QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.81K subscribers
26.3K photos
2.69K videos
18 files
8.43K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
#савол_жавоб

Ёшга доир нафақа нима ва у кимларга тайинланади?


👵 Ёшга доир нафақа давлат пенсиясини тайинлаш учун 7 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлган шахсларга тайинланади.

Ушбу турдаги нафақа:

👨🏼‍🦳 - эркакларга — 65 ёшга етганларида;
👵🏼 - аёлларга — 60 ёшга етганларида;
🧓🏻 - болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга — 55 ёшга етганларида тайинланади.


➡️ Ёшга доир нафақа қонун ҳужжатларда белгиланган миқдорларда тайинланади.

Ҳозирги кунда зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 621 минг сўмни ташкил этади.

❗️ Эслатма: Ёшга доир нафақа ёшга доир пенсиядан фарқланади. Бу икки атама бир хил тушунча эмас.

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz: Kanalga ulanish👇

📱Telegram  🌐WebSayt   🌐YouTube 📱 Instagram 📱 Facebook
#савол_жавоб

Пенсия ёшига етиб қолдим. Иш стажим етарли эмас. Менга қандай пенсия тайинланади?

🔰 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига асосан, пенсиялар иш стажига эга шахсларга тайинланади.

👵 Иш стажига эга бўлмаган фуқароларга ёшга доир нафақа тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорига мувофиқ:

👵 - ёшга доир нафақа аёлларга 60 ёшдан, эркакларга 65 ёшдан тайинланади.

▪️Қуйи Чирчиқ туман Пенсия жамғармаси

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz: Kanalga ulanish👇

📱Telegram  🌐WebSayt   🌐YouTube 📱 Instagram