MXA QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ
368 subscribers
4.13K photos
739 videos
28 files
2.76K links
MÁMLEKETLIK XÍZMETLER AGENTLIGI QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ – Управление Республики Каракалпакстан Агентства государственных услуг

☎️ 1148

📩 [email protected]

🌐 www.davxizmat.uz

📲 https://www.facebook.com/rkgosuslug/
Download Telegram
🔴 #Гендер_тенглик

Гендер тенглиги соҳасида миллий қонунчиликни мониторинг қилиш ва қўллаш масалалари.

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комисияси ҳамда Франциянинг Техник ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигининг (АСТЕD) Ўзбекистондаги филиали билан ҳамкорликда “Гендер тенглиги соҳасида миллий қонунчиликни мониторинг қилиш ва қўллаш” мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтмоқда.

Тренингда Давлат хизматлари агентлиги бош маслаҳатчиси М.Махмудова Агентлик фаолиятида гендер тенглик масалалари бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, жорий йилнинг октябрь ойида ўз фаолиятини бошлайдиган Давлат хизматлари агентлиги, БМТ Тараққиёт Дастурининг Европа Иттифоқи хамда Латвиянинг МАРТА маркази ҳамкорлигида Давлат хизматлари маркази ҳузурида ташкил этилаётган Хотин-қизлар маслаҳат кенгашлари фаолияти, лойиҳанинг мақсади ва ундан кутилаётган натижалар ҳақида маълумотлар берди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Халқаро_ҳамкорлик
#Гендер_тенглик

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Латвияга ташриф буюрди. Мақсад нима?

Аввалроқ хабар берганимиздек, “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида танлаб олинган 7 та пилот ҳудудларнинг Давлат хизматлари марказлари ҳузурида Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳларини тузиш масаласи муҳокама қилинган эди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг мантиқий давоми сифатида ДХА ҳамда мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси аъзолари Рига шаҳрида бўлиб турибди.

Мақсад - хотин-қизларга давлат хизматларини тақдим этишда нодавлат нотижорат ташкилотлари салоҳиятини ошириш масаласида Латвия тажрибасини ўрганиш.

Ташрифнинг биринчи куни делегация аъзолари Латвияда гендер тенглик сиёсати масаласи билан танишиш учун Латвия гендер тенгликни таъминлаш бўйича давлат сиёсатини мувофиқлаштирувчи ташкилот ҳисобланадиган Фаровонликни таъминлаш вазирлиги фаолияти билан яқиндан танишди.

Вазирликнинг Ижтимоий сиёсат ва ривожланиш департаменти бошлиғи Диана Якайта томонидан мамлакатда гендер сиёсати бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимоти, қабул қилинган стратегия ва режалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Учрашув давомида Ўзбекистонда гендер сиёсати, амалга оширилаётган ишлар, хусусан ҳар бир вазирлик ва идораларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгашлари фаолияти ҳақида тақдимот қилинган маълумотлар латвиялик мутасаддиларда катта қизиқиш уйғотди.

Шу куни, делегация аъзолари Латвия Республикасининг МАРТА марказига ташриф буюрди. Бу ерда Давлат хизматлари маркази ҳузуридаги Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳи (WАG - ХМК) фаолияти бўйича халқаро тажриба билан танишилди.

Хизмат сафари давом этмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda