Mikrofon ko‘targan ayol
5.2K subscribers
2.44K photos
1.06K videos
9 files
2.12K links
Donat uchun: https://tirikchilik.uz/mikrofonkotarganayol

Sayohat blogi- @azitravel

Murojaat uchun: @AQurbonovaBot
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️Янги ўқув йилидан таълим кредити имтиёзли шартларда 7 йил муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасида (жорий йилда 14 фоиз) ажратилади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар ва талабалар форумида маълум қилди.

Ҳозиргача таълим кредити 22-28 фоиз ставкада 3 йил муддатга берилаётган эди.

Таълим кредитини қоплаш учун йўналтириладиган маблағлар даромад солиғидан озод қилинади.

Уррреее!

@qurbonova_a
Шавкат Мирзиёев Президент мактабларининг битирувчиларининг ҳаммаси хорижий олийгоҳларга ўқишга кирганини фахрланиб айтди.

-Ўтган бир йилда билимли ва зукко ёшларимиз халқаро фан олимпиадаларида 4 та олтин, 18 та кумуш ва 29 та бронза медалларини қўлга киритишди. Жорий йилда Президент мактабларини тамомлаган 96 нафар ўқувчиларнинг барчаси муддатидан аввал нуфузли хорижий олийгоҳларга грант асосида ўқишга кирди.

Мисол учун, Тошкент шаҳридан Темурбек Сулаймонов – 26 та, Қорақалпоғистондан Нурсултан Дуйсенбаев – 16 та, Хоразмдан Чаросхон Ўктамбоева – 8 та, Намангандан Робияхон Набижонова – 5 та, ўрта мактаб битирувчилари – Андижондан Висола Асадуллаева –12 та ҳамда Қашқадарёдан Шуҳрат Юлдашев 16 та нуфузли хорижий олийгоҳга ўқишга қабул қилинган. Бундай натижалар, илгари тарихимизда ҳеч қачон бўлмаган, деди давлатимиз раҳбари.
Forwarded from Муҳрим
«Дафтарлар»га кирган оилаларнинг янги турмуш қураётган фарзандларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой тиклаши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйиларкан.

«Темир дафтар»да қайд этилган оилаларнинг ҳар бир фарзандига ўқув қуроллари ва мактаб формаси сотиб олиш учун август ойида 500 минг сўмдан моддий ёрдам бериларкан.

«Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандларига олийгоҳдаги ўқишнинг биринчи йили учун контрактни бюджетдан тўлаб бериш тартиби жорий этиларкан.

Болаларга мўлжалланган бадиий адабиётларни кўпайтириш ва уларнинг муаллифларини рағбатлантириш мақсадида «Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб» танловини ўтказиларкан, биринчи ўрин соҳибига 100 млн сўм бериларкан.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Менинг ҳикоям": Бекободлик самимий йигит Шерали Кенжаев.
Шундай қилиб, дўстлар, қайси VPN ни ишлатяпсизлар?
Плюс-минуслари билан ўртоқлашсангиз, миннатдор бўлардим.

P. S. Фейсбук қотганида мен Psiphon ишлатгандим. Энди керак бўлмайди деб, ҳаммаёқдан ўчириб юборган эканман. Шошилибман.
Mikrofon ko‘targan ayol
Шундай қилиб, дўстлар, қайси VPN ни ишлатяпсизлар? Плюс-минуслари билан ўртоқлашсангиз, миннатдор бўлардим. P. S. Фейсбук қотганида мен Psiphon ишлатгандим. Энди керак бўлмайди деб, ҳаммаёқдан ўчириб юборган эканман. Шошилибман.
Хуллас, қўрқдим.
ВПН учун жиноий жавобгарлик бор эмиш мана бу ерда ёзилишича:

https://kun.uz/news/2019/02/13/ozbekistonda-vpndan-foydalangani-uchun-jinoiy-javobgarlik-belgilandimi

Ўнгга қара Қонун бор, чапга қара Қонун бор, орқамизда Қонун бор, олдимизда Қонун бор. Қонунларимиздан айланай😊
Zednews ёзишича эса, ҳамма баёнотлар чалкаш-чулкашмиш ва ВПН га жавобгарлик йўқ экан.

Масала яна кун тартибига кўтарилганда, қонун тилини тиши билан синдира оладиганлар аниқ жавоб берса бўларди.

Суд-ҳуқуқ, адлия тизимидан жавоб кутамиз.
Сансара (#tupomusic)
Баста
Делай вопреки, делай от руки,
Мир переверни, небо опрокинь.
В каждом наброске, в каждом черновике,
Учитель продолжается в своем ученике.

Всю мою жизнь я иду ко дну,
Всю мою жизнь я искал любовь,
Чтобы любить одну.

Они сказали – нас поздно спасать и поздно лечить.
Плевать, ведь наши дети будут лучше, чем мы.
Лучше, чем мы… Лучше, чем мы…

Когда меня не станет - я буду петь голосами
Моих детей и голосами их детей.
Нас просто меняют местами,
Таков закон сансары, круговорот людей.
О-о-ой, мама…
Дежавью

1995-1996 йилларда ҳовли олиб янги маҳаллага кўчиб чиққан пайтларимиз. Оилавий машинамиз йўқ. Уйимиз маҳалланинг ичкарисида жойлашган. Ёмғир-қорли кунларда биз иккита оёқ кийим киярдик. Уйдан эски оёқ кийимда ботмон-ботмон лойга ботиб маҳалла бошига етиб олардик, сўнг маҳалланинг кираверишидаги қўшнимизникида лой оёқ кийимни ечиб қўйиб, бошқа тоза оёқ кийимга алмаштириб олардик. Онам "дўхтир одам ишхонага кир оёқ кийимда бориши мумкинмас", дердилар. Ёзда чанг-тўзонда футбол ўйнаб келган болаларнинг бадани тер ва чангдан лой бўлиб кетарди:-)

Бир неча йил ўтиб, маҳалламизга асфальт ётқизилди. Адашмасам, бу 1998-1999 йиллар эди. Биз маҳалланинг узун-қисқа болалари асфальт ётқизилганида кўчага чиқиб томоша қилганимиз эсимда. Кейинги кунлари янги қоп-қора асфальтга черта чизиб, ўйнаганмиз. Мазза эди.

20 йиллар таъмирланмай, илма-тешик, ўйдим-чуқур бўлиб кетган маҳалламиз йўллари бугун ўша болалигимни ёдга солиб, яна таъмирланяпти. Йиллар давомида бу маҳаллада кўп қурилиш бўлди, янги уйлар тушди, айрим қўшнилар кўчиб кетди. Таксида келсанг, ҳайдовчилар бу даҳшатли йўл учун икки-уч сўм қўшинг деб турадиган, ишхонанинг ҳайдовчилари "ғилдирагимни кўтариб ўтгим келади кўчангиздан" деб таъриф берадиган маҳаллам йўлларидан бошқа ҳамма нарса ўзгарганди.

Шунинг учун ҳам кўп постларимда Тошкентнинг "Учтепа қишлоғи, Чўпонота овули" дердим маҳалламни))

Бугун асфальт текислайдиган машиналар шовқинини эшитиб, кўчага чиқсам, худди минг йил олдинги воқеа хаёлда жонланди... Орадан икки марта ўн йил ўтди, лекин манзара ёдимда қолиб кетган экан. Ҳамма нарса ўзгарган, болалик ўзгармабди. Ўша мен билан бирга катта бўлган болаларнинг болалари дарахтга ўтириб олиб, мазза қилиб янги асфальт ҳидини ҳидлаб, дазмолга ўхшаган техникалар ишини қизиқиб томоша қилиб ўтиришибди...

P. S. Октябрь-ноябргача Тошкентнинг 531 та маҳалласининг ички йўллари эҳтиёжга қараб, асфальт бўлади деб айтишганди йиғилишларда. Умидсиз қараб қўйгандим стендларга. Менинг "Учтепа қишлоғим Чўпонота овулимгача келишибдими", демак чиндан иш кетяпти экан.

@qurbonova_a
Ужиндаги суҳбат

Кутилмаганда

Усмон (ука, 7.5 ёш): мани неччи ёшда уйлантирасизлар?

Ман (она, N ёш): Неччи ёшда уйлантирайлик сизларни?

Ислом(ака, 9.5 ёш): Ойи, ўзизни неччи ёшда тўйиз бўлган?

Ман (она, N ёш): 21 да.


Усмон (ука, 7.5 ёш): Унда ман 20 ёшда уйланаман.

Ислом (ака, 9.5 ёш): Бизаниям 20-21 да уйлантирасизларми?

Ман (она, N ёш): Ўғил болага сал вақтлимасми, ўқишга кириш керак, иш топиш керак...

Ислом (ака, 9.5 ёш): Майли, унда 3- курсда ўқивотганда 5 баҳога ўқиб тугатсак, уйлантирақолинглар.


Анчагача кулдик.

Буни шу ерда қолдираман. Унгача телеграм борми-йўқми, архивлаштириб қўяман))

#тирикликнингўзибахт
Не болей Баста и Zivert
<unknown>
Я бы мог улыбнуться
Но в этой песне только минор (Я бы мог…)
Ты бы мог, но в этой истории
Слишком много "но" (Но…)
(Слишком много "но")

@qurbonova_a
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг ҳафталик иш жадвали билан таништирди.

⭕️ Бугун қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарининг трансформацияси юзасидан тақдимот;

⭕️ Эртага БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси Волкан Бозкир билан учрашув;

⭕️ 8 июль куни Олимпия захираларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш;

⭕️ 9 июль куни рақамлаштириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказилиши мўлжалланган.

@qurbonova_a
Ўзбекистонда 40 миллион тоннадан ортиқ мис захираси мавжуд

Шерзод Асадов ўтган ҳафтада давлат раҳбарининг мис саноатини ривожлантириш бўйича ўтказган йиғилиши ҳақида қўшимча ахборот берди.

"...Халқаро экспертларнинг фикрича, электромобиллар, электротехника ва қайта тикланувчи энергия соҳаларининг ривожланиши эвазига 2030 йилга бориб дунёда мисга бўлган талаб 40 фоизга ошиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда эса бу бозорни эгаллаш бўйича жуда катта имконият бор. Охирги йилларда геологик қидирувларга ажратилган маблағлар натижасида юртимизда янги-янги конлар топилмоқда. Хусусан, бугунги кунда 40 миллион тоннадан ортиқ мис захираси аниқланган.

Энг асосийси, давлатимиз раҳбари энди мисни қуруқ хомашё шаклида эмас, балки уни қайта ишлаб, қўшилган қийматли маҳсулот сифатида сотиш талабини қўймоқда.

Бугунги кунда миснинг қарийб 60 фоизи хомашё сифатида экспорт қилинмоқда. Мисдан келадиган даромад 2,5 миллиард долларни ташкил этаётир. Келгуси 5 йилда мис ишлаб чиқариш ҳажмини 400 минг тоннагача етказиш орқали бу кўрсаткични, турдош тармоқлар билан бирга, 7-8 миллиард долларга етказиш мумкин."

Шунингдек, Президент қарорига мувофиқ, Мис саноати кластери ташкил этилади.Геология-қидирув ишлари ҳам давом эттирилади. Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, рангли ва ноёб металларни қидирув ишларини кенгайтириш бўйича 5 йиллик дастур ишлаб чиқилади.

@qurbonova_a
Парламент томонидан “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

Ундаги ўзгаришлар:

1. Қонун асосида диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш билан боғлиқ тартиб соддалаштирилган. Хусусан, маҳаллий диний ташкилотлар, жумладан, масжидлар ва бошқа конфессияларнинг ибодатхоналарини ташкил этиш бўйича ташаббускор фуқаролар сони икки баробар камайтирилиб, 50 нафардан кам бўлмаган этиб белгиланди. Шунингдек, диний ташкилотнинг марказий бошқарув органи ва диний таълим муассасаларини тузиш учун ҳам 100 нафар ташаббускор бўлиши ҳақидаги талаб бекор қилинди. Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ хизматлар тўлиқ электрон шаклда, инсон омилисиз амалга оширилиши жорий этилди.

Рўйхатдан ўтказувчи адлия идораларига тақдим этиладиган ҳужжатлар сони кескин қисқарди, уларни кўриб чиқишнинг муддати эса 3 баробарга камайди, яъни 3 ойдан 1 ойга туширилди. Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари Қонун билан белгиланиб, унда кўрсатилмаган асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмаслиги таъминланди. Шу билан бирга, диний ташкилотнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ва тугатиш фақатгина суд орқали бўлиши, рўйхатдан ўтказадиган ва бошқа давлат органлари бунга ҳақли эмаслиги, мансабдор шахсларнинг муайян диний ташкилот қонуний манфаатларини бузувчи хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилинганда диний ташкилот давлат божини тўлашдан озод этилиши каби қўшимча кафолатлар назарда тутилди.

2. Диний таълимга профессионал мақом берилди, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, динга бўлган муносабатидан қатъи назар, дунёвий таълим олиш ҳуқуқи таъминланиши қайд этилди. Диний таълим муассасасидан ташқарида диний таълим бериш ноқонуний фаолият сифатида белгиланди.

3. Амалдаги қонунчилик ҳужжатларида “ибодат либоси” тушунчасининг ҳуқуқий таърифи мавжуд эмаслиги сабабли жамоат жойларида ибодат либосида юришга тақиқ Қонундан чиқариб ташланди. Шу билан бирга, амалдаги бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан, давлат ташкилотлари ва муассасаларида ходимларнинг кийинишига оид талаблар уларнинг ички ҳужжатлари билан тартибга солинади.

4. Диний ташкилотни тузиш учун талаб этиб келинган маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш тартиби бекор қилинди.

5. Қонунда, жамиятда турли ёт қарашларни тарғиб қилаётган гуруҳларнинг фаолияти, улар томонидан тарқатилаётган бузғунчи ғояларнинг салбий таъсиридан аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида диний мазмундаги материалларни диншунослик экспертизасининг ижобий хулосасини олгандан кейин тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш белгилаб қўйилди.

Қонун виждон эркинлиги меъёрларини аниқ кўрсатиб, фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслигини таъминлайди. Ҳар қандай динга зўравонлик билан киритишни тақиқлайди.

Демократик давлатлар қаторида, Ўзбекистонда ҳам диннинг сиёсатга аралашиши ҳамда диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмаслиги Қонунда аниқ кўрсатилди.

Қонуннинг тўлиқ матни "Халқ сўзи" газетасида эълон қилинган.

@qurbonova_a
Ён-атрофингиздаги банкоматлар ишлаяптими?

Таксига чиқиб олганман. Кундалик харажатларим учун картамдаги маблағни нақдлаштириб олмоқчи бўлдим. Ҳайдовчига банкоматда тўхтатиб юборинг, дедим. Маҳалламиз бошидаги Учтепа РОВД олдидаги банкоматда тўхтадик. Банкомат ишламаяпти (қайси банкка тегишли экани эсда қолмабди).

Сўнг, банк биноси ичидаги банкомат албатта ишлайди, деган хаёлда Учтепа туманидаги Ипотекабанк филиалига бордик. Кирсам, филиал қоп-қоронғи. Одамлар кўп. Свет йўқ. Банкомат пешонасига эса аввалдан "профилактика" деб ёзиб қўйилган. Свет йўқлиги қўшимча баҳона.

Буёғига кўзда чамалаб йўл юзидаги банкоматларни излай кетдик. Учинчи манзил Фарҳод бозори яқинидаги "Ширин" бекати ёнидаги "Ориент финанс банк" банкомати бўлди. Ёнига борсам, экран ёниқ турибди, лекин ишламаяпти.

Яна йўлда давом этдик. Бироз ўтиб йўл юзида "Ипак йўли банк"нинг банкомати чиқди. Хурсанд бўлиб, машинадан тушиб борсам, экранга "Профилактика сабаб фаолияти тўхтатилгани" ёзилган қоғоз ёпиштирилган. Узоқдан оқ қоғозга қуёш нури тушиб, худди экран ишлаётгандек тасаввур берибди. Оббо!

Ҳайдовчига "ҳа майли энди, манзилга олиб борвуринг" дедиму Нархоз яқинидаги "Капиталбанк" банкоматга етганида яна умид билан тўхтаб кўрдик. 3 киши кутиб турибди, битта бомж эса ерда ётиб олибди. "Ишламаяптими?" десам, пенсионер аёл "свет йўқ экан" деди.

5 хил банкнинг 5 та банкомати ишламаётгани тасодифми ё систематик-техник носозликми? Ёки бу "омадсизлик синдроми"ми?

Твиттерда бир сафар банкоматларда ҳар 1 миллион сўмдан 10 минг сўмни ечиб олиши қиммат экани айтилиб, эътирозлар билдирилганида, ўша 1 фоиз ичида банкомат сотиб олиш, хизмат кўрсатиш, инкассация хизмати, аренда пули, электр харажатлари бўлишини банкир-блогерлар оқлаб ёзишганди.

Менку, 2 миллион ечиб, 20 минг олиб қолишига рози эдим. Ишламаяптику!

Тақдирга тан бериб, Ўрдага келсам, кеча "out of service" бўлиб ётган Равнақбанкнинг банкоматига одамлар кириб-чиқиб юрибди. Ва ниҳоят ишлаяпти!

Шундай қилиб, камбағални туянинг устида ҳам ит қопади дегандек, ҳам таксига қўшимча 15 минг тўладим, ҳам картамдан ечиб олишди. Яшасин, сервис!

P. S. 5 йил олдин шу банкоматлар ҳам йўқ эди. Олдинлари 20 фоизга ҳам картани ечдириб, нақдлаштирардинг, шунга шукр қил, деса тўғрию лекин яна саволде: энди олдинга силжиш бўладими? Фоизлар камайиб, рақобат кучайиб, сервис сифати яхшиланадими? Турли банкларга тегишли банкоматларнинг ёппасига ишламай қолишига сабаб нима ўзи?
Яна бир телеканал ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ОТТ (Over the Top) платформасида “Ҳидоят сари” илмий-маърифий виртуал телеканали ташкил этилди. Мазкур янги канал онлайн режимда ишлайди.

МТРК раиси Алишер Хаджаевнинг фейсбукдаги саҳифасида бу ҳақида маълум қилинган. Қайд этилишича, ушбу канални ташкил этишдан асосий мақсад ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни соғлом эътиқод ва миллий қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, ёшларнинг маданий-маърифий, диний билимларини оширишдан иборатдир.

“Ҳидоят сари” телеканалида тегишли илмий, диний экспертизалардан ўтказилган, эфирга узатилган ва бугунги кунда МТРК Архив фондида сақланиётган телемаҳсулотлар намойиш этилади.
@jurnalistikauzbek
Уй/офис/ҳозир турган жойингизда свет борми?
Anonymous Poll
60%
Ҳа
19%
Йўқ
21%
Ўчиб-ёнди
Бугун унутибман... Эрталаб уйғонганимда 10 декабрь билан боғлиқ қандайдир, нимадир борлигини билардим. Аммо унутибман... Ўзимдан хафаман...

Кун давомида жонли эфирлар, мадҳия куни, интернет, уй ташвишлари ва миллион хаёллар билан бўлиб, ёдимдан кўтарилибди...

Бугун ота томонидан бувим- Маҳбуба ойим туғилган кун эди...

Ойим (бувини Тошкентда яқингача шундай дейишарди) 1938 йил эканликларини билардилару туғилган кунларини аниқ билмасдилар. У пайтларда дарҳол расмийлаштирилмаган. Шунинг учун тахминан 10 декабрь куни додам билан бувим туғилган кунлари нишонланарди.

УНУТИБМАН...
Роса тўлиб турган эканман, Ойи... Онам сизни эслаб дуо қилганларини айтганда тўлииииб турган эканман Ойи... Йиғладим...

ҲАММАСИНИ ЭСЛАДИМ...

Маҳсингизни талашиб тортиб ечишимиз эсга тушди.
Оёғингизга бармоқда 1 чизиб, "босиб" қўйишимизни эсладим...

Шкафда сиз ҳеч киймайдиган кўк костюмингиз осиғлиқ турарди, ойи эсиздами... Чўнтагидан пул олардик ҳаммамиз...

Хонтахта тагида сизга атаб олиб келинган сырми, шоколадми, гўштми менга, невараларга асраб ўтирардиз, Ойи эсиздами...

Бир вақтнинг ўзида 3 талаб бешикни бир марта оғринмай тебратиб, уч тувакни тўкиб бизни катта қилгансиз, Ойи... эсиздами...

Ойи... "Қўйсангчи, қорни катта амакиларга "гапирворинг" деб ялиниб юрасанми", дердингиз журналист бўлишимни айтсам... "Ўқитувчи бўл, қизларга ўқитувчилик ярашади"...
Аммо ҳеч қачон танловимга қарши чиқмагансиз...

2005 йилда ижодий имтиҳонга тайёргарлик кўраётган пайтимда эээнг иссиқ кун-8 июлда кутилмаганда...кетдингиз.....

Сиз яшайдиган уй, мен катта бўлган ҳовли бир кунда кичрайди, мунғайди, ҳалигача кўзимга шундай кўринади, Ойи...

Ўқишга кирганимни билмадингиз, энг катта қиз набира эдим, мен ҳам турмушга чиқа қолмадим, ҳеч қайсимизнинг тўйимизни, болаларимизни кўрмай ўтиб кетдингиз...

Ойи, ўзингиз бошланғичдан нарисини ўқимаган бўлсангиз ҳам болаларингизнинг ўқишига қаттиқ тургансиз, невараларингизнинг дарсига куч топгансиз, катта ихлос билан Муаллими Сонийдан бизга дарс бергансиз Ойи...

Тошкентдан нарисини кўрмай ўтиб кетдингиз-а, Каъбатуллоҳ орзусида ўтиб кетдингиз-а... Ўзиздан ҳамма нарсани аяб, бири тезроқ болали бўлсин, бири тезроқ уйли бўлсин, бирига бешик, бирига тоғора, бирига инсоф сўрай-сўрай ўтиб кетдиз а Ойи...

Ҳамма болали бўп кетди, Ойи. Ҳамма уй-жойли бўп кетди, Ойи. Ҳамма инсофга ҳам кириб кетди, Ойи. Невараларингиз дунё кезиб юрибди, Ойи. Сиз киймаганни кийиб, сиз емаганни еб, сиз кўрмаганни кўриб юрибди. Сизнинг дуоларингиз сабаб...
Бир дақиқа ҳам бизни дуо қилишдан тўхтамаганиз учун, Ойи...

Бизнинг билимли, бой, бахтли бўлишимизни сўрайверардингиз, сўрайверардингиз, сўрайверардингиз а Ойи...

Неча йиллар давомида ҳар куни уйқудан олдин жойингиз жаннатда бўлишини тилардим. Шу охирги вақтлар умумий ниятлардан алоҳида Сизни дуо қилмай қўйгандим, Аллоҳдан нималарнидир сўрашга ҳаддим сиғмай, дуоларсиз ухлолмай тўлғонардим Ойи...

Кечиринг, Худойимнинг ўзи Кечирсин...

Аллоҳ охиратингизни обод қилсин, жойингизни шоистаи жаннат қилсин... Сизни, Мени, Бизни Яратганнинг ўзи хато ва гуноҳларимизни мағфират қилсин...

Нафталин ҳиди келадиган, йўқ бўлиб кетган ёғоч шкафларингиз ва бўхча-бўхча қилиб тугилган кийимларингизнинг ҳидини соғиндим...

Сизни жуда соғиндим Ойи...
Ушбу шифокорларни шахсан танийман ва Доктор Чоудри, Доктор Гири, Доктор Викрам Жит Сингхни ўз ишининг устаси деб биламан.

Ҳиндистон Aakash Healthcare клиникасининг шифокорлари Тошкент ва Самарқандда тиббий консультация беришади!!! Консультация - 100 минг сўм.

Сиз қуйидаги соҳа бўйича шифокорлардан ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин:

Dr. Aashish Chaudhry- ортопед-вертебролог (суяк, бўғим ва умуртқа)

Dr. Arun Kumar Giri- онколог жарроҳ (барча турдаги саратон касалликлари)

Dr. Vikram Jeet Singh- гепатолог-эндокринолог (жигар ва эндокрин тизими)

Қабул кунлари:
🏥Тошкент STAR MED клиникаси 15-16-июль

Манзил👇
https://g.co/kgs/pWrEXg

🏥Самарқанд MED EXPERT клиникаси 17-июль

Манзил 👇
https://g.co/kgs/RHf4Xk

Маҳбуб Афзал (ўзбек тилида мулоқот қилади):
+918750726938 (Ҳиндистон)
+998999183339 (Ўзбекистон)
Baxtiyor Rahmanov - Eshikka Suyanib Jilmaygan Ayol (zoop.su)
<unknown>
Турмуш ўртоғим каналимдаги барча қўшиқларни флешкага ёзиб, машинада қўйиб бердилар. Ажойиб комплимент! Одатда телимдан машинага блутзда улаб эшитардим.

Йўл бўйи ўзимни ўзим эслаб кетдим. Қайси қўшиқни қайси кайфиятда, қайси воқеа ва қайси кунда юклаганимни эслаб, тинглаб, караоке қилиб кетдим. Севарадан бир шингил, Жеймс ака билан дуэт куйладим, Акбарали Очиловда хўрсиндим, Бахтиёр Раҳмоновда жим бўлдим, Стингнинг "Вотчинг ю"сида жилмайдим.

Орқадаги ўриндиқда эса болалар гўё мен билмайдигандек, пичирлаб, телимнинг "точка доступа" сини ёқиб олиб, мазза қилиб интернетда ўтиришибди. Прям байрам!

#тирикликнингўзибахт
Ашраф Гани ва Имрон Хон бу ҳафта Тошкентга келади

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг иш режаси билан таништирди.

⭕️ 15-16 июль кунлари Афғонистон Президенти Ашраф Гани расмий ташриф билан, Покистон бош вазири Имрон Хон Тошкентда бўлиб ўтадиган "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" мавзусидаги халқаро конференция доирасида амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

- Ушбу конференцияда Афғонистон ва Покистон Президентлари, шунингдек, Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сисати бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Жозеп Боррель, 20 дан зиёд мамлакат ташқи ишлар вазирлари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. Иштирокчиларнинг умумий сони 600 дан ортиқ.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иштирокчиларга видеомурожаат йўллайди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган конференция Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги дўстона алоқалар, ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Ялпи ва шўъба мажлисларида минтақавий боғлиқликни янада чуқурлаштириш имкониятлари, шу жумладан савдо ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликнинг барқарор ўсишни таъминлашдаги ўрни, маданий-гуманитар алоқаларни қайта тиклаш орқали дўстлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги таҳдид ва хатарлар муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари Афғонистон ва Покистон Президентлари, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Туркия, Бангладеш, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, АҚШ Президентининг Ички хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рэндалл ва Европа Иттифоқи ташқи сиёсий идораси раҳбари Жозеп Боррель билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

⭕️Шу ҳафта қатор ҳудудларда насос станцияларини модернизация қилиш юзасидан йиғилиш ўтказилади.

@qurbonova_a