Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы
1.76K subscribers
5.87K photos
543 videos
876 links
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи


👉Бош прокуратура расмий сайти: prokuratura.uz
Download Telegram
Р А С М И Й М А Ъ Л У М О Т

Жорий йилнинг 24 февраль куни тунги соат 03:00 ларда Тўрткўл тумани, “Калтаминор” ОФЙ ҳудудидан ўтувчи “Калтаминор-1” каналининг ўнг қирғоғида сувнинг кўтарилиши ҳисобига кенглиги 5 м, чуқурлиги 1.78 м бўлган сув тошиб чиқиш ҳодисаси содир бўлган.

Тошқин натижасида шу ҳудудда яшовчи 7 нафар фуқаронинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалик иншоатларига зарар етказилган.

Сув тошқини жараёнида жароҳатланган фуқаролар бўлмаган.

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги томонидан шу куни соат 07 га қадар сув тошқини бартараф этилиб, тўпланиб қолган сувдан ҳовли ер майдонлари тозаланган.

Шу куннинг ўзида ҳодиса жойига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши, Вазирлар Кенгаши ҳамда республика прокуратураси масъуллари етиб бориб, вазият жойида ўрганилиб, сув тошқини оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳудудий сектор раҳбарлари ҳамда бошқа масъулларга тегишли топшириқлар берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Тўрткўл туман прокуратураси томонидан “Пахта Арна Найман” ирригация тармоқлари бошқармаси ва Тўрткўл туман Ирригация бўлими мансабдор шахслари ҳамда бошқаларга нисбатан ЖКнинг 203, 207 ва 229-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида фуқароларга етказилган зарарни аниқлаш юзасидан экспертиза тайинланган.

Ҳозирда ҳодиса юз беришига сабабчи бўлган айбдорларни аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
“Телеграм” мессенжерининг “antikorruz” каналида Хўжайли туманидаги 21-сонли умумтаълим мактаби директори П.А. ходимлардан пул йиғаётганлиги ҳақида тарқалган маълумотлар бўйича

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

20.02.2023 йилда “Телеграм” мессенжерининг “antikorruz” каналида Хўжайли туманидаги 21-сонли умумтаълим мактаби директори П.А. Тошкент шаҳрида бўла туриб, “комиссия учун” деган баҳонада ўқитувчи ва техник ходимлардан 20 минг сўмдан пул йиғдиргани ҳақида пост эълон қилинган.

Мазкур ҳолат бўйича шу куннинг ўзида Хўжайли тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

Аниқланишича, жорий йилнинг 10 февраль куни
21-мактабнинг директори П.Анинг топшириғига асосан, мактаб ўқитувчиси Д.Р. томонидан 16 нафар ўқитувчидан 320 минг сўм йиғиб олиб, директорга берган, директор П.Анинг ўзи эса, 18 нафар ўқитувчидан 360 минг сўм йиғиб олиб, жами 680 минг сўм пул йиғилган.

Мактаб директори П.А. ўз кўрсатмасида ушбу пуллар мактабдаги баннерларни янгисига алмаштириш учун йиғилганини, йиғилган пуллар амалда ҳеч қаерга ишлатилмасдан, ўқитувчиларга яна қайтариб берилганини баён қилиб ўтган.

Бир гуруҳ ўқитувчилар пулларни йиғилиш сабаблари ҳақида П.А. берган кўрсатмаларни тасдиқлашган, бир гуруҳи йиғилган пуллар келган комиссияни тушликда овқатлантириш бахонасида йиғилганлигини баён қилишган.

24.02.2023 йилда П.А. ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш ҳақида аризасига асосан лавозимидан озод қилинган.

Ҳозирда, терговга қадар текширув давом этмоқда, натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Р А С М И Й М А Ъ Л У М О Т

“Телеграм” мессенжерининг “BASTION” каналида Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани “Тахиатош” маҳалла фуқаролар йиғини раиси жами 31 млн сўмни талон-тарож қилди, лекин ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари негадир жим деган мазмунда пост эълон қилинган.

Аниқланишича, Тахиатош тумани, Тахтакўпир кўчаси 55а-уйда яшовчи фуқаро У.Е нинг “Тахиатош” МФЙ да юз бераётган қонунбузилишлар юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда назорат органларига йўллаган мурожаатига асосан текшириш ишлари олиб борилган.

Текширишда, маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2017 йилги 165-сонли қарорига зид равишда 3 та ҳолатда 2 млн 632 минг сўмлик бир марталик ёрдам пули ортиқча тўланганлиги ҳамда 2022 йил май ойидан 2023 йил 31 январь кунига қадар 37 та ҳолатда жами 31 млн 169 минг сўмлик бир марталик моддий ёрдам пуллари асоссиз тўланганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тахиатош туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг халқаро-ҳуқуқий масалалар бўйича катта ёрдамчиси Алеуова Гулистан Усербаевна «Содиқ хизматлари учун» медали билан мукофотланди.

=============

Указом Президента Республики Узбекистан "О награждении в связи с Международным женским днем – 8 Марта" старший помощник прокурора Республики Каракалпакстан по международно-правовым вопросам Алеуова Гулистан Усербаевна награждена медалью «Содиқ хизматлари учун».

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбир ўтказилди

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида халқаро миқёсда кенг нишонланаётган Хотин-қизлар байрами муносабати билан тантанали тадбир маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органлари масъул ходимлари ҳамда ҳозирда тизим обрўси ва давлатимиз равнақи учун муносиб ҳисса қўшиб келаётган аёл ходимлар иштирок этиб, байрам тадбирини Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев кириш сўзи билан очиб берди ва байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Хусусан, бугунги кунда хотин-қизларнинг сиёсий-ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳокимият ва бошқарув идоралари, вакиллик органлари фаолиятида, тадбиркорлик ва фермерлик соҳасида муносиб иштирок этишини таъминлаш, ўз қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқаришлари учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ва бу борада прокуратура органларининг аёл ходимлари ҳам фаол иштирок этаётганлиги таъкидланди.

Тадбир якунида, қатнашганлардан ҳам ушбу нафосат ва назокат байрами муносабати билан қадрли ва эъзозли аёлларимизга самимий тилаклар билдирилди.
Forwarded from Bosh prokuratura
Қадрли оналаримиз, опа-сингилларимиз, эзгулик ва гўзаллик байрами 8-март Халқаро хотин-қизлар куни барчангизга муборак бўлсин!

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ташаббуси билан “Тўмарис” авлодларининг муносиб давомчиси бўлган спортчи аёл қизлар ўртасида спортнинг кураш тури бўйича Республика мусобақаси ўтказилди.

Мазкур мусобақада 100 нафар спортчилар иштирок этиб, яхши натижаларга эришган иштирокчи қизларга қимматбаҳо совға ва диплом топширилди.

Шунингдек, ёшларга кураш сирларини ўргатиб келаётган 30 нафар устоз ва мураббийларга ташаккурнома эълон қилиниб, совғалар билан тақдирланди.

Тадбир якунида спортчиларга байрамона дастурхони ёзилиб, маданият ходимлари томонидан концерт дастури қўйиб берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари аҳволи ўрганилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан ҳудуддаги пудратчи ва буюртмачи ташкилотлар, сектор раҳбарлари ҳамда қурилиш соҳасига бевосита масъул бўлган идора ва ташкилот раҳбарларига олиб борилаётган қурилиш ишлари сифатини яхшилаш, қурилиш объектларини ўз муддатида фойдаланишга топшириш, курилиш соҳасидаги давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Ўрганишлар давомида, асосий эътибор - давлат дастурлари ижросини сифатли ва тўлиқ бажарилишини таъминлашга қаратилган ишларни тизимли ташкил қилиш, ажратилган бюджет маблағлари талон – торож қилинишига йўл қўймаслик, соҳадаги мавжуд қонунбузилиши ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек, қурилиш соҳасида давлат дастурлари ижросига беъвосита масъул бўлган идора ва ташкилот раҳбарлари, бюртмачи ва пудратчи корхоналар масъулиятини янада оширишга қаратилди.

Маълумот ўрнида, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жорий йилда қиймати 1 трлн. 267 млрд. сўмлик 444 та
қурилиш – таъмирлаш лойиҳалари амалга оширилиши белгиланган.

Мазкур лойиҳаларнинг 119 таси инвестиция дастурлари доирасида, 289 таси маҳалла ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш йўналишида, 36 таси “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши йўналишида амалга оширилиши белгиланган.

Бундан ташқари, дастурларга киритилган қурилиш объектларига ортиқча иш ҳажмлари ва қурилиш материалларини мувофиқлаштириш ҳисобига маблағларни иқтисод қилиб, қўшимча қурилиш лойиҳаларига ажратиш чоралари кўрилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Савид Базарбаевич Иматов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

С.Иматов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

═══════════

НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ

В соответствии с приказом Генерального прокурора старший советник юстиции Савид Базарбаевич Иматов назначен прокурором Сырдарьинской области.

С.Иматов ранее занимал должность первого заместителя прокурора Республики Каракалпакстан.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли фуқаролар!

Баъзи ҳолларда фуқаролар томонидан суд ва бошқа орган ҳужжатларига мувофиқ белгиланган қарздорликнинг ўз вақтида тўламаслик оқибатида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқи чекланиши мумкин.

Бундай вазиятда, аввало фуқароларнинг унутиб қўйилган қарздорликларни бартараф этишлари фойдадан ҳоли эмас, албатта.

Хорижга чиқмоқчимиз, унда бу Сиз учун муҳим жараён!

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook