MXA QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ
367 subscribers
4.13K photos
739 videos
28 files
2.76K links
MÁMLEKETLIK XÍZMETLER AGENTLIGI QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ – Управление Республики Каракалпакстан Агентства государственных услуг

☎️ 1148

📩 [email protected]

🌐 www.davxizmat.uz

📲 https://www.facebook.com/rkgosuslug/
Download Telegram
#ДХА_сарҳисоб

2017 йил 12 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан Давлат хизматлари марказлари фаолиятига асос солинган.

Давлат хизматлари марказлари орқали олис ҳудудлар аҳолисига нечта сайёр хизматлар кўрсатилди?

Давлат хизматларини филиаллари орқали нечта давлат хизматлари кўрсатилди?

Инфографика ёрдамида қайд этилган масалалар юзасидан маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #ДХА_сарҳисоб

Давлат хизматлари агентлигининг 2021 йил 1-ярим йиллигидаги фаолияти таҳлил этилмоқда.

Кун тартибидан

Адлия вазирлигининг 2021 йил 24 июлдаги ҳайъат мажлисида белгиланган вазифа ва топшириқларни ижро этиш, хато-камчиликларни бартараф этишга доир масалалар;

Агентлик ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан 2021 йил 6 ой давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусидаги вазифалар муҳокамаси ўрин олган.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #ДХА_сарҳисоб

Ўтган давр мобайнида Агентлик томонидан қатор ишлар амалга оширилди. Буларни қуйидаги айрим статистик маълумотларда кўриш мумкин, хусусан:

Марказлар томонидан ҳисобот даврида қарийб 6 млн. давлат хизматлари кўрсатилди (Агентлик ташкил этилгандан буён жами ушбу кўрсаткич 30 млн.дан ошди);

14 га яқин давлат хизматлари тури жорий этилиб, 5 та давлат хизмати оптималлаштрилди, жами хизматлар тури 157 та га етди;

15 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилди, айрим хизматлар тўлиқ қайта кўриб чиқилиб, соддалаштирилди;

давлат хизматларини кўрсатиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар сони 181 тадан 86 тага камайтирилди. Хизмат кўрсатиш муддати эса 499 кундан 271кунга қисқартирилди;

ўтган 6 ойда 10 дан ортиқ Давлат хизматлари марказлари бинолари фойдаланишга топширилди, янги инновацион бинолар сони жами 149 тага етди;

15 та Марказ филиаллари ташкил этилиб, уларнинг сони 121 тага етди, улар томонидан 230 мингга яқин хизматлар кўрсатилди;

олис ҳудудлар аҳолисига 130 мингдан ортиқ сайёр хизматлар кўрсатилди;

ФҲДЁ органларининг мавжуд 60 млн.га яқин архив маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилди;

фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар 7 та турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга ошириш йўлга қўйилди;

Давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда ортиқча тўланган тўловлар бир иш кунида қайтариб бериш йўлга қўйилди;

аҳолига енгиллик яратиш мақсадида айрим давлат хизматларини кўрсатиш учун тўловлар бекор қилинди;

18 турдаги маълумот ва ҳужжатларни аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинди;

архив маълумотларига 25 млн.дан ортиқ жисмоний шахснинг шахсий идентификация (ЖШ ШИР) рақамлари бириктирилди;

ФҲДЁларда электрон навбат тизими яратилиб, Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида ишга туширилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #ДХА_сарҳисоб

ДХА директори У.Муҳаммадиев:
"Қилинган ишларимиз ҳақида кўп гапириш мумкин, бироқ, тизимимизда айрим хато ва камчиликларга йўл қўйилаётганлигини ҳам тан олишимиз керак".

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #ДХА_сарҳисоб

ДХА директори У.Муҳаммадиев:
"Сизларни коронавирусга қарши самарали усул сифатида тан олинган вакциналаш жараёнида фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

Вакцина олиб, жамиятимиздаги ёши улуғ ҳамда вакцина олиш бўйича чекловлар бўлган фуқароларимизни касалланишига сабабчи бўлиб қолишнинг олдини олинг, пандемия занжирини узинг!
"

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda