Mikrofon ko‘targan ayol
5.21K subscribers
2.44K photos
1.06K videos
9 files
2.12K links
Donat uchun: https://tirikchilik.uz/mikrofonkotarganayol

Sayohat blogi- @azitravel

Murojaat uchun: @AQurbonovaBot
Download Telegram
Яна бир телеканал ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ОТТ (Over the Top) платформасида “Ҳидоят сари” илмий-маърифий виртуал телеканали ташкил этилди. Мазкур янги канал онлайн режимда ишлайди.

МТРК раиси Алишер Хаджаевнинг фейсбукдаги саҳифасида бу ҳақида маълум қилинган. Қайд этилишича, ушбу канални ташкил этишдан асосий мақсад ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни соғлом эътиқод ва миллий қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, ёшларнинг маданий-маърифий, диний билимларини оширишдан иборатдир.

“Ҳидоят сари” телеканалида тегишли илмий, диний экспертизалардан ўтказилган, эфирга узатилган ва бугунги кунда МТРК Архив фондида сақланиётган телемаҳсулотлар намойиш этилади.
@jurnalistikauzbek
Уй/офис/ҳозир турган жойингизда свет борми?
Anonymous Poll
60%
Ҳа
19%
Йўқ
21%
Ўчиб-ёнди
Бугун унутибман... Эрталаб уйғонганимда 10 декабрь билан боғлиқ қандайдир, нимадир борлигини билардим. Аммо унутибман... Ўзимдан хафаман...

Кун давомида жонли эфирлар, мадҳия куни, интернет, уй ташвишлари ва миллион хаёллар билан бўлиб, ёдимдан кўтарилибди...

Бугун ота томонидан бувим- Маҳбуба ойим туғилган кун эди...

Ойим (бувини Тошкентда яқингача шундай дейишарди) 1938 йил эканликларини билардилару туғилган кунларини аниқ билмасдилар. У пайтларда дарҳол расмийлаштирилмаган. Шунинг учун тахминан 10 декабрь куни додам билан бувим туғилган кунлари нишонланарди.

УНУТИБМАН...
Роса тўлиб турган эканман, Ойи... Онам сизни эслаб дуо қилганларини айтганда тўлииииб турган эканман Ойи... Йиғладим...

ҲАММАСИНИ ЭСЛАДИМ...

Маҳсингизни талашиб тортиб ечишимиз эсга тушди.
Оёғингизга бармоқда 1 чизиб, "босиб" қўйишимизни эсладим...

Шкафда сиз ҳеч киймайдиган кўк костюмингиз осиғлиқ турарди, ойи эсиздами... Чўнтагидан пул олардик ҳаммамиз...

Хонтахта тагида сизга атаб олиб келинган сырми, шоколадми, гўштми менга, невараларга асраб ўтирардиз, Ойи эсиздами...

Бир вақтнинг ўзида 3 талаб бешикни бир марта оғринмай тебратиб, уч тувакни тўкиб бизни катта қилгансиз, Ойи... эсиздами...

Ойи... "Қўйсангчи, қорни катта амакиларга "гапирворинг" деб ялиниб юрасанми", дердингиз журналист бўлишимни айтсам... "Ўқитувчи бўл, қизларга ўқитувчилик ярашади"...
Аммо ҳеч қачон танловимга қарши чиқмагансиз...

2005 йилда ижодий имтиҳонга тайёргарлик кўраётган пайтимда эээнг иссиқ кун-8 июлда кутилмаганда...кетдингиз.....

Сиз яшайдиган уй, мен катта бўлган ҳовли бир кунда кичрайди, мунғайди, ҳалигача кўзимга шундай кўринади, Ойи...

Ўқишга кирганимни билмадингиз, энг катта қиз набира эдим, мен ҳам турмушга чиқа қолмадим, ҳеч қайсимизнинг тўйимизни, болаларимизни кўрмай ўтиб кетдингиз...

Ойи, ўзингиз бошланғичдан нарисини ўқимаган бўлсангиз ҳам болаларингизнинг ўқишига қаттиқ тургансиз, невараларингизнинг дарсига куч топгансиз, катта ихлос билан Муаллими Сонийдан бизга дарс бергансиз Ойи...

Тошкентдан нарисини кўрмай ўтиб кетдингиз-а, Каъбатуллоҳ орзусида ўтиб кетдингиз-а... Ўзиздан ҳамма нарсани аяб, бири тезроқ болали бўлсин, бири тезроқ уйли бўлсин, бирига бешик, бирига тоғора, бирига инсоф сўрай-сўрай ўтиб кетдиз а Ойи...

Ҳамма болали бўп кетди, Ойи. Ҳамма уй-жойли бўп кетди, Ойи. Ҳамма инсофга ҳам кириб кетди, Ойи. Невараларингиз дунё кезиб юрибди, Ойи. Сиз киймаганни кийиб, сиз емаганни еб, сиз кўрмаганни кўриб юрибди. Сизнинг дуоларингиз сабаб...
Бир дақиқа ҳам бизни дуо қилишдан тўхтамаганиз учун, Ойи...

Бизнинг билимли, бой, бахтли бўлишимизни сўрайверардингиз, сўрайверардингиз, сўрайверардингиз а Ойи...

Неча йиллар давомида ҳар куни уйқудан олдин жойингиз жаннатда бўлишини тилардим. Шу охирги вақтлар умумий ниятлардан алоҳида Сизни дуо қилмай қўйгандим, Аллоҳдан нималарнидир сўрашга ҳаддим сиғмай, дуоларсиз ухлолмай тўлғонардим Ойи...

Кечиринг, Худойимнинг ўзи Кечирсин...

Аллоҳ охиратингизни обод қилсин, жойингизни шоистаи жаннат қилсин... Сизни, Мени, Бизни Яратганнинг ўзи хато ва гуноҳларимизни мағфират қилсин...

Нафталин ҳиди келадиган, йўқ бўлиб кетган ёғоч шкафларингиз ва бўхча-бўхча қилиб тугилган кийимларингизнинг ҳидини соғиндим...

Сизни жуда соғиндим Ойи...
Ушбу шифокорларни шахсан танийман ва Доктор Чоудри, Доктор Гири, Доктор Викрам Жит Сингхни ўз ишининг устаси деб биламан.

Ҳиндистон Aakash Healthcare клиникасининг шифокорлари Тошкент ва Самарқандда тиббий консультация беришади!!! Консультация - 100 минг сўм.

Сиз қуйидаги соҳа бўйича шифокорлардан ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин:

Dr. Aashish Chaudhry- ортопед-вертебролог (суяк, бўғим ва умуртқа)

Dr. Arun Kumar Giri- онколог жарроҳ (барча турдаги саратон касалликлари)

Dr. Vikram Jeet Singh- гепатолог-эндокринолог (жигар ва эндокрин тизими)

Қабул кунлари:
🏥Тошкент STAR MED клиникаси 15-16-июль

Манзил👇
https://g.co/kgs/pWrEXg

🏥Самарқанд MED EXPERT клиникаси 17-июль

Манзил 👇
https://g.co/kgs/RHf4Xk

Маҳбуб Афзал (ўзбек тилида мулоқот қилади):
+918750726938 (Ҳиндистон)
+998999183339 (Ўзбекистон)
Baxtiyor Rahmanov - Eshikka Suyanib Jilmaygan Ayol (zoop.su)
<unknown>
Турмуш ўртоғим каналимдаги барча қўшиқларни флешкага ёзиб, машинада қўйиб бердилар. Ажойиб комплимент! Одатда телимдан машинага блутзда улаб эшитардим.

Йўл бўйи ўзимни ўзим эслаб кетдим. Қайси қўшиқни қайси кайфиятда, қайси воқеа ва қайси кунда юклаганимни эслаб, тинглаб, караоке қилиб кетдим. Севарадан бир шингил, Жеймс ака билан дуэт куйладим, Акбарали Очиловда хўрсиндим, Бахтиёр Раҳмоновда жим бўлдим, Стингнинг "Вотчинг ю"сида жилмайдим.

Орқадаги ўриндиқда эса болалар гўё мен билмайдигандек, пичирлаб, телимнинг "точка доступа" сини ёқиб олиб, мазза қилиб интернетда ўтиришибди. Прям байрам!

#тирикликнингўзибахт
Ашраф Гани ва Имрон Хон бу ҳафта Тошкентга келади

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг иш режаси билан таништирди.

⭕️ 15-16 июль кунлари Афғонистон Президенти Ашраф Гани расмий ташриф билан, Покистон бош вазири Имрон Хон Тошкентда бўлиб ўтадиган "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" мавзусидаги халқаро конференция доирасида амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

- Ушбу конференцияда Афғонистон ва Покистон Президентлари, шунингдек, Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сисати бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Жозеп Боррель, 20 дан зиёд мамлакат ташқи ишлар вазирлари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. Иштирокчиларнинг умумий сони 600 дан ортиқ.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иштирокчиларга видеомурожаат йўллайди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган конференция Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги дўстона алоқалар, ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Ялпи ва шўъба мажлисларида минтақавий боғлиқликни янада чуқурлаштириш имкониятлари, шу жумладан савдо ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликнинг барқарор ўсишни таъминлашдаги ўрни, маданий-гуманитар алоқаларни қайта тиклаш орқали дўстлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги таҳдид ва хатарлар муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари Афғонистон ва Покистон Президентлари, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Туркия, Бангладеш, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, АҚШ Президентининг Ички хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рэндалл ва Европа Иттифоқи ташқи сиёсий идораси раҳбари Жозеп Боррель билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

⭕️Шу ҳафта қатор ҳудудларда насос станцияларини модернизация қилиш юзасидан йиғилиш ўтказилади.

@qurbonova_a
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:

«Ўзбекистон Афғонистонда кучайиб бораётган зўравонликлардан хавотирда ва қарама-қарши курашаётган томонларни куч ишлатишдан тийилишга чақиради.

Жорий йилнинг 23 июнидан бошлаб Афғонистон қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари томонидан Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга 4 марта уриниш бўлди. Натижада, жами 150га яқин афғон ҳарбий хизматчилари қўлга олиниб, уларнинг барчаси ўрнатилган тартибда ўз ватанига қайтарилди. Шу борада таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон келгусида ҳам ўз ҳудудига ноқонуний кириш ҳолатларига йўл қўймайди.

Албатта, биз Афғонистон билан яхши қўшничилик муносабатларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ушбу давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойили тарафдори эканлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз».

https://kun.uz/98687346
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси расмий саҳифасида “*Ҳушёр бўлинг, рулда аёллар!” деган сарлавҳа билан видео жойлаштирилибди. "Сукут сақлама" канали бунга муносабат билдирибди.

Мен ҳам айтаман, сарлавҳага “2” баҳо!

Репортажда мастлиги шубҳа қилинган аёл ҳайдовчи тўхтатилгани сюжет сифатида олиниб, ИИБ ходими томонидан умумий хулоса ва фактлар айтилган. Пойтахтда 6 ой давомида жами аёллар билан боғлиқ ЙТҲ сони 43 та экан. 5 нафар аёл вафот этган, дейиляпти интервьюда. Худди шу расмий каналнинг аввалроқ жойлаштирган статистикаси эса шундай рақамни айтяпти: 2021 йилнинг 4 ойи давомида Республика бўйича 2242 та ЙТҲнинг 2180 таси ЙТҲ эркак ҳайдовчилар томонидан содир этилган, аёллар эса 62 та ЙТҲда ҳайдовчи сифатида иштирок этган. Жами 557 фуқаро вафот этган...

Ана, статистикани кўриб қўйинг, “эҳтиёт бўлинг, рулда эркаклар!” деб бачкана гапни мен ҳам ёзиб қўйгим келадию лекин оддийгина мантиқни эсга оламан: эркак ҳайдовчи сон жиҳатдан кўплиги учун ҳам республика, қолаверса пойтахтда содир этилган ЙТҲ сонида эркак ҳайдовчилар улуши кўп бўлади.

Ҳурматли ЙПХ экспертлари ҳам оддий арифметикани яхши тушунсалар керак, пойтахтда аёллар билан боғлиқ ЙТҲ сони кўпаяётгани- Тошкентда машина бошқараётган аёллар сони ошаётгани билан ўзаро боғлиқлиги кундек равшан. Айнан аёлнинг машина ҳайдашга ноқобиллиги билан боғлиқ, деб билмайман. Шу постни ёзгунимча ҳамкасбларим “анави куни бир аёл йўл бермади, манави куни бир аёл ундай қилди” деб ёзғиришни бошлашганди, айтдим: “шунчаки кўзингизга аёллар тезда ташланади, бошқа сиз билан йўлда сўкишиб-уришиб ўтадиган юзлаб эркак ҳайдовчилар ёдингизда қолмайди”.

Аёл ҳайдовчилар ҳақидаги стереотип кайфиятни, очиқ-ёпиқ дискриминацияни сарлавҳага чиқарганларга фаросат тилайман.

Республикада хавфсиз тезлик, хавфсиз йўл, хавфсиз пиёда, сифатли таълим концепцияси амалга оширилмагунча, ЙТҲ бўйича статистикалар ёмонлашаверади.

Эркак ва аёлга бўлиб чиққанингиз ва аёлларни медиаматериалларида "атата" қилганингиз билан вазият ўзгармайди.

Аёл зотининг билим-салоҳияти, техникани бошқариш қобилиятига шубҳа билан қараманг. Ҳа, улар орасида йўлда ишончсиз, пала-партиш юрадиганлари кўп. Худди, эркаклар каби. Аслида йўлдаги ҳаракат иштирокчиларининг жинси йўқ: йўлда тажрибасиз, маст, тез ҳайдайдиган, қоидага бўйсунмайдиган ҳайдовчи бор, холос.

Аёллар барибир эплай олмайди деганларга эса иқтибослар:

“Эҳтиёт бўлинг, уколни аёллар қиляпти”.

“Эҳтиёт бўлинг, болангизни аёллар туғяпти”.

“Эҳтиёт бўлинг, сизни аёллар ўқитяпти”.

“Эҳтиёт бўлинг, эҳтиёт бўлинг, аёллардан эҳтиёт бўлинг!”
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Бир нарса жуда жаҳлимни чиқаряпти. Ўндан ортиқ маҳаллий (вилоятлардаги) телеграм каналларни кузатяпман. Фақат аёллар мажбуриятлари ҳақида ўнлаб диний материаллар улашиляпти.

Каналлар админларидан илтимос, дунё фақат аёлларнинг мажбуриятларидан иборат эмас. Мард бўлингда, аёлларнинг ҳуқуқлари, бонусига эркакларнинг аёли олдидаги мажбуриятлари ҳақида ҳам эслатиб туринг.

Телеграм каналим:👇
@Zafarbek_Solijonov
Айни дамда Тошкентда "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" мавзуидаги конференция бўлиб ўтмоқда.

Марказий Осиё бу – Бу 100 миллион нуфусга эга Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон давлатлари. Жанубий Осиё эса Афғонистон, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Бутан, Мальдив, Шри-Ланка мамлакатларидир. Бу минтақа нуфуси жиҳатидан ер юзи аҳолисининг тўртдан бир қисмини ташкил қилади. Ўзбекистоннинг Жанубий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлиги изоляцион-алоҳида кечиши бирмунча мураккаб. Айнан шунинг учун ҳам умумий тараққиёт максадларида Марказий Осиё давлатларининг «қўлни қўлга бериб ишлаши» жуда муҳим.

Ушбу анжуман режаси аввалдан бор эди. Ўтган йили 28* декабрь куни Парламентга мурожаатномада Шавкат Мирзиёев Жанубий Осиё бўйича анжуман ўтказилишини маълум қилганди. Сўнгги ойларда кузатилаётган афғон можаролари фонида анжуманнинг кун тартиби янада ўткирлашди. Афғонистон Ислом Республикаси Президенти шу ерда, Покистон бош вазири расмий ташриф билан келган.

Энди нафақат савдо-иқтисодий, маданий-ижтимоий алоқаларни ривожлантириш ва унга доир лойиҳалар, балки, тинчлик ва хавфсизлик масаласи кўпроқ муҳокама қилинади. Тинчлик бўлмаса, бозор ҳам йўқ, йўл ҳам йўқ, мамлакат тугул, қардош халқларнинг ижтимоий алоқаларида ҳам узилиш кузатилади. Бугун давлатлар раҳбарлари ва вакилларининг ўзаро музокара ва мурожаатида Афғонистондаги вазиятдан келиб чиқиб, Марказий Осиё ва Жанубий Осиё минтақаларининг келгуси хатти-ҳаракатлари ҳақида фикр алмашиш кутилади.

Очиғи, оммага факат концепциялар эълон қилинади, тафсилотлар тет-а-тет суҳбатларда қолади. Шуниси маълумки, Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазият борадаги позицияси аниқ: бу Афғонистоннинг ички иши. Чегараларимиз дахлсизлиги эса миллий Мудофаа доктринаси ва халқаро нормаларга мувофиқ таъминланади.

Айни пайтда конференция иши бошланди. Модератор – Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов. Биринчи бўлиб мезбон президент- Шавкат Мирзиёев сўзга чиқди.

Ўзбекистон раҳбари минтақаларнинг тарихий алоқалари, мавжуд тижорий, маданий, адабий мулоқотлари ҳақида эслатиб ўтди. Минтақа халқларининг тархий уйғунлигига оид қизиқ бир фактни ёдга олди: 1695 йилда ҳинд ҳукмдори Аврангзеб рус савдогари Семён Маленькойга мамлакатда тижорат қилиш ҳуқуқини беради. Қизиғи, ушбу фармон эски ўзбек тилида ёзилган экан.

Шавкат Мирзиеёв бугун Афғонистон ўзининг янги тарихида «переломный момент» ("туб бурилиш палласи") ўтказяпти деб таъриф берди. "Ишонамизки, донишманд афғон халқи умуммиллий мақсадларга эришиш учун муросага тайёр эканини намоён қилади. Ишончимиз комилки, бизнинг минтақалараро ҳамкорлигимиз, мамлакатда иқтисодиётни тиклаш, тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун муҳим омил бўлади."

Президент бир неча ташаббусларни илгари сурди:

- Савдо-иқтисодий ҳамкорлик, кооперация ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш учун ҳар йили минтақалараро форум ўтказиш;

- Мозори Шариф – Кобул – Пешовар темир йўлининг қурилишини иштирокчи давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланаётгани, минтақалараро стратегиясининг алоқаларни кучайтириш учун савдо, транзит ва божхона жараёнларини рақамлаштириш, қўшма ҳаракатлар стратегиясини қабул қилиш;

- БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти шафелигида минтақа мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг учрашувини ўтказиб, қўшма дастур ишлаб чиқиш;

- Марказий ва Жанубий Осиёнинг туроператорларининг ягона платформасини шакллантириш, Жаҳон сайёҳлик ташкилоти иштирокида минтақада туризмни янада ривожлантириш;

- ЮНЕСКО шафелигида Термизда Марказий ва Жанубий Осиёнинг тарихий меросига бағишланган халқаро форум ўтказиш;

- Қўшма тадқиқот ва тажриба алмашиш дастурларини рағбатлантириш, олим ва тадқиқотчилар учун енгиллаштирилган виза тартибини жорий қилиш кабилар шулар жумласидандир.

Шавкат Мирзиёев нутқидан сўнг БМТ бош котиби Антониу Гуттериш конференция иштирокчиларига видеомурожаат билан чиқди.

@qurbonova_a
Вирусология институти директори Эркин Мусабоев gazeta.uzнинг вакцинация бўйича оддий, лекин муҳим саволларига жавоб берибди.

— Вакцинани қабул қилишдан олдин коронавирусни бошдан ўтказганлар антитаначалар учун тест топшириши шартми?
— Мен шунчаки эмланиш керак деб ҳисоблайман. Хоҳиш бўлса, тестни ўтказиш мумкин. Касал бўлганларнинг бир қисми юқори антитаначаларга эга бўлади. Ҳар ҳолда, агар камида битта вакцина дозаси қилинса ҳам антитаначалар янада юқорироқ бўлади.
— Агар одамда антитаначаларнинг даражаси юқори бўлса, бу қандайдир оқибатларга олиб келмайдими?
— Йўқ. Яхшиямки, йўқ. Баъзи касалликларнинг антитаначалари юқори даражада бўлганида эмлаш мумкин бўлмайди. Буларга, масалан, денг безгаги киради. Яхшиямки, ковид ҳолатида бундай эмас.
Агар одам коронавирусни бошидан кечирган бўлса, қанча вақтдан кейин вакцинани олиши мумкин?
— Уч ой ичида дейишади. Аммо бу ҳам шартли. Ўртача уч ой.
— Агар одамда касаллик белгиларсиз кечаётган бўлса, эмлашдан олдин ПЗР тестини топшириш керакми?
— Агар бемор жуда хоҳлаётган бўлса, албатта топшириши мумкин. Аммо, умуман олганда, нимага керак? Шунчаки эмланиш лозим.
Вакцина олгандан кейин яқинлардан изоляция қилиниш керакми?
— Йўқ. Эмлашдан кейин одам касал юқтирадими? Ажралиб юришнинг нима кераги бор? Вакцинада генетик код, вирус йўқ. Иммунитет жавоб берадиган кичик бир оқсил мавжуд холос. Бу бошқа барча ковид вакциналарига ҳам тегишли. Генетик коднинг ўзи йўқ. Эмланган одамлар бошқаларга касал юқтирмайдилар.
— Вакцинадан кейин иситмаси кўтарилиб, тумов бўлганлар нима қилиши керак?
— «Парацетамол» ичиш керак. Бошқа ҳеч нарса керак эмас.
— Вакцинанинг биринчи ёки иккинчи дозасидан сўнг одам коронавирус билан касалланса, у учинчи дозани олиши керакми?
— Йўқ, тамом. Агар у касал бўлиб қолса, давом эттирилмаса ҳам бўлади, чунки аллақачон иммунитет етарлича ҳосил бўлган. Соғайгач, унга эмлаш керак бўлмайди. Чунки касаллик энди иммунитет тизимини рағбатлантирувчи омил сифатида ишлайди.

Яна бошқа қизиқ саволларга унданам қизиқ жавоблар бор. "Кўп нарсалар ҳали аниқмас, аммо эмланиш керак, тамом" деган хулосани берган респондент.
Forwarded from Zafar Khashimov
Электрон қиморга қизиқаётган ёшларимизга:

Билингки, "қанийди ютсам", деган орзуларингиз тез кунда "қанийди қарздан қутилсам", деган орзуга айланиб қолади ва бу муқаррар жараён.

Қимор ўйини одоб ва динимизга тескарилиги ҳақида етарлича гап бўлди, лекин қиморда электрон казинони ютаман, деган хомхаёл илмга ҳам тескари.

Эҳтимоллар назарияси соҳасида мутахассис сифатида аниқ айтаманки, казинонинг ошиғи олчи, ўйинчиларда эса шанс йўқ. Бирорта пул ютган танишим бор десангиз, яна шуни билингки, казинода бирор марта ютганлар охир оқибат казинода энг кўп ютказганлардан бўлишади. Ўзингиз мулохаза қилинг, ютказган ўйинга тўймаса, ютган тўярмиди?

Яқинда бир танишимнинг боласи электрон казинода пул ютказиб, қарзга ботиб, ўғриликка қўл уриб, ҳозирда қамоққа тушибди. Айтишларича, бошида бир неча марта ютиб юрган экан...

Шунақа гаплар...
Telephone
James Blunt
Агар James Blunt айтганидек, телефонимиз одамга айланиб қолганида, у энг севимли кишимиз бўларди.

Афсус, ҳеч кимга реал ҳаёт ёқмайдиган бўп кетди.

@qurbonova_a
Шавкат Мирзиёевнинг байрам ҳафтасидаги иш режаси

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг ўтказмоқда.

Дастлаб, ўтган ҳафтада давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтган халқаро ва маҳаллий тадбирлар, Президент имзолаган ҳужжатлар ҳақида қўшимча ахборот берилди.

Бу ҳафтада бўлиб ўтадиган тадбирлар:

-Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида гидротехник иншоотларни модернизация қилиш бўйича йиғилиш,

-табиий ва аниқ фанлар ҳамда ахборот технологиялари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш тўғрисида тақдимот,

- ҳудудларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.

@qurbonova_a
Бироз аввал Спутник V вакцинасининг 2-дозасини қабул қилдим. Фото-видео қилиб ўтирмадим (барибир ишонгиси келмаган ишонмаяптику😊).

Бундан 3 ҳафта аввал 1-дозани қабул қилганимда ҳам соғлиғимда ҳеч қандай ўзгариш сезилмади. Умид қиламанки, иккинчиси ундан ҳам яхши ўтади. Шунинг билан тўлиқ вакцина олган бўламан. Мен ўнлаб репортлар ва мақолаларни ўқиб чиқиб, хулосам шуки, вакцина қандай бўлишидан қатъий назар, муқаррар юқиши аниқ бўлган вирусдан ҳеч бўлмаса осон ўтиб олиш учун ягона ҳимоя.

Бундан роппа роса 1 йил аввал, июль ойининг бошида бутун оила аъзоларим, энг яқинларим билан бир пайтда Ковид билан курашганмиз. Тошкентда КОВИД титрлари пикка чиқиши бошланаётган пайтлар эди. У пайтда шифокорларнинг ўзи ҳам на бир протокол, на бир дори бўйича бир тўхтамга келишганди. Алғов-далғов паллани бошдан кечирдик: тез ёрдам етиб келмайди, касалхоналарда жой йўқ, кислород аппаратлари нархи бир неча минг долларга етди. Ўша пайтда шу каналда ёзганларим ҳам жуда асабий кечганини ўзим ҳам биламан.
(1, 2, 3, 4, 5, 6)

Чунки, коронавирус ҳар кимнинг заиф томонига зарба берганди- асабларим ҳам жуда чарчаганди. Тезроқ бу кунлар ўтиб кетса-ю тезроқ вакцина ўйлаб топишса-ю тезроқ олсак деб ёшу қари гапиргани, ёзгани эсимда.

Шукр, энг яқинларим соғ-омон. Аммо яқинда мен тенги дугонам Ковид туфайли ёш турмуш ўртоғидан ажраб қолгани вазият ўйлаганимиздан жиддий эканини яна эслатди.

Бугун вакциналаш бўйича ҳукуматнинг чақириқларига ишонмаётганлар, вакцинанинг ўзига шубҳа билан қараётганлар кўп. Тушунаман, вакцина билан боғлиқ конспирологик, мантиқсиз қарашлардан кўра (одамларни қириш, умрини камайтириш учун ўйлаб топилган, чиплар жойлаштирилган ва ҳоказо каби уйдирмалар), асосли саволлар ҳам кўп. Масалан, пойтахтнинг ўзида электр таъминотида қанча узилиш бўлаётган бўлса, хориждан келтирилаётган вакциналар ҳудудларда қандай сақланяпти, тиббиёт ходимлари жараёнда қандай ишлаяпти, эмлаш жараёнида фуқаронинг умумий ҳолати ўрганиляптими, эмланганларни электрон базага киритишда узилишлар нега кузатиляпти- бундай саволларга масъул ташкилотлар доим жавоб бериб бориши, аҳолининг вакцинация бўйича барча саволларига жавоб берадиган “горячая линия”, “сall center” лар ишлаши керак, ОАВда тарғибот янаям кучайтирилиши керак.

Қайси раҳбарни қандай вакцина олгани ҳақида баҳслашганимиз, игнанинг учи бошқа рангда, “бизни алдашяпти” деб айюҳаннос солганимиз билан бизга, оиламизга заррача фойда йўқ. Ҳаёт-ўзимизники. Бошқалар билан нима ишимиз бор? Қарорни ўзимиз учун чиқарайлик. Ҳар биримизнинг соғлиғимиз ўзимизга керак. Чунки, бу ҳаёт.. яшашга арзийди.

@qurbonova_a
Барча азиз дўстлар, яқинлар, каналим обуначиларига Ийд ал Адҳо-Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

Ўзингизга соғлиқ, оилангизга аҳиллик, ишларингизга ривож, барча орзуларингиз ижобат бўлишини тилайман!
Forwarded from Xushnudbek.uz
⚡️Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясига старт берилди.

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг қарори эълон қилинди.

Президентлик сайловлари жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтади.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон атлетлари Токио ёзги олимпиадасида. Байроқдор- боксчи Баҳодир Жалолов.

Жамоамизга омад ёр бўлсин!

Шошганимдан камерани артиб юбориш эсдан чиқибди, узр:)