QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.78K subscribers
26.5K photos
2.7K videos
18 files
8.48K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
Диққат, челленж!

‼️15 январь куни Тошкент вилояти ташкил топганига 84 йил тўлади. "Ёшлар кундалиги" шу муносабат билан #Ретросурат челленжини эълон қилади.

Шартлар оддий: суратлар архивингизда Тошкент вилояти тарихига алоқадор суратлар бўлса, уларни чиройли изоҳ билан бизга – @Yoshlar_aloqada_bot га жўнатинг.

⚠️Ўзингизни таништиришни ҳам унутманг. Суратлар сараланиб, каналда эълон қилиб борилади.

Зеро тарихни хотирлаш хайрли ва ибратли ишдир.

Lotin yozuvida o'qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ретросурат #Тошкентвилояти

1992 йил. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов ўзбек делегацияси билан Жанубий Корея Республикасига ташриф буюрди.

Тошкент вилоятининг мустақилликдан кейинги илк ҳокими Сайфулла Сайдалиев шундай хотирлайди:

"Делегация аъзолари Кореядаги автозаводлар фаолияти билан танишаётганимизда Ислом Каримов бир машина олдида тўхтади ва кулиб деди:

– Қани, Сайфулла Давирович, рулга ўтирингчи. Яқин келажакда бизда ҳам шунақа завод бўлиши ва шунақа машиналар ишлаб чиқарилиши мумкин".

📸Суратда: Тошкент вилоятининг биринчи ҳокими Сайфулла Сайдалиев (машина ичида)

Lotin yozuvida o'qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ретросурат

Олмалиқ прокуратурасида стажёр бўлган йигит — бугунги кунда Бош прокурор!

🔹Бош прокурор Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошев Тошкент давлат университети юридик факультетини тамомлагандан сўнг ўз меҳнат фаолиятини 1986 йилда Олмалиқ шаҳар прокуратурасида стажёр сифатида бошлаган.

📌Шунингдек, 1987-1991 йилларда Олмалиқ шаҳар прокуратурасида бош терговчи лавозимида фаолият юритган.

Cуратларда:
1. Олмалиқ шаҳар прокуратурасининг ўша вақтдаги биноси
2. Н. Йўлдошев ҳамкасблари билан.

Lotin yozuvida o'qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ретросурат

📍 1965 йил. Қуйи Чирчиқ тумани, Дмитров номидаги колхоз маданият уйи. Ҳозирги “Беруний” маданият саройи.

📷 Сурат “Ўзбекистон архитектураси ва қурилиши” журналининг 1965 йил 9-сонидан олинган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM