт воситалари таъсирида юқоридаги нуқсонлар пайдо бўлмоқда.

Йўлнинг таъмирлараро муддати бир неча маротаба ўтиб кетган. Жорий таъмирлаш билан қатнов қисмини яхши холатга келтириб бўлмайди, чунки тўшама остидаги йўл пойида намлик катта ва баъзи жойларда тупроқ лой бўлиб кетган. Капитал (мукаммал) таъмирлаш лозим бўлган бу иш турига катта маблағ талаб этилади.

Йўл ёқасида  қўшилиб кетган зовурларни қайта ковлаб, очиб ва уларини тозалаш бўйича кластер раҳбариятига ва сектор рахбарига хат билан мурожаат қилинган.

@quyi_chirchiq_pressa