Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы
1.93K subscribers
4.97K photos
475 videos
666 links
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи


👉Бош прокуратура расмий сайти: prokuratura.uz
Download Telegram
Суғориш ва такрорий экин жараёнлари назоратда

Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида такрорий экин жараёнлари жадал давом қилмоқда.

Бу борада прокурорларимиз томонидан хам алоҳида жонбозлик кўрсатилиб, 2-сектор ҳудудларидаги пахта экинларини суғориш, ғалладан бўшаган ерларда такрорий экинларни тўғри ташкил қилиш, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”ларга киритилган фуқароларга ўзини-ўзи банд қилишлари учун экин ер майдонлари ажратиш масалалари қатъий назоратга олинган.

Барча туман прокурорлари бу борада фермер хўжалиги рахбарлари билан учрашиб, билдирилган мавжуд муаммоларни ҳал қилиш чораларини кўриб келмоқда.

Жумладан жорий йил 07 июль Қорақалпоғистон Республика прокурор рахбарлигида бўлиб ўтган видеоселекторда барча туман-шаҳар прокурорларига такрорий экин жараёнини жадаллаштириш юзасидан тегишли топшириқ ва вазифалар берилди.
Р А С М И Й М У Н О С А Б А Т

Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал қилиш барча давлат идоралари, шу жумладан, прокуратура органларининг ҳам устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Жорий йил 1-ярмида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратура органларига жами 8.294 та мурожаат келиб тушиб, шундан 6.112 таси бевосита прокуратура органлари томонидан ҳал қилинган, уларнинг 1.816 таси қаноатлантирилиб, 2.017 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланган.

Бевосита сайёр қабулларда прокурорлар томонидан сал кам
3000 нафар фуқаролар шахсан қабул қилиниб, улардан 810 нафарининг талаби қаноатлантирилган.

Шу жумладан, ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган мурожаатлар ҳам прокуратура органларининг алоҳида эътиборида бўлиб, натижалари доимий равишда кенг омма эътиборига етказиб борилмоқда.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тўрткўл тумани тиббиёт коллежи жамоси ўртасида бўлаётган можароли ҳолатлар юзасидан видео тасвирлар тарқалди.

Бундан ташқари, Республика прокуратураси томонидан тиббиёт коллежи бир гуруҳ ўқитувчиларининг 2023 йил 05 июль куни йўллаган мурожаати бўйича мурожаат муаллифлари қабул қилиниб, бу борада текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Текшириш якунига кўра, барча ҳолатлар тўлиқ ва холисона ўрганилиши ҳамда ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Ризқ-рўзимиз бўлган ғалла ҳосилини нес-нобут қилмасдан йиғиб-териб олишга қаратилган ишларда прокурорларимиз жонкуярликни пасайтиргани йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид қарор ва фармонлари, Ҳукумат қарорлари ижроси прокуратура органлари томонидан қатъий назоратга олинган.

Бу борадаги ишлар қизғин давом қилдирилиб, ўзларининг машаққатли меҳнатлари эвазига Тахиатош, Амударё, Қўнғирот, Бўзатов туманлари прокурор секторлари ғалла ҳосили режасини биринчилардан бўлиб бажарди!

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси жамоаси Тахиатош, Амударё, Қўнғирот, Бўзатов туман прокурорларини эришган юқори натижалари билан табриклаб, келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди!
Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини ўрнатиш, ёзнинг иссиқ кунларида аҳолини электр энергия, табиий газ, ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш прокуратура органларининг асосий вазифаларидан бири.

Шу мақсадда жорий йил 08 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Д.Собиржанов ва бошқа мутасаддилар “Иссиқлик электр станциялари” АЖ қарашли Тахиатош иссиқлик электор станцияси ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Нукус шаҳар филиалида диспетчерлик маркази ва у ерда ташкил қилинган авария бригадаси ходимлари фаолиятини жойда ўрганиб, фикр алмашдилар.

Худду шу каби тадбирлар прокурорлар томонидан Республикамизнинг барча туман (шаҳар) ларида ўтказилиб, прокурорлари ҳудудий электр, газ ва ичимлик суви таъминоти корхоналари, тиббиёт бирлашмалари, ёнғинга қарши курашиш бўлимларида бўлиб, корхоналарнинг фаолияти, уларинг шайлик ҳолатини ўрганиб, ҳамкорликдаги чора-тадбирларни белгилаб олишди.

Бу борадаги назорат тадбирлари давом этмоқда.
Forwarded from Bosh prokuratura
Бугун Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Бош прокурор ўринбосари Шохрух Аминов иштирокида бўлиб ўтган брифингдан фотолавҳалар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook