QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.82K subscribers
26.3K photos
2.68K videos
18 files
8.43K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
#кун_тартиби

Ҳафтанинг илк куни муҳим учрашув ва мулоқотлар билан бошланди

👉Батафсил

➡️
Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#кун_тартиби

⚡️Хабар берганимиздек, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев туман ва шаҳарларда Президент мактаби сифатида махсус ихтисослаштирилиши режалаштирилган таълим масканларидаги шарт-шароит ва муаммоларни ўрганмоқда

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Бугун вилоят мутасаддилари ҳамда туман ва шаҳар раҳбарлари билан ўтказган мулоқотимизда иккита муҳим масалага алоҳида тўхталдик.

Яширишнинг ҳожати йўқ, жойларда бўлганимизда айрим маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар мавжуд қабристонларни кенгайтириш учун ер ажратиш масаласида кўп-кўп мурожаатлар қилишаяпти. Буни жуда тўғри тушунишимиз керак, бу ҳаёт, ҳар бир тирик жоннинг борар манзили шу.

Афсуски, кейинги пайтларда ҳар нимага топилган ер қабристонларга "топилмай" келди. Ахир, бу кутиб турадиган масала эмас-ку.

Шу сабабли, аниқланган ҳолатлар ва қилинган мурожаатларга кўра, вилоятдаги 47 та қабристонга қўшимча ер ажратиш масаласини уч кун ичида ваколатимиз доирасида ҳал этишга қарор қилдик. Керак бўлса, буни ҳукумат даражасига ҳам олиб чиқамиз.

Яна бир масала бугун ниҳоятда долзарбдир. Бу ҳам бўлса, хонадонларни қуёш батареялари билан таъминлаш орқали уларнинг электр тежамкорлигига эришишдир. Биз бошламасига 100 та эҳтиёжманд оилани танлаб олиб, керакли маблағни ажратиб, уларга ана шундай қурилмаларни ўрнатиб бериш ниятидамиз. Бу оилаларга жуда яхши ижтимоий ҳимоя бўлади, албатта.

Муҳими, бу ташаббус ўзига хос кичик бир тажриба ҳамдир. Келгусида бутун-бутун ҳудудларни мана шундай қулай энергия таъминоти билан таъминлаш бўйича катта-катта режаларни амалга оширишимизда бу тажриба жуда асқотади.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Ҳарбий хизматга бориш учун бугун йигитлар қандай қийинчиликка дуч келаяпти? Халқ орасида юрган турли гап-сўзлар қанчалар асосли?

Ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари сифатида, бугун мана шу масалалар юзасидан масъуллар билан фикр алмашдим. Амин бўлдимки, бу борада ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз керак. Ёшлар Ватанга хизмат қиламан, Ўзбекистон армияси сафида бўламан, деб орзу қилиб турганда, бу йўлга тўғаноқ бўлаётган ёқимсиз иллатларга қарши қатъий курашамиз.

Youtube👈

Facebook👈

https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Зойир Мирзаев "Ангрен" эркин иқтисодий ҳудудида бўлди


📹 ТЎЛИҚ ВИДЕО

ТЎЛИҚ ВИДЕО

📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube 📱 Facebook  | 🕊Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Ичимлик суви мавзуси - ҳаёт-мамот масаласи

Зойир Мирзаев ичимлик суви билан таъминлаш кўрсаткичи бўйича энг оғир, йиллар давомида муаммоли бўлиб турган ҳудудларда бўлди.

Аҳоли мурожаатларини инобатга олган ҳолда бу ҳудудларни ичимлик суви билан таъминлаш бўйича аниқ режа ишлаб чиқилди.

Хусусан, Оҳангарон туманидаги “Қорасувёқа” МФЙ, “Эйвалек” қўрғони, Қуйи Чирчиқ туманидаги “Кўксарой” МФЙ ва Ўрта Чирчиқ туманидаги "Мустақиллик" МФЙда бугун ичимлик суви иншоотини қурилиш-таъмирлаш бошлаб юборилди.

Аҳамиятлиси, қурувчилар, соҳа мутасаддилари томонидан шу ернинг ўзида аҳолига мазкур лойиҳаларнинг тақдимоти ўтказилди.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube📱 Facebook  | 🕊Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби #Повестка_дня

Бугун мамлакатимиз ҳаётида тарихий сана – Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатларининг сайлови бошланди. Нурафшон шаҳридаги 7-сайлов участкасида фуқаролик ҳуқуқимдан фойдаланиб, ўзим муносиб деб билган номзодларга овоз бердим.
_____

Сегодня в истории нашей страны - знаменательный день: начались выборы депутатов в Законодательную Палату Олий Маджлиса Республики Узбекистан и в местные кенгаши. Я, воспользовавшись своим конституционным и гражданским правом, проголосовал в 7-избирательном участке города Нурафшан.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube📱 Facebook  | 🕊Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM