QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.81K subscribers
26.3K photos
2.69K videos
18 files
8.43K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
#МУНОСАБАТ

Бартараф этиш чоралари кўрилмоқда...

“Тошкент ҳақиқати” газетасининг 2020 йил 19 февралдаги №15-сонида чоп этилган “Қуйи Чирчиқда вақт тўхтаб қолганми?” мақоласига муносабат
Қуйи Чирчиқ тумани "Мевазор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган катта баннерда "2019 йил – Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" деган ёзув олиб ташланиб, Қуйи Чирчиқ туман ҳокимлиги томонидан 2020 йил номи “Илм маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили ” акс этган катта баннерга буюртма берилди.

@quyi_chirchiq_pressa
Zoid Xolbutaev, [28.02.20 14:43]
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда фуқаро “Гулистон агро файз” фермер хўжалиги раҳбари Акмал Турсунхановнинг "Олий судининг маъмурий ишлари бўйича судлов ҳайъатининг қарори ижроси таъминланмаётганлиги ва бунда туман ҳокимлиги ҳамда бошқа давлат идораларидан норозилиги" ҳақидаги видео мурожаатига МУНОСАБАТ

Олий суднинг маъмурий ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан А.Турсунхановнинг шикояти кўриб чиқилиб, суднинг 2019 йил 8 ноябрдаги қарорига асосан Қуйи Чирчиқ туман ҳокимининг 2019 йил 12 апрелдаги 1305-сонли қарори “қисман ҳақиқий эмас” деб топилган бўлиб, А.Турсунханов унга ер майдони фойдаланиши учун қайтарилмаётганлигини билдирган.

Мазкур маълумотлар, бир томонлама яъни, А.Турсунхановнинг кўрсатмалари асосида тайёрланиб, етарли ўрганилмасдан ва текширилмасдан туман ҳокимлиги, прокуратура ҳамда туманнинг бошқа идораларига асоссиз равишда эътирозлар билдирилган.

Ҳақиқатдан ҳам, Олий суд томонидан юқорида кўрсатилган қарор қабул қлиниб, ижрога қаратилган ва А.Турсунхановга ундан фойдаланишга ҳеч ким тўсқинлик қилмаган, ҳаттоки 2019 йил декабрь ойида А.Турсунханов мазкур ер майдонида шахсий техникасида ўзи шудгорлаш ишларини амалга оширган.

Бироқ, мутасадди идоралар томонидан “Гулистон агро файз” фермер хўжалиги билан тузилган ердан узоқ муддатли фойдаланиш ижара шартномалари ўрганилганда, фермер хўжалиги томонидан ер майдонлари самарасиз ва сифатсиз фойдаланганлиги ҳамда пахта бўйича шартномавий мажбуриятларини йиллар давомида бажармаганлиги ва бошқа ҳолатлар аниқланиб, мазкур шартномаларни бекор қилиш тўғрисида туманлараро иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилинган.

Айни вақтда, ўрганиш давомида А.Турсунханов ва бошқалар ўзининг ғаразгўйлик ҳамда бошқа мақсадларида ноқонуний ҳаракатлар содир этиб, 2018 йил 21 ноябрь кунидаги 663-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини қалбакилаштирганлиги, шунингдек айнан ушбу шартнома рўкач қилиниб, унинг асосида Олий суднинг қарори қабул қилинишига эришилганлиги маълум бўлиб, тегишли тартибда туман ИИБга мурожаат қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2020 йил 13 февраль куни А.Турсунханов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ҳамда ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда, иқтисодий суд томонидан иқтисодий процесуал кодексининг 101-моддаси 1-қисмига асосан жиноят иши бўйича тергови тамомланиб, суднинг хукми қабул қилингунга қадар иш юритиш тўхтатилган.

Бундан ташқари, А.Турсунханов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сонли фармонининг 5-бандига зид равишда ўзбошимчалик билан эгаллаб олган 1,35 га ер майдонига 4871,50 кв.м молхона, бостирма, қоравулхона ҳамда қўшимча бино-иншоотларини қурганлиги ва фойдаланиб келаётганлиги юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туманлараро судига даъво ариза киритилган.

Юқоридагиларга асосан, А.Турсунханов ушбу ҳолатда аслида инсофли тадбиркор бўлганлигига катта савол туғдиради.

Бундай ҳолатда ундан олинган маълумотларни етарли ўрганмасдан, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суднинг асосли қарорлари олинмасдан хулоса қилиш қанчалик тўғри бўлади?

Бунда “ҳуқуқшунос”, блогер ва журналистлар томонидан етарли маълумотлар олмасдан изоҳ беришлари “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун ва бошқа қонун хужжатлари талаблари ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари бузилишини инобатга олиб, суднинг қонуний тўхтамига келингунга қадар изох берилиши мақсадга мувофиқ бўлмайди.



Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#МУНОСАБАТ

"Эркин сўз" газетасининг 27.02.2020 йил куни
7-сонида чоп этилган Қуйи Чирчиқ тумани маркази "Миробод" МФЙ "Шарқ" ва "Баркамол авлод" кўчасидаги ер ости сув қудуқлариниг қопқоқлари йўқлиги танқидга олинган эди.
Туман сув оқава корҳонаси раҳбари Х. Каххаров 15 март куни томонидан "Шарқ" ва "Баркамол авлод" кўчасидаги ер ости сув қудуқлариниг қопқоқлари бекитилди.


Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@quyi_chirchiq_pressa
#МУНОСАБАТ

"Эркин сўз" газетасининг 27.02.2020 йилдаги
7-сонида чоп этилган Қуйи Чирчиқ тумани маркази саналаган Дўстобод шаҳридаги асосий кўчаларидан бири "Баркамол авлод" кўчаси,
41-сонли мактаб қаршисида ўрнатилаган. Йўл белгиси хато ёзилганлиги танқидга олинган мақола чоп этилган эди.
Ушбу
сондаги мақола чоп этилгандан сўнг "Баркамол авлод" кўчаси, 41-сонли мактаб қаршисида ўрнатилаган. Хато ёзилган йўл белгилари тўғри ёзилган йўл бегилари билан алмаштирилди.

Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@quyi_chirchiq_pressa
#муносабат
#огоҳлик

✍️Вилоят ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Худойбергенов:

⚡️Куни кеча Оққўрғон тумани «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси хайрия маблағларини талон-тарож қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақидаги хабар барчамизнинг қалбларимизни жунбушга келтиргани рост.

❗️Вилоятимизда мазкур тизимда ишлаб келаётган минглаб ҳалол, пок, виждонли ҳамкасблар қатори биз ҳам бўлиб ўтган ушбу воқеалардан жуда хафамиз. Сафимизда халқ манфаатидан ўз манфаатини устун қўядиган инсонларнинг борлиги бизни қаттиқ ранжитади.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Қуйи Чирчиқ тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 28 умумтаълим мактабида иситиш тизими ишламаётгани ҳақида танқидий мазмундаги хабар тарқалди.

Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг 2020 йил 16 октябрдаги 873-сонли қарорига кўра, ҳудудда иситиш мавсуми октябрнинг охирги беш кунлигида бошланиши белгиланган.

Шу муносабат билан тегишли мутасаддилар, коммунал соҳа раҳбарларига қишги мавсумга пухта тайёргарлик кўриш топширилган.

Танқид объекти бўлган мактабга туман ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими масъул ходимлари бориб, ҳолатни ўрганишди.

Айни пайтда 28-сонли умумтаълим мактабида иситиш тизими ишламоқда.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@quyi_chirchiq_pressa
#Муносабат

Жорий йил 12 январ куни Фасебоок ижтимоий тармоғи "Коммуналка!" номли гуруҳида Қуйи Чирчиқ тумани "Йилқичи" МФЙда истиқомат қилувчи 85 ёшли Асанбаев Пулаиснинг 2020 йил ноябр ойида уйи ёниб кетгани ва туман ҳокимлиги томонидан ёрдам берилмаётганлиги айтилган эди.

✳️ Мазкур мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги ва "НАТУРАЛ БЕСТ" МЧЖ ҳомийлигида Фуқаро Асанбаев Пулаисга тегишли ёнган уй-жойни қайта тиклаш мақсадида фуқаро Асанбаев Пулаисга зарур бўладиган қурилиш моллари яъни 100 кв.м том учун профнастил, 5 дона ойна ромлари ва 4 дона эшик ромлари етказилиб берилди.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@quyi_chirchiq_pressa
#Муносабат

⚡️
Қуйи Чирчиқ тумани "Йилқичи" маҳалласида жойлашган "Хотира майдони" атрофи чиқиндилар билан тўлиб кетганлиги ва ахлат солиш учун махсус қутисини турган жойи бўйича ижтимоий тармоқларда аҳолилар томонидан турли эътирозлар акс эттирилган видео ролик тарқалган эди.

📌 Мазкур ҳолат бўйича туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар томонидан тўлиқ ўрганилиб, тегишли ташкилотларга огоҳлантириш берилди.

Ҳозирда "Йилқичи" МФЙ ҳудудида жойлашган "Хотира майдони" атрофи "Тоза ҳудуд" Давлат унитар корхонаси туман филиали томонидан тозаланиб, чиқинди солиш учун махсус контейнерлар бошқа жойга ўрнатилди.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@quyi_chirchiq_pressa
#Муносабат

⚡️ Жорий йилнинг 17 февраль кунида "Нурли жол" газетасининг 14-сонида Қуйи Чирчиқ тумани "Бишкент" маҳалласи фуқаролари томонидан йўловчи ташувчи транспорт воситасига муҳтожлиги ҳамда йўл ҳақи нарҳи қимматлиги юзасидан "Нурли жол" газетасида мақола чоп этилган эди.

📌 Мазкур мақола юзасидан Тошкент вилояти "Транспорт ходимлари" ва Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган 81-Дўстобод автокорхона раҳбари А.Валиев иштирокида мазкур холат юзасидан ўрганиш ўтказилди.

♻️ Бугунги кунда туманда 81-Дўстобод автокорхона томонидан "Дўстобод-Қўйлиқ", "Дўстобод-Тошкент" йўналишларида автобус қатнови йўлга қўйилган. Ҳозирда "Бишкент" МФЙ ҳудудидан асосий йўл қатновига фуқароларнинг шахсий транспорт воситаларида қатнашлари асосан шу ҳудудда яшовчи фуқароларга енгиллик яратиш яъни уларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида шахсий автотранспорт воситалари орқали пуллик хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Туман ҳокимлиги ҳамда 81-Дўстобод автокорхона томонидан қисқа фурсатларда автобус қатновини йўлга қўйиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@quyi_chirchiq_pressa
#Муносабат

Фермерлар кластер тизимидан азият чекишяпти(ми?)

📑
Қуйи Чирчиқ туманидаги бир қанча фермерлар ерларини ноқонуний равишда ҳокимлик балансига қайтариш ишлари ҳақида эътирозларини билдиришган, яъни уларнинг ерлари ёзма розилигисиз кластерларга ўтказиб берилган.

Кластерларда ва солиқ тизимида эса уларнинг номидан иш олиб борилган.

Юқоридаги масала бўйича Қуйи Чирчиқ тумани прокуратурасига мурожаат қилинганда прокурор томонидан мантиқсиз жавоб олинган.

🌐You tube ижтимоий тармоғида тарқалган видео давомида фермер ва кластер тизимида ишлаган ишчилардан кластер тизими бўйича фикрлари тингланган. Ишчи кластер тизими одамларни ишлатиши, аммо маошларини ўз вақтида бермаслигидан эътироз билдирган.

❗️Фермерлик ерларини ҳимоя қилишга чиққан шахсларга нисбатан прокуратура ва ИИО томонидан турли босимлар бўлгани билдирилган.

🔎Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланди. Мутасаддилар тегишли тартибда хабардор қилинди.

✍️Натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилади.

Қуйи Чирчиқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Муносабат #Таълим

ТАЛАНТ – ХАЛҚ МУЛКИ

Куни кеча Президентимиз мактабларда таълим-тарбия сифатини ошириш, ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Тадбирда халқ таълимини ривожлантириш билан боғлиқ ислоҳотларни янги босқичга кўтарадиган муҳим таклиф ва хулосалар айтилди. Ихтисослаштирилган мактаблар босқичма-босқич Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилиши белгиланди.

Бу Агентликни фақат 14 та мактаб учун тузганимиз йўқ. У Президент мактабларидаги муҳитни, методикани бошқа мактабларга ҳам олиб кириши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шунинг учун янги ўқув йилидан бошлаб Нукус шаҳри ва вилоят марказларида иккитадан, туман ва шаҳарларда биттадан мактаб танлаб олиниб, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказиладиган бўлди.

Бугунги кунда вилоятимизда 884 та мактаб бор. Шундан 748 тасида таълим ўзбек тилида, 51 тасида рус тили ва 18 тасида тожик тилида, 64 тасида қозоқ тилида, 3 тасида қирғиз тилида олиб борилади. Вилоятдаги мактабларнинг 55 таси айрим фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган бўлиб, уларнинг 2 таси мактаб-интернат шаклида.

Ихтисослаштирилган мактабларда таълим олаётган 63 828 нафар ўқувчининг 5134 нафари мазкур мактабларнинг ихтисослаштирилган синфларида таълим олади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида вилоятда 8 та математика, 6 та кимё-биология, 9 та АКТ, 1 та физика таянч, 21 та чет тилларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган мактаблар ташкил этилган.

Тан олиб айтиш керак, ихтисослаштирилган мактаблардаги вазият, таълимни ташкил этиш, методологик ёндашув қониқарли даражада эмас эди. Жуда кўп таълим соҳаси фахрийлари билан гаплашганимизда, чуқурлаштирилган ҳолда таълим бериладиган мактаблардаги умумий вазият ҳақида гап очилар, афсуски, устозлар қўйган саволларга жавоб беришга қийналар эдик.

Ихтисослаштирилган мактаблар босқичма-босқич Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилиши белгилангани, ишонинг, барча ҳудудларни қамраб олишини назарда тутсак, таълим жараёнига алоҳида жўшқинлик, рақобат ва кўтаринкилик олиб киради.

Чунки таълим методикасида машҳур гап бор: “Талантсиз бола йўқ, фақат уни очиб бера олмайдиган ўқитувчи бор”. Шу маънода, ўқитишнинг мутлақо янгича услуби билан қисқа вақтда халқимиз меҳрини қозонган Президент мактабларида сифат, даража, талаб барча мактабларга секин-аста татбиқ этиб борилиши ҳозирги вазиятда энг тўғри қарор бўлди, деб баралла айтиш мумкин.

Азамат Камолов,
вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи
.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#ваҳимага_ҳожат_йўқ
#муносабат

⚡️КАТТА ШАҲАРЛАРДА ҲАМ КИЧИК КЎНГИЛСИЗЛИКЛАР БЎЛИБ ТУРАДИ...

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#муносабат

📌Ёшлар — Янги Ўзбекистон бунёдкорлари

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон #Муносабат

Қорақалпоқ нидоси: "Тинчликнинг қадрига етайлик..."

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон #Муносабат

Қорақалпоқ нидоси – "Олло таоло ўзинг сақла ёмондан..."

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Қорақалпоқ халқининг бахти ва фаровонлиги бутун ўзбек халқининг бахти ва фаровонлигидир.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу сўзлари айни ҳақиқатдир. Зотан, биз ўз тақдиримиз ва келажагимизни ягона давлат, ягона халқ ўлароқ бир тану бир жон бўлиб яшаб келган Қорақалпоғистон ва унинг азму шижоатли, мард ва олижаноб халқи билан бирга кўрамиз.

Шундай экан, бўлиб ўтган воқеаларга шу юрт, шу халқнинг эртаси ва келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир уйғоқ виждонли замондошимиз ўз муносабатини билдириши лозим. Токи, барчамиз ҳодисалардан керакли сабоқ ва хулосаларни чиқариб, тинчлик қандай бетимсол неъмат эканини аввало ўзимиз англашимиз ва жамоамиз, оиламиз, умуман, атрофимиздагиларга етказа олишимиз шарт ва зарурдир.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#муносабат

https://youtu.be/lEHT_MazhfY

📌ШҲТ: Маданияти, дунёқараши, тили, дини, цивилизациялари турлича бўлган, лекин, бугун ягона бир майдонда, платформада бирлашган давлатлар ўртасида таълим соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бу борадаги ҳамкорликларни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар ўз аксини топган.

🔹
Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камалов фикрлари шу хусусда.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#муносабат

⚡️Бугун бутун дунёнинг нигоҳи Ўзбекистонда

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Муносабат

Қуйи Чирчиқ тумани, “Тўқбой” маҳалласидаги чиқинди муаммоси  “Менинг юртим” телеканалида  ёритилган еди.
Мазкур муаммо тез орада бартараф этилди.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги  Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
#муносабат

Ижтимоий тармоқларда Қуйи Чирчиқ туманидаги “Сергели” маҳалласида ёшлар учун спорт майдончаси қуришга ер майдони борлиги, бироқ қуриш учун масъуллар мурожаатларга жавоб бермаётгани, шунингдек, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун қувур ётқизилгани аммо ҳамон сув келтирилмагани танқид қилинган.


Мазкур масала тегишли мутасаддилар толмонидан назоратга олинди. Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берамиз..

Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati

https://t.iss.one/quyi_chirchiq_pressa