Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокуратура бошқарма
бошлиғи Ж.Азимов, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари О.Шамуратов ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда Хўжайли туман кичик саноат зонаси фаолияти ва бу ерда амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.
Хусусан, тадбиркорлар томонидан саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳаларни тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш учун табиий газ билан муаммолар борлиги аниқланиб, мазкур муаммони бартараф этиш борасида масъул идораларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, саноат зонасида фаолият кўрсатувчи “Нукус агро сити” МЧЖнинг хомашё, “Исламбек Хўжайли” фермер хўжалигининг ер ҳамда “CARBALT RUTOIL” МЧЖнинг айланма маблағ учун кредит олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари жойида қабул қилиниб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев Тахиатош тумани аҳолиси томонидан билдирилган муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда.
Хусусан, дастлаб туманнинг “Тахиатош” маҳалласидаги эски йилларда қурилган ва ҳозирда авария ҳолатидаги ҳамда “Нурли келажак“ ва “Халқлар дўстлиги” маҳаллаларидаги кўп қаватли уй-жойлар аҳволи, коммунал хизматлардаги масалалар, шунингдек, бугунги кунда ишдан чиққан ва таъмирталаб аҳволдаги оқава сув тизимидаги (канализация) муаммоларини ўрганди.
Бундан ташқари, тумандаги 9-сонли болалар боғчасидаги тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар ва озиқ-овқат таъминоти ҳамда спорт мактабидаги капитал таъмирлаш ишлари кўздан кечирилиб, унинг молиялаштирилишидаги юзага келган муаммонинг ҳал этилишида амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Ўрганиш давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг бартараф қилиниши ва билдирилган таклифларнинг ҳал этилишига доир зарур чоралар кўриш ҳақида масъулларга топшириқлар берилди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хусусан, дастлаб туманнинг “Тахиатош” маҳалласидаги эски йилларда қурилган ва ҳозирда авария ҳолатидаги ҳамда “Нурли келажак“ ва “Халқлар дўстлиги” маҳаллаларидаги кўп қаватли уй-жойлар аҳволи, коммунал хизматлардаги масалалар, шунингдек, бугунги кунда ишдан чиққан ва таъмирталаб аҳволдаги оқава сув тизимидаги (канализация) муаммоларини ўрганди.
Бундан ташқари, тумандаги 9-сонли болалар боғчасидаги тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар ва озиқ-овқат таъминоти ҳамда спорт мактабидаги капитал таъмирлаш ишлари кўздан кечирилиб, унинг молиялаштирилишидаги юзага келган муаммонинг ҳал этилишида амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Ўрганиш давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг бартараф қилиниши ва билдирилган таклифларнинг ҳал этилишига доир зарур чоралар кўриш ҳақида масъулларга топшириқлар берилди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ ва сайтлар вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди.
Тадбирда Республика прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг республика бошқармаларининг раҳбар ходимлари иштирок этди.
Анжуманда Республика прокуратураси органлари томонидан 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий, вояга етмаганлар ва хотин-қизлар масаласи, шунингдек, жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар кўрилишида судларда прокурор ваколатини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва уларга қарши курашиш, тезкор-қидирув ва тергов фаолиятини мувофиқлаштириш, коррупцияга қарши кураш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва бошқа йўналишларда, шу билан бирга, Департамент ва Бюронинг республика бошқармалари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берилди.
Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Шунингдек, прокуратурада ташкил этилган жисмоний ва юридик шахслар қабулини ташкил этиш учун яратилган шароитлар, республика 2-сектор томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда прокуратура тарихи музейи фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Forwarded from Хаёт Шамсутдинов
Сўнгги кунларда йирик интернет нашрлари ва блогерларга мавҳум саҳифа (профиль) лардан аноним шахслар мурожаат қилиб, улар орқали прокуратура органлари ходимлари ҳамда прокуратура тизимини обрўсизлантириш ва қоралашга қаратилган фейк хабарларни ёритиш бўйича уринишлар кузатилмоқда.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон қонунчилигида ёлғон ва нотўғри ахборотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Шу билан бирга, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасида аноним мурожаатлар кўриб чиқилмаслиги қатъиян қайд этилган.
Telegram I Twitter