Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы
1.93K subscribers
4.97K photos
475 videos
666 links
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи


👉Бош прокуратура расмий сайти: prokuratura.uz
Download Telegram
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев Элликқалъа туманида жорий йил ҳосили учун чигит экиш ишлари мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволини ўрганди.

Хусусан, Элликқалъа туманида жорий йил ҳосили учун 8700 гектар ер майдонда чигит экиш режалаштирилиб, экиш ишларини қисқа муддатларда сифатли якунлаш мақсадида ер тайёрлаш ва экиш графиги ишлаб чиқилиб, бу ишларни амалга ошириш бўйича жами 34 та отрядлар шакллантирилди ва отрядларга жами 1112 та қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда 96 нафар ишчилар бириктирилди.

Шунингдек, ўрганишда республика прокурори чигит тайёрлаш хандаклари ва экиш жараёнлари билан танишиб, юзага келаётган муаммоларни бартараф қилиш ҳамда тез кун ичида экишни сифатли якунлаш юзасидан туман ҳокимлиги мажлислар залида соҳа мутахассислари билан учрашиб, тегишли кўрсатмалар берди.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | В Каракалпакстане полным ходом ведётся посев семян хлопчатника
#14apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Қорақалпоғистонда чигит экиш ишлари қизғин давом этмоқда
#14apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Иккинчи сектор фаолияти: халқ манфаатлари йўлида
#25apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокуратура ташаббуси билан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида "Миллий либосларимиз - қадриятларимиз кўзгуси” номли кўргазма ташкил қилинди.

Тадбирни Марказий Осиё дурдонаси бўлган “И.В.Савицкий” номидаги санъат музейи олдида ташкил этилганлиги ҳам рамзий маънога эга бўлди.

Тадбирда Бош прокуратура бўлим бошлиғи Ў.Ўтаев, “Осиё рамзи” дизайнерлар уюшмаси раиси Х.Комилова, Маданий мерос агентлиги раисининг биринчи ўринбосари Т.Қўзиев, Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Минаваровлар иштирок этди.

Шунингдек, тадбирга ёшлар ва фаол аёллар жалб қилинди.

Айниқса, қорақалпоқ халқининг миллий маданиятини ўзида акс эттирган, миллийлик ва замонавийликни ўзида мужассамлаган либосларлар модалари кўргазмаси, миллий куй-қўшиқлардан иборат концерт дастури, ҳунармандларнинг ижод маҳсуллари кўргазмаси тадбир иштирокчилари томонидан эътироф этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 27 апрель куни тарқалган “Тўрткўл туманида 15 бола бир болани аёвсиз калтаклагани айтилмоқда” сарлавҳали видео хабар юзасидан

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга кўра, 2023 йилнинг 24 апрель куни таҳминан соат 16 ларда фуқаро И.И. бошқарувидаги “Malibu” русумли автотранспорт воситасида 1-гуруҳ ногирони Д.Б. бошқарувидаги “Spark” русумли автотранспорт воситасини орқасидан қувиб келиб, тўхтатиб, “нега мени йўлда қисиб кетдинг” деган бахона билан болаликдан ногирон, икки оёғи ишламайдиган Д.Б.ни юзларига қўллари билан уриб, тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан кетган.

Фуқаро Д.Б. ўзининг калтакланганлиги ҳақида акаси Д.М. ҳамда укаси Д.А.ларга хабар берганидан кейин, ака-укалар вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида И.И.ни телефон орқали туманнинг Ёшлик маҳалласидаги Самарқанд кўчаси бўйида жойлашган боғ олдида учрашувга чақиришган.

Шу куни соат 18 ларда учрашувга И.И. таниши Б.У. билан бирга борганида, ака-укалар Д.М. ва Д.А.лар “ногирон укамни нега урасан” деб И.И. билан ўзаро тортишиб, уни уриб тан жароҳати етказишган.

Мазкур ҳолат Республика прокуратураси томонидан назоратга олиниб, Республика прокурорининг 29.04.2023 йилдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши тергови Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тергов бошқармаси иш юритувига топширилди.

Тергов натижасига кўра, ҳар иккала томоннинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади.
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни ривожлантиришда қонунчилик назорати

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокуратура жамоаси барча ватандошларимизни 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади!

=============

Генеральная прокуратура искренне поздравляет всех соотечественников с 9 мая - Днем Памяти и почестей, а также с 78-летием Победы во Второй мировой войне!