MXA QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ
368 subscribers
4.13K photos
739 videos
28 files
2.76K links
MÁMLEKETLIK XÍZMETLER AGENTLIGI QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ – Управление Республики Каракалпакстан Агентства государственных услуг

☎️ 1148

📩 [email protected]

🌐 www.davxizmat.uz

📲 https://www.facebook.com/rkgosuslug/
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДХАдан_қулайлик

Тўловлар энди буткул шаффоф

Давлат хизматлари марказлари орқали хизмат олсангиз, қанча сумма тўлов амалга ошириш лозимлиги ҳамда тўланган сумма ҳақида смс-хабар тўғри телефонингизга келиб тушади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/tolovlar-endi-butkul-shaffof

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХАдан_қулайлик

Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномани олиш муддати 5 иш кунидан 3 иш кунига қисқарди.

Маълумотнома олиш нархи эса қарийб 38 минг сўмга камайиб (базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 %дан 3 % га), бугунги кунда 6 690 сўмни ташкил қилади, аввал 44 690 сўм эди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/malumotnoma-ancha-arzonlashdi-44-600-smdan-6-690-smgacha

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХАдан_қулайлик #Лойиҳаларимиз

Ўзбекистонда илк бор электрон апостиль жорий этилади

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Расмий ҳужжатларга апостил қўйиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳада юртимизда илк бор Апостиль қўйиш жараёнини жаҳон андозалари асосида электрон кўринишга ўтказиш белгиланмоқда.

📰 Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/ozbekistonda-ilk-bor-elektron-apostil-joriy-etiladi

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХАдан_қулайлик

ФҲДЁ тўловлари энди шаффоф

СМС-хабар ҳуқуқий хизматни олганда кўрсатилган мобил телефон рақамига юборилади.

📰 Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/fhdyo-tolovlari-endi-shaffof

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХАдан_қулайлик

ФҲДЁ тўловлари энди шаффоф

СМС-хабар ҳуқуқий хизматни олганда кўрсатилган мобил телефон рақамига юборилади.

📰 Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/fhdyo-tolovlari-endi-shaffof

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХАдан_қулайлик

«Лицензия» ахборот тизими ҳақида эшитганмисиз?

«Лицензия» ахборот тизими орқали ортиқча оворагарчиликсиз, йўлга вақтни кеткизмасдан туриб масофадан бизнес юритиш учун:

– зарур бўлган лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш учун ариза юбориш;

– ваколатли органлар томонидан аризаларни кўриб чиқиш ва лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

– ваколатли органга фаолиятни бошлаш ёки тугатиш тўғрисида хабарнома юбориш ва хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома олиш;

– ваколатли органларнинг автоматик шакллантириладиган рейтингини юритиш;

– аризани кўриб чиқиш учун давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловларни электрон тарзда тўлаш;

– лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни янгилаш, тўхтатиб туриш ва бекор қилиш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш;

– берилган лицензия ва рухсатномалар, шунингдек тадбиркорлик субъектлари реестрларини юритиш мумкин.

БАТАФСИЛ👈🏼📰
#ДХАдан_қулайлик
#Эслатиб_ўтамиз

ФҲДЁ тўловлари энди шаффоф

СМС-хабар ҳуқуқий хизматни олганда кўрсатилган мобил телефон рақамига юборилади.

📰 Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/fhdyo-tolovlari-endi-shaffof

Ҳурматли фуқаролар!

#БизКоррупциягаҚаршимиз

Давлат хизматлари агентлиги тизимида, Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008”, “1148” ишонч телефони орқали маълум қилиш мумкин.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube Twitter
#ДХАдан_қулайлик #Лойиҳаларимиз
🔴
#Live

Ўзбекистонда илк бор электрон апостиль жорий этилади.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг "Расмий ҳужжатларга апостил қўйиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги ҳақида аввалроқ хабар берилганди.

Лойиҳада юртимизда илк бор Апостиль қўйиш жараёнини жаҳон андозалари асосида электрон кўринишга ўтказиш назарда тутилган.

Видеосуҳбат орқали жорий этилиши таклиф этилаётган тартиб билан боғлиқ масалалар, назарда тутилаётган енгилликлар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз
#ДХАдан_қулайлик

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИ ОРҚАЛИ ХИЗМАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНМОҚЧИМИСИЗ?

ВАҚТИНГИЗНИ ВА НАҚДИНГИЗНИ ТЕЖАНГ!

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИГА ТАШРИФИНГИЗНИ ОЛДИНДАН РЕЖАЛАШТИРИНГ!

БАТАФСИЛ👇👇👇
https://www.youtube.com/watch?v=GVE7vitZSYQ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХАдан_қулайлик

⚡️Эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Хоразм ва Навоий вилоятларида ҳам пластик шаклда тайёрланадиган кўчмас мулк объекти кадастр паспортини олиш мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 2020 йил 1 мартдан бошлаб, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида, 2020-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда босқичма-босқич кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш бўйича мурожаат қилинганда, ариза берувчига Давлат хизматлари марказлари орқали янги намунадаги кадастр паспорти берилиши белгиланган эди.

Ҳозирги кунда республикамизнинг барча туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига пластик шаклда тайёрланадиган кўчмас мулк объекти кадастр паспортини бериш ускунаси ўрнатилиб, ушбу хизматнинг кўрсатилиши таъминланди.

❗️Кадастр паспорти электрон кўринишга эга бўлиб, кўчмас мулк объекти тўғрисида барча маълумотларни ўз ичига олади. Жумладан, кадастр рақами, кўчмас мулк объектининг эгаси, ЖШ ШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами), кўчмас мулк объектининг тури, кадастр схемаси ва ҳоказо.

Янги намунадаги кадастр паспортида QR-код тизими мавжуд бўлиб, ушбу тизими орқали мулкдорлар ваколатли ташкилотларга мурожаат қилмасдан, кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларни исталган вақтда уяли телефондаги махсус иловалар орқали олишлари мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХАдан_қулайлик

⚡️Эндиликда “суюнчи пули” банк пластик картасига ҳам ўтказиб берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўлови Халқ банки томонидан нақд пул шаклида амалга оширилмоқда.

Бу эса, ФҲДЁ бўлимларида жойлашган банк кассалари олдида узундан-узун навбатларни юзага келтираётган эди.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўловини (“суюнчи пули”) ота-онадан бирининг банк пластик картасига ❗️ихтиёрийлик асосида ўтказиб бериш имконияти яратилди.

Бунда, ФҲДЁ бўлимининг масъул ходими ота ёки онанинг хоҳишига асосан фаол ҳолатда бўлган банк пластик картасини махсус белги орқали танлайди ва бир марталик тўловни банк пластик картасига йўналтиради.

❗️Халқ банки томонидан “суюнчи пули” қисқа муддатда фуқаронинг банк пластик картасига ўтказиб берилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХАдан_қулайлик

⚡️5 ТУРДАГИ ХИЗМАТДАН БИР ТЕЛЕФОН ТУГМАСИ ЁРДАМИДА ФОЙДАЛАНИНГ!

Ахборот туридаги давлат хизматларини, жумладан, маълумотномаларни автоматик тарзда, навбатсиз ҳамда аризасиз (мобил алоқа орқали USSD сўрови билан) олиш тартиби жорий этилди.

Эндиликда мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш, ижро ҳолати бўйича қарзни аниқлаш, кадастр объектига тақиқни аниқлаш, хорижга чиқишга тақиқни аниқлаш, тадбиркорлар маълумотларини автоматик тарзда, навбатсиз ҳамда аризасиз олиш имконияти яратилди.

Қандай дейсизми?

Бунинг учун телефонингиз орқали *1148# USSD сўровини* юборишингиз ва Сизга керакли хизмат турини танлашингиз кифоя.

Ҳозирда хизмат синов тариқасида йўлга қўйилди.
Хизматлар сони босқичма-босқич ошириб борилади.

🔗Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda