Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы
1.97K subscribers
5.11K photos
490 videos
691 links
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи


👉Бош прокуратура расмий сайти: prokuratura.uz
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ ва сайтлар вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди.

Тадбирда Республика прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг республика бошқармаларининг раҳбар ходимлари иштирок этди.

Анжуманда Республика прокуратураси органлари томонидан 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий, вояга етмаганлар ва хотин-қизлар масаласи, шунингдек, жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар кўрилишида судларда прокурор ваколатини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва уларга қарши курашиш, тезкор-қидирув ва тергов фаолиятини мувофиқлаштириш, коррупцияга қарши кураш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва бошқа йўналишларда, шу билан бирга, Департамент ва Бюронинг республика бошқармалари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Шунингдек, прокуратурада ташкил этилган жисмоний ва юридик шахслар қабулини ташкил этиш учун яратилган шароитлар, республика 2-сектор томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда прокуратура тарихи музейи фаолияти билан яқиндан таништирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сўнгги кунларда йирик интернет нашрлари ва блогерларга мавҳум саҳифа (профиль) лардан аноним шахслар мурожаат қилиб, улар орқали прокуратура органлари ходимлари ҳамда прокуратура тизимини обрўсизлантириш ва қоралашга қаратилган фейк хабарларни ёритиш бўйича уринишлар кузатилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон қонунчилигида ёлғон ва нотўғри ахборотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Шу билан бирга, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасида аноним мурожаатлар кўриб чиқилмаслиги қатъиян қайд этилган.

Telegram I Twitter
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев Шўманой туманида бўлиб, туман ҳалқ таълим бўлимига қарашли 4, 9, 11, 12, 18, 19 ва 20-сонли умумтаълим мактабларида ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Натижасига кўра, мактаб ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, давомат масаласи, бошланғич синф ўқувчилари учун ажратилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, санитария гигиена қоидаларига риоя қилиш ва шунга оид масалалар юзасидан туман сектор раҳбарлари ҳамда бошқада масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўрганишда, мактабга олиб келувчи таъмир талаб бўлган пиёдалар йўлакчаси ва 1.2 км йўлларга қум-шағал ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.

Бу борада туман (шаҳар) прокурорлари томонидан ҳам кундалик ишлар амалга оширилмоқда.
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокурорнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook