MXA QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ
370 subscribers
4.13K photos
739 videos
28 files
2.76K links
MÁMLEKETLIK XÍZMETLER AGENTLIGI QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ – Управление Республики Каракалпакстан Агентства государственных услуг

☎️ 1148

📩 [email protected]

🌐 www.davxizmat.uz

📲 https://www.facebook.com/rkgosuslug/
Download Telegram
🔴 #Live #Халқаро_ҳамкорлик

ДХА ҳамда Қозоғистон Республикасининг "Фуқаролар учун Ҳукумат" Давлат Корпорацияси" вакиллари учрашди.

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев ва Қозоғистон Республикаси "Фуқаролар учун Ҳукумат" Давлат Корпорацияси" вакиллари учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Мақсад - Давлат хизматлар агентлиги томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар билан танишиш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Учрашув давомида икки давлат тизими бир бирига яқинлиги қайд этилди ва келгусида ташкилотлар ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилишига умид билдирилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

Туркия тажрибаси

Айни дамда Давлат хизматлари агентлигининг Туркияда малакасини оширган масъул ходимлари бир қатор давлат идоралари вакиллари бизнес -жараёнларнинг концептуал реинжиниринги (BPR), хусусан, ташкилотларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишда BPRни қандай режалаштириш, амалга ошириш ва самарадорлигини баҳолаш бўйича олган билимлари ва тажрибаси билан бўлишмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

Матбуот анжумани бошланди.

Матбуот анжуманини жонли эфирда Ўзбекистон 24 ҳамда UzReport телеканаллари орқали кузатишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

⚡️ДХА Матбуот анжумани.

ДХА директори У.Мухаммадиев: "Бугунги кунда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилаётган хизматларнинг 49 таси бепул хизматлар."


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

⚡️ДХА Матбуот анжумани.

ДХА директори У.Мухаммадиев: "Соҳани ривожлантириш ва такомиллаштириш учун халқаро тажриба доимий равишда ўрганиб борилади. Мақсад улар эришган ютуқларни таҳлил қилиб, йўл қўйилган камчиликларни такрорламаслик"


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

⚡️ДХА Матбуот анжумани.

ДХА директори У.Мухаммадиев: "Асосий мақсадимиз — электрон хизмат олиш улушини ошириш. Бу билан аҳолимизни сарсонгарчиликлари олди олинади. "


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

⚡️ДХА Матбуот анжумани.

ДХА директори У.Мухаммадиев: "Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилиши мумкин. Ҳозирда ҳужжат лойиҳаси тайёрланмоқда."

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўйича ўтган 9 ойдаги фаолият таҳлили

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари “Zoom” дастури орқали йиғилиш бўлиб ўтаётган йиғилишда масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинмоқда.

Бунда, давлат хизматлари кўрсатилиши сифатига салбий таъсир этаётган омиллар, уларни бартараф этиш чоралари ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган вазифалар ҳақида фикрлар билдирилмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

9 ойлик фаолият таҳлили
.

Бугун, 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Унда 2021 йилнинг шу даврига қадар адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар якуни, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар, шунингдек ҳудудий адлия органлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари муҳокама қилинмоқда.

Ҳайъат мажлиси видеконференцалоқа шаклида ўтказилиб, унда адлия органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live
#Baspasóz_konferenciya

⚡️ Házirgi waqıtta Mámleketlik xızmetler agentligi Qaraqalpaqstan Respublikası basqarması tárepinen 2021-jıl 9 ayı dawamında ámelge asırılǵan jumıslar, erisilgen nátiyjeler, tiykarǵı kórsetkishler hám belgilengen rejeler boyınsha baspasóz konferenciyası bolıp ótpekte.

Kanalǵa aǵza bolıw: https://t.iss.one/qrmxa
🔴 #Live

Бугун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури, Европа Иттифоқи ҳамкорлигидаги “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳлари (ХМГ)нинг самарали фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича тренинглар ўз ишини бошлади.

Тадбирда ДХА директори ўринбосари Улуғбек Мамаражабов иштирок этмоқда.

Тренинглардан мақсад — ХМГнинг ДХА ва хотин-қизлар, ёшлар ва болалар, кексалар, имконияти чекланганлар ва ногиронлиги бор аҳолининг заиф қатламларига давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, маҳаллий ҳокимият, маҳалла ва оила, ижтимоий хизмат кўрсатиш бўлимлари билан яқиндан ҳамкорлигини таъминлаш.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

ДХА масъуллари ҳоким ёрдамчиларини давлат хизматлари кўрсатиш соҳаси бўйича ўқитади.

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида "Ҳоким ёрдамчиси ва "маҳаллабай" ишлаш маркази ходимлари" учун вазирлик, идора ва масъул ташкилотлар вакилларидан шакллантирилган республика тренерлари учун ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

Ўқув машғулотларида Давлат хизматлари агентлигининг 9 нафар масъуллари ҳамда ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг ўринбосарлари ўз фаолият йўналиши бўйича иштирок этмоқда.


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

Асосий эътибор - маҳаллалардан чиқмаган ҳолда давлат хизматларини ташкил этишни кенгайтириш.

ДХА директорининг биринчи ўринбосари Нуъмон Мухаммадиев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида "Ҳоким ёрдамчиси ва "маҳаллабай" ишлаш маркази ходимлари" учун вазирлик, идора ва масъул ташкилотлар вакилларидан шакллантирилган республика тренерлари учун ташкил этилган ўқув машғулотларида иштирок этмоқда.

Нуъмон Мухаммадиев томонидан ўқув машғулотлари давомида тренерларга аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига оид қонун ҳужжатлари, хизмат кўрсатиш тартиби, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳияти, маҳаллалардан чиқмаган ҳолда давлат хизматларини ташкил этишни кенгайтириш масалалари бўйича тушунтириш берилмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик ҳуқуқий департаменти масъуллари учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Унда аҳолига давлат хизматлари кўрсатилиши тизимини такомиллаштириш, шунингдек "ФҲДЁ ягона электрон архив базаси"га консуллар томонидан қайд этилган хорижий мамлакатларда яшовчи Ўзбекистон фуқароларига тегишли архив маълумотларни тизим орқали киритиб бориш, ундаги тегишли ноаниқликларни ўз вақтида бартараф этиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий ёки вақтинча яшовчи фуқароларининг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш консул томонидан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

❗️Айни дамда ФҲДЁ идоралари ходимлари онлайн форматда аттестациядан ўтказилмоқда.

Мақсад — тизимни муносиб, салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш.

Қуйидаги ҳавола орқали трансляцияни кузатиб боришингиз мумкин
👇

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/davlat-hxzmatlari-agentligi-fhdyo-xodimlarining-attestatsiyasi-onlayn

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Live

Айни дамда Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи, Давлат хизматлари агентлиги ҳамда БМТТД «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш» қўшма лойиҳасининг 2021 йил учун тасдиқланган иш режасига мувофиқ Латвиядан жалб этилган экспертлар билан «Давлат хизматлари кўрсатилишини баҳолаш методологияси» мавзусига бағишланган Латвия ва Европа Иттифоқи давлатларининг тажрибаларига оид тренингларга старт берилди.

Мақсад – ўқув машғулотлари қатнашчиларининг «Давлат хизматлари кўрсатилишини баҳолаш методологияси» мавзусига оид илғор давлатлар тажрибасини ўрганиш.

Мазкур ўқув машғулотлари жорий йилнинг 14-16 декабрь кунлари (3 кун) бўлиб ўтади.

Тренингларда Агентликнинг марказий аппарати, таркибий бўлинмаларининг масъул ходимлари билан бир қаторда давлат хизматлари кўрсатувчи ваколатли ташкилотлар, жумладан, Қурилиш вазирлиги, Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» марказининг масъул ходимлари иштирок этмоқда.
🔴 #Live

Маҳаллалардан чиқмаган ҳолда давлат хизматларини ташкил этишни кенгайтирилади.

Хабарингиз бор ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ҳар бир туман (шаҳар)га иқтисодиёт ва инвестиция комплексларига кирувчи вазирлик, идоралар, тижорат банкларидан бириктирилган масъул ходимлар – республика вакиллари учун ўқув семинарлар ташкиллаштирилмоқда.

Бугун Давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтаётган семинарда ДХА директорининг биринчи ўринбосари Нуъмон Мухаммадиев "Маҳаллалардан чиқмаган ҳолда давлат хизматларини ташкил этишни кенгайтириш" мавзусида тушунтириш бермоқда.

Бунда

тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга оид тартиблар билан таништириш;

маҳаллаларда аҳолининг фуқаролик ҳолати, кадастр хизматлари, мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимларини жорий этиш;

маҳаллаларда янги ташкил этилаётган тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш ва бошқа давлат хизматларини кўрсатиш тизимларини жорий этиш масалаларига эътибор қаратилмоқда.