This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазирликлар ва давлат идоралари раҳбар ходимлари таркибида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Шухрат Узаков томонидан Қорақалпоғистон бўйлаб ўтказилаётган сайёр қабуллар
👉 @uzbprokuratura
👉 @uzbprokuratura
Давлат органлари раҳбар ходимлари таркибида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Шухрат Узаков томонидан жорий йилнинг 5-6 март кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот, Хўжайли ва Чимбой туманларида сайёр қабуллар ўтказилди.
Уларда мазкур туманлар ҳамда Мўйноқ, Қонликўл, Тахиатош, Шуманай, Тахтакўпир, Қораўзак, Кегейли ва Бўзатов туманлари аҳолиси қамраб олинди.
4-6 март кунларидаги қабулларда Ш.Ш.Узаков томонидан 113 нафар фуқаро қабул қилиниб, улардан тушган 143 та мурожаатнинг 41 таси жойида ҳал қилинди.
Жумладан, “Темир дафтар”га киритилган фуқаро Б.Ниязимбетованинг фарзанди С.Сагынбаев учун сафарбарлик чақируви резервига тўланиши лозим бўлган 5 млн 253 минг сўмлик бадал суммасини тўлаб бериш чораси кўрилди.
Шунингдек, фуқаро Т.Каллимуратованинг 3 млн сўмлик шоли пулларини қарздор корхонадан ундириб бериш ҳақидаги масаласи ҳам ижобий ҳал этилди.
Қабулларда 29 та мурожаат юзасидан қонун талаблари тушунтирилган бўлса, 73 таси кўриб чиқиш учун тегишли органларга топширилди ва ижроси назоратга олинди.

РАСМИЙ МАЪЛУМОТ
2021 йил 06 март куни соат 11:30 ларда Тўрткўл тумани ИИБга келиб тушган хабарга кўра, Тўрткўл тумани, “Янгиобод” МФЙда яшовчи фуқаро И.У.(эркак) ва унинг қизлари Р.С.(2003 й.т.), Р.А.(2010 й.т.) ва ўғли Р.М.(2005 й.т.) ҳамда ушбу хонадонга меҳмонга келган А.Ш. хонадонда ўрнатилан иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тўрткўл туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда Тўрткўл тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноят ишининг тергови Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади
“Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (132-сон, 11.03.2021 й.) қабул қилинди.
📋 Қарор билан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.
🔰 Низомга кўра, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари, жумладан, қуйидагиларга йўналтирилади:
➖ “Ёшлар дафтари”га киритилган моддий аҳволи қийин ёшларга БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга;
➖ ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланадиган харажатларнинг 75 фоизигача қисмини қоплашга;
➖ “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларини кўпи билан бир йилда БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда қоплашга;
➖ “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;
➖ мамлакатимиздаги ОТМда ўқиётган “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб беришга;
➖ “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатда даволаниш билан боғлиқ харажатларни БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплашга.
📝 Жамғарма маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида манфаатдор муассасалар раҳбарлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда Васийлик кенгаши тузилади.
➡️ Васийлик кенгаши раиси ҳар чоракда Жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига ҳисобот беради.
🏢 Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.
🚫 Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига олиб қўйилмайди.