QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.78K subscribers
26.5K photos
2.7K videos
18 files
8.48K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
⚡️⚡️Владивосток яқинидаги махсус сақлаш жойида бўлган ўзбекистонлик мигрантларга палов тарқатилди

📌Коронавирус пандемияси туфайли 60га яқин муҳожир Россияни тарк эта олмаяпти ва Владивосток яқинидаги Артём шаҳрида махсус жойда сақланмоқда.

🍽Ижтимоий фаоллар мусулмонларни Рамазон ойи ва Ҳайит байрами билан табриклаш учун уларга палов тайёрлашди.

«Адолат» ўзбеклар жамиятининг раиси Баҳодир Нураков сўзларига кўра, ҳозирда 60га яқин киши Артём шаҳридаги муҳожирлар учун махсус жойда сақланмоқда.

🔰Уларнинг ярми ўзбеклар, аммо ижтимоий фаоллар олиб келган озиқ-овқат у ерда сақланаётган барча чет элликлар учун мўлжалланган. 

Батафсил Кун.уз сайтида ўқинг

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Айрим қурилиш техникалари божхона тўловларидан озод этилади

“Ҳудудларда кўп қаватли бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4718-сон, 19.05.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, қуйидагилар божхона тўловларидан (қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади:

▪️2021 йил 1 январгача бўлган муддатда импорт қилинадиган янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари (27 турдаги);

▪️2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатда кўп қаватли монолит уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ импорт қилинадиган бетон қуйиш қолиплари, бетон тайёрлаш машина ва механизмлари.

🔺Божхона тўловларини тўловчилар 2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатда импорт қилинадиган қурилиш соҳасида фойдаланиладиган машина ва механизмлар, технологик жиҳозлар, кичик механизация воситалари, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар бўйича божхона тўловларини (қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 120 кунгача кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#онлайн_мулоқот

Савол: Мен Хидоятова Чарос, Пискент тумани Туғруқ бўлимида ҳамшира бўлиб ишлайман. Яқинда мен короновирусга қарши курашиш, касалларга ёрдам кўрсатиш учун қурилган махсус карантин зона - Юқори Чирчиқ, Ўртасаройда 14 кунлик карантинда бўлиб қайтдим. Шу карантин даврим учун президентимизнинг ПК-4652 26.03даги қарорларига асосан тўланиши керак бўлган пул маблағи ҳалиям тўланмади. Фақат 6% пластик карточкада қўшимча сумма олдик. Бизга ваъда қилинган пул тўланадими?

Жавоб: Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясини юқтирганларни даволаш учун юқумли касалликлар шифохонаси ёки бошқа тиббиёт муассасасалари мавжуд эмаслиги, Юқори Чирчиқ туманида ташкил этилган Махсус карантин зонаси доимий ётиб даволанадиган муассаса эмас, балки карантин-кузатув сифатида фаолият олиб борадиган Махсус карантин муассасаси эканлигини инобатга олган холда ходимларга бир ойлик иш ҳақи (оклад) миқдоридан келиб чиқиб 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик тўловлар амалга оширилган.

👉Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Мен мактабда котибаман. Турмуш ўртоғим Тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси. Дамас русумли Тез ёрдам мошинаси носоз аҳволда. Эрим 1 000 000 ойлик олади. Йилда икки марта мотор қиламиз деб ремонтга пул йиғишади. Орада бензин етишмовчилиги, 2 кунда 1 баклашка моторга ёғ қуйишади. Тез ёрдам мошинасини тузатишга кимлар маъсул? Ё ҳайдовчи ойлигидан тузатадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Оҳангарон тумани «Сусам» МФЙдан Гулнора.

❗️Жавоб: Сизнинг сўровингиз бўйича автобаза маъмурияти шуни маълум қиладики, "Дамас" автомашиналарининг мотори ремонти бўйича Тошкент шаҳридаги "Автотех хизмат" корхонаси билан шартнома мавжуд. Автомашиналарни моторлари ўша корхонада таъмирлаб берилади. Сизнинг сўровингиз ўрганиб чиқилиб, тегишли равишда ҳайдовчиларга моддий ёрдам кўрсатамиз. Турмуш ўртоғингиз шахсан ўзи автобаза маъмуриятига келиб учрашсин.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Пискент туман худудий тиббиёт бирлашмасига қарашли Юқумли касалликлар бўлимида шу йилнинг 24 мартидан 6 апрелгача карантин ҳудуд ташкил қилинди. 14 та тиббиёт ходими 24 соат мобайнида 14 кун ишлади, лекин Президент томонидан ажратилган моддий рағбат фақат ДСEНМ ходимига тўланди, бошқа тиббиёт ходимларига тўланмади ва сабаби тушунтирилмади. Сабабини изоҳлаб берсангиз.

Жавоб: Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясини юқтирганларни даволаш учун юқумли касалликлар шифохонаси ёки бошқа тиббиёт муассасасалари мавжуд эмаслиги, вилоятдаги Юқори Чирчиқ туманда ташкил этилган Махсус карантин зонаси доимий ётиб даволанадиган муассаса эмас, балки карантин-кузатув сифатида фаолият олиб борадиган Махсус карантин муассасаси эканлигини инобатга олган холда ходимларига бир ойлик иш ҳақи (оклад) миқдоридан келиб чиқиб 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик тўловлар амалга оширилган.

👉Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум. Блогерман. Саволим: янги қурилган поликлиника биносини лойиҳаси ва сметаси билан танишиб чиқишга ҳаққим борми?
Яъни лойиҳа бўйича қандай бўлиши керак эди, қанча пул нимага ажратилган?

❗️Жавоб: Карантин зоналари Тошкент шаҳар ГУКС Республика инқирозга қарши кураш жамғарма маблағларидан ҳисобидан қуриляпти.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Пискент туман худудий тиббиёт бирлашмасига қарашли Юқумли касалликлар бўлимида шу йилнинг 10 апрелидан карантин ҳудуди ташкил этилди. 21 апрелгача карантин ҳудудида 14 та тиббиёт ходими 24 соатдан 14 кун давомида ишлади. 31 та бирламчи контактда бўлган беморлар билан бирга 14 та тиббиёт ходими ҳам Ўртасарой ҳудудидаги карантин зонасига олиб борилиб алоҳидаланди. Бирламчи контактда бўлган Юлдошева Фотимадан коронавирус аниқланди ва Республика вирусология марказига жўнатилди. Унга моддий рағбат тўланмади.

Ахророва Кибриёхон, Пискент тумани У.Носир кўчасидан.

❗️ЖАВОБ ушбу ҳаволада

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум. Кимлар нафақа ола олади, ҳозир мен ҳам, эрим ҳам ишламаймиз. Маҳаллага ариза берганимга 4 ой бўлди, кўриб чиқилмаяпти. Олмалиқ шаҳар, Улуғбек кўчасидан.

❗️Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига асосан нафақалар тайинланади. Ушбу қарорга мувофиқ фуқаро маҳаллага ҳужжатларни топширади ва 11 кишилик комиссия аъзоси ушбу қарорга асосан кўриб чиқади ва хулоса қилади, комиссиянинг хулосасига асосан рад этилади ёки тайинланади.

Ҳужжатлар ҳар ойнинг 15 санасигача қабул қилиниб 10 кун муддатда кўриб чиқилиши шарт.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Билдириш

Вилоят Молия бош бошқармаси ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари иштирокидаги онлайн мулоқот яна 30 дақиқа давом этади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
#онлайн_мулоқот

Савол: Нима учун Тез тиббий ёрдам ҳайдовчиларини ойлиги бир хил, оширилмайди? Ҳайдовчилар аввалдан Тез ёрдам машиналарини ўзлари таъмирларди, ҳозир ҳам ўша-ўшандайми?

❗️Жавоб: Сизнинг мурожаатингиз бўйича қуйидаларни билдирамиз: Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорига мувофиқ Республика бўйича бюджет ташкилотлари ходимлари ойлик иш ҳақи миқдори 2020 йил 1 февралдан 7% миқдорида оширилди.

📌Ҳозирги кунда ТВССБИ Автобазаси омборхонасида тегишли тартибда автомашиналар шинаси, аккумулятор батареялари ва мотор мойи етарли миқдорда мавжуд. Фақат автомашиналарнинг таъмирлаш учун шартномалар тузилган тегишли корхоналар маълум бир муддат карантинга ёпилди. Республикадаги карантин қоидалари енгиллаштирилганлиги муносабати билан 18 май 2020 йилдан яна иш бошлаганлигини билдирамиз.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум. Менинг ўғлим 2000-йилда туғилган. Иккинчи гуруҳ ногирони. Шайтонлаш (эпилепсия), фокомотоз, бурневилля, прингля ташхислари қўйилган. Уролог томонидан ҳам камчилигимиз бор. Илтимос, ўғлимнинг келажаги учун яхши уролог шифокор топишга ёрдам беринг.

❗️Жавоб: Сиз билан телефон рақамингиз орқали боғланиб, ўғлингизни Чирчиқ шаҳрида жойлашган вилоят кўп тармоқли шифохонасида даволанишига амалий ёрдам кўрсатилади.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Савол: Махсус карантин зонасида ишлаган ходимга 6 %лик ҳақдан ташқари қандайдир имтиёзлар борми? 6 %лик тўлов бу неччи соат учун берилади? 24 соатлик иш ҳаққи ёзиладими?

❗️Жавоб: Коронавирус касаллигига қарши курашиш жараёнида баъзи ижтимоий тармоқларда Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бўйича карантин муасассаларига жалб қилинган тиббиёт ходимлари коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даври учун ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик тўловлар амалга оширилиши белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда ҳар бир карантинга жалб қилинган куни учун лавозим ойлик окладдан хисобланади. Карантин муасасаларига жалб қилинган тиббиёт ва бошқа ходимларга Меҳнат кодексининг 123-моддасига асосан бир кунлик иш смена вақти 12 соатдан ошмаган ҳолда белгиланади.

🌍 Instagram| Facebook| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Хамроев Бобир, Олмалик шаҳар, Олмалик Тез тиббий ёрдам бирлашмаси ходими: Тез тиббий ёрдам ҳайдовчилари формани ўзлари сотиб олиш керакми ёки ишхона бериши керакми? Иш берувчи биздан форма талаб қилмокда, лекин ҳеч кандай форма берилмаган.

❗️Жавоб:
Меҳнат кодексининг 212 моддаси ва жамоа шартномасига асосан ишчи ходимларига керакли иш формалари иш берувчи томонидан таъминланиши лозим.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум. Мен Олмалиқ шаҳар Олмалиқсой кўчаси 12 уйда яшовчи Эрматова Б.Э. бўламан. Мени 14 май куни сабабсиз карантинга олишди. 14 мартда, яъни 2 ой аввал «Ковровый» текстилига қабулга борганман. Қайтиб у ерга бормаганман. Илтимос, менга шу масалада ёрдам беринг, шу тўғрими?

❗️Жавоб: 2020 йил 12 май куни соат 19: 30 да Олмалиқ шахар ИИБ томонидан Олмалиқ шахар СЭОМга Паркент туманида яшавчи Олмалиқ шаҳридаги собиқ гилам цехи ўрнида ташкил этилган "Элигант гармент" текстил тикувчилик цехида ишловчи фуқаро билан Паркент туманида бир хонадонда яшовчи синглисида коронавирус инфекцияси қайд этилганлиги маълум қилинган.

👉Батафсил жавоб

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ_тумани

🙎‍♂️Бугунги кунда туманда 26 685 нафар ёшлар бор. Уларнинг 765 нафари иш билан таъминланган бўлса, 1304 нафари вақтинча ишсиз.

🐛"Ҳар бир ёшга бир қути" акцияси доирасида тумандаги 52 нафар ёшларга пилла тарқатилиб, уларнинг бандлиги таъминланмоқда.

🎥Батафсил "Менинг юртим" телеканали лавҳасида

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барпо этилган маскан ва иморатлар маданият ва маърифат ўчоғига айланиб, пойтахтимизга ярашсин, халқимизга буюрсин

Пусть новые сооружения станут очагом культуры и просвещения, украсят столицу и послужат во благо нашего народа

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ
#бунёдкорлик

📌 Қуйи Чирчиқ тумани "Маданият" маҳалласида жойлашган таъмирталаб шифохона биноси ҳамда "Кўҳинур" санаторийси Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

🏨 "Кўҳинур" замонавий сиҳатгоҳи қурилишида
- 47 миллиард сўм маблағ сарфланди;
- 200 ўринга эга;
- йилига ўртача 4 минг нафар беморни қамраб олиш қувватига эга;
- 100 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@quyi_chirchiq_pressa