Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Муаммо_нимада
Ҳурматли фуқаролар!
Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш давлат хизматини кўрсатиш Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти асосида тартибга солинади.
Ушбу регламент талабига кўра, фуқаро ўзи келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
Ҳурматли ота-оналар!
Фарзандингизни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун мурожаат қилганингиздан сўнг, унинг навбатини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг веб саҳифаси ва @MtmNavbatBot Telegram-боти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кузатиб боришингизни сўраймиз.
❗️Тўғри, йўлланма шаклланганда, сўровномада кўрсатилган телефон рақамига смс-хабарнома юборилиши йўлга қўйилган. Бироқ, телефон рақами нотўғри ёки уни белгиланган шаклда кўрсатилмаслиги оқибатида смс-хабарнома керакли шахсларга етиб бормаслиги, юборилган смс-хабарномаларга эътиборсизлик натижасида тайёр бўлган йўлланмаларнинг "куйиб кетиш" ҳолатлари кузатилмоқда.
⚡️Йўлланма шакллантирилган кундан 15 кун ичида боғчага мурожаат қилинг! Фарзандингизни боғчага навбати келганлиги тўғрисида шаклланган йўлланмаси 15 кун ўтгач бекор қилинади. Ўрин эса навбатда турган кейинги даъвогарларга берилади.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda

⚡️Маълумотлар мос келмаган тақдирда бизга хабар беринг!
Ижтимоий тармоқларда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ФҲДЁ архив маълумотларидаги ноаниқликлар муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Давлат хизматлари агентлиги ушбу масалага ойдинлик киритади.
ФҲДЁ ягона электрон архив базаси бу нима?
Тизимда фуқароларнинг 60 млн.га яқин ФҲДЁ архив маълумотлари рақамли кўринишда акс этган. Бугунги кунда мутахассислар томонидан ушбу тизим такомиллаштирилиб, ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) мавжуд маълумотларга бириктириш ишлари амалга оширилмоқда.
Бу борада хориж тажрибаси қандай?
Озарбайжон ва Грузия давлатлари бу соҳада илғор тажрибага эга давлатлар ҳисобланиб, ушбу давлатларда 10 йил аввал асос солинган тизимда ЖШШИР ёрдамида у ёки бу шахснинг шажараси (7 авлоди)ни аниқлаш ишлари якунланмоқда.
Маълумотлардаги хатоликларни бартараф этиш мақсадида, фуқароларнинг ёрдамидан ҳам кенг фойдаланилган. Бу эса, фуқароларнинг оила таркиби (шажара)ни яратишда муҳим ўрин тутиб, фуқаронинг оила аъзолари ҳақида ҳаққоний маълумотларни олиш имконини беради.
Айнан ушбу усулдан Грузия, Озарбайжон, Эстония каби давлатларда ҳам кенг фойдаланилиб, мукаммал ҳолатга келтирилган.
Тизимда кузатилаётган ноаниқликларга сабаб нима? Уларни қандай тузатиш мумкин?
Юқорида қайд этилганидек, ҳозирда мутахассислар томонидан ушбу тизим такомиллаштирилиб, ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) мавжуд маълумотларга бириктириш ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу жараён ҳали тўлиқ якунига етказилмаганлиги ҳамда синов жараёнида эканлиги сабабли, тизимда ноаниқликлар учрамоқда. Мутахассислар эса, ўз навбатида уларни бартараф этиш учун тинимсиз ҳаракатда.
Ҳурматли фуқаролар!
Давлат хизматлари агентлигининг асосий мақсади - аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, сифатли ва шаффоф хизматларни тақдим этилишини ташкил этиш.
Мутахассисларимиз Сизларга қулайлик яратиш учун тинимсиз изланишда.
Лекин янгиликларни жорий этишда турли ноаниқликлар, хатоликлар, маълумотларнинг мос келмаслиги ҳолатларига ҳам дуч келмоқдамиз.
⚡️ Тизимдаги ушбу хизматни синов тариқасида жорий этишдан кўзланган мақсад - Сизлар билан ҳамкорликда ишончли ва аниқ маълумотларни шакллантириш.
❗️Агар Сизга ўзингизнинг ёки яқинингизнинг ФҲДЁ маълумотларингиз билан боғлиқ ноаниқ маълумотлар кўрсатилиши ҳолатига дуч келсангиз, Давлат хизматлари агентлигига 71-207-00-66 телефони орқали мутахассисларнинг 1027, 1028, 1056 ички рақамларини терган ҳолда хабар беришингиз мумкин.
Шунингдек, аниқланган хатоликлар юзасидан ДХА ҳудудий бошқармалари масъулларига тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.
Тизимни такомиллаштиришда Сизнинг кўмагингизга умид қиламиз, қўшаётган ҳиссангиз учун миннатдормиз!
❗️Маълумот учун: тез кунларда шахсий кабинетингиздаги "маълумотлар тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш ва/ёки тақдим этилган маълумотларни тўғрилаш(маълумотлар мос келмаган тақдирда) мақсадида мурожаат қилиш" тугмаси ҳам яратилади.

Teletype
Аниқланган хатоликларни бартараф этиш бўйича Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармаларининг қуйидаги ходимларига қўнғироқ…
Телефон рақамлар:
Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Муаммо_нимада
ДХА: Смс-хабарнома адашиб келиши мумкинми?
Сўнги вақтларда фуқароларимиздан Агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали давлат хизматларига оид смс-хабарномаларга оид саволлар кўпайди. Ушбу масалага ойдинлик киритамиз.
СМС-хабарнома ўзи нимага керак?
Давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида шаффофликни таъминлаш мақсадида тўланиши керак бўлган ёҳуд тўланган пул маблағлари ҳақидаги маълумот мурожаат муаллифларининг телефон рақамларига смс-хабар тарзида юборилади. Хабарда, амалга оширилиши керак бўлган тўловнинг инвойс рақами ва белгиланган миқдори кўрсатилган бўлади.
Нимага айнан Сизга?
Фуқаро Давлат хизматларидан фойдаланаётган вақтида смс-хабар учун телефон (мобил) рақамини кўрсатади. Амалиётда мурожатчи томонидан ўзининг эмас, балки турмуш ўртоғи, қариндоши ёки яқин дўстининг рақамини, шунингдек, нотўғри рақамни кўрсатган ҳолатлар учрайди. Бу эса, давлат хизматлари кўрсатиш жараёнининг босқичлари, тўловлар ҳақидаги смс-хабарноманинг мурожаат эгасига эмас, айнан Сизга юборилишига сабаб бўлади.
Масаланинг ечими қандай?
Аввало, давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномаларни тўлдиришда телефон рақамингиз тўғри кўрсатилганлигини текшириб кўринг.
Агар Сизга, юқорида келитирилган мазмундаги хабарлар келса ва бу сизни шубҳалантирса (Сиз давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаат этмаган бўлсангиз), Давлат хизматлари агентлигига 1148 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.