Mikrofon ko‘targan ayol
5.12K subscribers
2.44K photos
1.06K videos
9 files
2.12K links
Donat uchun: https://tirikchilik.uz/mikrofonkotarganayol

Sayohat blogi- @azitravel

Murojaat uchun: @AQurbonovaBot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Замонамизнинг уч буюк Онаси – уч нафар Гулбаҳор опаларнинг ҳикояси.

Йиғлаш уят бўлмаган учрашув.

"Менимча" дастуридан лавҳа.

@qurbonova_a
Шавкат Мирзиёев туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича видеоселектор ўтказмоқда

Дунёда пандемия чекловлари юмшатаётгани учун туризм индустрияси тикланишни бошлаяпти. Жорий йил 1-чоракда юртимизга хориждан 610 минг нафар (2,5 баравар кўп) туристлар келди. Май ойида ҳамкор давлатлардан 20 фоиз туристлар бизга келиши кутилмоқда.

“Лекин, ҳар бир ҳоким ҳудудимда тарихий обидалар ёки манзарали жойлар кўп, деб хотиржамликка берилмаслиги керак.

Меҳмонхона, музей, транспорт ва йўллар, сервис, овқатланиш жойлари келаётган туристларни қабул қилишга тайёрми? Бунинг учун қайси ҳоким тайёргарлик қилди?”, дея савол қўйди давлатимиз раҳбари.

Сўнгги йилларда Мўйноқ, Нукус, Шаҳрисабз, Марғилон, Қўқон, Риштон каби янги йўналишлар очилди. Лекин Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳали бор имкониятлардан фойдаланаётгани йўқ.

Қорақалпоғистон, Самарқанд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларда ёшларга мос туристик хизматлар жуда кам.

“Оилавий” ва “барчаси ичида” хизматларини жорий қилиш ишлари суст. Чўмилиш ҳавзаси 1,2 мингдан зиёд меҳмонхонанинг фақат 30 фоизида бор.

Ҳудудларимиздаги 206 та термал ва минерал сувли булоқларнинг бугунги кунда 18 тасидан фойдаланилмоқда.

Мисол учун, Қамчиқ довонида (Оҳангарон тумани) 2,5-3 минг метр баландликда жойлашган Арашан кўллар тизимидаги сув ҳарорати қишин-ёзин 36 градус иссиқликда бўлиб, хорижий курортлардан қолишмайди.

Ёки, Чимбой, Қораўзак ва Тахтакўпирда ҳам ер остидан 40-70 градус иссиқликда чиқадиган термал булоқлар ҳудудида санатория-курортлар ташкил қилиш учун барча имкониятлар мавжуд бўлсада, тегишли ҳудудлар ҳокимлари ташаббус кўрсатмаётгани танқид қилинди.
Айни вақтда давом этаётган видеоселекторда "Андижон полкаси" рақсини ЮНЕСКО номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш ташаббуси илгари сурилди.

Бу йил "Андижон полкаси" - ўзбек халқ чолғу куйи ва рақсининг 100 йиллиги кенг нишонланади. Бу рақс нафақат андижонликларнинг, балки кўпмиллатли Ўзбекистоннинг энг севимли ва жўшқин рақсларидан бири ҳисобланади. Миллий куй ва рақснинг энг яхши анъаналарини акс эттирадиган "Андижон полкаси" оҳанглари билан бутун авлодлар улғайган, одамларнинг хурсандчилик хотиралари шу рақс билан боғланган, ҳар бир хонадондаги тўй-ҳашамнинг энг авж нуқтаси шу шўх куй ва рақссиз ўтмайди.

Видеоселекторда "Андижон полкаси" ҳар жиҳатдан жаҳон маданий мероси деб аташга лойиқ эканлиги, уни ЮНЕСКО номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш бўйича таклиф бериш ташаббуси ўртага ташланди. Давлат раҳбари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади.

@qurbonova_a
“Жорий йилда Наврўз байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгилангани, 250 та меҳмонхона ва музейлар аҳолига чегирма бергани, зиёрат объектлари бепул қилингани ички туризм учун катта туртки берди.

Бу орқали Бухоро ва Самарқандга қўшимча 110 минг маҳаллий туристлар борди.

Келгуси ҳафтада Рамазон ҳайити муносабати билан ҳам аҳолимизга яна 5 кунлик дам олиш берилади.

Бу ҳудудларда ички туризмни ривожлантириш учун қўшимча имконият.

Энди ушбу ишларни фақат байрамлар арафасида эмас, балки йил давомида тизимли равишда ташкил этиш бўйича янги тартибни жорий этамиз”, деди Президент.

Жумладан, 2022 йилдан бошлаб барча давлат ташкилотлари ходимлари учун йилига бир маротаба маҳаллий саёҳатга чиқиш харажатларининг 20 фоизини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаш амалиёти йўлга қўйилади.
Forwarded from Xushnudbek.uz
Ўзбек дипломатияси эстафетаси узилмади

Бугунги фармон билан Владимир Норов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва унга вақтинча Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатига раҳбарлик қилиш вазифаси юкланди.

Владимир Норов Ўзбекистон тарихида Абдулазиз Комиловдан сўнг энг кўп муддат ташқи ишлар вазири бўлган инсон. У 2006-2010 йилларда салкам 5 йил ТИВ раҳбари бўлган. Умуман олганда Норов ўзбек дипломатияси мактабида катта ўрин тутади, кўплаб дипломатларнинг устози.

Уни халқаро майдонда ҳам яхши билишади. Жумладан, узоқ йиллар Германия, Швейцария, Польша, Бенилюкс давлатлари, Европа иттифоқи ва НАТОда Ўзбекистоннинг элчиси бўлиб ишлаган. Бундан ташқари 2019-2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бош котиби лавозимини бажарди.

Карьераси давомида Норов президент маслаҳатчиси, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ҳам ишлаган.

Соғлиғи ёмонлашгани маълум қилинган Абдулазиз Комиловнинг ўрнига ҳозирча в.б. мақомида бўлса-да катта тажрибага эга Владимир Норовнинг тайинлангани ўзбек дипломатияси мактабининг эстафетаси узилмаганини кўрсатади ва бу умуман олганда яхши сигнал. Ва бу сўнгги кунларда ТИВ атрофидаги миш-мишларга ҳам жавоб тарзида янграганга ўхшайди.

Ҳар не бўлганда ҳам, бугунги таҳликали ва турли босимларга тўла халқаро сиёсат даврида Владимир Норовга омадлар тилаймиз. Умид қиламизки, Ўзбекистон ташқи сиёсати доимо прагматик ва тинчликсевар бўлиб қолади ҳамда кун сайин қатъиятли ва принципли бўлиб бораверади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одам
ўз
уйига
чиқинди
ташламайди!

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасидан таъсирли видеоролик.
Президент қарори: Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май – душанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатимизда 2022 йил 2 май куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин.
Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Аллоҳ ҳамиша яхшиликлар ва гўзалликлар билан Сизни сийласин!
Айни вақтда "Олтин қалам" XVI миллий мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтяпти.

Телевидение йўналишида энг яхши журналистик материал учун

1-ўрин
Юлдуз Файзий- "Маданият ва маърифат" телеканали катта муҳаррири

2-ўрин
Мўътабар Нормуҳаммедова - "Севимли" ТВ "Замон" информацион дастури мухбири

3-ўрин
Мафтуна Мамасодиқова - Фарғона вилояти "РухсорТВ" ходими тақдирланди.

Фото: Бекпўлат Бахтиёр
"Олтин қалам" миллий мукофоти ғолиблари

Радио йўналишида

1-ўрин
Фароғат Барноева - ЎзМТРК

2-ўрин
Зарбиби Чориева - "Ўзбекистон24"

3-ўрин
Нодира Мақсудова- "Гранд" радиоканали
"Олтин қалам" миллий мукофоти ғолиблари

Интернет йўналишида

1-ўрин
Норгул Абдураимова - ЎзА миллий ахборот агентлиги

2-ўрин
Илёс Сафаров - kun.uz мухбири

3-ўрин
Анвар Намозов - xabar.uz мухбири
Фоторепортёр, ажойиб инсон daryo.uz бренди - Мадина Нурманова @madinanurman "Олтин қалам" XVI миллий мукофотининг "Энг яхши фоторепортаж" номинацияси ғолиби бўлди!