QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
2.25K subscribers
30.4K photos
2.92K videos
18 files
9.36K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
#ҚуйиЧирчиқ
#Беш_ташаббус–беш_имконият!

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Қуйи Чирчиқ тумани бўлинмаси ҳамда туман ХТБ билан ҳамкорликда тумандаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Беш ташаббусбеш имконият!" шиори остида маънавий-маърифий ва спорт тадбири ўтказилди.

📚Тадбир давомида ўқувчи қизлар ва йигитлар ўртасида спорт мусобақалари ҳамда "Ош" пишириш мусобақалари ўтказилди. тадбир сўнгида хомийлар томонидан ғолиб бўлган 1-2-3-ўринларга эсталик совғалари тақдим этилди.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Forwarded from Аҳмедов Бекзод Авазович 🦅 🦅
#ҚВЗ
#Қуйи_Чирчиқ_туман_босқичи
#Беш_ташаббус_олимпиадаси

❇️Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани Дўстобод шахридаги маданият марказида “Қувноқлар ва Зукколар” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Танловда сектор босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоалар 3 та шарт асосида ўзаро беллашишди.

Танлов якунига кўра Мевазор маҳалласининг “Ali Band” жамоаси ғолиб деб топилиб, вилоят босқичида иштирок етиш учун йўлланмани қўлга киритди.
#Кун_якунлари #Беш_ташаббус

Тошкент вилоятида "Беш ташаббус" олимпиадасининг иккинчи босқичи қандай ўтмоқда?

🏓 Тошкент тумани:
"Беш ташаббус" лойиҳасининг стол теннис спорт тури бўйича туманда 10 000 дан зиёд ёшлар рўйхатдан ўтди.

🏋️‍♂️ Оҳангарон тумани: "Ялпоқтепа" маҳалласи авжида. Спортнинг "Оғир атлетика" тури бўйича Абдулазиз 1-ўринни, шахмат мусобақаларида қорахитойлик Асадбек 2-ўринни эгаллади.

🤾‍♂️ Чирчиқ шаҳри: ҳудудда янги спорт майдончаси фойдаланишга топширилди. Олимпиаданинг иккинчи мавсумида "Стритбол" спорт тури бўйича ёшлар баҳс олиб борди.

🤾🏻 Оҳангарон шаҳри: спорт мураббийлари мусобақани қўлга олди. Шаҳарнинг 3-мактабида ташкиллаштирилган стритбол мусобақаси "қизиб" кетди.

🤼‍♂️ Оққўрғон тумани: ҳудуддаги маҳаллаларда "Беш ташаббус" олимпиадасининг "Миллий кураш" спорт тури қизғин ўтди.

🏀 Чиноз тумани: туман ёшлари Тошкент вилояти кубогида 27 та медални қўлга киритди. Беш ташаббус лойиҳасида ўтказилган мусобақаларда "Деҳқонобод", "Ҳумо", "Чорвадор" МФЙ ёшлари етакчиликни қўлдан бермади.

🤼‍♂️ Бўка тумани: "Миллий кураш" спорт тури бўйича ўтказилган "Беш ташаббус олимпиадаси" туманнинг 4 ҳудудида амалга оширилди. Унда "Самарқанд" маҳалла ёшлари олғирлик қилди.

⛹️‍♀️ Олмалиқ шаҳри: "Саховат" МФЙ да замонавий "Workout" ва "Стритбол" майдончаси қурилиши бошланди. Олимпиада доирасидаги мусобақаларда ҳам "Саховат" МФЙ ва "Фурқат" маҳалла ёшлари илғор бўлди.

🏀 Бекобод тумани: бир маҳалладан эллик иштирокчи!. Бекобод туманидаги "Маллабой" маҳалласида волейбол спорт тури бўйича маҳалла босқичидаги мусобақада 50 нафар ёшлар иштирок этди.

💪 Бўстонлиқ тумани: "Стритбол" мусобақаларида 1756 нафар, "Енгил атлетика" баҳсларида 1356 нафар йигит-қизлар беллашдилар. "Хўжа", "Гулобод", "Чимбойлиқ" маҳаллалари мусобақаларни "қиздирди".

🤼‍♂️ Нурафшон шаҳри: "Наврўз" маҳалласи "Беш ташаббус" олимпиадасининг биринчи босқичида фахрли ўринларни қўлга киритган эди. Иккинчи босқичда ҳам фаоллик йўқолмади. Нурафшон шаҳрида "Миллий кураш" мусобақалари ўтказилди.

👩🏻‍🦰 Пискент тумани: ҳудудда "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг очилиш маросимида туман ҳокими иштирок этиб, барчага омад тилади. Олимпиаданинг иккинчи босқичида қизлар жамоаси олдинда бормоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Беш_ташаббус

Қуйи Чирчиқ тумани 31-мактабда 3-сектор МФЙдаги ёшлар ўртасидаги "ЗУККО КИТОБХОН"  кўрик танловининг сектор босқичи бўлиб ўтди.

Ёшлар ўз билимларини яна бир бора синовдан ўтказиб туман босқичига йулланмалар олди.

👉Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
#Беш_ташаббус

✏️Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши томонидан “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида, 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида "Соғлом танда — сифатли таълим" шиори остида ўтказилаётган спорт мусобақаларнинг, 2-туман босқичи бўлиб ўтди.

Унда, 4 та сектор кесимида спортнинг минифутбол, волейбол, шахмат-шашка, ва стол тенниси турлари бўйича 52 та умумий ўрта таълим мактабларидан жами 1196 нафар иштирокчилар қатнашган эди.

➡️Секторлар кесимида 1-ўринларни эгаллаган 92 нафар ходимлар бугунги туман босқичда ўзаро беллашдилар.

🏀Шунингдек, тадбир давомида фаол иштирок этган иштирокчиларга эсдалик совғалари, диплом ҳамда касаба уюшма КУБОГИ тантанали равишда топширилиб, вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланма берилди.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги  Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Беш ташаббус олимпиадаси

▪️Бугунги кунда ёшаримизни спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида туман 2-сонли спорт мактабида, Беш ташаббус олимпиадаси доирасида Спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича Туман босқичи бўлиб ўтди.

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz: Kanalga ulanish👇

📱Telegram  🌐WebSayt   🌐YouTube 📱 Instagram