MXA QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ
368 subscribers
4.13K photos
739 videos
28 files
2.76K links
MÁMLEKETLIK XÍZMETLER AGENTLIGI QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ – Управление Республики Каракалпакстан Агентства государственных услуг

☎️ 1148

📩 [email protected]

🌐 www.davxizmat.uz

📲 https://www.facebook.com/rkgosuslug/
Download Telegram
Forwarded from Sevara Zakirova
#Сўраган_эдингиз

Ўз ҳовлимда эски иморатимни бузиб ўрнига икки қаватли иморат қуришга ҳужжатларни қаерга топширсам бўлади?

❗️Тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz портали орқали қурилиш бўлимига келишиш учун юборилиши мумкин.

Мазкур келишилган лойиҳа қурилиш ишларини бошлаш учун асос бўлади.

Давлат хизматини кўрсатиш муддати — 3 иш куни.

Хизмат учун тўлов — БҲМ 30 %.
#Сўраган_эдингиз

ФҲДЁ органлари томонидан оталикни белгилаш қандай амалга оширилади?

❗️Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган болага оталикни белгилаш ота ва онаси (агар отаси вояга етмаган ҳисобланса, у ҳолда қонуний вакили) томонидан биргаликда берилган аризаси ёки суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида ФҲДЁ органида амалга оширилади.

Оталикни белгилаш ариза берилган куни ота-онасининг иштирокида амалга оширилади, агар оталикни белгилашда ота-оналардан бири иштирок этмаган тақдирда унинг имзоси қонунчиликда белгиланган тартибда (нотариус, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасининг масъул шахси ёки тиббиёт муассасаси, ФҲДЁ органи, ҳарбий қисм ёки жазони ўташ муассасаси раҳбарининг имзоси ва муҳри билан) тасдиқланади.

Оталикни ишончнома орқали белгилашга йўл қўйилмайди.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Sevara Zakirova
#Сўраган_эдингиз

Қўшфамилияга эга бўлганлар фарзандли бўлгандан кейин фарзандига фамилия бериш тартиби қандай бўлади?

❗️Оила кодексининг 69-моддасига асосан боланинг фамилияси ота-онанинг фамилиясига қараб белгиланади. Ота-она турли фамилияларда бўлганда ота-онанинг келишувига биноан болага отасининг ёки онасининг фамилияси берилади.

Ота-онанинг хоҳишига кўра, болага ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкин.
#Сўраган_эдингиз

Онаси томонидан ташлаб кетилган болани қайд этиш тартиби қандай?

❗️Ушбу фуқаролик ҳолати бола жойлашган тиббиёт муассасаси ёҳуд бола жойлашган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органи аризасига мувофиқ, боланинг онаси томонидан ташлаб кетилганидан 7 кун ўтмасдан ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Ариза билан бир пайтда:

туғруқ бўлиб ўтган ёки туғруқдан кейин она мурожаат қилган тиббиёт муассасаси томонидан берилган туғилганлик ҳақида белгиланган шаклдаги ҳужжат;

бола жойлашган тиббиёт муассасаси томонидан берилган болани ташлаб кетиш тўғрисидаги далолатнома тақдим этилиши зарур.

Боланинг фамилияси, исми, ота исми тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек ота-она тўғрисидаги маълумотлар туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига юқорида кўрсатилган органларнинг кўрсатмасига биноан киритилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Сўраган_эдингиз

ФҲДЁ органи томонидан далолатнома ёзувларини қайд этиш рад қилиниши мумкинми?

❗️Мумкин,
агар далолатнома ёзувини қайд этиш қонунчиликка зид бўлса;

агар тақдим этилган ҳужжатлар уларга нисбатан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари ва бошқа қонун ҳужжатларида қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлмаса;

агар далолатнома ёзувини қайд эттириш учун мурожаат қилган шахс бунга ҳуқуқли бўлмаса ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш рад қилинган шахснинг талабига кўра ФҲДЁ органи ўн беш кун муддатда ушбу шахсга ёзма ёки электрон шаклда рад этиш сабабини маълум қилиши лозим.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Никоҳ тузиш тартиби ва шартлари қандай?

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Сўраган_эдингиз

Топиб олинган (ташлаб кетилган) болаларни туғилишини қайд этиш тартиби қандай, бунинг учун кимга мурожаат этиш лозим?

❗️Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этиш ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса маъмурияти ёки тиббиёт муассасасининг аризасига биноан амалга оширилади.

Болани топиб олган шахс бу ҳақда 24 соат мобайнида ушбу тумандаги ички ишлар органига ёки васийлик ва ҳомийлик органига хабар бериши керак.

Ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса ёки тиббиёт муассасаси маъмурияти бола топилганидан кейин 7 иш кунидан кечикмаган муддатда ФҲДЁ органларига топиб олинган (ташлаб кетилган) болани қайд этиш ҳақида мурожаат этишлари шарт.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Сўнгги кунларда Давлат хизматлари агентлигининг қайта алоқа воситалари орқали фуқароларимиздан уй-жой учун субсидия олишга аризани электрон шаклда юбориш мумкинми? мазмунидаги саволлар кўпаймоқда.

Субсидия олиш учун аризани электрон шаклда
my.gov.uz портали орқали юбориш мумкин.

Қандай қилиб, дейсизми?

Бунинг учун қуйидаги видеоқўлланма сизга
ёрдам беради 👇🏻👇🏻👇🏻

https://www.youtube.com/watch?v=uA-ouPlPmXk

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Кам таъминланган оилаларга
тўланадиган нафақа ва моддий ёрдам олиш учун яшаш жойидаги маҳаллага
ариза берилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Ўтган йили фарзандимни давлат боғчасига навбатга қўйганимда, имтиёзлилар рўйхатида эдик. Энди янги тартиб билан бу рўйхатга тушмаяпмиз. Фарзандимнинг навбати оддий рўйхатга ўтказиладими?

❗️
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 18 мартдаги 244-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарорига кўра, ушбу қарор кучга киргунга қадар давлат боғчаларига қабул қилиш учун сўровномаси имтиёзли рўйхатга киритилган болаларнинг имтиёзлари уларга йўлланма берилгунига қадар сақлаб қолинади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Давлат хизматлари агентлиги раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

❗️Аризага имтиҳон топшириш харажати тўланганлигини тасдиқловчи тўлов квитанцияси (pdf форматда) ва махсус сертификат (pdf форматда) илова қилинади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун қаерга мурожаат қилиш керак ?

❗️Ариза берувчи исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиши мумкин.


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

ЭНДИЛИКДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ ХУСУСИЙ СЕКТОР ҲАМ КЎРСАТИШИ МУМКИН.

Бу қандай тартибда амалга оширилади?

Агентларга қўйиладиган талаблар қандай?

Инфографика ёрдамида зарур маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Товар белгисини рўйхатдан ўтказмоқчиман. Бу учун нима қилишим лозим?

❗️Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги «Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4168-сон қарори билан тартибга солинади.

Ушбу қарорга биноан товар белгисини рўйхатдан ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказиш учун талабномалар топширилгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги бир иш куни мобайнида ушбу талабномалар ҳақидаги маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради;

ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, сотувчилар ёки уларнинг вакиллари талабномалар эълон қилингандан сўнг Агентликка рўйхатдан ўтказиш учун ноҳалол топширилган аризалар ҳақидаги ёзма эътирозларини тақдим этишлари мумкин;

товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир мутлақ ҳуқуқ, товар келиб чиққан жой номи ва (ёки) товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи ўша куннинг ўзида товар белгиси ҳақидаги маълумотларни Агентликнинг расмий веб-сайтида мажбурий тарзда жойлаштирган ҳолда Товар белгилари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб вужудга келади;

товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиши товар белгиси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сўнгги уч йил мобайнида узлуксиз равишда фойдаланилмаганда, шунингдек, жамоавий белгидан фойдаланиш тўғрисидаги келишув бузилган тақдирда манфаатдор шахснинг аризасига биноан қабул қилинган суд қарори асосида муддатидан аввал тўлиқ ёки қисман тугатилиши мумкин.

Тонировка учун рухсатномни фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилишини эшитдим. Саволим шундан иборатки, ҳозир ўзим мустақил my.gov.uz сайтидан рухсатнома олишим мумкинми?

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига кўра, 2021 йил 1 октябрдан автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали, яъни my.gov.uz сайти орқали кўрсатилади.

Ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга кўра, автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари автотранспорт воситаси эгаси томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

Рухсатнома 1 йил муддатга берилади. Ариза берувчи томонидан рухсатнома учун тўлов 10 кун муддатда амалга оширилади.

Жавоблар ДХА ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий маркази томонидан тайёрланди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул
қилиш жадвали билан танишинг.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун кимлар мурожаат қила олади?

❗️Имтиҳон топшириш пайтида ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган, имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилишни сўраб белгиланган тартибда мурожаат қилган жисмоний шахс (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили) Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

Хизматдан электрон шаклда фойдаланишни истасангиз, қуйидаги видеоқўлланма Сизга услубий кўмак беради.

ВИДЕОҚЎЛЛАНМА

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда фуқаролар давлат божини тўлашдан озод қилиниши мумкинми?

❗️Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига кўра, қуйидагилар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда давлат божи тўлашдан озод қилинади:

халқ таълими органлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар — етим болаларни ва ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни болалар муассасаларига ва ўқув юртларига юбориш учун туғилганлик тўғрисида такрорий гувоҳномалар берганлик учун;

жисмоний шахслар — туғилиш, ўлим қайд этилганлиги учун, уларга фарзандликка олинган, оталик белгиланган, жинси ўзгартирилган ҳолларида, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш чоғида йўл қўйилган хатолар муносабати билан туғилганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ёзувлари ўзгартирилган, тўлдирилган ва тузатилган тақдирда гувоҳномалар берганлик учун;

жисмоний шахслар — уларга белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб ёки руҳий ҳолатининг бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ёхуд қилган жиноятлари учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар билан никоҳни бекор қилиш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори асосида гувоҳномалар берганлик учун;

жисмоний шахслар — уларга реабилитация қилинган қариндошларининг вафот этганлиги тўғрисидаги такрорий гувоҳномалар берганлик ёки илгари берилган гувоҳномаларни алмаштирганлик учун;

Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойлар ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар — уларга такрорий гувоҳномалар берганлик учун.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Боғчадаги бўш жойлар ҳисоби ким томонидан юритилади?

Хабарингиз бор, янги тартибга кўра 2018 йил 1 апрелдан бошлаб болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат хизматларидан фойдаланиш учун фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

❗️Бунда, давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги бўш жойларнинг электрон ҳисобини юритиш, болаларни ташкилотларга қабул қилиш учун электрон навбатни шакллантириш ва йўлланмаларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими (МТБАТ) томонидан амалга оширилади.

Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ташкилот қуввати ва тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг доимий равишда, шунингдек, ташкилотнинг бўш ўрни ҳақидаги маълумотларнинг гуруҳ очилган ёки ёпилган, гуруҳ қуввати ёки таълим тури ўзгарган, бола қабул қилинган ва ташкилотдан чиқарилган ёки бошқа гуруҳга ўтказилган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида МТБАТга киритиб борилишини таъминлайдилар.

Тартибга кўра, Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, тўлдирилган сўровнома автоматик равишда МТБАТга юборилади. МТБАТда автоматик равишда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

тегишли ташкилот ва гуруҳда бўш ўрин бўлганда — йўлланма шакллантирилади;

тегишли ташкилот ва гуруҳда бўш ўрин бўлмаганда — сўровнома тегишлича умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритилади ҳамда хабарнома шакллантирилади.

Мактабгача таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида ташкилотлар ва гуруҳлардаги бўш ўринлар сони тўғрисидаги маълумотлар доимий равишда янгилаб борилади.

Давлат хизматлари марказлари, ваколатли органлар ва ташкилотлар ўртасида ахборотлар алмашуви фақат идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда амалга оширилади.

🔗Aлоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·