Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы
1.9K subscribers
5.07K photos
485 videos
683 links
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи


👉Бош прокуратура расмий сайти: prokuratura.uz
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокуратура ташаббуси билан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида "Миллий либосларимиз - қадриятларимиз кўзгуси” номли кўргазма ташкил қилинди.

Тадбирни Марказий Осиё дурдонаси бўлган “И.В.Савицкий” номидаги санъат музейи олдида ташкил этилганлиги ҳам рамзий маънога эга бўлди.

Тадбирда Бош прокуратура бўлим бошлиғи Ў.Ўтаев, “Осиё рамзи” дизайнерлар уюшмаси раиси Х.Комилова, Маданий мерос агентлиги раисининг биринчи ўринбосари Т.Қўзиев, Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Минаваровлар иштирок этди.

Шунингдек, тадбирга ёшлар ва фаол аёллар жалб қилинди.

Айниқса, қорақалпоқ халқининг миллий маданиятини ўзида акс эттирган, миллийлик ва замонавийликни ўзида мужассамлаган либосларлар модалари кўргазмаси, миллий куй-қўшиқлардан иборат концерт дастури, ҳунармандларнинг ижод маҳсуллари кўргазмаси тадбир иштирокчилари томонидан эътироф этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 27 апрель куни тарқалган “Тўрткўл туманида 15 бола бир болани аёвсиз калтаклагани айтилмоқда” сарлавҳали видео хабар юзасидан

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга кўра, 2023 йилнинг 24 апрель куни таҳминан соат 16 ларда фуқаро И.И. бошқарувидаги “Malibu” русумли автотранспорт воситасида 1-гуруҳ ногирони Д.Б. бошқарувидаги “Spark” русумли автотранспорт воситасини орқасидан қувиб келиб, тўхтатиб, “нега мени йўлда қисиб кетдинг” деган бахона билан болаликдан ногирон, икки оёғи ишламайдиган Д.Б.ни юзларига қўллари билан уриб, тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан кетган.

Фуқаро Д.Б. ўзининг калтакланганлиги ҳақида акаси Д.М. ҳамда укаси Д.А.ларга хабар берганидан кейин, ака-укалар вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида И.И.ни телефон орқали туманнинг Ёшлик маҳалласидаги Самарқанд кўчаси бўйида жойлашган боғ олдида учрашувга чақиришган.

Шу куни соат 18 ларда учрашувга И.И. таниши Б.У. билан бирга борганида, ака-укалар Д.М. ва Д.А.лар “ногирон укамни нега урасан” деб И.И. билан ўзаро тортишиб, уни уриб тан жароҳати етказишган.

Мазкур ҳолат Республика прокуратураси томонидан назоратга олиниб, Республика прокурорининг 29.04.2023 йилдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши тергови Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тергов бошқармаси иш юритувига топширилди.

Тергов натижасига кўра, ҳар иккала томоннинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади.
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни ривожлантиришда қонунчилик назорати

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокуратура жамоаси барча ватандошларимизни 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади!

=============

Генеральная прокуратура искренне поздравляет всех соотечественников с 9 мая - Днем Памяти и почестей, а также с 78-летием Победы во Второй мировой войне!
Forwarded from Bosh prokuratura
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилиш, узоқ вақт ечимини топмасдан келаётган мурожаатлар, муаммо ва таклифларини ўрганиб, қонуний ҳал этиш мақсадида Тўрткўл туманида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулда фуқароларнинг тергов ва суриштирув, суд қарорлари ва уларнинг ижроси, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун кредит маблағи ажратиш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир жами 46 та мурожаатлари тингланди.

Мурожаатлари юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, уларни ҳар томонлама ва тўлиқ кўриб чиқилиши назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ижтимоий тармоқларида кейтеринг усулида етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотлари ичидан таблетка кўринишида дори воситалари чиққани ҳақида тарқалган маълумотларга нисбатан

Р А С М И Й М У Н О С А Б А Т

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бошланғич синф
(1-4-синф) ўқувчиларини босқичма-босқич бепул овқат билан таъминлаш тизимини йўлга қўйиш белгиланган.

Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2022 йилги “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумтаълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 472-сонли қарори ҳамда ушбу қарорни ижрога қаратиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 30.08.2022 йилдаги 453-13-0-Q-22-сонли қарори қабул қилиниб, мутасаддиларга тегишли вазифалар юклатилган.

Қарорда кўрсатилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 31.08.2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 01-08/10-08/465-сонли мажлис баёни билан ишчи гуруҳ ва харид комиссияси тузилган.

Бундан ташқари, кейтеринг усулида озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишда озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш мақсадида 15.04.2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 01-12/10-04/131-сонли мажлис баёни қабул қилиниб, ижрога қаратилган.

Мазкур баён билан кейтеринг усулида озиқ-овқат маҳсулотларининг белгиланган стандарт талабларига мослигини кундалик кўрикдан ўтказиш бўйича туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари ташкил этилиши белгиланган.

Хулоса ўрнида, Давлат раҳбаримизнинг саъй-ҳаракатлари билан экологиянинг салбий оқибатлари хуружида яшаётган Қорақалпоғистонлик 143 мингдан ортиқ ўқувчиларимизни янада соғлом янада баркамол қилиб улғайишлари йўлида эзгу ишлар амалга оширилмоқда.

Аммо, кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда рақобатчини ҳамда кейтеринг тизимини жорий қилиш бўйича ислоҳотларни обрўсизлантиришга қаратилган ҳаракатлар содир этилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида аниқланишича, бир гуруҳ шахслар кейтеринг усулида озиқ-овқат таъминотини амалга ошираётган тадбиркорларга нисбатан туҳмат уюштириш орқали уларни обрўсизлантириш мақсадида, 3 та ҳолатда ичига дори воситалари жойлаштирилган булка ва пряник маҳсулоти гўёки Элликқалъа ва Беруний туманларидаги таъминотчилар томонидан тарқатилгани ҳақидаги иддаолар билан “ANTIKORRUPSIYA” телеграмм каналига рўйи-рост асоссиз ва нохолис маълумотлар жойлаштирилишига эришиб, тадбиркорлик субъектларининг ишбилармонлик нуфузига путур етказишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми “г” банди (Туҳмат) ва 192-моддаси (Рақобатчини обрўсизлантириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши тергови якунига кўра, айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал этилади.

Терговга тааллуқли бошқа иш тафсилотлари жиноят ҳолатларини аниқлаш ва фош этишга салбий таъсир қилиши мумкинлиги инобатга олиниб, ошкор этилмайди.

Бундан ташқари, кейтеринг усулида озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш барча масъул идоралар эътиборида ва ушбу соҳада қонунийликни таъминлашнинг барча чоралари кўриб борилади.

Шу билан бирга таъкидлаш жоизки ижтимоий тармоқларидан ёлғон, ноаниқ ва бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш учун қурол сифатида фойдаланиш ҳолатлари учрамоқда.

Шу сабабли бундан кейин ҳам, оммавий ахборот воситаларидан ғараз мақсадларда фойдаланган, шунингдек била туриб текширилмаган нохолис ахборотларни тарқатиб фуқаролар, юридик субъектлар, жамият ва давлат манфаатларига зиён ёки зарар етказган шахсларни қонун доирасида муқаррар жавобгарликка тортилишлари ҳақида қатъий огоҳлантирамиз.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси.
Forwarded from Bosh prokuratura
Ижтимоий тармоқларда ички ишлар бўлими бошлиғи шаҳар прокурорининг ноқонуний талабларини бажаришни рад этганлиги ҳақида видеохабарлар тарқалган.

Аниқланишича, фуқаро Б.Хадиев тегишли ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига кириш дарвозаси ёнида савдо дўконини қуриб олган бўлиб, савдо дўкони тез тиббий ёрдам машиналарининг шифохона ҳудудига кириб – чиқишига тўсқинлик қилганлиги ва фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлаётганлиги учун Б.Хадиев ноқонуний қурилмани ихтиёрий бузиб олиш тўғрисида бир неча марта огоҳлантирилганлиги ва маъмурий жавобгарликка тортилганига қарамасдан, ноқонуний қурилишни бартараф этиш чораларини кўрмаган.

Мазкур ҳолат Қарши шаҳар прокурори томонидан назоратга олинган бўлиб, шу йил 13 апрель куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги 4-сонли ИИБ бошлиғи А.Жўраев мутасадди идоралар билан биргаликда Б.Хадиевга ноқонуний қурилмани ихтиёрий бартараф этиш бўйича кўрсатма бериш учун борган.

Шу вақтда Б.Хадиевнинг турмуш ўртоғи масъул ходимларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларни хизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишига мажбурлаш мақсадида савдо дўконини бузмаслигини билдириб, кийимларига бензин сепиб, ўзини-ўзи ёқиш билан қўрқитган.

Сўнгра,
А.Жўраев ўзига юклатилган вазифаларни бажаришдан бўйин товлаб, фуқарога ноқонуний қурилмани ихтиёрий бартараф этиш ҳақидаги далолатномани топшириш чораларини кўрмасдан, сохта обрў орттириш мақсадида шаҳар прокурорининг ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажариши ҳақидаги талабига нисбатан гўёки прокурор фуқаро манфаатларига зид ҳаракат қилаётганлиги ҳақида асоссиз важлар келтириш орқали эътироз билдирган.

Маълумот ўрнида, Б.Хадиев томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний бино ихтиёрий бартараф этилмаганлиги сабабли, Кадастр агентлиги Қарши шаҳар бўлими томонидан судга киритилган даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 05.05.2023 йилдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, жавобгарга ноқонуний қурилмани мажбурий тартибда буздириш ва ер майдонини фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш мажбурияти юклатилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Қорақалпоғистон Республикасида сайёр қабуллар
#18may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | 2-сектор: аҳоли муаммолари бартараф этилмоқда
#20may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur