Mikrofon ko‘targan ayol
5.2K subscribers
2.44K photos
1.06K videos
9 files
2.12K links
Donat uchun: https://tirikchilik.uz/mikrofonkotarganayol

Sayohat blogi- @azitravel

Murojaat uchun: @AQurbonovaBot
Download Telegram
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Июль ойи бошида Қозоғистон билан чегарадаги «Ғишткўприк» пости қисман ёпилгани сабабли 4 мингдан ортиқ ватандош бир неча кун ҳеч қандай шароитсиз яшашга мажбур бўлди.

Давлат раҳбари топшириғи билан 8 июлдан ўтказиш пункти очилди.


👉 @xushnudbek 👈
- Ойи, коронавирусдан ўлмайдику, а?
- Ҳа, ўғлим, ўлмайди.
- Тўғри, Худо айтмагунча, ҳеч ким ўлмайди.

🔥Болалар психологияси бизникидан кучлироқ.
Photograph
Ed Sheeran
Телефоним хотирасидаги қўшиқлар ва фотоларни титкилаб чиқиб, амин бўлдимки, инсондаги энг азиз нарсалар бу хотиралар экан. Ҳаммаси ортда қолгач, энг яқинлар билан хотираларни бойитиш билан шуғулланаман.
Бош санитария инспектори: «Тавсиявий қўлланмалар тайёр. Яқин вақтлар ичида эълон қилинади»

https://kun.uz/22478883

Бу вақтгача каналимга келган хабар эса бундай (обуначи А.Рустамовнадан):

Бугун 13 июль дадамни бериб куйдик.4 июль акамни истмаси кутарилди сэсдан анализ олиб кетишди жавобини беришмади. оилавий хамма касал булди.онам шифокор булганлари учун колганлар фармацевт узлари уйда даволанишди.кеча жанжал кидгандан кейин сэсдагилар жавобиз куп тармокли поликлинникада деди.у ердан жавобни олсак жавоб отрицацельный чикди.кеча 12 июль дадамни маззаси кочиб юкумли касалликлар болницасига ёткизишти.корновирусмас деб уйга обеттан кейин жавоб беришди.кечаси 2 да нафас кисти.соат 4 да болницага олиб боришганда огир ахволда булган.тонги соат 5 да оламдан утти дейишти.
Бу нима ахвол анализ жавобини беришмайди больница кабул килмайди?Буни жавобини ким беради?
Эълон: Шифокорлар ишга қабул қилинади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурудаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги вирусология лабораториясига ПЦР (ПЗР) усулида коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тайёргарликдан ўтган, Тошкент шаҳрида яшовчи врач-вирусолог мутахассисларни танлов асосида ишга қабул қилади.

Ойлик маоши қонунчиликда белгиланган тартибда таъминланади.

Шошилинг! Аризалар қабул қилишнинг охирги муддати 2020 йил 16 июль.

Маълумот учун телефон: +99899-401-28-29

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Бахтнинг номи кўп, мен сизга айтсам...

Малина мураббо солинган чойнинг мазасини билиб ичиш.

Яхши хотираларни эслатувчи атирни мириқиб ҳидлаш.

Ухлаб ётган ўғилларингни тер ҳидини туйиш.

Сен учун қилинган яхшиликларга миннатдорликни ичдан туйиш.

Сен учун қилинган барча ишларга қарздорликни унутиш.

Битта қўшиқни охиригача тинглашга куч топиш.

Битта фильмга диққатни жамлай олиб кўриш.

Яхши хабарларга реакцияни узоқ сақлаб қолиш.

Ёмон хабарларга реакцияни йўқотиш.

Ҳеч нарса ўйламаслик.
Ниқоб тақинг. Ҳазиллашманг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев барча вилоят ҳокимларини ва тўртта сектор раҳбарларини жиддий огоҳлантирди:
"Қанча маблағ керак бўлса, берамиз. Лекин дори воситалари қимматлашса, одамларимизнинг норозилигига олиб келади. Ана шуни қаттиқ назоратга олиш керак"

Шавкат Мирзиёев сделал строгое предупреждение хокимам областей и руководителям четырех секторов:
«Сколько надо средств, дадим. Но когда лекарства дорожают, это приводит к недовольству наших людей. Мы должны взять это под строгий контроль»

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирусга қарши курашиш борасидаги ишларни танқид қилди ҳамда масъулларни огоҳлантирди

Президент раскритиковал состояние работ по противодействию коронавирусу в городе Ташкенте и Ташкентской области и предупредил ответственных лиц

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ма санга, ма санга, нима қолди Ҳасанга?!

Типик ҳолат:
Бир уйда 12 киши коронавирус аломатлари билан касалланган.

Ташхис: Фақат икки кишига қўйилган, яъни СOVID га топширилган тест фақат икки кишига мусбат чиққан. Орадан 3 кун ўтиб бутун оила тест топширган, бироқ мана 5- кун бошландики, ҳали уларга жавоби айтилгани йўқ. Демак, давлат статистикасида бир оила мисолида 12 кишидан фақат 2 киши рўйхатга олинган.
Коронавирус инфекцияси мамлакатга кириб келганида эса мутасаддилар енгил формада ўтказаётганларга 32 миллион, оғир формада ўтказаётганларга 64 миллион сўм маблағ сарфлаётганини айтишганди. Энди эса енгил формада даволаниб чиққанлар ўшанда ўзлари қабул қилмаган дориларга қўл қўйиб берганликлари ҳақида ёзишмоқда.

Яна типик ҳолат: 12 кишининг даволаниши учун тинимсиз дори-дармон сотиб олинган ва олинмоқда. Аммо енгил формада даволанаётган оила аъзолари ҳар қанча математик прогрессияда ҳисоблашмасин, бир кишига 32 миллиондан сарфланаётгани йўқ. Озиқ-овқат, коммунал тўловлар ва ҳатто кўчада 2 сменада карантинга риоя этилишини текшириб ўтирадиган Миллий гвардия ходимининг ойлигини қўшиб ҳисобласа ҳам. Ва яна ҳатто эшигидан бирор марта мўраламаган поликлиника ходимларининг ойлигини қўшиб ҳисобласа ҳам. Ва яна ҳатто бирор марта чақирилмаган тез ёрдам, тиббиёт мутахассисларининг ойлигини қўшиб ҳисобласа ҳам.

Яна ташхис: Карантин бошида бутун халқ бир мушт бўлиб ўзи даромадсиз ўтирса ҳам баҳоли қудрат фондларга ёрдам беришга тиришди. Халқ давлатнинг катта харажатлар бошида турганини ва ҳаммасини из-изига тушириш учун халқ бирдамлиги ва жипслиги ниҳоятда зарурлигини ҳис қилди. Сардоба воқеаси эса халқнинг янада бағрикенглигини кўрсатди, кутилмаган харажатга тушган бюджетни яна тушунишга ҳаракат қилди.

Яна типик ҳолат: Энди эса ёзнинг 40 чилласида халқ иситма аралаш ўтирибди ва бошида саволи кўпайяпти: давлат бюджетидан, халқ ва тадбиркорлар жамғармаларидан тўпланган пуллар аввалбошида мақсадли сарфландими ўзи? “Мана мен уйда амаллаб даволаняпман, таъкидланганидек, мен каби енгил формадаги касалга 32 миллион сарфланган бўлса, нега менга қолганда энди ҳеч нарса йўқ: на cифатли тест, на малакали ёрдам, на койка, на ўз вақтида сифатли текширувлар. Ҳаммаси ўз пулимга бўлса ҳам майлийди”, деяпти қони танига гупириб дод дегиси келганда.

Яна типик савол: Мен шу иссиқда етти қават кийимда қаҳрамонлик кўрсатаётган шифокорлар, ҳамширалар, санитарларга бошим ерга теккунча таъзимдаман, тиббиёт тизимимизга ўзи ҳар қанча пул сарфласа шунча оз, аммо у пуллар фронт чизиғида турган шифокорлар, сизга етиб бордими? Сиз орқали беморларга малакали ёрдам бўлиб қайта олдими-оляптими? Ҳалол ишлаётганлар ҳалол пулларингизни оляпсизларми?

Асосий савол, бу тиббий тизим битта бемор мисолида молиявий сметани эълон қила оладими? Ҳеч бўлмаганда баҳонада касалхоналарда қандай дорилар билан одамларни даволашганини билиб олиб, дорихоналардан ўша дорини олардик?!

P.S. Ҳали ҳаммаси яхши бўлишини биламан, халқ бу кунларни эртакдек эслашига умид билдираман. Аммо унгача Қўҳиқофдаги коронадев оёғи остига берадиган қурбонларимиз кўпаймаса бўлгани...
Men o'zimni sevaman
Tohir Mahkamov
Юрак деган қабрга
Армонимни кўмганман.
Ва устида боламга
Ўйин тушиб берганман.

Ҳар тонг қараб ойнага
Дейман: менинг ғамим йўқ.
Мен соғломман! Мен зўрман!
Ташвишим йўқ, камим йўқ.

Нохушликлар — ёв, лекин
Мен улардан қарз эмас.
Ҳеч қайсиси жонимни
Тикишимга арзимас.

Хомуш бўлар баъзилар
Сочин оқин санашиб.
Менга эса турибди,
Ажинлар ҳам ярашиб.

Тикан — тикан, гул — гулдир,
Ҳар нарса ўз ҳолича.
Азизларим, дунёни
Қабул қилинг борича.

Марҳабо Каримова
Forwarded from Daryo — LIVE
Коронавирусдан уйида даволанаётган беморлар бепул дори-дармон билан таъминланади

16 июль куни Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси йиғилиши ўтказилди.

Комиссия йиғилишида уйида даволанаётган коронавирус беморларини бепул дори-дармонлар билан таъминлаш юзасидан қарор қабул қилиниб, уларга етказиб бериладиган дори-дармонлар руйхати тасдиқланди.

Бундан буён
коронавирус касаллигидан уйида давланаётган беморларга “Гидроксихлорохин”, “Азитромицин”, “Парацетамол”, “Витамин С” каби дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни белгиланган меъёрда, бепул етказиб бериш йўлга қўйилади.

Коронавирус инфекцияси бўйича тест натижалари мусбат натижа берган ҳамда касаллик енгил кечаётганлиги сабабли шифокорлар тавсиясига асосан уйида даволанаётган беморлар мазкур тиббий воситалар билан бепул таъминланади.

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда тегишли идораларга зудлик билан мазкур дори-дармонларнинг 50 мингта тўпламини шакллантириш ва уйида даволанаётган беморларга етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш вазифаси юклатилди.
Forwarded from Tanzila Narbaeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар, опа-сингилларимизнинг гендер тенглигини таъминлаш йўлида
«Сен кучлисан, Сен - Аёлсан!»
~~~
На пути обеспечения гендерного равенства женщин и девушек
«Ты сильная, Ты - Женщина!»

#gender_tenglik
#zoravonlikka_qarshi_kurash
#ayol_davlat_himoyasida

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Forwarded from АйPulatov
Айни пайтда Тошкент шаҳрида пандемия авжида. Шаҳар аҳолисида вирусли юқумли инфекция кўпайган.
Лекин бу пандемия пайтида жанг қилиб ишлаётган 103 ходимларига асоссиз айбловлар қўйилмоқда. Сизга 103 нинг кеч бораётганлигида оддий ходимнинг айби йўқ. Бу муаммо Соғлиқни Сақлаш бошқарув аппарати муаммоси ва жуда кўп юклама, ресурслар етишмаётганлиги билан боғлиқ.


1) 103 ходими робортдек ишламоқда ҳатто хожатга боролмаяпти. Одатда 200-250 чақирув бўлган туманларда ҳозир 650-700 чақириқ бўлмоқда. Яъни 103 ходимлари 3 баробар юклама билан ишламоқда.

2) Кечки пайт соат 18-19 ларда обед қилишмоқда. У ҳам бўлса кўчада у бу егулик еб олишмоқда. Тун соат 01:00-02:00 ларда эса кечки овқатни ейишмоқда. Халқдан илтимос агар кўчада овқат еб турган тез ёрдам машинани кўрсангиз расмга тушириб бошқача талқин қилманг. Хонадонингизга борганда ақалли 1 пиёла чой беринг.

3) Шу кунларда тез ёрдамга қўшимча 50 дона эски дамас машиналари берилди. Лекин қўшимча ходимлар ҳисобига эмас балки 1 та жамоани врач ва фельдшерини алоҳидалаш эвазига машиналарга ходим берилди. Улар 2 киши бажарадиган ишни бир ўзи қилишга мажбур бўлмоқда.

4) Энг асосийси шу 103 ходимлари ҳар куни Covid-19 билан курашмоқда. Заявкалар 90% температура. Жуда кўп беморларда пневмония бор. СЭС ва поликлиника жараённи бошқара олишмаяпти ва 103 га нагрузка ҳаддан зиёд. Чунки тест топширгандан кейин 5-8 кунгача жавоби чиқмаяпти ва уларга алоҳида covid га бириктирилган жамоалар эмас балки умумий 103 ходимлари боришмоқда.

5) Лекин шунча ҳаётини ҳавфга қўйиб ишлаётган 103 ходими пандемия даврида 1 тийин ҳам моддий рағбат ёки 6% қўшимча ҳақ олгани йўқ.

6) Орамизда Covid юқтириб пневмония бўлиб шифохонада ётган ходимлар кўпаймоқда.

7) Лекин Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ёки бошқа юқори мансабдорлар ҳеч қандай ёрдам беришаётгани йўқ.

103 шифокори
Уралов Умиджон
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: «Шифокорлар қаҳрамонлик, фидойилик кўрсатяпти. Уларга мингдан минг раҳмат»

Президент ватанпарвар, ҳалол шифокорлар фаолиятини телевидениеда кўрсатиб бориш бўйича топшириқ берди.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from #Aziza Umar kundaligi
Ҳақиқатга тик қарайлик, реалист бўлайлик. Пандемиянинг яққол намоён бўлишида биз Қозоғистон ва Қирғизистондан атиги бир-икки ҳафтага кечикаяпмиз. (қатъий карантиннинг кучига кўр-кўрона ишонаётганларга алангалик салом. Биз атиги бир икки ҳафта ютаяпмиз холос). Хоҳлаймизми йўқми, лекин ўлим билан боғлиқ хабарлар кўпайиб бормоқда. Бу кетишда қўшниларимизнинг куни бизнинг ҳам бошимизга тушмаса деб қўрқаман.

🟢Хабарларга қараганда, амалдорларимиз зудлик билан нафас олиш аппаратлари ва тез ёрдам машиналарини сотиб олишаётган экан. Шунингдек, ҳукумат кислород концентратлари учун барча тўсиқларни бекор қилибди.

Бу жуда яхши янгилик.

Хўп, давом этамиз.

🟢Тушунарли бўлиши учун, икки томонлама пневмония кўпинча жиддий асоратлар келтириб чиқаради ва одам нафас ололмайди. Қондаги кислород миқдори пасайиб кетадики, ҳатто ўлиш даражасигача олиб боради. Энг қийин ҳолларда нафас олиш аппаратига улашади, бу ҳам фақат шифохона шароитида ва агар аппаратни тўғри ишлатадиган мутахассис бўлсагина.

🟢Шифохона ва койкалар етишмаётган вазиятда эса кислород концентраторлари сотиб олиш жуда муҳимдир.

🟢Қозоғистонда ҳомийлар 6000 дан зиёд концентратор сотиб олишибди. Қирғизистонда эса АҚШ ва Европадаги қирғиз диаспоралари камроқ маблағ йиғиб беришибди, лекин у ерда 20 ёшли кўнгиллилар аппаратлар билан уйма-уй юриб, нафас етмаётган, лекин шифохонага қабул қилинмаган юзлаб одамларни қутқаришмоқда https://www.facebook.com/953100708186821/posts/1719967388166812/?vh=e. София Айдана исмли қиз ҳафта давомида 187 одамнинг ҳаётини сақлаб қолди (скрин).

*Бу каби ишларни ташкил этишда ҳар қандай фойдали маълумоти учун қозоқ ва қирғиз дўстларимиздан миннатдор бўлардим.

🟢Бизда ҳозирча шаҳримизда ҳали кислород концентраторлари йўқ. Эълонлар бўйича қўнғироқ қилиб, суриштирдим. 24 соат ишлайдиган биронта 5 литрли кислород концентратор топа олмадим. Ундан кам кислород ишлаб чиқарадиган еки ундан кам вақт ишлайдиган аппаратларни излашнинг ҳожати йўқ. Уларни фақат спа салонларда ёки уйда оддий ҳолатларда нафас олиш учун қўлланиш мумкин. Ковид пневмониясида у ёрдам бермайди...

🟢Хўп, қаердан олиш керак? Бизга қанча кўп бўлса, шунча яхши. Бутун дунёдаги концентраторларнинг 80 фоизи Хитойда ишлаб чиқарилади. Қозоғистон ва Қирғизистон уларни тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчилардан 250-300 доллардан сотиб олган. Йўл харажатлари алоҳида.

Нима қилиш керак:

Зудлик билан тадбиркорларимиз оммавий равишда кислород концентраторларини олиб келиши ва бозорларга етказиб бериши керак. Инсоф билан нарх қуйишса, имкони борлар сотиб олади.

📌Шуни ҳам билиш муҳимки, 5 литрли концентраторлар уй шароитига, 10 ва 15 литрлилари касалхоналар учун мўлжалланган. Бу аппаратларга бир вақтнинг ўзида 2 ёки ундан кўп беморни улаб қўйиш мумкин.

Хитойдаги юртдошлар, сизлар ишончли етказиб берувчиларни топа оласизми? Фуқароларга буюртма бўйича ёрдам қила оласизми?

Агар бизнинг хориждаги диаспораларимиз ҳам Қозоғистон ва Қирғизистондаги сингари кислород концентраторлари учун маблағ йиғиб берса, ва мазкур аппаратлар билан кўнгиллилар таъминланса ёки улар ҳудудларга юборилса, менимча, бу ўз вақтида берилган зарур ёрдам бўларди.

Ҳукумат эса (ушбу аппаратларни) самолётларда етказиб беришга ёрдам бериши керак. Вақт ғанимат.

Ёшлар, сизлар ўзаро бирлашадиган, бир ёқадан бош чиқарадиган пайт келди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги кунлар ва хабарлар фонида кайфиятинг тушиб турганида, Азиза, Азизапа.. деб ёзиб қоладиган, кутилмаган нималарнидир ўйлаб топадиган дўстлар, дилдошларнинг борлигига шукр. Кераклигингни ҳис қилиш янаям яхши.

Синчалак, катта раҳмат🌷

Жумлаи жаҳон соғ бўлсин.