Президент мебелсозлик истиқболи бор соҳа эканини таъкидлади.
- Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда қўшниларни ҳам ҳисобга олганда, мебель маҳсулотлари бозори 2,5 миллиард долларга тенг ва бу биз учун жуда катта имконият. Лекин, бугунги кунда республика бўйича 5,5 мингта мебель корхонасидан 1,5 мингтаси аҳоли хонадонларида жойлашган бўлиб, уларни саноатлаштириш орқали, камида мингта лойиҳаларни амалга ошириш мумкин. Мисол учун, Хоразмдаги мебелсозларнинг 44 фоизи Хонқада жойлашган. Тумандаги “Истиқлол”, “Баркамоллик”, “Пахтагул” ва “Ватанпарвар” маҳаллаларида 100 дан зиёд оила ўз хонадонларида мебель ишлаб чиқаради.
Давлат раҳбари 15 та ҳудуд- Нукус, Андижон, Олтинкўл, Ромитан, Қарши, Кармана, Пастдарғом, Узун, Бағдод, Ўртачирчиқ, Хонқа туманлари, Жиззах, Қарши, Наманган ва Янгиер шаҳарларида кластер шаклидаги мебелчилик кичик саноат зоналари ташкил этилиб, 200 миллион долларлик 450 та лойиҳа жойлаштирилиши ва камида 7,5 мингта янги иш ўринлари яратилиши бўйича топшириқ берди.
@qurbonova_a

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизга қараб келаётган қоп-қора балои офат ёнимизга етиб келганда шунчаки оддий, баъзан эса ёқимли яхшилик бўлиши мумкин.
Ширинлигини кўринг.
Ширинлигини кўринг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозиргина Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27 июнь- Матбуот ва оммавий ахборот вакиллари ходимлари куни муносабати билан йўллаган байрам табригини давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.
Президент фармонига мувофиқ, бир гуруҳ ҳамкасбларимизга давлат орден ва медаллари топширилди.
Менга энг ёққани улар сафида операторлар, техник ходимлар ҳам бор. Улар тележурналистлардан кўп ишласа ишлайдики (елкасида 5 кг штатив, 8 кг камера, тик оёқда соатлаб), асло кам эмас.
Видеода устоз телоператор Жаҳонгир Умаров.

Президент байрам табригида босма матбуотнинг молиявий муаммолари ҳақида алоҳида тўхталгани одамни хурсанд қилади:
"...Ўтиш даври билан боғлиқ сабаблар туфайли бугунги кунда бир қатор босма нашрларнинг молиявий аҳволи мураккаб бўлиб қолаётгани ҳаммамизга яхши маълум. Яқинда ўзининг янги раҳбарини сайлаган Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, республикамиздаги етакчи газета ва журналлар бош муҳаррирлари билан биргаликда мазкур масалани атрофлича муҳокама қилиб, тегишли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ҳақидаги таклифларини биз албатта маъқуллаймиз."
#байрам_табригидан_иқтибос

"Журналистлар бали"
Файзли бир кеча бўлди бугун. Олдингидек "Ҳамза театри"(Ўзбек миллий академик катта театри)да тушгача бўлиб, кейин ҳамма интервью бериб бўлгач тарқаладиган тадбир бўлмади. Интерконтиненталда ОАВ вакиллари чинакамига эъзоздаги меҳмон бўлишди.Ҳеч қачон йўли туташмайди деб ўйлаганларимиз бир столда ўтирди, Президент табригини эшитди, мукофотланишди ва мукофотланганларни қутлашди. uzmetronom.uz дан Сергей Ежков, potrebitel.uz дан Лилия Николенко, Makan.uz дан Каллиханова Лолагуллар мукофот олишди. Исмат Хушев бутун байрам тадбирини видеога олиб юрди.
"Доимий рўйхат" йўқолгани, ҳукуматга доим саволи бор журналистлар қўллаб-қувватланаётгани бу чиндан ҳам яхши сигнал, тоқатлилик кўрсаткичи.
Хослар даврасимас, мослар давраси очилаётганига умид қилган ҳолда бугун жуда хурсанд бўлдим.
Ким қайси қирғоқда турмасин, дарё битта. Дарёимиз эса ўзи учун ҳар томондаги қирғоқ фойдали ва муҳим эканини тушунаётгани жуда яхши.
Байрам муборак, азиз дўстлар, устозлар, ҳамкасблар!

Бугун шундай табрик олдим. Масс-медиа фондига раҳмат!
Комил Алламжоновнинг автобиографияси- "Алламжонов айбдор" китобини ҳам беришди.
Варақлаб чиқдим... Нимаям дейман, журъатга ҳайронман. Доимгидек, Алламжоновчасига кутилмаган ход.
Муаллиф ўзи билан боғлиқ саволлар ва миш-мишларга бирма-бир жавоб берган ва айрим ҳолларда эса воқеалардаги қисмлар, қаторларни ўчириб чиққан.
Жуда қизиқ бўлди буёғи. Ўқиймиз.
#АлламжоновАйбдор

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг брифинги бошланди.
Дастлаб ўтган ҳафта давомида Президент иштирокида бўлиб ўтган йиғилиш, учрашувлар ҳақида қўшимча ахборот, имзоланган янги ҳужжатлар тўғрисида шарҳ берилди.
Давлатимиз раҳбарининг ҳафталик иш жадвали:
⭕️ Бугун Туркия Республикаси Вице-президенти Фуат Октай билан учрашув, мис ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича йиғилиш;
⭕️Сешанба куни давлат активларини хусусийлаштириш жараёнлари, пайшанба куни узум етиштириш ва қайта ишлаш масалалари бўйича тақдимотлар;
⭕️ 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми доирасида ёшлар билан учрашув;
⭕️Ҳафта давомида республика ҳудудларига амалий ташриф ҳам режалаштирилган. Бу ҳақида қўшимча тарзда батафсил маълумот берилади.
"Ташрифнинг амалга оширилиши ёки бўлмаслиги ҳудудлар санитария-эпидемиологик ҳолати инобатга олинган ҳолда ҳал этилади", деди Шерзод Асадов.

Шерзод Асадов Янги Ўзбекистон университети ҳақида қуйидагиларни маълум қилди:
"....Ёдингизда бўлса, давлатимиз раҳбари бу ҳақда Олий Мажлисга Мурожаатномасида айтган эди. Орадан кўп вақт ўтмасдан, бу улкан мақсад амалга оширилди.Бир нарсани айтишим керак, ҳурматли Президентимиз
бу тақдимотга одатдагидан бир соат олдин келдилар.Чунки кадрлар масаласи, ёшлар тарбияси улар учун энг муҳими.Бу билан таълим соҳаси муҳокамасига кўпроқ вақт ажратишни хоҳладилар.Ҳақиқатан ҳам, муҳокамада янги университет фаолиятини йўлга қўйишга тегишли ҳамма жиҳатлар – молиявий, ташкилий, илмий-педагогик, халқаро ҳамкорлик масалалари, кириш имтиҳонлари ва таълим жараёнларини ташкил этиш чоралари – ҳаммаси атрофлича муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари таълим соҳасида катта нуфуз ва тажрибага эга бўлган, университетнинг бўлажак ҳамкори саналадиган Мюнхен техника университети ректори Вольфганг Геррманн ҳамда “TUM International GmbH” бошқарувчи директори Фредерике Геттингер билан ҳам суҳбатлашдилар.
... Бир ой ичида Университет устави тасдиқланиб, давлат рўйхатидан ўтказилади. Таълим жараёни шу ўқув йилидан бошланади. Бу университетда фақат Президент мактаби битирувчилари ўқийди, деган хулосага ўрин йўқ. У барча билимдон ёшлар учун очиқ."
Янги Ўзбекистон университетида ўқиш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида бўлади.

"Менинг ҳикоям": Азиза Самиғова
Сергели туманида кичкинагина бир қизча бор эди. Бостирмадек уйда катта орзулари билан яшарди. Ёлғиз онаси Адолат опа Азиза учун ҳамма нарсада куйди-пишди бўлди. Лекин, осмон йироқ, ер қаттиқ. Тирикчилик учун она-бола бирга ташландиқ жойларда деҳқончилик ҳам қилишди, бир-икки сўм бўлар деб терак экишди, йиллаб унинг дарахт бўлишини кутишди. Дарахтлар тўсиндек бўлганида кимлардир уларни кесиб ҳам кетди. Оиланинг бошида эркак киши, отаси бўлмагани учун Азиза ва онаси кўп бор бошлаган ишларида панд ейишди, айримлар алдади. Орада тикувчилик ҳам қилишди. Қандай қилиб денг? Она-бола нима ейишса, сотиб олишса, дейлик, бир бўлак колбаса сотиб олиб ейишса ҳам, ёрлиғидаги телефон рақамларни ёзиб олишар, кейин ўша заводнинг рақамига қўнғироқ қилиб "сизга спецовка кийимлар керакмасми, ишчиларизга тикиб берамиз" деб сўрашарди. Буюртмалар олиб махсус ишчи кийимларини тикиб, тирикчилик қилишди.
Азиза бўй етган қиз. Самимий, дилидаги тилида. Онаси қачон бошимизга уй битаркин, совчини қаерда кутаман, қизимни қандай узатаман, деб жони ҳалак юрарди. "Ёшлар дафтари" ҳақидаги хабарни ҳам онаси маҳалладан топиб келди. Азиза тадбиркорлик бошлайман деб 3 та замонавий тикув машинасини сотиб олиш учун 36 миллион сўм кредит олди. Энди 3 киши ишлаб буюртмаларни тикишни бошлашди. Унинг орзулари ва фикрлари ҳақдаги видеоролик кутилмаганда давлат раҳбари эътиборига тушди. Буёғи энди тушга ўхшаб кетди...Ҳамма учун...
Бугун Шавкат Мирзиёев номидан Азиза Самиғова номига мактуб келди. Уни давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди. Мактубда Президент Азизанинг ҳаётнинг турли синовларида ҳам келажакка қатъий ишонч ва умид билан қараётгани, ёш тадбиркор сифатида бошқаларга ўрнак эканини айтиб ўтган: "...Тақдирнинг ҳар бир синовида албатта ҳикмат бор. Ҳаёт қийинчиликлари инсонни янада кучли қилади. Шубҳасиз бу синовли кунлар ҳам ўтмишга айланади. Шуни билингки, сиз ҳеч қачон ёлғиз эмассиз. Сизнинг тимсолингизда барча шижоатли ўғил-қизларимизнинг мақсадлари амалга ошиши учун доимо ёрдам қўлини чўзамиз."
Давлат раҳбари ўз мактубида Азиза ва унинг онасига Сирғали туманидан 3 хонали уй берилишини маълум қилди, Тадбиркорлик қилаётган пастқамгина яшаш жойи таъмирланиб цехга айлантириладиган бўлди. "Менинг ҳикоям" видеоролигида чиққан ёш тадбиркор Азиза Самиғованинг ҳикояси мана энди бошланаётганга ўхшайди. Бу энди бошқа, бахт ҳикояси бўлади.

Telegram
Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент матбуот хизматининг яна бир янги лойиҳаси - "Менинг ҳикоям". Унда "Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизлар ушбу ташаббуснинг улар ҳаётида нималарни ўзгартиргани, қандай кўмак бергани ҳақида сўзлайдилар.
—
В новом проекте пресс-службы Президента…

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ишлари агентлиги "Таҳсин 2021" тақдирлаш маросимини ўтказяпти.
Ҳозиргина ёш ижодкорлар Таҳсин олишди:
Жавлонбек Жовлиев
(“Қўрқма” романи муаллифи)
Саида Рашидова
(“Китобхон оналар” клуби асосчиси)
Тилланисо Эшбоева
(“Сунбула” тўплами муаллифи)
Саъдулло Қуронов
(“Галактикада бир кун”, “Жажжи ҳуқуқшунос” каби китоблар муаллифи)
Ғолибларга муборак бўлсин.

Youtube да 20 млн аудиторияни қамраб ололган, иқтисодчи, ёшлар мотиватори Муҳаммадали Эшонқулов ҳам "Таҳсин 2021" билан тақдирланди.