QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
2.25K subscribers
30.4K photos
2.92K videos
18 files
9.36K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

📝 Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турларининг рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш:

фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача);

мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 25 бараваригача (6 млн сўмдан 7,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра:

🔹 даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинган;

🔹 дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида, фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – биринчи 5 йил давомида 10 фоиздан ошган қисмига тўланади;

🔹 субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам тўланади. Бунда, квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўланади;

🔹 фуқароларга ипотека кредитини олишда, биргаликда қарз олувчи сифатида улар билан бирга яшамаётган ва яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб қилиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🏫 Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21º С, ўртача оғир ишда 17º С ва оғир ишда 16º С дан паст бўлмаслиги керак.

Физика ўқув лаборатория хонасида мунтазам равишда ҳарорат 18º С – 21º С, ҳавонинг намлиги 40 – 60 фоиз бўлиши керак.

🔹Таълим муассасаси ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим.

❗️ Таълим муассасасида канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда таълим муассасасида ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

“Ишга марҳамат” мономарказларида инклюзив таълим асосида касб-ҳунарга ўқитилаётган ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақаси билан бир вақтда, БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик стипендия тўлаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰Тадбиркорликни йўлга қўйиш учун хотин-қизларга 33 млн сўмгача 14 фоизлик кредитлар берилади:

▫️оилавий тадбиркорлик учун3-6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
▫️чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
▫️боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ажратилади.

💰Аёлларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин.

📝 “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:

🔹ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
🔹тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;
🔹қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Кулинария маҳсулоти (кўрсатилаётган хизматлар) сифатида камчиликлар, кам тортишлар ёки ҳисоб-китобдан уриб қолишлар аниқланган тақдирда умумий овқатланиш корхонаси раҳбарияти ва ходимлари истеъмолчининг танлашига кўра:

🔸 белгиланган камчиликларни бепул бартараф этиши;

🔸 кулинария маҳсулоти (хизматлар) учун тўлов миқдорини камайтириши;

🔸 қўшимча ҳақ тўлатмасдан худди шундай таомни, кулинария маҳсулотини тайёрлаши (хизматни такроран бажариши);

🔸 истеъмолчининг сифатсиз кулинария маҳсулоти сотиб олиш (хизматларни бажариш) билан боғлиқ харажатларини тўлиқ қайтариши;

🔸 етказилган маънавий зарарни қоплаши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

2023 йил 1 январдан босқичма-босқич ички ишлар органлари фаолиятига “Е-патруль” тизими жорий этилиб, фуқаронинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилиши белгиланган.

📲 Барча маълумотлар жойида планшет орқали текширилиб, патруль-пост хизмати фаолияти “бодикамера” орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қуйидаги сабаблар билан боланинг боғчага кетма-кет 3 кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади:

▫️боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги сабабли;
▫️карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли;
▫️ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра.

Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади.

❗️Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.

☑️ Шунингдек, ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг боғчага қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда боғчага қатнаган кунлар учун тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Марказий тизимга уларган хонадонларда иссиқ сув 50-75°С бўлиши керак.

🔰Иссиқ сув ҳароратининг йўл қўйиладиган четга чиқиши:

▫️тунги вақтда (соат 0:00 дан соат 05:00 гача)5°Сдан ортиқ эмас;
▫️кундузги вақтда (соат 05:00 дан соат 00:00 гача) 3°Сдан ортиқ эмас.

➡️ Агар иссиқ сув юқоридаги талабларга жавоб бермаса, у учун тўловлар ичимлик суви тарифида тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун ҳокимликлар томонидан қуйидаги чоралар кўрилиши керак:

🔸барча ҳудудларда мақбул нархларда озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил қилиш;

🔸“Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган оилаларга кўмир ва суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш ҳамда болаларни иссиқ кийим билан таъминлаш;

🔸олис бориш қийин ҳудудлар ва табиий офатлар оқибатида талафот кўриш эҳтимоли мавжуд қишлоқларда кўмир ва суюлтирилган газни етказиб бериш ва камида 15-20 кунга етадиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

💰2023 йил 31 декабргача ҚҚС тўлайдиган чорвачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида ва аҳоли хонадонлари билан кооперация усулида етиштирган қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 4 000 сўм ва сутнинг ҳар бир литри учун 400 сўм субсидия берилади.

Бунда, субсидия ҚҚСдан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Автомобиль бензини сотиб олиш бўйича қуйидаги шахслар учун ойлик пул компенсациялари тўловлари жорий этилган:

🔹 уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
🔹 уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
🔹 меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар;
🔹 I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

➡️ Компенсация тўлови миқдори чакана савдодаги автомобиль бензини (чакана савдода энг кўп тарқалган) муайян маркасининг 40 литри қийматининг 50 фоизидан келиб чиқиб Ҳукумат қарорлари билан белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

📌 Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Косимов Фахриддин Садриддинович
#биласизми

Сиз ўз туман ёки шаҳрингиз бўйича таклиф киритмоқчимисиз?
🤔 Лекин ушбу лойиҳа Сиздан аввал бошқа фуқаро томонидан киритилган ёки йўқлигини билмоқчимисиз?

Бунинг йўли жуда ҳам осон.
👉 Сиз ташаббуслар доскаси саҳифасидан "Ҳудуд номи" филтри орқали ўз вилоятингизни ва "Туман/шаҳар" филтридан ўз туманингизни танлаган ҳолда фақат ушбу ҳудудга келиб тушган лойиҳалар билан танишишингиз мумкин.

🔍 Шунингдек, ушбу саҳифада "қидирув" тугмаси ҳам мавжуд бўлиб, Сиз ўзингизни қизиқтирган йўналиш бўйича калит сўзлардан фойдаланиб лойиҳаларни қидиришингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, хозирга қадар илгари сурилган лойиҳалар сони жами 15 мингдан ортди!

Яқинларга ҳам тарқатинг!
👇🏻 Фойдали маълумотлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг
(https://t.iss.one/+6Lw3Nm9mqtE0MDAy)
#Биласизми

Туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағларидан “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтар”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёш оилаларнинг ўқувчи фарзандлари учун 1 календарь йилида бир маротаба мактаб формаси ҳамда ўқув қуроллари учун харажатларини қоплаб бериш белгиланган.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мақсадида узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📌 Муддатли ҳарбий хизмат ёки муқобил хизматга чақирувдан, сафарбарлик чақируви резерви хизмати сафига олинишдан ёки хизматни Қуролли Кучлар резервида ўташдан бўйин товлаш БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача (540 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
@tumangazetasi
#Биласизми

🏬 Қонунчиликка кўра, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot