Бугун шундай табрик олдим. Масс-медиа фондига раҳмат!
Комил Алламжоновнинг автобиографияси- "Алламжонов айбдор" китобини ҳам беришди.
Варақлаб чиқдим... Нимаям дейман, журъатга ҳайронман. Доимгидек, Алламжоновчасига кутилмаган ход.
Муаллиф ўзи билан боғлиқ саволлар ва миш-мишларга бирма-бир жавоб берган ва айрим ҳолларда эса воқеалардаги қисмлар, қаторларни ўчириб чиққан.
Жуда қизиқ бўлди буёғи. Ўқиймиз.
#АлламжоновАйбдор

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг брифинги бошланди.
Дастлаб ўтган ҳафта давомида Президент иштирокида бўлиб ўтган йиғилиш, учрашувлар ҳақида қўшимча ахборот, имзоланган янги ҳужжатлар тўғрисида шарҳ берилди.
Давлатимиз раҳбарининг ҳафталик иш жадвали:
⭕️ Бугун Туркия Республикаси Вице-президенти Фуат Октай билан учрашув, мис ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича йиғилиш;
⭕️Сешанба куни давлат активларини хусусийлаштириш жараёнлари, пайшанба куни узум етиштириш ва қайта ишлаш масалалари бўйича тақдимотлар;
⭕️ 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми доирасида ёшлар билан учрашув;
⭕️Ҳафта давомида республика ҳудудларига амалий ташриф ҳам режалаштирилган. Бу ҳақида қўшимча тарзда батафсил маълумот берилади.
"Ташрифнинг амалга оширилиши ёки бўлмаслиги ҳудудлар санитария-эпидемиологик ҳолати инобатга олинган ҳолда ҳал этилади", деди Шерзод Асадов.
@qurbonova_a

Шерзод Асадов Янги Ўзбекистон университети ҳақида қуйидагиларни маълум қилди:
"....Ёдингизда бўлса, давлатимиз раҳбари бу ҳақда Олий Мажлисга Мурожаатномасида айтган эди. Орадан кўп вақт ўтмасдан, бу улкан мақсад амалга оширилди.Бир нарсани айтишим керак, ҳурматли Президентимиз
бу тақдимотга одатдагидан бир соат олдин келдилар.Чунки кадрлар масаласи, ёшлар тарбияси улар учун энг муҳими.Бу билан таълим соҳаси муҳокамасига кўпроқ вақт ажратишни хоҳладилар.Ҳақиқатан ҳам, муҳокамада янги университет фаолиятини йўлга қўйишга тегишли ҳамма жиҳатлар – молиявий, ташкилий, илмий-педагогик, халқаро ҳамкорлик масалалари, кириш имтиҳонлари ва таълим жараёнларини ташкил этиш чоралари – ҳаммаси атрофлича муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари таълим соҳасида катта нуфуз ва тажрибага эга бўлган, университетнинг бўлажак ҳамкори саналадиган Мюнхен техника университети ректори Вольфганг Геррманн ҳамда “TUM International GmbH” бошқарувчи директори Фредерике Геттингер билан ҳам суҳбатлашдилар.
... Бир ой ичида Университет устави тасдиқланиб, давлат рўйхатидан ўтказилади. Таълим жараёни шу ўқув йилидан бошланади. Бу университетда фақат Президент мактаби битирувчилари ўқийди, деган хулосага ўрин йўқ. У барча билимдон ёшлар учун очиқ."
Янги Ўзбекистон университетида ўқиш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида бўлади.

"Менинг ҳикоям": Азиза Самиғова
Сергели туманида кичкинагина бир қизча бор эди. Бостирмадек уйда катта орзулари билан яшарди. Ёлғиз онаси Адолат опа Азиза учун ҳамма нарсада куйди-пишди бўлди. Лекин, осмон йироқ, ер қаттиқ. Тирикчилик учун она-бола бирга ташландиқ жойларда деҳқончилик ҳам қилишди, бир-икки сўм бўлар деб терак экишди, йиллаб унинг дарахт бўлишини кутишди. Дарахтлар тўсиндек бўлганида кимлардир уларни кесиб ҳам кетди. Оиланинг бошида эркак киши, отаси бўлмагани учун Азиза ва онаси кўп бор бошлаган ишларида панд ейишди, айримлар алдади. Орада тикувчилик ҳам қилишди. Қандай қилиб денг? Она-бола нима ейишса, сотиб олишса, дейлик, бир бўлак колбаса сотиб олиб ейишса ҳам, ёрлиғидаги телефон рақамларни ёзиб олишар, кейин ўша заводнинг рақамига қўнғироқ қилиб "сизга спецовка кийимлар керакмасми, ишчиларизга тикиб берамиз" деб сўрашарди. Буюртмалар олиб махсус ишчи кийимларини тикиб, тирикчилик қилишди.
Азиза бўй етган қиз. Самимий, дилидаги тилида. Онаси қачон бошимизга уй битаркин, совчини қаерда кутаман, қизимни қандай узатаман, деб жони ҳалак юрарди. "Ёшлар дафтари" ҳақидаги хабарни ҳам онаси маҳалладан топиб келди. Азиза тадбиркорлик бошлайман деб 3 та замонавий тикув машинасини сотиб олиш учун 36 миллион сўм кредит олди. Энди 3 киши ишлаб буюртмаларни тикишни бошлашди. Унинг орзулари ва фикрлари ҳақдаги видеоролик кутилмаганда давлат раҳбари эътиборига тушди. Буёғи энди тушга ўхшаб кетди...Ҳамма учун...
Бугун Шавкат Мирзиёев номидан Азиза Самиғова номига мактуб келди. Уни давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди. Мактубда Президент Азизанинг ҳаётнинг турли синовларида ҳам келажакка қатъий ишонч ва умид билан қараётгани, ёш тадбиркор сифатида бошқаларга ўрнак эканини айтиб ўтган: "...Тақдирнинг ҳар бир синовида албатта ҳикмат бор. Ҳаёт қийинчиликлари инсонни янада кучли қилади. Шубҳасиз бу синовли кунлар ҳам ўтмишга айланади. Шуни билингки, сиз ҳеч қачон ёлғиз эмассиз. Сизнинг тимсолингизда барча шижоатли ўғил-қизларимизнинг мақсадлари амалга ошиши учун доимо ёрдам қўлини чўзамиз."
Давлат раҳбари ўз мактубида Азиза ва унинг онасига Сирғали туманидан 3 хонали уй берилишини маълум қилди, Тадбиркорлик қилаётган пастқамгина яшаш жойи таъмирланиб цехга айлантириладиган бўлди. "Менинг ҳикоям" видеоролигида чиққан ёш тадбиркор Азиза Самиғованинг ҳикояси мана энди бошланаётганга ўхшайди. Бу энди бошқа, бахт ҳикояси бўлади.

Telegram
Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент матбуот хизматининг яна бир янги лойиҳаси - "Менинг ҳикоям". Унда "Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизлар ушбу ташаббуснинг улар ҳаётида нималарни ўзгартиргани, қандай кўмак бергани ҳақида сўзлайдилар.
—
В новом проекте пресс-службы Президента…

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ишлари агентлиги "Таҳсин 2021" тақдирлаш маросимини ўтказяпти.
Ҳозиргина ёш ижодкорлар Таҳсин олишди:
Жавлонбек Жовлиев
(“Қўрқма” романи муаллифи)
Саида Рашидова
(“Китобхон оналар” клуби асосчиси)
Тилланисо Эшбоева
(“Сунбула” тўплами муаллифи)
Саъдулло Қуронов
(“Галактикада бир кун”, “Жажжи ҳуқуқшунос” каби китоблар муаллифи)
Ғолибларга муборак бўлсин.

Youtube да 20 млн аудиторияни қамраб ололган, иқтисодчи, ёшлар мотиватори Муҳаммадали Эшонқулов ҳам "Таҳсин 2021" билан тақдирланди.
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Азиза Қурбонова "Таҳсин 2021" ёшлар мукофоти билан тақдирланади! Яна Шуҳрат Латипов, Нурбек Алимов (бугун унинг куни), Зафарбек Солижонов, Илёс Сафаров, Саъдулло Қуронов, Тилланисо Эшбрева, Жавлон Жовлиев каби қатор истеъдодли, билимли ва илғор ёшлар тақдирландилар. Саҳнада ҳақиқий "блогеропад" бўлди)
Табриклайман, азизлар! Сизлар муносибсиз, бардавом бўлсин!
@shahnozxon

Мукофотга лойиқ кўришганидан хурсандман.
Ўзимдан кўп хурсанд бўлганим-
қуйидаги лойиҳалар "Таҳсин" олгани бўлди:
“ЗАКОВАТ” интеллектуал ўйини
(100 мингдан ортиқ билимдонларни илм атрофида бирлаштира олган лойиҳа)
“ОСМОНДАГИ БОЛАЛАР” лойиҳаси
(Замонамиз қаҳрамонларини кашф қилаётган, ёшларга мотивация бераётган лойиҳа)
“МЕЦЕНАТ.УЗ” электрон платформаси
(700 дан ортиқ талабага 5 млрд сўмлик таълим гранти ва стипендиялар ажратишга ёрдам берган лойиҳа)
“Эзгу амал” хайрия жамғармаси
(Саратон касаллиги ва тиббий ёрдамга муҳтож бўлган, оғир касалга чалинган минглаб болалар ва оилаларга кўмак бераётган хайрия фонди)
ARMY–2020 Аёллар жамоаси
(“Ҳарбий тиббий эстафета” халқаро ўйинлари ғолибалари)
#TAHSIN2021

"Биз янги тажриба орттиряпмиз"
Шавкат Мирзиёев Ботаника боғида ташкил қилинган Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида иштирок етяпти. Дастлаб, давлат раҳбари боғ бўйлаб ташкилган қилинган ёшлар иштирокидаги кўргазмаларни кўздан кечирди.
Қизиғи, ҳеч кутилмаган ҳолат бўлди. Президент ёшлар ўтирган даврага кириб келиб, саломлашиб, байрам билан қутлади ва маърузага киришишдан аввал ҳозиргина ён дафтарчасига ёзиб олган ёшлар таклифлари бўйича вилоят ҳокимларига топшириқ берди. Наманган вилояти ҳокимига Дилобархон Маҳмудованинг мумтоз тил луғати учун грант ажратиш бўйича кўрсатма берди. Худди шунингдек, нукуслик талабанинг дистанцион бошқарув асосида саксовул экиш бўйича ишланмаси ҳам қўллаб-қувватланадиган бўлди.
"Ёшларни эшитсангиз, ҳамма масаланинг янги ечими топилади" деди президент.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Шавкат Мирзиёев:
Сўнгги йилларда ёшларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.
Хабарингиз бор, яқинда таниқли сиёсатчи, Парламентлараро Иттифоқнинг Бош котиби Мартин Чунгонг бошлиқ расмий делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.
Суҳбат чоғида у киши бир фикрни афсус билан таъкидлади. Яъни, сайёрамиз аҳолисининг ярмидан кўпини 30 ёшгача бўлган инсонлар ташкил этса-да, бутун дунё бўйича ёш депутатларнинг улуши 2,6 фоизга ҳам етмас экан.
Олий мартабали меҳмон Ўзбекистонда бу кўрсаткич 6 фоиздан ошганини юқори баҳолади.
Сиёсий етук ва фаол ёш йигит-қизларимизни миллий парламентимиз ва маҳаллий кенгашлар фаолиятига янада кенгроқ жалб этамиз.
Халқ депутатлари кенгашлари тавсияси асосида ёш, ғайратли, фидоий ўғил-қизларимиз бундан буён Олий Мажлис депутати ва сенаторларига бириктирилади.
Шу билан бирга маҳаллий кенгашларда ҳам худди Сенат ва Қонунчилик палатасидаги каби ёшлар парламенти вакиллари мактаби ташкил этилади.
—
Шавкат Мирзиёев:
В последние годы мы уделяем особое внимание повышению общественно-политической активности нашей молодежи.
Как вам известно, недавно нашу страну посетила официальная делегация во главе с известным политиком, генеральным секретарем Межпарламентского союза Мартином Чунгонгом.
Во время беседы он с сожалением отметил, что хотя более половины населения мира моложе 30 лет, доля молодых депутатов во всем мире не достигает и 2,6 процента.
Высокий гость по достоинству оценил тот факт, что в Узбекистане этот показатель превышает 6 процентов.
При поддержке Межпарламентского союза мы реализуем инициативу «Я поддерживаю молодежь в парламенте!».
На основе этой системы мы будем шире привлекать наших политически зрелых и активных молодых людей к деятельности нашего национального парламента и местных кенгашей.
По рекомендации кенгашей народных депутатов наши активные, энергичные и преданные своему делу юноши и девушки будут закреплены за депутатами и сенаторами Олий Мажлиса.
Вместе с тем в местных кенгашах так же, как в Сенате и Законодательной палате, будут созданы школы представителей молодежного парламента.
Facebook|Instagram|Twitter

⚡️⚡️⚡️Янги ўқув йилидан таълим кредити имтиёзли шартларда 7 йил муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасида (жорий йилда 14 фоиз) ажратилади.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар ва талабалар форумида маълум қилди.
Ҳозиргача таълим кредити 22-28 фоиз ставкада 3 йил муддатга берилаётган эди.
Таълим кредитини қоплаш учун йўналтириладиган маблағлар даромад солиғидан озод қилинади.
Уррреее!

Шавкат Мирзиёев Президент мактабларининг битирувчиларининг ҳаммаси хорижий олийгоҳларга ўқишга кирганини фахрланиб айтди.
-Ўтган бир йилда билимли ва зукко ёшларимиз халқаро фан олимпиадаларида 4 та олтин, 18 та кумуш ва 29 та бронза медалларини қўлга киритишди. Жорий йилда Президент мактабларини тамомлаган 96 нафар ўқувчиларнинг барчаси муддатидан аввал нуфузли хорижий олийгоҳларга грант асосида ўқишга кирди.
Мисол учун, Тошкент шаҳридан Темурбек Сулаймонов – 26 та, Қорақалпоғистондан Нурсултан Дуйсенбаев – 16 та, Хоразмдан Чаросхон Ўктамбоева – 8 та, Намангандан Робияхон Набижонова – 5 та, ўрта мактаб битирувчилари – Андижондан Висола Асадуллаева –12 та ҳамда Қашқадарёдан Шуҳрат Юлдашев 16 та нуфузли хорижий олийгоҳга ўқишга қабул қилинган. Бундай натижалар, илгари тарихимизда ҳеч қачон бўлмаган, деди давлатимиз раҳбари.

Forwarded from Muhrim / Муҳрим
«Дафтарлар»га кирган оилаларнинг янги турмуш қураётган фарзандларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой тиклаши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйиларкан.
«Темир дафтар»да қайд этилган оилаларнинг ҳар бир фарзандига ўқув қуроллари ва мактаб формаси сотиб олиш учун август ойида 500 минг сўмдан моддий ёрдам бериларкан.
«Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандларига олийгоҳдаги ўқишнинг биринчи йили учун контрактни бюджетдан тўлаб бериш тартиби жорий этиларкан.
Болаларга мўлжалланган бадиий адабиётларни кўпайтириш ва уларнинг муаллифларини рағбатлантириш мақсадида «Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб» танловини ўтказиларкан, биринчи ўрин соҳибига 100 млн сўм бериларкан.

"Менинг ҳикоям": Бекободлик самимий йигит Шерали Кенжаев.
Шундай қилиб, дўстлар, қайси VPN ни ишлатяпсизлар?
Плюс-минуслари билан ўртоқлашсангиз, миннатдор бўлардим.
P. S. Фейсбук қотганида мен Psiphon ишлатгандим. Энди керак бўлмайди деб, ҳаммаёқдан ўчириб юборган эканман. Шошилибман.

Mikrofon ko‘targan ayol
Шундай қилиб, дўстлар, қайси VPN ни ишлатяпсизлар? Плюс-минуслари билан ўртоқлашсангиз, миннатдор бўлардим. P. S. Фейсбук қотганида мен Psiphon ишлатгандим. Энди керак бўлмайди деб, ҳаммаёқдан ўчириб юборган эканман. Шошилибман.
Хуллас, қўрқдим.
ВПН учун жиноий жавобгарлик бор эмиш мана бу ерда ёзилишича:
https://kun.uz/news/2019/02/13/ozbekistonda-vpndan-foydalangani-uchun-jinoiy-javobgarlik-belgilandimi
Ўнгга қара Қонун бор, чапга қара Қонун бор, орқамизда Қонун бор, олдимизда Қонун бор. Қонунларимиздан айланай😊

Kun.uz
Ўзбекистонда VPN’дан фойдалангани учун жиноий жавобгарлик белгиландими?
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни билан телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда…