Mikrofon ko‘targan ayol
5.21K subscribers
2.44K photos
1.06K videos
9 files
2.12K links
Donat uchun: https://tirikchilik.uz/mikrofonkotarganayol

Sayohat blogi- @azitravel

Murojaat uchun: @AQurbonovaBot
Download Telegram
Айни дамда Тошкентда "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" мавзуидаги конференция бўлиб ўтмоқда.

Марказий Осиё бу – Бу 100 миллион нуфусга эга Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон давлатлари. Жанубий Осиё эса Афғонистон, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Бутан, Мальдив, Шри-Ланка мамлакатларидир. Бу минтақа нуфуси жиҳатидан ер юзи аҳолисининг тўртдан бир қисмини ташкил қилади. Ўзбекистоннинг Жанубий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлиги изоляцион-алоҳида кечиши бирмунча мураккаб. Айнан шунинг учун ҳам умумий тараққиёт максадларида Марказий Осиё давлатларининг «қўлни қўлга бериб ишлаши» жуда муҳим.

Ушбу анжуман режаси аввалдан бор эди. Ўтган йили 28* декабрь куни Парламентга мурожаатномада Шавкат Мирзиёев Жанубий Осиё бўйича анжуман ўтказилишини маълум қилганди. Сўнгги ойларда кузатилаётган афғон можаролари фонида анжуманнинг кун тартиби янада ўткирлашди. Афғонистон Ислом Республикаси Президенти шу ерда, Покистон бош вазири расмий ташриф билан келган.

Энди нафақат савдо-иқтисодий, маданий-ижтимоий алоқаларни ривожлантириш ва унга доир лойиҳалар, балки, тинчлик ва хавфсизлик масаласи кўпроқ муҳокама қилинади. Тинчлик бўлмаса, бозор ҳам йўқ, йўл ҳам йўқ, мамлакат тугул, қардош халқларнинг ижтимоий алоқаларида ҳам узилиш кузатилади. Бугун давлатлар раҳбарлари ва вакилларининг ўзаро музокара ва мурожаатида Афғонистондаги вазиятдан келиб чиқиб, Марказий Осиё ва Жанубий Осиё минтақаларининг келгуси хатти-ҳаракатлари ҳақида фикр алмашиш кутилади.

Очиғи, оммага факат концепциялар эълон қилинади, тафсилотлар тет-а-тет суҳбатларда қолади. Шуниси маълумки, Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазият борадаги позицияси аниқ: бу Афғонистоннинг ички иши. Чегараларимиз дахлсизлиги эса миллий Мудофаа доктринаси ва халқаро нормаларга мувофиқ таъминланади.

Айни пайтда конференция иши бошланди. Модератор – Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов. Биринчи бўлиб мезбон президент- Шавкат Мирзиёев сўзга чиқди.

Ўзбекистон раҳбари минтақаларнинг тарихий алоқалари, мавжуд тижорий, маданий, адабий мулоқотлари ҳақида эслатиб ўтди. Минтақа халқларининг тархий уйғунлигига оид қизиқ бир фактни ёдга олди: 1695 йилда ҳинд ҳукмдори Аврангзеб рус савдогари Семён Маленькойга мамлакатда тижорат қилиш ҳуқуқини беради. Қизиғи, ушбу фармон эски ўзбек тилида ёзилган экан.

Шавкат Мирзиеёв бугун Афғонистон ўзининг янги тарихида «переломный момент» ("туб бурилиш палласи") ўтказяпти деб таъриф берди. "Ишонамизки, донишманд афғон халқи умуммиллий мақсадларга эришиш учун муросага тайёр эканини намоён қилади. Ишончимиз комилки, бизнинг минтақалараро ҳамкорлигимиз, мамлакатда иқтисодиётни тиклаш, тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун муҳим омил бўлади."

Президент бир неча ташаббусларни илгари сурди:

- Савдо-иқтисодий ҳамкорлик, кооперация ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш учун ҳар йили минтақалараро форум ўтказиш;

- Мозори Шариф – Кобул – Пешовар темир йўлининг қурилишини иштирокчи давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланаётгани, минтақалараро стратегиясининг алоқаларни кучайтириш учун савдо, транзит ва божхона жараёнларини рақамлаштириш, қўшма ҳаракатлар стратегиясини қабул қилиш;

- БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти шафелигида минтақа мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг учрашувини ўтказиб, қўшма дастур ишлаб чиқиш;

- Марказий ва Жанубий Осиёнинг туроператорларининг ягона платформасини шакллантириш, Жаҳон сайёҳлик ташкилоти иштирокида минтақада туризмни янада ривожлантириш;

- ЮНЕСКО шафелигида Термизда Марказий ва Жанубий Осиёнинг тарихий меросига бағишланган халқаро форум ўтказиш;

- Қўшма тадқиқот ва тажриба алмашиш дастурларини рағбатлантириш, олим ва тадқиқотчилар учун енгиллаштирилган виза тартибини жорий қилиш кабилар шулар жумласидандир.

Шавкат Мирзиёев нутқидан сўнг БМТ бош котиби Антониу Гуттериш конференция иштирокчиларига видеомурожаат билан чиқди.

@qurbonova_a
Вирусология институти директори Эркин Мусабоев gazeta.uzнинг вакцинация бўйича оддий, лекин муҳим саволларига жавоб берибди.

— Вакцинани қабул қилишдан олдин коронавирусни бошдан ўтказганлар антитаначалар учун тест топшириши шартми?
— Мен шунчаки эмланиш керак деб ҳисоблайман. Хоҳиш бўлса, тестни ўтказиш мумкин. Касал бўлганларнинг бир қисми юқори антитаначаларга эга бўлади. Ҳар ҳолда, агар камида битта вакцина дозаси қилинса ҳам антитаначалар янада юқорироқ бўлади.
— Агар одамда антитаначаларнинг даражаси юқори бўлса, бу қандайдир оқибатларга олиб келмайдими?
— Йўқ. Яхшиямки, йўқ. Баъзи касалликларнинг антитаначалари юқори даражада бўлганида эмлаш мумкин бўлмайди. Буларга, масалан, денг безгаги киради. Яхшиямки, ковид ҳолатида бундай эмас.
Агар одам коронавирусни бошидан кечирган бўлса, қанча вақтдан кейин вакцинани олиши мумкин?
— Уч ой ичида дейишади. Аммо бу ҳам шартли. Ўртача уч ой.
— Агар одамда касаллик белгиларсиз кечаётган бўлса, эмлашдан олдин ПЗР тестини топшириш керакми?
— Агар бемор жуда хоҳлаётган бўлса, албатта топшириши мумкин. Аммо, умуман олганда, нимага керак? Шунчаки эмланиш лозим.
Вакцина олгандан кейин яқинлардан изоляция қилиниш керакми?
— Йўқ. Эмлашдан кейин одам касал юқтирадими? Ажралиб юришнинг нима кераги бор? Вакцинада генетик код, вирус йўқ. Иммунитет жавоб берадиган кичик бир оқсил мавжуд холос. Бу бошқа барча ковид вакциналарига ҳам тегишли. Генетик коднинг ўзи йўқ. Эмланган одамлар бошқаларга касал юқтирмайдилар.
— Вакцинадан кейин иситмаси кўтарилиб, тумов бўлганлар нима қилиши керак?
— «Парацетамол» ичиш керак. Бошқа ҳеч нарса керак эмас.
— Вакцинанинг биринчи ёки иккинчи дозасидан сўнг одам коронавирус билан касалланса, у учинчи дозани олиши керакми?
— Йўқ, тамом. Агар у касал бўлиб қолса, давом эттирилмаса ҳам бўлади, чунки аллақачон иммунитет етарлича ҳосил бўлган. Соғайгач, унга эмлаш керак бўлмайди. Чунки касаллик энди иммунитет тизимини рағбатлантирувчи омил сифатида ишлайди.

Яна бошқа қизиқ саволларга унданам қизиқ жавоблар бор. "Кўп нарсалар ҳали аниқмас, аммо эмланиш керак, тамом" деган хулосани берган респондент.
Forwarded from Zafar Khashimov
Электрон қиморга қизиқаётган ёшларимизга:

Билингки, "қанийди ютсам", деган орзуларингиз тез кунда "қанийди қарздан қутилсам", деган орзуга айланиб қолади ва бу муқаррар жараён.

Қимор ўйини одоб ва динимизга тескарилиги ҳақида етарлича гап бўлди, лекин қиморда электрон казинони ютаман, деган хомхаёл илмга ҳам тескари.

Эҳтимоллар назарияси соҳасида мутахассис сифатида аниқ айтаманки, казинонинг ошиғи олчи, ўйинчиларда эса шанс йўқ. Бирорта пул ютган танишим бор десангиз, яна шуни билингки, казинода бирор марта ютганлар охир оқибат казинода энг кўп ютказганлардан бўлишади. Ўзингиз мулохаза қилинг, ютказган ўйинга тўймаса, ютган тўярмиди?

Яқинда бир танишимнинг боласи электрон казинода пул ютказиб, қарзга ботиб, ўғриликка қўл уриб, ҳозирда қамоққа тушибди. Айтишларича, бошида бир неча марта ютиб юрган экан...

Шунақа гаплар...
Telephone
James Blunt
Агар James Blunt айтганидек, телефонимиз одамга айланиб қолганида, у энг севимли кишимиз бўларди.

Афсус, ҳеч кимга реал ҳаёт ёқмайдиган бўп кетди.

@qurbonova_a
Шавкат Мирзиёевнинг байрам ҳафтасидаги иш режаси

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг ўтказмоқда.

Дастлаб, ўтган ҳафтада давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтган халқаро ва маҳаллий тадбирлар, Президент имзолаган ҳужжатлар ҳақида қўшимча ахборот берилди.

Бу ҳафтада бўлиб ўтадиган тадбирлар:

-Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида гидротехник иншоотларни модернизация қилиш бўйича йиғилиш,

-табиий ва аниқ фанлар ҳамда ахборот технологиялари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш тўғрисида тақдимот,

- ҳудудларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.

@qurbonova_a
Бироз аввал Спутник V вакцинасининг 2-дозасини қабул қилдим. Фото-видео қилиб ўтирмадим (барибир ишонгиси келмаган ишонмаяптику😊).

Бундан 3 ҳафта аввал 1-дозани қабул қилганимда ҳам соғлиғимда ҳеч қандай ўзгариш сезилмади. Умид қиламанки, иккинчиси ундан ҳам яхши ўтади. Шунинг билан тўлиқ вакцина олган бўламан. Мен ўнлаб репортлар ва мақолаларни ўқиб чиқиб, хулосам шуки, вакцина қандай бўлишидан қатъий назар, муқаррар юқиши аниқ бўлган вирусдан ҳеч бўлмаса осон ўтиб олиш учун ягона ҳимоя.

Бундан роппа роса 1 йил аввал, июль ойининг бошида бутун оила аъзоларим, энг яқинларим билан бир пайтда Ковид билан курашганмиз. Тошкентда КОВИД титрлари пикка чиқиши бошланаётган пайтлар эди. У пайтда шифокорларнинг ўзи ҳам на бир протокол, на бир дори бўйича бир тўхтамга келишганди. Алғов-далғов паллани бошдан кечирдик: тез ёрдам етиб келмайди, касалхоналарда жой йўқ, кислород аппаратлари нархи бир неча минг долларга етди. Ўша пайтда шу каналда ёзганларим ҳам жуда асабий кечганини ўзим ҳам биламан.
(1, 2, 3, 4, 5, 6)

Чунки, коронавирус ҳар кимнинг заиф томонига зарба берганди- асабларим ҳам жуда чарчаганди. Тезроқ бу кунлар ўтиб кетса-ю тезроқ вакцина ўйлаб топишса-ю тезроқ олсак деб ёшу қари гапиргани, ёзгани эсимда.

Шукр, энг яқинларим соғ-омон. Аммо яқинда мен тенги дугонам Ковид туфайли ёш турмуш ўртоғидан ажраб қолгани вазият ўйлаганимиздан жиддий эканини яна эслатди.

Бугун вакциналаш бўйича ҳукуматнинг чақириқларига ишонмаётганлар, вакцинанинг ўзига шубҳа билан қараётганлар кўп. Тушунаман, вакцина билан боғлиқ конспирологик, мантиқсиз қарашлардан кўра (одамларни қириш, умрини камайтириш учун ўйлаб топилган, чиплар жойлаштирилган ва ҳоказо каби уйдирмалар), асосли саволлар ҳам кўп. Масалан, пойтахтнинг ўзида электр таъминотида қанча узилиш бўлаётган бўлса, хориждан келтирилаётган вакциналар ҳудудларда қандай сақланяпти, тиббиёт ходимлари жараёнда қандай ишлаяпти, эмлаш жараёнида фуқаронинг умумий ҳолати ўрганиляптими, эмланганларни электрон базага киритишда узилишлар нега кузатиляпти- бундай саволларга масъул ташкилотлар доим жавоб бериб бориши, аҳолининг вакцинация бўйича барча саволларига жавоб берадиган “горячая линия”, “сall center” лар ишлаши керак, ОАВда тарғибот янаям кучайтирилиши керак.

Қайси раҳбарни қандай вакцина олгани ҳақида баҳслашганимиз, игнанинг учи бошқа рангда, “бизни алдашяпти” деб айюҳаннос солганимиз билан бизга, оиламизга заррача фойда йўқ. Ҳаёт-ўзимизники. Бошқалар билан нима ишимиз бор? Қарорни ўзимиз учун чиқарайлик. Ҳар биримизнинг соғлиғимиз ўзимизга керак. Чунки, бу ҳаёт.. яшашга арзийди.

@qurbonova_a
Барча азиз дўстлар, яқинлар, каналим обуначиларига Ийд ал Адҳо-Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

Ўзингизга соғлиқ, оилангизга аҳиллик, ишларингизга ривож, барча орзуларингиз ижобат бўлишини тилайман!
Forwarded from Xushnudbek.uz
⚡️Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясига старт берилди.

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг қарори эълон қилинди.

Президентлик сайловлари жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтади.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон атлетлари Токио ёзги олимпиадасида. Байроқдор- боксчи Баҳодир Жалолов.

Жамоамизга омад ёр бўлсин!

Шошганимдан камерани артиб юбориш эсдан чиқибди, узр:)
Президент айни вақтда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича видеоселектор ўтказмоқда.

- Аҳоли муаммолари билан ишлашни фақат Халқ қабулхонасига ташлаб қўйгансизлар. Вилоят, туман раҳбарлари бу иш билан шуғулланмай, нима билан шуғулланяпти? Аҳолидан тушаётган муаммоларнинг фақат 10 фоизи Республика миқёсида ҳал этилиши керак бўлган ишлар. Қолганларини ҳудуднинг ўзида ечимини топиш мумкин. Барча ҳудудий раҳбарлар телевидениега бориб ўз ҳудуди аҳолисига мурожаат қилсин. Одамларнинг мурожаатлари билан ишлашга тайёрлигини билдирсин ва ижро қилсин, деди Шавкат Мирзиёев.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жуда катта машаққатлар билан вакцинани олиб келяпмиз" - Президент халқимизни огоҳликка, бефарқ бўлмасликка ва фаолроқ эмланишга чақирди

"Мы привозим вакцину с большим трудом" - Президент призвал наш народ проявить осторожность, сопричастность и активнее прививаться

Facebook|Instagram|Twitter
У *2016 йил 4 декабрда президентлик сайловида ғалаба қозонгач, осон йўлни танлаши мумкин эди. Яъни, оқим келган жойидан давом этавериши мумкин эди. Узоқ йиллик сўз занжирлари сабаб биров бир нарса демасдиям.

Лекин у ўзи яхши кўрган ибора "ўзни қийнаш", ҳар куни муаммолар билан курашишни фаолият принципига айлантирди. Нафақат президентга, балки ҳеч кимга осон бўлаётгани йўқ.

Президент очиқ айтади: у ва унинг жамоаси бугунги трансформацион жараёнларда кўп тажрибалар қиляпти. Ҳар бир ислоҳот унинг учун ҳам, халқ учун ҳам челлендж- синовдир.

Синовлар ортида барибир яхшиликлар бўлади.

Бугун жаноб Президент 64 ёшга тўлди.
1 соату 10 минут ичида Ёшлар сиёсатига айрим чизгилар.

Ушбу теледастурда интервью берганларнинг жуда кўпчилиги билан бирга улғайдик, ўқидик, ишладик. Ҳаммаси қадрдонларим. Ҳаммаси оддий, меҳнаткаш, билимли йигитлар-қизлар. Улар тақдирида социал лифт ишлади: бугун уларнинг кўпи масъулиятли вазифада. Билими, имкони етгунча ҳаракатда, натижа кўрсатяпти.

"Стратегик куч"
https://youtu.be/OEvmI0j-c3U
Forwarded from davletovuz
Улуғбек Рашитов - финалда!

Таэквондо бўйича -68 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Улуғбек Рашитов финал йўлланмасини қўлга киритди. Камида кумуш кафолатлаб қўйилди. Баракалла!
Forwarded from China-Uzbekistan
Malaziyalik dugonam bilan gaplashdim. Kayfiyatim ancha tushdi. Malayziyaliklar hukumatdan vaksina yetkazib bera olmayapti, biz kutib qolyapmiz deb norozi bo’layotgan ekan. Ularda ham asosan Xitoy vaksinasi, lekin qadoqlanganicha muzlatgichda yotgani yo’q, odamlar ikki kunlab navbatda turib olishyapti ekan. Navbatsiz pullik olar ekansiz. Fikrlashda qanchalar orqada qolganimizni his qildim. Bizga yillab o’qigan JSST mutaxassislari fikri emas, 9- sinfni ham o’qimay “ ikki yildan keyin o’lasanlar” degan amakining gapi ishonchli. Eng kuyayotganim oliy ma’lumotlilarda ham shu fikr.
Ҳамюртимиз таэквондист Улуғбек Рашитов-68 кг вазнда британиялик Брэдли Синден билан жангга тушади.

Руҳан қўллаб-қувватлайлик. Биринчи олтин медалга жуда яқин турибмиз. Омад ёр бўлсин, Улуғбек!

17.45 да бошланади.

Бир неча дақиқадан сўнг- 16.42 да эса Дилшодбек Рўзметов ирландиялик рақиби Бреннан билан рингга кўтарилади.

Боксда доим имкониятларимиз баланд бўлиб келган. Олға, Дилшодбек.

Олимпиада ўйинларини кузатиб ўтиришнинг ўзи одамга қанча ижобий энергия бағишлайди. Якшанбани яхши ўтказинг.