Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы
1.78K subscribers
5.68K photos
525 videos
832 links
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи


👉Бош прокуратура расмий сайти: prokuratura.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ватанга хизмат қилганлар унутилмайди!

Бош прокурор кўрсатмасига асосан, хизматни ўташ вақтида вафот этган прокуратура органлари ходимларининг вояга етмаган фарзандлари “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрам табриги етказилди.

Жумладан, хизматни ўташ вақтида вафот этган 18 нафар прокуратура ходимларнинг 37 нафар фарзандлари холидан хабар олиниб, хуш кайфият улашилди.

Ушбу ходимларнинг содиқ ва фидокорона хизматлари ёдга олинди.

Болаларга эсдалик совғалари топширилиши таъминланди.

👉 @uzbprokuratura
Жорий йилнинг 03 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Фархад Алламбергенов Тўрткўл туманига бўлиб, бу ерда яшовчи аҳоли билан учрашди ва уларнинг муаммоларини тингланди. Шунингдек ташриф давомида жойларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Хусусан, “Калтаминор” ва “Отауба” овул фуқаролари йиғинидаги ишсизлик бўйича рўйхатга олинган фуқаролар билан учрашиб, уларга ўз фаолиятини йўлга қўйиш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда зарур ёрдамлар ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, учрашув якунида “Аёллар дафтари”даги Одекличева Дилрабо, Караева Олмагулларга тикув машиналари ва “Ёшлар дафтари”даги Кушаев Азамат ва Мелис Аразгелдиевларга мотокультиваторлар топширилди.

Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан олиб борилаётган ишлар қаторида “Уллубоғ” , “Шўрахон” ва “Тозабоғёп” овул фуқаролар йиғини ҳудудларига хизмат кўрсатувчи
9-сонли маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг очилиш маросими бўлиб, бугунги кунда соҳа вакиллари учун ҳукуматимиз томонидан яратилган шарт–шароитлар ва шунга муносиб равишда ҳар бир ходим ўз вазифасига маъсулият билан ёндошиш зарурлигини таъкидлаб, келгуси ишларига омадлар тиладилар.

Шунингдек, “Отауба” овулида ташкил қилинган жунни қайта ишлаш ва гилам тўқиш цехида бўлиб, “Аёллар дафтари”да турган аёллар ва ёшлар устоз-шогирд анъанаси асосида жундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жарёни билан танишиб, уларнинг муаммоларини ўрганиб, зарур шарт-шароитлар яратиб бериш борасида мутасаддиларга топшириқлар беришди.


Бундан сўнг Туман тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган хушёрхонанинг очилишида иштирок этдилар. Таъкидлаш жоизки, 10 та ўринга мўлжалланган ушбу бўлимда фуқаронинг нормал ҳолатини тиклаши учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, 24 соат давомида ишлаб турадиган кузатув камералари, замонавий тиббий ускуналар шулар жумласидандир.
РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

2021 йил 2 июнь куни соат 14:00 чамасида Мўйноқ тумани Уббиниязов кўчасида яшовчи ака-ука Ж.Р(2009 й.т.) ва Ж.Д.(2010 й.т.) шу тумандаги «Мадели» ОФЙда яшовчи Н.Қ.нинг уйига меҳмонга бориб, ушбу қишлоқдаги “Қипшақдарё” каналига чўмилганида, эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетган.

Шу пайт канал ёнидан ўтиб бораётган қишлоқ одамлари болаларни сувдан чиқариб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борган, лекин, тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан иккаласи ҳам вафот этган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат бўйича Мўйноқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ер муносабатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Унда ер соҳасидаги қонунчилик бўйича мавжуд аҳвол ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида ишлаб чиқилган таклифлар кўриб чиқилди.
Ер ажратилиши ва ундан фойдаланилиши устидан назорат механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам совершенствования земельных отношений.
На совещании рассмотрены предложения, разработанные на основе изучения текущей ситуации и передового зарубежного опыта в области земельного законодательства.
Обсуждены также вопросы совершенствования механизмов контроля за землепользованием.

#Mirziyoyev #yigilish #yer #yangitizim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ф.Алламбергенов Беруний туманига ташриф буюриб, туманда аёллар ва ёшлар бандлиги бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Хусусан, "Beruniy ipak cluster" фаолияти билан танишиб, мавжуд муоммаларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Бундан кейин тумандаги олис ва оғир ҳудуд саналган Қизилқалъа ОФЙ да аёллар бандлиги бўйича ташкил қилинган кийгиз тўқиш цехида бўлиб, бу ерда аёллар бандлигини таъминлаш бўйича кооперация ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

Шунингдек, Абай ОФЙ ҳудудидаги "Обод қишлоқ" дастури ҳамда далалардаги ғалла ҳосилини кўздан кечирди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани

Шавкатжон Раҳимов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари:

Президентнинг 2019 йилдаги 17 июндаги 5742-сонли фармони қабул қилингандан кейин прокуратура органлари, қишлоқ хўжалик вазирлиги, агентлик ва бошқа органлар билан доимий мониторинг назорат тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар жараёнида 2 йил давомида 120 минг гектардан ортиқ ер талон-тарож бўлганлиги ёки хокимларнинг мақсадсиз қарорларига асосан бериб юборилган фактлари аниқланди. 2 йил давомида прокурорлар томонидан 7,5 мингта яқин туман, шаҳар хокимларини ер ажратишга оид қарорлари бекор қилиш ҳақида протест киритилган.

Манба: 67 studio

👉 @uzbprokuratura
9 июнь куни АОКАда ташкил этилган Матбуот анжуманида Бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Раҳимов томонидан айтилган эътиборга молик далил ва фикрлар.

Ўқиш

👉 @uzbprokuratura
РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

2021 йил 09 июнь куни соат 05:30 ларда фуқаро С.У.(1990 й.т.), вояга етмаганлар С.К.(2006 й.т.), С.М.(2007 й.т.) ва Д.М.(2004 й.т.)лар Қўнғирот тумани, “Суўенли” ОФЙ ҳудудининг чўл қумлик қисмида, ер остида бўлган сув қувурини қазиб олаётган вақтида, тупроқ ўпирилиб босиб қолиши натижасида, фуқаро С.У., С.К. ва С.М.лар воқеа жойида вафот этган, вояга етмаган Д.М. эса тупроқ остидан чиқариб олиниб, Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўрткўл туманида содир қилинган қотиллик жинояти бўйича
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти билан ҳамкорликда жорий йилнинг 18-20 июнь кунлари Мўйноқ туманида “Ралли Мўйноқ – 2021” автомобиль спорти мусобақалари ташкил қилинмоқда.

Мусобақалар иккита автомобиль - двигатель ҳажми 1600 см3 гача «А-8» ва двигатель ҳажми 2000 см3 гача «А-9» класслари, двигатель ҳажми 2000 см3 гача «Багги» ва двигатель ҳажми 500 см3 гача мотоцикллар бўйича ўтказилади.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросими жорий йилнинг 18 июнь куни бўлиб ўтади. “Кемалар мажмуаси” нуқтасида старт бериладиган ралли иштирокчилари сўнгра Қаражар тушарлиги – Судочье кўли – Устуюрт платоси – орол денгизининг ғарбий соҳилида жойлашган Оқтумшиқ нуқтасига бўлган маршрут бўйлаб ҳаракатланади ва мусобақанинг иккинчи куни – 19 июнь куни Мўйноқ шаҳрига қайтади.

Ғолибларни тақдирлаш маросими 20 июнь куни бўлиб ўтади. Ғолиблар бош совринлар – иккита “Нексия-3” автомобиллари ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

👉 @uzbprokuratura