MXA QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ
333 subscribers
4.13K photos
739 videos
28 files
2.76K links
MÁMLEKETLIK XÍZMETLER AGENTLIGI QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ – Управление Республики Каракалпакстан Агентства государственных услуг

☎️ 1148

📩 [email protected]

🌐 www.davxizmat.uz

📲 https://www.facebook.com/rkgosuslug/
Download Telegram
#ДХМ_МАҲАЛЛА_ФУҚАРО

Давлат хизматлари агентлиги масъул ходимларидан иборат Ишчи гуруҳлар жойларда "ДХМ-маҳалла-фуқаро" тамойили асосида фуқаролар билан мулоқот қилмоқда.

Мақсад - аҳолини давлат хизматларидан фойдаланиш тартибини тушунтириш, уларнинг соҳага оид мавжуд масалаларини ўрганиш, зарурат ва эҳтиёжга кўра "сайёр" давлат хизматларини кўрсатиш.

Тадбирлар давом этмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

Пойтахтда илк филиал иш бошлади.

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари томонидан Қарши шаҳар Давлат хизматлари марказида аҳолига сифатли хизматларни тақдим этишда яратилган шароитлар билан танишиш чоғида Давлат хизматлари маркази орқали одамлар давлатнинг эътиборини сезиши кераклиги, бундай марказларда кўрсатилаётган хизматлардан одамларнинг хабардорлигини ошириб, кенг фойдаланишга ўргатиш муҳимлиги таъкидланган эди.

Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Боғистон” маҳалласида ташкил этилган Учтепа тумани Давлат хизматлари марказининг биринчи филиали фаолиятини йўлга қўйишдан кўзланган мақсад ҳам айнан давлат хизматларининг ҳар бир маҳаллага кириб боришини таъминлаш.

Эндиликда ушбу филиал хизматларидан “Боғистон”, “Боғобод”, “Гузар”, “Кўҳна”, “Чўпон Ота” каби унга яқин жойлашган маҳаллалар аҳолиси вақти ва нақдини тежаган ҳолда фойдаланишлари мумкин.


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

Деҳқонободга кўмак.

Аввалроқ хабар берганимиздек, Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев Қашқадарё вилоятида хизмат сафарида.

Туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ бўлимлари фаолиятини ўрганиш билан бир қаторда, ҳудуд аҳолиси билан мулоқот қилмоқда.

Билдирилган талабларга асосан сайёр хизматлар кўрсатилиб, масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш ўргатилмоқда.

Бугун Деҳқонободнинг "Гумбулоқ" маҳалласида "Обод маҳалла" дастури доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари кетмоқда. Давлат хизматлари агентлиги ҳам 400 дона павлония кўчати, 200 дона сосна (арча) ва 200 дона ясень дарахти кўчатларини етказиб бериб, ҳудудни кўкаламзорлаштиришга ўз ҳиссасини қўшди.

Шунингдек, ҳудуддаги "Темир дафтар","Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган аҳолисига 1500 туп мевали дарахтларнинг кўчатлари ҳайрия қилинди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

Қашқадарё аҳолиси билан мулоқот

ДХА директори Улуғбек Муҳаммадиев жойларда аҳоли билан мулоқот қилиб, соҳага оид фикрлари, таклифлари ва муаммолари билан танишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони билан маҳаллаларда Давлат хизматлари марказлари филиалларини босқичма-босқич ташкил этиш белгиланган.

Хизмат сафари чоғида ДХА директори томонидан вилоятнинг олис ҳудудлари аҳолисига давлат хизматларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш учун Давлат хизматлари марказлари филиалларини ташкил этиш имконияти, мавжуд марказларда яратилган шароитлар ва уларни янада яхшилаш, сифатли хизматларни тақдим этишга тўсиқ бўлаётган ҳолатлар ўрганилмоқда.

Ғузор тумани Давлат хизматлари маркази 2 қаватли бинонинг 2-қаватида фаолият юритиб келаётган эди. Марказга ташриф буюрувчи, айниқса, ёши улуғ ва ногирон фуқароларимиз учун ноқулай эди. Бугун ушбу масалага ижобий ечим топилиб, яқин кунларда 1-қаватга кўчирилиши таъминланади.
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

Чироқчи туманида жойлашган "Шўрбозор" маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

ДХА директори Улуғбек Муҳаммадиев “Шўрбозор” маҳалласида “Обод маҳалла” дастури доирасида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишиш ва кўмак бериш мақсадида навбатдаги хизмат сафарида.

Маҳалла фуқаролари билан бўлган учрашувда Агентлик раҳбари иккита ёш оилага никоҳ гувоҳномаси, икки нафар фуқароларнинг фарзандларига эса туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни топширди.Шулар қаторида Кумуш ҳам энди “метрика”лик бўлди. Кумуш 2010 йилда туғилган, лекин айрим сабабларга кўра, шу вақтга қадар унинг туғилганлик гувоҳномаси олинмаган эди. Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ва туман ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан Шўрбозор ва ёндош маҳаллаларда хонадонма хонадон ўрганиш тамойили асосида аниқланган ушбу ҳолат ўз ечимини топди. Зарур ҳужжатлар тўпланди ва туғилганлик ҳолати қайд этилиб, туғилганлик гувоҳномаси топширилди.

БАТАФСИЛ

Telegram · Instagram · Facebook
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро #Сайёр_хизматлар

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани "Чуқурқоқ" маҳалласи аҳолисига сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

"Хитой"да Давлат хизматлари марказининг филиали ўз ишини бошлади.

Бугун туман марказларидан анча олисда бўлган ҳудудларда ташкил этилаётган Давлат хизматлари марказларининг филиалларида фуқароларимиз маҳалласидан чиқмаган ҳолда 150 дан ортиқ давлат хизматларидан турли бюрократик тўсиқлар, оворагарчиликларсиз, беминнат фойдаланиш имкониятига эга бўлмоқда.

Амударё тумани марказидан 22 километр узоқликда жойлашган, 4 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган "Хитой" овул фуқаролар йиғинида Давлат хизматлари маркази филиали ташкил этилди.

Бу эса ўз навбатида "Хитой" овул фуқаролар йиғини, шунингдек унга яқин ҳудудда жойлашган фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг узоғини яқин, оғирини енгил, вақтини ва моддий харажатларини тежашга хизмат қилади.

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

Жиззахда бўлиб ўтган “Уч авлод учрашуви”да аҳолига бир қатор давлат хизматлари кўрсатилди.

Зомин тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан “Дуоба” қишлоқ фуқаролар йиғинида фуқароларга сайёр тартибда 57 та давлат хизматлари кўрсатилди. Жумладан, фуқаролар кадастр, нафақа пулини тайинлаш, тадбиркорликни давлат рўйхатидан ўтказиш каби хизматлардан фойдаланди.

Тадбирда Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев иштирок этиб, ҳудудда яшаб келаётган фуқаролар билан мулоқот қилди ва соҳага оид фикр-мулоҳазарини тинглади.

Ўтказилган тадбирда меҳмон бўлиб келган Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Иброҳим Жунусов ҳудудда истиқомат қилувчи Музаффар Қодиров ҳамда Юлдуз Бакироваларга уларнинг никоҳи расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасини топширди.

Меҳмонлар томонидан ёш оилага самимий тилаклар билдирилиб, Ўзбекистон Республикаси тараққиётига ҳисса қўшиш ва соғлом фарзандларни тарбиялаш тилаги билдирилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda