Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишга Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари, туман, шаҳар прокурорлари, Ички ишлар бўлими бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари иштирок этди.
Тадбирда жиноятчиликка қарши кураш, суриштирув, дастлабки тергов, жиноятларни фош этиш, қидирувдаги шахсларни ушлаш ва қидирув тадбирларини ташкил этилишини, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ички ишлар органларида жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни ҳисобга қўйилиши борасида 2020 йил ва 2021-йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларни белгилаш масаласи кўриб чиқилди.
Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Халқни рози қилиш – энг олий мақсад
Фуқароларимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилаш учун уларнинг муаммоларини жойига чиқиб бевосита ўрганиш ва ижобий ҳал қилиш масаласи бугун ҳар бир давлат органи вакили олдидаги муҳим вазифа ҳисобланади.
Давлат раҳбарининг шундай олий мақсад йўлидаги тегишли топшириқлари асосида вазирлик ва давлат идоралари раҳбар ходимларининг навбатдаги сайёр қабуллари Қорақалпоғистон Республикасида ҳам бошланди.
Жараёнда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Шухрат Узаков томонидан фуқаролар қабул қилинмоқда.
Жумладан, бугун Нукус шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Нукус шаҳри ва туманидан ташриф буюрган аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг дарду ташвишлари ва муаммолари эшитилмоқда. Қабулда мурожаатларни имкон қадар шу ернинг ўзида ижобий ҳал этишга асосий эътибор қаратилмоқда.
Сайёр қабуллар жорий йилнинг 3-6 март кунлари давомида Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Шухрат Узаковнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб сайёр қабуллари давом этмоқда.
Бугун эрталабдан Амударё тумани ҳокимлигида бошланган қабуллар куннинг иккинчи ярмидан Беруний тумани Ёшлар марказида мазкур туманлар ҳамда Элликқалъа ва Тўрткўл туманлари аҳолиси иштирокида давом эттирилди.
Жорий йил 3 март куни ўтказилган қабулларда Нукус шаҳри ва туманидан 47 нафар фуқаро қабул қилиниб, улар томонидан топширилган 52 та мурожаатдан 7 таси шу ернинг ўзида ҳал қилинди.
Жумладан, 2-гуруҳ ногирони Р.Қайпназарова аввалги сайёр қабулда оёғида бепул жарроҳлиқ амалиёти ўтказишда амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаати ижобий ҳал бўлгани учун бу эзгу ишларнинг бошида турган Давлат раҳбари номига миннатдорчилик билдириб, агар иложи бўлса уни ўзининг ҳуқуқшунос ихтисослиги бўйича ишга жойлашишида кўмак сўради.
Масала шу жойда Ш.Узаков томонидан ҳал этилиб, масъуллар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигидаги бўш иш ўрнига йўлланма берилди.
Шундай қилиб, мурожаатларнинг 16 таси бўйича тушунтиришлар берилган бўлса, қолганлари назоратга олинган ҳолда кўриб чиқиш учун ваколатли ташкилотларга йўналтирилди.
Қабуллар давом этмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазирликлар ва давлат идоралари раҳбар ходимлари таркибида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Шухрат Узаков томонидан Қорақалпоғистон бўйлаб ўтказилаётган сайёр қабуллар
👉 @uzbprokuratura
👉 @uzbprokuratura
Давлат органлари раҳбар ходимлари таркибида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Шухрат Узаков томонидан жорий йилнинг 5-6 март кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот, Хўжайли ва Чимбой туманларида сайёр қабуллар ўтказилди.
Уларда мазкур туманлар ҳамда Мўйноқ, Қонликўл, Тахиатош, Шуманай, Тахтакўпир, Қораўзак, Кегейли ва Бўзатов туманлари аҳолиси қамраб олинди.
4-6 март кунларидаги қабулларда Ш.Ш.Узаков томонидан 113 нафар фуқаро қабул қилиниб, улардан тушган 143 та мурожаатнинг 41 таси жойида ҳал қилинди.
Жумладан, “Темир дафтар”га киритилган фуқаро Б.Ниязимбетованинг фарзанди С.Сагынбаев учун сафарбарлик чақируви резервига тўланиши лозим бўлган 5 млн 253 минг сўмлик бадал суммасини тўлаб бериш чораси кўрилди.
Шунингдек, фуқаро Т.Каллимуратованинг 3 млн сўмлик шоли пулларини қарздор корхонадан ундириб бериш ҳақидаги масаласи ҳам ижобий ҳал этилди.
Қабулларда 29 та мурожаат юзасидан қонун талаблари тушунтирилган бўлса, 73 таси кўриб чиқиш учун тегишли органларга топширилди ва ижроси назоратга олинди.

РАСМИЙ МАЪЛУМОТ
2021 йил 06 март куни соат 11:30 ларда Тўрткўл тумани ИИБга келиб тушган хабарга кўра, Тўрткўл тумани, “Янгиобод” МФЙда яшовчи фуқаро И.У.(эркак) ва унинг қизлари Р.С.(2003 й.т.), Р.А.(2010 й.т.) ва ўғли Р.М.(2005 й.т.) ҳамда ушбу хонадонга меҳмонга келган А.Ш. хонадонда ўрнатилан иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тўрткўл туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда Тўрткўл тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноят ишининг тергови Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади
“Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (132-сон, 11.03.2021 й.) қабул қилинди.
📋 Қарор билан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.
🔰 Низомга кўра, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари, жумладан, қуйидагиларга йўналтирилади:
➖ “Ёшлар дафтари”га киритилган моддий аҳволи қийин ёшларга БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга;
➖ ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланадиган харажатларнинг 75 фоизигача қисмини қоплашга;
➖ “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларини кўпи билан бир йилда БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда қоплашга;
➖ “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;
➖ мамлакатимиздаги ОТМда ўқиётган “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб беришга;
➖ “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатда даволаниш билан боғлиқ харажатларни БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплашга.
📝 Жамғарма маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида манфаатдор муассасалар раҳбарлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда Васийлик кенгаши тузилади.
➡️ Васийлик кенгаши раиси ҳар чоракда Жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига ҳисобот беради.
🏢 Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.
🚫 Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига олиб қўйилмайди.