QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.8K subscribers
26.4K photos
2.69K videos
18 files
8.44K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видео
#таълим
#битирувчи_2020

Таълимнинг кейинги босқичига бағишланган брифинг

❇️Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да вилоят ҳокимлиги, Халқ таълими бошқармаси, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Тошкент вилояти бўлими, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси, Бандлик бош бошқармаси, вилоят Халқ депутатлари Кенгашининг “Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш” бўйича доимий комиссияси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда онлайн брифинг ташкил этилди.

📌Унда 2019-2020 ўқув йилининг 9-синфни битираётган 41 715 нафар, 11-синфни тамомлаётган 35 712 нафар битирувчиларни таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш ҳамда бандлигини таъминлаш масаласи бўйича фикрлар билдирилди.

🎥Батафсил видеолавҳада👆👆👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#таълим

🔰Маълумки, жорий йилнинг 7 сентябрь куни туманмиздаги 7,20,50-сонли умумтаълим мактабларида карантин талаб ва меъёрларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ўқув жараёнлари бошланган эди.

🔰Бугунги кунда ушбу таълим муассасаларида ўқувчиларни карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда таълим олишлари мунтазам назорат қилинмоқда.
Халқ депутатлари Қуйи Чирчиқ туман Кенгашининг сессияси қарорига мувофиқ, ҳудудидаги мактаблар босқичма-босқич очилиш ишлари амалга оширилмоқда

❇️ Бунинг учун айни пайтда таълим муассасаларида ҳам ўқув жараёнларини бошлаш бўйича зарур чоралар кўрилиб, карантин ва САНПИ талаблари асосида белгилаб берилган вазифалар бажарилиб, бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

♻️Жумладан, 2020 йил 14 сентябр куни 3,6,12,22,34,42-сонли умумтаълим мактабларида карантин талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, синов тариқасида ўқув жараёнлари бошланади.

Ҳурматли ота-оналар!
Фарзандингизни мактабга жўнатишдан уларнинг тана ҳароратини ўлчаш, тиббий ниқоб тақишларини ва дарсдан сўнг ўз вақтида уйга келишларини назоратга олиш ёдингиздан чиқмасин.❗️
#таълим

Ўзбекистонда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этилади

📌Бу ҳақда 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида сўз боради.

📃Маълум қилинишича, университетга 2022/2023 ўқув йилида 200 нафар талаба қабул қилинади.

Lotin yozuvida o'qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муносабат #Таълим

ТАЛАНТ – ХАЛҚ МУЛКИ

Куни кеча Президентимиз мактабларда таълим-тарбия сифатини ошириш, ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Тадбирда халқ таълимини ривожлантириш билан боғлиқ ислоҳотларни янги босқичга кўтарадиган муҳим таклиф ва хулосалар айтилди. Ихтисослаштирилган мактаблар босқичма-босқич Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилиши белгиланди.

Бу Агентликни фақат 14 та мактаб учун тузганимиз йўқ. У Президент мактабларидаги муҳитни, методикани бошқа мактабларга ҳам олиб кириши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шунинг учун янги ўқув йилидан бошлаб Нукус шаҳри ва вилоят марказларида иккитадан, туман ва шаҳарларда биттадан мактаб танлаб олиниб, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказиладиган бўлди.

Бугунги кунда вилоятимизда 884 та мактаб бор. Шундан 748 тасида таълим ўзбек тилида, 51 тасида рус тили ва 18 тасида тожик тилида, 64 тасида қозоқ тилида, 3 тасида қирғиз тилида олиб борилади. Вилоятдаги мактабларнинг 55 таси айрим фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган бўлиб, уларнинг 2 таси мактаб-интернат шаклида.

Ихтисослаштирилган мактабларда таълим олаётган 63 828 нафар ўқувчининг 5134 нафари мазкур мактабларнинг ихтисослаштирилган синфларида таълим олади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида вилоятда 8 та математика, 6 та кимё-биология, 9 та АКТ, 1 та физика таянч, 21 та чет тилларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган мактаблар ташкил этилган.

Тан олиб айтиш керак, ихтисослаштирилган мактаблардаги вазият, таълимни ташкил этиш, методологик ёндашув қониқарли даражада эмас эди. Жуда кўп таълим соҳаси фахрийлари билан гаплашганимизда, чуқурлаштирилган ҳолда таълим бериладиган мактаблардаги умумий вазият ҳақида гап очилар, афсуски, устозлар қўйган саволларга жавоб беришга қийналар эдик.

Ихтисослаштирилган мактаблар босқичма-босқич Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилиши белгилангани, ишонинг, барча ҳудудларни қамраб олишини назарда тутсак, таълим жараёнига алоҳида жўшқинлик, рақобат ва кўтаринкилик олиб киради.

Чунки таълим методикасида машҳур гап бор: “Талантсиз бола йўқ, фақат уни очиб бера олмайдиган ўқитувчи бор”. Шу маънода, ўқитишнинг мутлақо янгича услуби билан қисқа вақтда халқимиз меҳрини қозонган Президент мактабларида сифат, даража, талаб барча мактабларга секин-аста татбиқ этиб борилиши ҳозирги вазиятда энг тўғри қарор бўлди, деб баралла айтиш мумкин.

Азамат Камолов,
вилоят Халқ
таълими бошқармаси бошлиғи.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Таълим_янгилиги

🏫Мактабларда она тили дарсликлари турли грамматик қоидалардан имкон қадар тозаланади, деб хабар берди Республика таълим маркази.

📌Қолаверса, бундан кейин «ўтимли ва ўтимсиз феъллар», «воситали-воситасиз тўлдирувчилар», «феъл кесим ва от кесим», «сифатловчи-сифатланмиш» ва шу каби мавзулар она тили дарсликларидан чиқариб ташланади.

📃Шунга мувофиқ, келгусида ДТМ тестларининг баҳолаш мезонлари ҳам ўзгаради.

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#таълим
#имконият

⚡️Тошкент вилоятининг яна 13 ҳудудида Президент мактаблари ташкил қилинади. Улар қайсилар?

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
❗️Ҳурматли ўқувчилар, абитуриентлар!!!!

📢АҲСАН
ўқув марказида 6 сентябрь сешанба куни қуйидаги фанлардан биринчи дарслар бошланади.

-ИНЛИЗ ТИЛИ соат 14:00 да
-БИОЛОГИЯ соат 16:00 да
-КИМЁ соат 18:00 да

❗️Ҳаётинг қачон яхшироқ бўлади, Қачонки сен яхшироқ ҳаракат қилганингда!!!!

Биз билан сиз ўзингиз истаган университет талабасига айланинг!!!

❗️Маълумот ўрнида 5 ойда 95% натижа!!!

Манзил: Пискент шаҳри Амир Темур 89-уй
Мўлжал: 2-мактабни рўпарасида
✍️
Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг | Админ

📞Мурожаат учун:
970101048
978775707

#Таълим_рекламаси

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#янгилик
#таълим

Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати узайтирилди

ℹ️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022-2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 20 январи этиб белгиланган.

📑Шунингдек, қарор билан 2022 йил 10 декабрдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлгани қўшимча қилинмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таълим

Талаба бўлишда 41 та имтиёз борлигини биласизми?

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг 2022-йил 29-декабрдаги мажлиси 10-сон баёни билан “Давлат олий таълим муассасаларига кириш учун берилган имтиёзларнинг ягона РЕЕСТРИ” тасдиқланди.

Ундан 41 та имтиёз тури ўрин олган:

Имтиҳонсиз қўшимча давлат гранти асосида талабаликка тавсия этиш бўйича имтиёзлар (15 та);
Имтиҳонсиз базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этиш бўйича имтиёзлар (4 та);
Тегишли фан бўйича имтиҳондан озод этилиб, маълум миқдорда балл бериш бўйича имтиёзлар (5 та);
Тўпланган баллга нисбатан қўшимча балл бериш бўйича имтиёзлар (2 та);
Қўшимча квота доирасида танловда иштирок этиш бўйича имтиёзлар (12 та);
Қўшимча имтиёзлар (3 та).

📌Шунингдек, реестрда имтиёзлар таснифи, имтиёз берилишига масъул вазирлик ва идоралар, имтиёз бериладиган абитуриентлар тоифаси ҳамда имтиёз берилишида ҳуқуқий асос бўладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар номлари келтирилган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таълим

Мактаб ўқувчиларининг ўқув юкламалари камайтирилди

Умумтаълим мактабларида
таълим шароитлари ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблари (0341-16-сон СанҚваН) иловасига мувофиқ киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчада акс этган.

Унга кўра, ҳафталик ўқув юкламасининг максимал даражасига бўлган гигиеник талаблар қуйидагича белгиланди:

1-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 2 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади). 1-синфлар учун дарс соатлари 1 ҳафтасига 22 соатдан ошмаслиги керак.

2 — 4-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 4 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади);

5 — 9-синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;

10 — 11-синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;

Бир йил давомида ўқув ҳафталиги 1-синфлар учун — 33 ҳафта, 2 — 11-синфлар учун 34 ҳафтадан ошмаслиги лозим.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таълим

1-, 4- синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш борасида қарор тайёрланади

📑 Бу ҳақида “Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида топшириқ берилган.

🎒Хусусан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда барча ҳудудларда биринчи - тўртинчи синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлашни ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юкланган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таълим

Жорий йилдан 14 та педагогик йўналиш сиртқи таълим шаклига қабул бўлмайди

Президент қарорига мувофиқ 2023/2024-ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг иловада кўрсатилган 14 та таълим йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди.

Ушбу рўйхатда кўрсатилмаган педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга педагогика бўйича камида 5 йиллик иш стажига эга шахслар қабул қилинади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таълим

2023 йил 23 январидан вилоятимиздаги 886 та умумтаълим мактабларидан 603 тасида ўқув жараёнлари тўлиқ бошланади.

Қолган 279 та умумтаълим муассасаларида ўқув жараёнлари масофавий тарзда олиб борилади:

👉 Ангрен шаҳридаги 2 та,
👉 Чирчиқ шаҳридаги 7 та,
👉 Янгийўл шаҳридаги 13 та,
👉 Бекобод туманидаги 35 та,
👉 Бўка туманидаги 10 та,
👉 Бўстонлиқ туманидаги 20 та,
👉Зангиота туманидаги 14 та,
👉Қибрай туманидаги 11 та,
👉Қуйи Чирчиқ туманидаги 23 та,
👉Оққўрғон туманидаги 16 та,
👉Оҳангарон туманидаги 23 та,
👉Паркент туманидаги 6 та,
👉Пискент туманидаги 6 та,
👉Ўрта Чирчиқ туманидаги 21 та,
👉Тошкент туманидаги 21 та,
👉Чиноз туманидаги 14 та,
👉Юқори Чирчиқ туманидаги 7 та,
👉Янгийўл туманидаги 32 та мактаб.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таълим

Коллеж ва техникумларга қабул 1 йилда 2 марта ташкил этилади

🤔Бунда давлат гранти улуши оширилади. Қизиқяпсизми?

Давлат дастури лойиҳасида 2023-йилнинг август ойига қадар профессионал таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши ҳам кўзда тутилган.

⭕️Унга кўра:

коллеж ва техникумларга ўқувчиларни қабул қилишни бир йилда икки марта ташкил этилади;

техникумларда мутахассислик йўналишидан келиб чиқиб давлат гранти ажратишни жорий этиш орқали умумий давлат гранти улушни 50 фоизга етказилади;

хусусий секторнинг кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлашни тизимли йўлга қўйилади.

📌 Маълумот учун профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 715-сон қарорига асосан амалга оширилади.

👉 Лойиҳа бўйича таклиф қолдиринг

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM