QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.82K subscribers
26.3K photos
2.69K videos
18 files
8.43K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
#Эксперт_минбари

Дебатларда Президентликка номзодлар томонидан қандай иқтисодий ташаббуслар илгари сурилмоқда?

💠Жорий йил 25 июнь ва 2 июль кунлари “O‘zbekiston-24”, “O‘zbekiston”, “Mahalla”, “UzReport”, “Renessans”, “Zo'rTV”, “MY5”, “Sevimli” ва “Milliy” телеканаллар орқали 5 та сиёсий партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган 4 нафар номзоднинг вакиллари ўртасидаги теледебат эфирга берилди. Таъкидлаш жоизки, президентликка номзодларнинг вакиллари ўртасида бўлиб ўтган мазкур теледебат кенг жамоатчилик ўртасида, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.

⚪️Албатта, бундай кўрсатувларнинг ташкил этилиши, биринчидан, сайловчиларнинг номзодлар тўғрисида кенгроқ маълумотларга эга бўлишларига олиб келса, иккинчидан, номзодлар жамиятдаги муаммоларнинг ичига қанчалик кира олганликлари ҳамда уларнинг мазкур муаммоларни ҳал этиш борасидаги ташаббуслари билан яқиндан танишишга имконият яратади. Бу эса номзодлар ўртасида рақобат шаклланиши ҳамда сайловчиларнинг кимга овоз бериш бўйича мустақил қарор қабул қилишига ёрдам беради.

🔗 Батафсил

✍️ Нодирбек Расулов,
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари, иқтисодиёт фанлари доктори

@olimlar_minbari
#Эксперт_минбари

«ЖИМЛИК КУНИ» сайловнинг қонуний ва адолатли ўтишида қандай ўрин тутади?

🔰Жорий йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови давлатимиз ва халқимиз ҳаётида муҳим ўрин тутади. Биз сайлов жараёнларини кузатар эканмиз, у бир нечта босқичлардан иборат эканини кўриш мумкин.

📂Аниқроқ айтганда, Сайлов кодексининг 44-моддасига кўра, сайловолди ташвиқоти Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади ва овоз беришга бир кун қолганида тугайди.

‼️Сайлов куни (9 июль) ва овоз беришга бир кун қолганида (8 июль) бундай ташвиқотга йўл қўйилмайди.

🔗 Батафсил

✍️ Хушвақт Хайитов,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири, юридик фанлари доктори, профессор

@olimlar_minbari
#Эксперт_минбари

ПАРТИЯЛАРНИНГ ИККИНЧИ ДЕБАТЛАРИ БУТУН ЖАМОАТЧИЛИК ЭЪТИБОРИНИ ЎЗИГА ТОРТДИ

🌟Маълумки, жорий йил 4 октябрь куни Дебат Холлда мамлакатимизда фаолият кўрсатадиган сиёсий партияларнинг сайлов тарғиботи бўйича иккинчи дебатлари бўлиб ўтди.

🔰Партияларнинг давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш борасидаги беллашуви, партия раҳбарлари ва сайловчилар ўртасидаги баҳслар юзасидан сиёсий фанлар номзоди, доцент Феруза Ўсарова ўзининг қуйидаги фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Батафсил

@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_минбари

Прогрессив солиқ тизими тенгсизликка ечим бўладими?

📌 Сиёсий фанлар доктори, профессор Ойбек Сирожов бўлиб ўтган теледебатлар юзасидан ўз фикрини билдирди.

БАТАФСИЛ

@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_минбари

Дебатлар партиялар ва аҳоли ўртасидаги ўзаро алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда

📁 Маълумки, жорий йил 19 октябрь куни сайловчиларнинг овозлари учун курашаётган сиёсий партиялар ўртасида навбатдаги теледебат бўлиб ўтди.

🔰 Партияларнинг ўзаро савол-жавобларидаги баҳс ва мунозаралар ҳақида “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Анваржон Миркомилов қуйидаги фикр-мулоҳазаларни билдирди.

🔗 БАТАФСИЛ

@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM