Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы
1.9K subscribers
5.07K photos
485 videos
683 links
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи


👉Бош прокуратура расмий сайти: prokuratura.uz
Download Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | 2-сектор: аҳоли муаммолари бартараф этилмоқда
#20may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Forwarded from Bosh prokuratura
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилиш, узоқ вақт ечимини топмасдан келаётган мурожаатлар, муаммо ва таклифларини ўрганиб, қонуний ҳал этиш мақсадида Беруний туманида навбатдаги сайёр қабул ҳамда ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Қабулда фуқароларнинг ер низоси ва ер ажратиш, чорвачилик, деҳкончилик ҳамда аҳоли томорқа ерларига сув масаласи, шунингдек, бандлик, уй-жой билан таъминлаш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир жами 19 та мурожаатлари тингланди.

Бундан ташқари, тумандаги мавжуд 40 та маҳаллада “Ёшлар баланси” асосида 14-30 ёшдаги ёшлар сони 52 минг 741 нафарни ташкил этади.

Шундан 31 нафар ёшлар республика прокурорига бириктирилган бўлиб, ёшлар билан уйма-уй юриб учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди ҳамда натижасига кўра, “Жуманиёзов”, “Лолозар” ва “Тинчлик” овул фуқаролар йиғинидаги тиббий даволанишга муҳтож ёшлар тиббиёт бирлашмасига бириктирилди.

Қабулдан сўнг, сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторларига фаолиятларини янада жадаллаштириш, мурожаатлар билан ишлаш ва ечимини топиш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!


Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Яшил макон»: ободонлаштириш ишлари
#24may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Давлат раҳбарининг ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида мамлакатимизда барча соҳаларда кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса ёшлар, бандлик, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳалари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари алоҳида эътиборда.

Давлат раҳбари томонидан қўйилган устувор вазифалар ижросини самарали таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан жамиятда ижтимоий-сиёсий барқарорлик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, хотин-қизлар, ёшларга маданий хордиқ чиқаришлари ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, оилавий ажримлар олдини олиш ва болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш каби долзарб масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган “Ижтимоий-иқтисодий муаммоларни самарали ҳал этиш орқали жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган идоралараро комплекс чора – тадбирлар” Дастури тасдиқланди.

Мазкур Дастурдаги ҳар бир банднинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев томонидан ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашув ўтказилиб, вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, Дастур ижроси доирасида Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими раҳбари, тарих фанлари доктори Т.Ж.Атамуратов, Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Қорақалпоғистон халқ шоири К.А.Каримов, физика-математика фанлари доктори, профессор Н.У.Утеулиев, педагогика фанлари номзоди И.К.Пирниязов ва бошқада халқ таълими вакиллари билан учрашув ўтказилиб, ёшлар тарбияси ва таълим сифатини ошириш масаласида фикр алмашилди.

Бу борада ишлар давом этмоқда.
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар хусусида

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Қўнғирот туман прокуратураси ҳайдовчиси Ж.Қ. бошқарувидаги Нексия-3 русумли автотранспорт воситаси йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, қарама-қарши йўналишдан пиёдаларга йўл бермасдан харакатланганлиги ҳолати тарқалган.
Мазкур ҳолат Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олиниб, туман прокуратураси ҳайдовчи Ж.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида баённома расмийлаштирилиши таъминланди.
УЗАКОВ ТАНГАТАР

Усы жылдың 25–июнь күни прокуратура органларының ветераны Узаков Тангатар 68 жасында қайтыс болды.

Т.Узаков 1955–жылы Кегейли районында туўылды. Дәслепки мийнет жолын Тақыятас районындағы Ислеп шығарыў–механизацияланған колоннасынан баслады. 1988–жылы Нөкис мәмлекетлик университетин тамамлағаннан соң Хожели районы судының орынлаўшысы, Тахтакөпир, Нөкис районларында нотариус болып ислейди.

Прокуратура органларындағы мийнет жолын 1994–жылы Тақыятас қаласы прокурорының ис үйрениўши жәрдемшиси лаўазымынан баслайды. 1995–жылы Тақыятас қаласы прокурорының жәрдемшиси, аға тергеўшиси болып ислейди. 1998–жылдан Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасының бөлими прокуроры, Республика прокурорының аға жәрдемшиси, бөлим аға прокуроры лаўазымларында ислеп, кәсибине болған пидайылығы, садықлығы, бай тәжирийбеси менен өз кәсиплеслери арасында айрықша ҳүрметке ийе болды.

Ол 2015–жылы ҳүрметли дем алысқа шығып, прокуратура органлары ветеранлары қатарында жас кадрларды тәрбиялаўға үлес қосты.

Т.Узаковтың жарқын келбети, биз кәсиплеслери ядында өз кәсибиниң жетик маманы, кишипейил, инсаный пазыйлетлерге ийе хызметкер сыпатында узақ сақланып қалады.

Өзбекстан прокуратурасы органлары ветеранларын социаллық қоллап–қуўатлаў жәмийетшилик орайы

Қарақалпақстан бөлими ҳәм Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы жәмәәти.
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги “Мамлакатимизда қонун устуворлиги ва прокуратура органларининг аҳоли билан янада яқин ҳамкорлигини таъминлашда ходимларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-170-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида прокуратура органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан Бош прокуратура ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу меморандумдан кўзланган асосий мақсад прокуратура органлари фаолиятининг йўналишлари, шу жумладан қонунийлик ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳолати, ходимларнинг жамиятда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришдаги иштироки ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш бўйича алоқаларни ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдир.

Таъкидлаш керакки, бундай ҳамкорлик ўлароқ халқимизнинг прокуратура органларига нисбатан ишончи янада ошади, шунингдек, Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишда жуда самарали тизим яратилгани яна бир карра ўзини исботлайди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook