Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#таассуф
📌Тошкент вилоятида ер сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
🔎Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ерфурушнинг ғайри мақсадига чек қўйилди.
⚡️Гап шундаки, фуқаро Б.Р. Янгийўл тумани, “Қўштепа” МФЙ ҳудудидаги 36,7 сотих қишлоқ хўжалигида суғориладиган ер майдонини фуқаро М.га ҳар бир сотихини 1 000 АҚШ долларидан ҳисоблаб сотишга келишиб, танишлари орқали кадастр ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, жами 36 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
👆Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувоқиқ ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok

Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Таассуф
ПАРКЕНТДА ЎН ТЎРТ ЯШАР БОЛА ТОҒАСИНИНГ ЎҒЛИНИ МИЛТИҚДАН ОТИБ ЎЛДИРДИ
⚠️ Пневматик қурол ўқи 15 яшар жабрланувчининг чап кўкрагига жароҳат етказган. Бола ҳодиса жойида вафот этган.
🗓 Воқеа сешанба куни, Паркентнинг «Ёшлик» маҳалласида содир бўлган.
🚨 Қотилга айланган болакай тоғасининг уйига меҳмонга келган. У ерда 2007 йилда туғилган М.Т. (тоғасининг ўғли) билан қушларни овлаш мақсадида, тоғасига тегишли бўлган 4,5 калибрли пневматик қуролни уйдан олиб чиққан.
🔫 Кейин эҳтиётсизлик оқибатида ов қуролидан ўқ отиб, ўзидан бир ёш катта бўлган тоғаваччасининг чап кўкрагига ўқни қадаб қўйган. У шу заҳотиёқ оламдан ўтган.
😔 Мусибат, оғир мусибат. Бола ўз ўртоғини беихтиёр ўлдираяпти, қотилга айланаяпти, ота-она бехабар. Қурол сақлаш тартиб-қоидаларига риоя этилмагани, назоратнинг йўқлиги шу ҳодисага сабаб бўлган, дейиш мумкин.
📌 Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Оққўрғонда 16 яшар бола онасини онгли равишда ўлдирган эди.
❗️Болалар билан алоҳида ишлаш керак. Ёшлар алоҳида йўналиш, болалар бошқа дунё.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi