Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини ўрнатиш, ёзнинг иссиқ кунларида аҳолини электр энергия, табиий газ, ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш прокуратура органларининг асосий вазифаларидан бири.
Шу мақсадда жорий йил 08 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Д.Собиржанов ва бошқа мутасаддилар “Иссиқлик электр станциялари” АЖ қарашли Тахиатош иссиқлик электор станцияси ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Нукус шаҳар филиалида диспетчерлик маркази ва у ерда ташкил қилинган авария бригадаси ходимлари фаолиятини жойда ўрганиб, фикр алмашдилар.
Худду шу каби тадбирлар прокурорлар томонидан Республикамизнинг барча туман (шаҳар) ларида ўтказилиб, прокурорлари ҳудудий электр, газ ва ичимлик суви таъминоти корхоналари, тиббиёт бирлашмалари, ёнғинга қарши курашиш бўлимларида бўлиб, корхоналарнинг фаолияти, уларинг шайлик ҳолатини ўрганиб, ҳамкорликдаги чора-тадбирларни белгилаб олишди.
Бу борадаги назорат тадбирлари давом этмоқда.

Forwarded from Bosh prokuratura