QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
2.26K subscribers
30.5K photos
2.92K videos
19 files
9.4K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
#Давлат_дастури_лойиҳаси_муҳокамада

⚡️
Давлат хизматчилари компетенциясини ривожлантиришнинг замонавий модели шаклланмоқда: янги тизим нималарни ваъда қилади?

Хабарингиз бор, айни кунларда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган.

Ушбу фармон лойиҳасининг 81-мақсадида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари, давлат улуши мавжуд тижорат банклари ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлик лавозимлари учун компетенция моделини ҳамда профессионал компетенцияларини баҳолаш тизимини жорий этиш кўзда тутилган.

▫️Батафсил ўқинг.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️ Таклиф этилаётган давлат хизматчилари компетенциясини ривожлантиришнинг замонавий модели

#Давлат_дастури_лойиҳаси_муҳокамада

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Давлат_дастури_лойиҳаси_муҳокамада

⚡️Меҳнатни ташкил қилишнинг замонавий усуллари жорий этилади (масофадан туриб ишлаш ва мослашувчан иш вақти мисолида)

▫️Давлат дастури лойиҳасида (2025 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхатига) давлат органларида масофавий ишни ташкил этиш ва мослашувчан иш тизимини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича таклиф киритилди.
______

Сўнгги йилларда жамиятимиздаги ижтимоий муносабатларда “масофавий иш”, “мослашувчан иш усули” каби жумлалар тобора кўпроқ қўлланилмоқда. Албатта, бу ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши, онлайн муносабатларнинг кенг оммалашиши, меҳнат муносабатларини янги шаклларда ташкил этиш зарурати билан чамбарчас боғлиқ ҳолда юз бермоқда.

Бинобарин, юртимизда масофадан туриб ишлаш ва мослашувчан иш вақти режимларига коронавирус пандемиясидан сўнг эътибор қаратила бошланди. 2022 йилда қабул қилинган янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида мослашувчан иш вақти режими ва масофадан туриб ишловчи ходимларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари акс этди.

▫️Батафсил

#Эксперт_шарҳлайди

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Давлат органларида масофавий иш ташкил этилади ва мослашувчан иш тизими такомиллаштирилади

#Давлат_дастури_лойиҳаси_муҳокамада

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Давлат_дастури_лойиҳаси_муҳокамада

⚡️
Давлат фуқаролик хизматидаги раҳбарлик лавозимларига хотин-қизларни мақсадли тайёрлаш тизими йўлга қўйилди

▫️Хотин-қизларнинг ижтимоий, сиёсий фаоллиги ва давлат бошқарувида қарорлар қабул қилиш жараёнидаги иштироки мамлакат тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга.

Дарҳақиқат, хотин-қизларнинг ўз зиммасидаги вазифалар ижросига масъулият билан ёндашиши, улардаги ишчанлик салоҳияти, мулоқот кўникмалари, тезкор ва қатъиятлик билан қарор қабул қила олиш маҳорати, бу жараёнларда бошқа инсонлар фикрларини ҳам инобатга олиб, хулоса қила олиш хусусияти – давлат хизматида уларнинг ўзига хос ўрин тутишини намоён қилади.

Шу туфайли, давлат бошқарувида хотин-қизлар салмоғини ошириш, хусусан, салоҳиятли раҳбар аёллар корпусини шакллантириш – давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш кун тартибидаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

▫️Батафсил

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat