QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.81K subscribers
26.3K photos
2.69K videos
18 files
8.43K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
#расман

Вилоятимиз бўйийича 859 нафар фуқаро карантин қоидаларига риоя этмагани учун жавобгарликка тортилди - ИИББ.

Мақолани тўлиқ ўқиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEiI1E1YMMu5MOPgKQ
#Расман

Тошкент вилоятининг учта ҳудуди бугундан бошлаб сариқ тоифага ўтмоқда

🟨Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида бугундан бошлаб вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳри ҳамда Янгийўл шаҳри ва Оққўрғон тумани сариқ тоифадаги ҳудудга айланди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, бу ҳудудларда қатъий карантин чора-тадбирлари кўрилмоқда, белгиланган тартибда ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларнинг фаолият кўрсатиши таъминланмоқда.

📈Бугунги кун ҳолатига кўра, вилоятда қизил тоифадаги ҳудудлар 7 та, сариқ тоифадаги ҳудудлар 9 та, яшил тоифадаги ҳудудлар 6 тани ташкил этмоқда.

🔴"ҚИЗИЛ" ҳудудлар

Бекобод шаҳри, Қибрай, Зангиота, Паркент, Тошкент, Юқори Чирчиқ, Янгийўл туманлари.

🟡"СAРИҚ" ҳудудлар

Нурафшон, Янгийўл, Aнгрен, Чирчиқ шаҳарлари, Бекобод, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Ўрта Чирчиқ, Оққўрғон туманлари.

🟢"ЯШИЛ" ҳудудлар

Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка, Бўстонлиқ, Пискент туманлари.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook|
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
#Расман

Эртага, 20 июндан олий таълим муассасаларига қабул бошланади

Aбитуриентлар ҳужжатларини my.dtm.uz сайти ёки my.gov.uz портали орқали онлайн топширади.

Биз билан қолинг👉 @AOKBToshvil
❗️#Расман

20 июндан бошлаб олий таълим муассасаларига қабул бошланади

Aбитуриентлар ҳужжатларини my.dtm.uz сайти ёки my.gov.uz портали орқали онлайн топширишлари мумкин.

Бунда абитуриентлар телефон рақамини авторизациядан ўтказиб, паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларни киритишлари, шунингдек, имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари керак бўлади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Расман
⚡️Ўзбекистон президентлигига Алишер Қодиров номзоди тасдиқланди.

@Militsiya_Uzb👈🏽
#Расман

⚡️Бугун, яъни 7 сентябрь 2021 йилдан:

Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси сони 35 000 000 нафардан ортди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Расман
⚡️Мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Таътил 14 календарь кун, яъни 2022 йил 10 январгача давом этади.


👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#расман

📃Давлат комиссияси қарорига биноан, 2021/22 ўқув йилида олийгоҳлар, коллеж ва техникумларда контракт тўлашнинг охирги куни деб 2022 йилнинг 1 марти белгиланди.

📌Бу суперконтрактга кирганлар, ўқишини кўчирган ва қайта тиклаганларга ҳам тааллуқли.

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#расман

📄Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар, шунингдек, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилаларнинг «Ёшлар дафтари»га киритилган фарзандлари учун сафарбарлик чақируви резерви (СЧР) хизмати бадали қоплаб берилиши белгиланган.

📌Ушбу имкониятдан фойдаланиш учун юқорида саналган тоифаларга кирувчи ёшлар Ёшлар ишлари агентлигининг тегишли ҳудудий бўлимига мурожаат қилишлари ёки yoshlardaftari.uz платформаси орқали онлайн мурожаат қилишлари мумкин.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#расман

Халқаро меҳнат ташкилоти: «Ўзбек пахтаси болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан ҳоли бўлди»

🇺🇿 Ўзбекистонда йиллик пахта йиғим-теримига ҳар йили қарийб икки миллион киши жалб қилинади. Халқаро меҳнат ташкилоти(ХТМ)нинг янги хулосаларига кўра, мамлакат 2021 йилги пахта ишлаб чиқариш цикли давомида мажбурий ва болалар меҳнатидан батамом қутилишга муваффақ бўлди.

📜 Етти йил аввал Ўзбекистонда пахта соҳасини ислоҳ қилиш жараёни бошланганидан бери тахминан икки миллион бола болалар меҳнатидан, ярим миллион катталар эса мажбурий меҳнатдан четлаштирилди.

🌐 ХМТнинг 2021 йилги Ўзбекистонда пахта йиғим-терими мониторинги бўйича учинчи томон ҳисоботига кўра, теримчилар билан ўтказилган ўн бир минг суҳбатга асосланган ҳолда, 2021 йилги пахта теримига жалб қилинганларнинг 99 фоизи ихтиёрий равишда меҳнат қилган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Расман

Энди кечиккан автомобиллар учун компенсация тўланади

💵 "UzAuto Motors" 3 мартдан бошлаб имзоланган шартномаларга автомобилни етказиб бериш кечиктирилган тақдирда харидорга компенсация тўланиши ҳақида банд киритди.

🚗 Автомобилларга шартнома тузиш бошланган биринчи куннинг ўзидаёқ, бир неча соат ичида 13 203 та автомобил учун шартнома тузилди: Chevrolet Lacetti - 6 300 та ва Chevrolet Cobalt - 4 700 та.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#онлайн
#расман

⚡️Ўрта Чирчиқ туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган Нурматов Олимжон Раҳимжанович соғлиги ёмонлашгани туфайли вазифасидан озод этилди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Қосимов Ихтиёр Рустамович туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

И. Қосимов 1986 йилда Янгийўл туманида туғилган. Тошкент давлат Иқтисодиёт Университети ҳамда Президент бошқарув Академияларини тамомлаган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Расман

🛫 «Uzbekistan Airways» Ҳайит байрами муносабати билан 2–4 май кунлари 50 фоизли чегирма эълон қилди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

💳 Маълум бўлишича, Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 2 майдан 4 майгача 50 фоизли чегирма эълон қилинган. Арзонлаштирилган авиабилетлар маҳаллий рейсларнинг барча тоифаларида фойдаланилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Расман

ФАРОСАТ ЖОЙИДАМИ?

Тез орада ҳоким ёрдамчиларининг фаҳм-фаросати ҳам баҳолаб борилади. Ўзбекча индекс.

Дашҳат! Ишлам калламай қолаяпти. Бу қарор расман умумхалқ муҳокамасига қўйилган.

Қани, ҳоким ёрдамчилари, хўш, сиз бунга нима дейсиз?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi