QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.79K subscribers
26.4K photos
2.69K videos
18 files
8.44K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда

Бугун 28 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Мажлисда Сенаторлар томонидан айни вақтга қадар қуйидаги қонунлар маъқулланди:

👉 “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги (янги таҳрирдаги);

👉 “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги;

👉 “Метрология тўғрисида”ги (янги таҳрирдаги);

👉 “Бола ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;

👉 “Маҳалла тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги.

Шунингдек, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонун ундаги қатор концептуал камчиликлар сабабли сенаторлар томонидан рад этилди.

(Ялпи мажлис ўз ишини давом эттирмоқда)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси давомида қуйидаги қонунлар ҳам маъқулланди:

👉 “Суд ишларини юритиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;

👉 “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;

👉 “Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси Уставини (Гаага, 1951 йил 31 октябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги.

Шунингдек, “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонини тасдиқлаш масаласи юзасидан Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

Бундан ташқари, Сенаторлар Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровини юборишга оид қарорни қабул қилдилар.

(Ялпи мажлис ўз ишини давом эттирмоқда)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Коронавирус сабаб айрим чекловлар ўрнатилди

Бугун, 15 март куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида шошилинч йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда белгиланишича, коронавирус сабаб Ўзбекистондаги барча ОТМ талабалари, мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига 16 мартдан таътил берилади.

Бундан ташқари, Наврўз умумхалқ сайллари ўтказилмайди. Шунингдек, оммавий маросимлар, жумладан, улоқ-кўпкари, кураш ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилинади.

Шу билан бирга 16 мартдан Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.

Ўзбекистон фуқаролари чет элга чиқишлари, чет эл фуқаролари Ўзбекистонга кириши вақтинча тўхтатилади. Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қайтишлари мумкин бўлади, қайтгандан кейин 14 кунлик карантинда бўлишлари талаб этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Фуқаролар саволларига жавоб бериш учун call-марказ ташкил қилинади

Коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Бош вазир томонидан ўтказилган шошилинч йиғилишда белгиланишича:

Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50% чегирма берилади;

коронавирус вақтида фуқаролар саволларига жавоб бериш учун (эртадан) ягона call-марказ ташкил қилинади;

барча давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан мажлис ҳамда бошқа тадбирлар ўтказиш вақтинчалик тўхтатилади;

тиббиёт ниқобларини хорижга экспорт қилиш тўхтатилади;

карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган ҳамда одамларда ваҳима яратадиган хабарлар тарқатадиган шахсларга нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Ҳурматли фуқаролар!

Карантин вақтида ўзингизни қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича зарур тушунтиришлар ва маслаҳатлар олиш учун уйингиздан чиқишингиз шарт эмаслигини эслатиб ўтамиз.

Бунинг учун “Мадад” – нодавлат нотижорат ташкилотига мурожаатларингизни масофадан туриб юборишингиз, шунингдек, муассасанинг ҳуқуқий ахборот портали ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали зарур маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.⠀

🔹 Вебсайт: www.advice.uz
🔹 Telegram: t.iss.one/advice_uz
🔹 Саволларингизни йўллаш учун Telegram-bot: @Madadnnt_bot;
🔹 Электрон почта: [email protected]

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Муаммоларга ҳуқуқий ечим топа олмаяпсизми?

📽 Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube тармоғига жойлаштириб борилмоқда.

❗️Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

📌
Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

👉 Батафсил: youtube.com/adliya

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

‼️Уй-жой ижара шартномаси бир томонлама ўзгартирилмайди ва бекор қилинмайди

Сўнги вақтларда мамлакатимизга хориждан ташриф буюрувчи фуқароларнинг кескин кўпайиши кузатилмоқда. Хорижий фуқаролар оқимининг ортиши албатта туристик салоҳиятимиз учун ижобий аҳамият касб этади.
Шу билан бирга бу жараёнда айрим юртдошларимиз томонидан уй-жой ижараси орқали кўпроқ даромад олиш мақсадида аввал ижарага берилган квартиралардан ижарачиларни мажбурлаб чиқариб юбориш ёки асоссиз равишда нархни ошириш ҳолати кузатилмоқда.
Уй-жой эгаларининг ушбу ҳаракатлари Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузилишига сабаб бўлиши ҳамда квартираларни ижарага беришнинг айрим муҳим ҳуқуқий асослари тўғрисида эслатиб ўтмоқчимиз.

1️⃣ Квартирани ижарага бериш бўйича шартнома шакли

📄 Уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади.

📌 Бунда шартнома солиқ органларида давлат ҳисобига қўйилиши керак.

📝 Шартномани давлат ҳисобига қўйиш ijara.soliq.uz портали орқали бепул амалга оширилади.

🗓 Шартномани давлат ҳисобига қўйиш ижарага берувчининг мажбурияти ҳисобланади ва бу шартнома тузилган кундан 3 кундан кечиктирмай амалга оширилиши керак.

Ижарага берувчи шартномани давлат солиқ органларида ҳисобга қўймаса БҲМнинг 5 бараваридан (1 млн 500 минг сўмдан) 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2️⃣ Ижара шартномасининг муддати

📋 Уй-жойни ижарага бериш шартномаси 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.

Шартномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у 5 йилга тузилган ҳисобланади.

Ижарага олувчи янги муддатга шартнома тузишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.

3️⃣ Ижара учун тўланадиган ҳақ

🔹Ижара ҳақи миқдори
ижарага берувчи ва ижарага олувчининг ўзаро келишувига биноан шартномада белгилаб қўйилади.

🔹
Ижара ҳақининг миқдори бир томонлама ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.

🔹
Ижара пули шартномада кўрсатилган муддатларда тўланиши керак.

4️⃣ Шартномани бекор қилиш

📝 Ижара шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади.

⚖️ Ижара шартномасини ижарага берувчининг талаби билан бекор қилиш муайян асосларга кўра фақат суд тартибида амалга оширилади.

🔰Бу асослар жумласига қуйидагилар киради:

▫️ижара пули олти ой ёки қисқа ижарада эса шартномадаги муддатдан кейин 2 мартадан кўпроқ ҳақ тўланмаган бўлса;
▫️уй-жой вайрон қилинса ёки унга путур етказилса;
▫️уй-жойдан ғайриқонуний мақсадлар учун фойдаланилган бўлса.

❗️Ижарага олувчи уй-жойдан бошқа мақсадда фойдаланса ёки қўшниларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузса, ижарага берувчи ижарага олувчини қоидабузарликка йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириши мумкин.

Ижарага олувчи огоҳлантириш олганлардан кейин ҳам қоидабузарликларни давом эттирса, ижарага берувчи шартномани суд тартибида бекор қилишга ҳақли.

Юқоридагиларга кўра, шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Ижарага берувчилар томонидан квартирадан чиқиб кетиш ёки кўпроқ ҳақ тўлашга оид ноқонуний талаблар устидан фуқаролик ишлар бўйича судларга мурожаат қилиш орқали бузилган ҳуқуқларни тиклаш мумкин.

⚠️ Ҳужжатларни, шу жумладан даъво аризасини расмийлаштириш бўйича амалий ёрдам олиш учун адлия органларига ҳамда “Мадад” ННТ ва унинг ҳудудий бюроларига (+99871 256 52 53, advice.uz) мурожаат қилишингиз мумкин. Адлия ҳужжатларга ёрдам беради!

Ҳурматли мулкдорлар!
Ўз манфаатларингиз ҳисобига бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказиб қонунчилик талабларини бузмасликка чақирамиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

🔰 Мазкур курсларда (6 ойлик) ўқиш учун барча олий маълумотли шахслар ҳужжат топшириши мумкин.

🗓 Ҳужжатлар 2022 йилнинг 31 октябргача qabul.centertsul.uz сайти орқали фақат электрон қабул қилинади.

Бунда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
▫️паспорт;
▫️олий маълумотга эгалиги тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси;
▫️3.5x4.5 ўлчамдаги расм.

🔹Курсларнинг қабул квотаси 100 нафарни (давлат тилида), тўлов-контракт миқдори эса 13 млн 300 минг сўмни ташкил этади.

🔹Курс якунида белгиланган намунадаги диплом берилади.

🏢 Дипломни олган шахслар давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизмати ва ФҲДЁ органларида ишлаш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

📝 Тошкент давлат юридик университети аҳоли учун бепул “Очиқ ҳуқуқий маърузалар” ўтказади.

“Очиқ ҳуқуқий маърузалар” лойиҳасида университетнинг етакчи профессор-ўқитувчилари кенг аҳоли учун қизиқ ҳуқуқий мавзуларда маъруза қилади ҳамда иштирокчиларнинг саволларга жавоб беради.

🗓 Очиқ маърузалар ҳар шанба 11:00 дан 13:00 гача Тошкент давлат юридик университети катта мажлислар залида бўлиб ўтади. Маърузаларда ёши, касбидан қатъи назар барча аҳоли вакиллари қатнашиши мумкин.

❗️Лойиҳа доирасидаги маърузаларда иштирок этиш мутлақо бепул.

Илк маъруза 29 октябрь соат 11:00 да “Кундалик меҳнат муносабатларида ўз ҳуқуқингизни билинг!” мавзусида ТДЮУ “Меҳнат ҳуқуқи” кафедраси катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов томонидан ўтказилади.

🎁 Тадбир якунида энг фаол иштирокчиларга меҳмон спикер томонидан махсус совғалар топширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Фирибгарликдан ҳимояланиш бўйича аудио подкаст ўтазилади

🔰 Адлия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан фирибгарликнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури амалга оширилмоқда.

🎙Дастур доирасида “Ҳуқуқий ахборот минбари” рукнида:

▫️фирибгарлик, унинг янгича турлари;
▫️онлайн фирибгарлик кўпайишига имкон яратаётган омиллар;
▫️фирибгарлар тузоғига тушмаслик чоралари
ҳақида аудио подкаст ташкил этилади.

Суҳбат спикерлари: Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Click компанияси масъул ходимлари.

Овозли чат 4 ноябрь куни соат 18:00 даHuquqiy axborot” телеграм каналида бошланади.

📥 Саволларингизни ушбу ҳавола орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.

Мазмунан бир-бирига яқин саволларга умумлаштирилган ҳолда жавоб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

☑️ Низом лойиҳасида совға қабул қилишнинг талаблари, аниқ миқдори белгиланган. Унга кўра, давлат фуқаролик хизматчилари томонидан совғалар фақат хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин. Умумий қоидага кўра совғанинг қиймати БҲМнинг 5 бараваридан кўп бўлиши мумкин эмас.

🚫 Ушбу нормалардан англашиладики, давлат фуқаролик хизматчилари фуқаролар ёки бевосита бошқа манфаатдор шахслардан муайян ишни ҳал қилиб бериш ёки келгусидаги манфаатлар учун совға олмайди, бу қонунлар билан тақиқланган.

‼️Низом лойиҳаси – давлат фуқаролик хизматчиларига фуқаролардан совға олишига рухсат бермайди!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатишдаги энг сўнгги янгиликлар, фуқаролар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, тақдим этилаётган имкониятлар билан @davxizmat телеграм канали орқали танишинг.

Бунда фойдаланувчилар янгиликлар билан танишиш баробарида давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиб бориши мумкин.

Telegram: @davxizmat
Instagram: instagram.com/davxizmat.uz
Youtube: bit.ly/3sQyv05
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Муаммоларга ҳуқуқий ечим топа олмаяпсизми?

📽 Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube тармоғига жойлаштириб борилмоқда.

❗️Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

📌
Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

👉 Батафсил: youtube.com/adliya

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot