Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы
1.93K subscribers
4.94K photos
475 videos
665 links
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи


👉Бош прокуратура расмий сайти: prokuratura.uz
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокуратура жамоаси оммавий ахборот воситаларининг фидоий ходимларини 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан самимий табриклайди!

Шуни алоҳида эътироф этиш ўринлики, мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари кейинги йилларда жамиятда рўй берган тарихий ўзгаришлар самараси ўлароқ, ўзининг ҳақиқий мақомини тикламоқда, эркин фикрлар ва овозларнинг холис минбарига айланмоқда.

Бу жиҳат ислоҳотлар самарадорлигини, юрт равнақи ва халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилувчи беқиёс омиллардан бири бўлмоқда.

Айниқса, янгиланган Конституциямиз бўйича ўтказилган умумхалқ референдуми ҳамда бўлажак сайловлар моҳиятини кенг оммага етказиш жараёнида Янги Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг нақадар улкан куч эканлиги яна бир карра намоён бўлди.

Ўз навбатида, жамиятда қонун устуворлиги ва адолат тантанасини таъминлаш жараёнида прокуратура органлари билан олиб борилаётган фаол ҳамкорлик муҳим ва қадрлидир.

Шуни таъкидлаш лозимки, прокуратура органлари эшиклари холис, фидойи ва эл-юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшайдиган ижодкорлар учун доимо очиқ.

Касб байрамингиз билан яна бир бор қутлаб, жамиятдаги муаммоли ва долзарб масалаларни юзага чиқариш, улар ечимига кенг омма эътиборини жалб этишдек масъулиятли ишларингизда муваффақиятлар тилаб қоламиз.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик

Поздравление работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ҳодимларига байрам табриги.

Қадрли фидокор ижодкорлар, соҳа фаҳрийлари барчангизга 27 июнь-Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муборак бўлсин!

Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги ва муҳим босқичига қадам қўяётган хозирги даврда медиа соҳаси вакилларининг ватанимизнинг демократик қиёфасини шакллантириш, уни дунёга тараннум этишда беқиёс ўрни ва ҳиссаси мавжуд.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, олдини олиш, қабул қилинган қонун хужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг оммага ўз вақтида етказиш, жамиятдаги қонунларни қўллаш билан боғлиқ муаммолар, бўшлиқларни аниқлашдаги фидоийликларингизни эътироф этмай илож йўқ.

Қорақалпоғистон Республика прокуратурасининг фаолиятига ошкоралик бериш, амалга оширилган ишларини тарғиб қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш фаолиятида тарғиботдан самарали фойдаланишида Сиз матбуотчилар билан ҳамкорликдаги фаолиятнинг аҳамияти катта ва келгусида хаққонийлик ва ҳолисликка асосланган, фидоий, халқпарвар ижодкорлар учун прокуратура органлари эшиклари доимо очиқ.

Айём билан барчангизни яна бир бора табриклаб, машаққатли ва масъулиятли ишларингизда омад, мувоффақиятлар тилаб қоламиз!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.11.2021 йилдаги “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-10-сонли ва 18.03.2020 йил “Аграр ва озиқ - овқат соҳаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4643-сонли Қарорлари ижроси прокуратура органларининг доимий назоратида.

Бугунги кунда ғалла ҳосилини нес-нобут қилмасдан йиғиб териб олишга қаратилган ишлар Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси раиси рахбарлигида уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.

Бу борада прокурорларимиз алоҳида жонбозлик кўрсатмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси секторлари ичида Тахиатош туман прокурори сектори биринчилардан бўлиб ғалла ҳосили режасини бажарганлиги машаққатли меҳнатлар самарасидир.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси жамоаси Тахиатош туман прокурорини эришган юқори натижа билан табриклаб, келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди!
27 июнь-Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ журналист, блогер, матбуот ҳодимлари Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ташаккурномаси ва совғалар билан тақдирланди.
30 июнь- “Ёшлар куни”

“Ёшлар ойлиги” доирасида ҳамда 30-июнь “Ёшлар куни” муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ташаббуси билан Тўрткўл тумани 2-сектор раҳбари томонидан ҳудуддаги 35 нафар ёшларнинг Самарқанд шахрига саёҳати уюштирилди.

Бундан кўзланган мақсад, ўсиб келаётган ёш авлодни юртимиз тарихи билан яқиндан таништириш, уларда тарихга хурмат, ватанпарварлик туйғуларини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига кўмаклашишдан иборат бўлди.

Икки кун давом қилган тадбир давомида ёшлар Самарқанд шахрининг барча эътиборга молик жойлари, тарихий обидаларида бўлишиб, жуда катта таъсурот билан қайтишди.

Ёшларнинг ёзги таътилидаги бўш вақтларида маънавий маърифий тадбирлар барча ҳудудларда давом қилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарақалпақстан Республика прокуратурасы басламасы менен Қоррупция менен байланыслы жынаятлардың алдын-алыў мақсетинде келешекте Коррупцияға қарсы гүресиў нәтийжелигин асырыўы жүзесинен Конференция мәжилиси болып өтти.

Конференцияда ҳуқық қорғау уйымлары, Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кенгесиниң нызамлық, суд-ҳуқық ҳәм коррупцияға қарсы гүресиў комитети баслығы, тийисли министрлик ҳәм мәкеме ўәкиллери қатнасты.

Конферецияда 2022 жыл ҳәм 2023 жылдың өткен даўиринде коррупция менен байланыслы садыр етилген жынаятлар ҳәм олардың себеп, шәрт-шараятларын сапластырыў барысында исленген жумыслар додаланды ҳәм келешектеги ўазийпалар белгилеп алынды.
Р А С М И Й М У Н О С А Б А Т

Жорий йилнинг 1 июнь куни “Телеграм” мессенжерининг “ANTIKORRUPSIYA” канали орқали Элликқалъа туманида “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида 2019 йилда ажратилган кредит маблағлари талон-тарож қилиниб, қурилиш ишлари бугунги кунгача якунланмаганлиги ҳақида пост эълон қилинган.

Аниқланишича, 2023 йил март ойида Департаментнинг Элликқалъа туман бўлими томонидан “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида ажратилган кредитларнинг қонунийлигини ўрганиш мақсадида терговга қадар текширув ўтказилган.

2019 йилда АТ Халқ банк Элликқалъа филиали томонидан “Тупроққалъа Тур” МЧЖга юқоридаги давлат дастури доирасида “Экотуризм маскани” ташкил қилиш мақсадида 1 млрд. 850 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.

Ушбу кредит “Экотуризм маскани”ни қуриш учун ҳақиқатда ишлатилганлиги назорат ўлчовидан ўтказилганда, ажратилган кредит маблағлари тўлиқ ушбу объектнинг қурилиши учун сарфланганлиги аниқланган, шу билан бирга тадбиркор шахсий маблағлари ҳисобидан қўшимча 5,5 млрд. сўмлик қурилиш ишларини бажарган.

Бугунги кунда ушбу объектнинг қурилиши учун жами 7 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар сарфланган.

Терговга қадар текширув натижасига кўра, имтиёзли кредитнинг мақсадсиз ишлатилганлиги ҳолатлари аниқланмаганлиги боис, 18.06.2023 йилда ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ушбу қарорнинг қонунийлиги ўрганилганида, бекор қилиш учун асослар аниқланмади.

Бироқ, тадбиркор барча маблағларини юқоридаги қурилиш объектига сарфлаб, ажратилган кредитни ўз вақтида қайтармаганлиги сабабли, АТ Халқ банк Элликқалъа филиали томонидан Беруний туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилган.

Суднинг 17.06.2022 йилги қарорига кўра, қарздор “Тупроққалъа Тур” МЧЖдан банк фойдасига 1 млрд. 907 млн сўм ундириш белгиланган.
Хозирда, мажбурий ижро бюросининг Элликқалъа туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суғориш ва такрорий экин жараёнлари назоратда

Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида такрорий экин жараёнлари жадал давом қилмоқда.

Бу борада прокурорларимиз томонидан хам алоҳида жонбозлик кўрсатилиб, 2-сектор ҳудудларидаги пахта экинларини суғориш, ғалладан бўшаган ерларда такрорий экинларни тўғри ташкил қилиш, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”ларга киритилган фуқароларга ўзини-ўзи банд қилишлари учун экин ер майдонлари ажратиш масалалари қатъий назоратга олинган.

Барча туман прокурорлари бу борада фермер хўжалиги рахбарлари билан учрашиб, билдирилган мавжуд муаммоларни ҳал қилиш чораларини кўриб келмоқда.

Жумладан жорий йил 07 июль Қорақалпоғистон Республика прокурор рахбарлигида бўлиб ўтган видеоселекторда барча туман-шаҳар прокурорларига такрорий экин жараёнини жадаллаштириш юзасидан тегишли топшириқ ва вазифалар берилди.