QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.77K subscribers
27.2K photos
2.72K videos
18 files
8.61K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
​​#Расмий_муносабат

“Кадрлар сиёсати” – расмий муносабат

Телеграм ижтимоий тармоғидаги блогер каналида (Зафар Солижонов) “Кадрлар сиёсати” сарлавҳаси билан эълон қилинган маълумотга расмий изоҳ.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Полигонга айланган йўллар ва талон-тарож қурбони бўлаётган Қуйи Чирчиқ маркази" номли негатив видео тарқалган эди.

Қуйи Чирчиқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси хизмат кўрсатадиган давлат ахамиятидаги 4Р24 “Чиноз ш - Дўстобод ш - Оққўрғон ш. - А373 а/й” автомобил йўлини 1963-йили қурилган бўлиб бир ўққа тушадиган оғирлик 6 тнгача хисоб-китоб қилинган. Хозирги кунда ушбу йўл ҳудудида жойлашган оғир юк автомашиналаридан фойдаланадиган тадбиркор ва шахсий юк автомашина эгалари томонидан белгиланган меъёрдан ошиғ яъни, бир ўққа тушадиган оғирлик 15 тн ва ундан ортиқ юк ташиши оқибатида йўлларнинг қатнов қисмидаги қопламаларга мунтазам равишда жиддий зарар етказиб, йўлларда тўлқинсимон бурмалар, йўл асосларида чуқур чўкмалар, асфалть қопламаларида чуқурчалар пайдо қилиб, ушбу йўлларга жиддий зарар етказилганлиги сабабли ушбу масалани бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
#Расмий_муносабат

Куни кеча ижтимоий тармоқларда
Қуйи Чирчиқ тумани "Сурум" маҳалласида депутат ва тадбиркорлар ўртасида можаро ву жудга келганлиги, депутат томонидан промзонага боғловчи йўлни бетон тўсиқлар тўсиб қўйганлиги айтилган эди.

Бугунги кунда Қуйи Чирчиқ "Сурум" маҳалласида жойлашган бир қанча ишлаб чиқариш корхоналари тадбиркорлик фаолиятини олиб боришмоқда.

Туман ҳокимлиги томонидан тадбиркорлар учун тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш ва оғир юк мошиналари учун алоҳида йўл қилиб берганлигига ва тадбиркорларнинг оғир юк мошиналари учун ажратилган йўллардан юрмаётганлиги оғир вазнли юк кўтариш қобилиятига эга транспорт воситаларининг меъёр талабларига риоя этишини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар етарли даражада амалга оширилмаётганлиги боис, республикамиз ҳудудидаги автомобиль йўллари белгиланган муддатлардан аввал яроқсиз ҳолатга келиб қолишига шу жумладан, янгидан таъмирланиб узоқ муддатларга фойдаланиш учун мўлжалланган автомобиль йўлларининг қисқа вақт ичида бузилиб кетишига сабаб бўлмоқда.
Мисол учун, барчамиз яхши билган “HOWO” русумли
3 ўқли самосвал юк автотранспорт воситаларининг техник кўрсаткичларида юк кўтариш қуввати 30 тн. кўрсатилган бўлсада, ушбу юк автотранспорт воситаларига 50 тн.гача қум, шағал, тош, цемент ва бошқа шу каби маҳсулотлар ташувларини амалга оширмоқда.
Депутат ва "Сурум" маҳалла фуқаролари томонидан тадбиркорларнинг оғир юк мошиналари махсус белгиланган йўлдан характаланиши ҳамда маҳалла ички йўлларидан юрмаслигини сўраб тадбиркорларга бир неча бор мурожаат қилган. тадбиркорлар томонидан ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмаганлиги сабабли депутат ва аҳолилар томонидан оғир юк мошиналари харакатланмаслиги сабабли йўлларни бетон билан тўсиб қўйилган.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Қуйи Чирчиқ тумани "Сурум" маҳалласида депутат ва тадбиркорлар ўртасида можаро ву жудга келганлиги, депутат томонидан промзонага боғловчи йўлни бетон тўсиқлар тўсиб қўйганлиги айтилган эди.

Туман ҳокимлиги томонидан тадбиркорлар учун тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш ва оғир юк мошиналари учун алоҳида йўл қилиб берилган бўлишига қарамасдан оғир юк мошиналари аҳоли яшаш пунктига яқин оғир юк мошиналари учун мўлжалланмаган йўлдан харакатланиши ва натижада автомобиль йўллари белгиланган муддатлардан аввал яроқсиз ҳолатга келиб қолишига шу жумладан, янгидан таъмирланиб узоқ муддатларга фойдаланиш учун мўлжалланган автомобиль йўлларининг қисқа вақт ичида бузилиб кетишига сабаб бўлмоқда. Бу билан аҳолиларни эътирози вужудга келмоқда.

➡️ Батафсил қуйидаги 🎥 видеоролик орқали кўришингиз мумкин.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

Қуйи Чирчиқ тумани "Сурум" маҳалласида депутат ва тадбиркорлар ўртасида можаро ву жудга келганлиги, айтилган эди.

Туман ҳокимлиги томонидан тадбиркорлар учун тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш ва оғир юк мошиналари учун алоҳида йўл қилиб берилган.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
#Расмий_муносабат

Қуйи Чирчиқ тумани “Истиқлол” махалласидаги кўча таъмирга муҳтож деб ижтимоий тармоққа чиқган мурожат бўйича
Қуйи Чирчиқ тумани, Сурум маҳалла фуқаролар йиғини, Истиқлол кўчасининг тупроқ йўллари, бугунги кунда тўлиқ шағаллаштирилган.

Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa        
https://www.facebook.com/groups/1562137814175100/posts/2122134874842055/

#Расмий_муносабат

Юқоридаги мурожат бўйича Қуйи Чирчиқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси Сизга шуни маьлум қиладики, 4Р22 “Тўйтепа ш. – Оққўрғон ш. – Янгийўл ш.” автомобиль йўлини км 36 - 54 оралиғида хар йили қопламада чуқурчаларни ямаш, бузилган жойларни карта усулида таьмирлаш ишлари амалга оширилади, лекин хозирги кунда қатнов қисмида катта хажмда тўлқинсимон силжишлар, кўпчишлар (пучинаобразования) пайдо бўлмоқда. Сабаби йўлни ўнг тарафидаги зовур кўмилиб кетган, оғир юк ташувчи автотранспорт воситалари таъсирида юқоридаги нуқсонлар пайдо бўлмоқда. Йўлни таъмирлараро муддати бир неча маротаба ўтиб кетган. Жорий таьмирлаш билан қатнов қисмини яхши холатга келтириб бўлмайди, чунки тўшама остидаги йўл пойида намлик катта, баьзи жойларда тупроқ лой бўлиб кетган. Капитал (мукаммал) таъмирлаш лозим, бу иш турига катта маблағ талаб этилади.
Йўл ёқасида қўшилиб кетган зовурларни қайта ковлаб очиб ва мавжудларини тозалаш бўйича туман хокимлигига, кластер рахбариятига ва сектор рахбарига хат билан мурожат қилганмиз.
Хар йили ажратилган лимит доирасида нуқсонларни бартараф этиш, яъни харакат хафсизлигини таъминлаш учун жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Мукаммал таъмирлаш учун маблағ етарли бўлмаганлиги сабабли, хозирги кунгача 36-54 км оралиғида жорий таъмирлаш бўйича 2022 йил учун ажратилган маблағлар доирасидан ташқари апрел-ноябр ойи давомида 350 млн.сўм миқдорда (2660 м2) қопламани бузилиб кетган жойлари таъмирланди.
Қолган қисми қўшимча маблағ ажратилгандан кейин таъмирлаш ишлари олиб борилади.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
#Расмий_муносабат

Quyi Chirchiq tuman Obodonlashtirish boshqarmasi Sizga, Quyi Chirchiq tumani, Gul MFY, fuqarolari tomonidan mening yurtim telekanaliga yozgan murojaati yuzasidan quyidagilarni ma’lum qilamiz.
2022 yil Quyi Chirchiq tumanida O'zbekiston Respublikasi Prezidentining PQ-172-sonli qarori “Obod qishloq va Obod maxalla” Davlat dasturi asosida Vatan MFY, Jumag’ul MFY lari ichki ko'cha yo'llari hamda 2022 yili jamoatchilik fikri asosida shakllangan Ochiq byudjet dasturi bo'yicha tanlovda g'olib bo’lgan “Galabotir”, “Baliqchi”, “Shodlik”, “Xo’ja” va “Madaniyat” mahallalari Shu bilan birga “Ochiq byudjet” dasturining mening yo’lim loiyhasida g’olib bo’lgan Chaqmoq mahallasi ichki ko’cha yo’llari tamirlanib foydalanishga topshirildi.

Quyi Chirchiq tumani“Gul” MFY,ichki ko’cha yo’llarini joriy tamirlash uchun 2023 yil Toshkent viloyati Mintaqaviy yo’llariga buyurtmachi xizmati Davlat unitar korxonasiga yoki “Ochiq byudjet” dasturida eng ko’p ovoz yig’ish orqali g’olib bo’lib, mahallasidagi mavjud muamolarni hal qilishligi to’g’risida ma’lum qilamiz
.

Quyi Chirchiq tumani hokimligi axborot xizmati
@quyi_chirchiq_pressa
#Расмий_муносабат

Қуйи Чирчиқ тумани халқ таълими бўлими тасарруфида 52 та умумий ўрта таълим мактаби мавжуд. Таълим муассасаларида 20047 нафар ўқувчилар таълим - тарбия оладилар. Тошкент вилояти Адолат газетасининг 2022-йил 25-ноябрдаги 46-сонли нашрида Қуйи Чирчиқ туманидаги 14-сонли мактабининг куз-қиш мавсумига тайёр эмаслиги ёзилган.

Бизнинг мактабимиз 1 этажли бўлиб, иккита қозонхонаси мавжуд. Улар ёпиқ ҳолатда. Тасвирдаги мактаб расми хато. Мактаб 80 ўринли. 62 нафар ўқувчилар таълим олади. Мактаб бир қаватли. Расмда икки қаватли бино кўрсатилган. Бир қаватли бино қандай қилиб, икки қаватли бўлиши мумкин. Мактаб биносининг иситиш тизими яхши ишлайди. Батареялари янги. Мактаб иссиқ. Мактаб қозонхоналари 2013 ва 2020-йилларда қурилган.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa