MXA QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ
369 subscribers
4.13K photos
739 videos
28 files
2.76K links
MÁMLEKETLIK XÍZMETLER AGENTLIGI QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ – Управление Республики Каракалпакстан Агентства государственных услуг

☎️ 1148

📩 [email protected]

🌐 www.davxizmat.uz

📲 https://www.facebook.com/rkgosuslug/
Download Telegram
Forwarded from Sevara Zakirova
#Бу_муҳим

❗️Болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш хизмати қайта ишга туширилди.

Бунда фақат ариза бериш ва навбатни текшириш имкони мавжуд.

Аввал хабар қилинганидек, навбат юрмайди ва 2020 йил 16 мартдан республикадаги профилактика тадбирлари тугагунга қадар болаларни МТТга қабул қилиш бўйича йўлланмалар шакллантирилмайди.

Хизматдан электрон фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида қуйидаги ҳавола орқали ўтишингиз мумкин 👇🏻👇🏻 👇🏻
https://my.gov.uz/uz/service/285

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Бу_муҳим

❗️Рухсат этиш хусусиятига эга қатор ҳужжатлар бекор бўлмоқда

“Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

👉 37 та лицензия ва 10 та рухсатнома бекор қилинади;
👉 16 та лицензия ва 11 та рухсатнома бирлаштириш йўли билан бекор қилинади;
👉 17 та лицензия ва 14 та рухсатномалар хабардор қилиш тартиби жорий этилиши йўли билан бекор қилинади;
👉 14 та турдаги лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш муддатлари қарийб 2 бараварга қисқартирилади;
👉 115 та лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилади.

Фармонга кўра, хабардор қилиш тартиби жорий этилган фаолият (ҳаракат) учун расмийлаштирилган лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиши ўз кучида қолади ва ушбу фаолият (ҳаракат)ни амалга ошириш учун ваколатли органни хабардор қилиш талаб этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
@davxizmat
#Бу_муҳим

Бизнесни рўйхатдан ўтказиш билан бир вақтнинг ўзида миллий ва чет эл валютасидаги банк ҳисоб варақларини масофдан туриб очиш имконияти мавжуд эканлигидан хабардормисиз?

❗️ДХА билан бизнесингизни рўйхатдан ўтказиб, шу ернинг ўзида исталган банкда ҳисоб рақам очишингиз мумкин.

Буни қандай қилиб электрон тарзда амалга ошириш мумкинлигини билишни истасангиз, видео-қўлланмамизни томоша қилинг! 👨🏻‍💻👩🏻‍💻

https://www.youtube.com/watch?v=XycDUpN6Am8&feature=youtu.be

Tas ix:
https://mover.uz/watch/0w6Zxdcm/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Бу_муҳим

Давлат хизматлари агентлиги Касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб Махмудова Мадина Сайдиусмоновна сайланди.

М.Махмудова ДХА ФҲДЁ органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бўлими етакчи мутахассиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Касаба уюшмалари:

ўз аъзоларининг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилади;

иш билан таъминлаш борасидаги давлат сиёсатини ишлаб чиқишда иштирок этади;

ташкилотларда ишдан бўшатиладиган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қонун ҳужжатлари асосида жамоа шартномасида белгиланадиган чора-тадбирларини таклиф этади.

❗️Касаба уюшмалари иш берувчи, иш берувчиларнинг бирлашмаси билан жамоа музокараларини олиб боришда ва жамоа шартномаларини, келишувларини тузишда устувор ҳуқуққа эга бўлади, уларнинг бажарилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Бу_муҳим

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) фаолиятида юзага келадиган хизматлар билан боғлиқ хатоликлар ва Портал фаолиятига оид бошқа Сизни қизиқтирган масалалар тўғрисидаги саволларингизни 👇🏻
https://t.iss.one/myGovUzSupportBot Телеграм-боти юборишингиз мумкин.

——————————————

Об ошибках, касающихся услуг на Портале интерактивных государственных услуг (my.gov.uz) и другим интересующим Вас вопросам по тем или иным услугам Вы можете обратиться через телеграм - бот 👇🏻
https://t.iss.one/myGovUzSupportBot.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Бу_муҳим

ДХА ОГОҲЛАНТИРАДИ: АҲОЛИГА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК МУҚАРРАР!

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 215.5-моддасига асосан:

- давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганликда;
- давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганликда;
- арз қилувчидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олганликда;
- давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонуний талабини (топшириғини) бажармаганликда ифодаланган тарзда бузилиши

Давлат хизматлари агентлиги органлари томонидан қуйидаги турдаги маъмурий жазо чораларини қўллашга асос бўлади:

❗️мансабдор шахсларга ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима
солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — мансабдор шахсларга ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
#Бу_муҳим

“Аҳолини уй-жой билан таъминлаш: ипотека кредити билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолар” мавзусидаги онлайн давра суҳбатига таклиф қиламиз!

🏢Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти “Аҳолини уй-жой билан таъминлаш: ипотека кредити билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолар” мавзусидаги онлайн давра суҳбатига таклиф этади.

Онлайн вебинар уй-жой сотиб олиш учун тижорат банкларидан ипотека кредитлари олиш билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолар таҳлилига бағишланган бўлиб, тадбирда банк, молия ва ҳуқуқ соҳаси мутахассислари иштирок этадилар.

🗓Сана:18 декабрь 2020 йил
Вақт: 15:00
📹Манзил: Zoom платформаси

Давра суҳбатида қатнашиш учун ҳавола 👇👇👇
https://us02web.zoom.us/j/87878185158?pwd=eGYxUmlvRW5jZERuei9pUDJMZmlqUT09

Тадбир онлайн транслациясини қуйидаги ҳаволада кўришингиз мумкин👇👇👇
https://www.facebook.com/groups/adliya

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Бу_муҳим

❗️1 мартдан бошлаб, даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлар ажратиш учун аризалар қабул қилинади.

Қуйида субсидия олиш учун аризани электрон шаклда юбориш
ҳақида видеоқўлланмани тақдим этамиз 👇🏻👇🏻👇🏻

https://www.youtube.com/watch?v=vOzNl1g34v8&feature=youtu.be

⚡️Ариза берувчининг аризаси у рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги туман ёки шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

❗️Агар субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига унинг хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари) даромадлари қўшилгандан сўнг ўртача ойлик даромадлари миқдори Низомнинг
2-бандида кўрсатилган
меъёрлардан кам бўлса, бошқа жисмоний шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкин


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Бу_муҳим

⚡️ 13 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май – пайшанба кунига тўғри келиши муносабати билан Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Президент Фармонига мувофиқ, 2021 йилнинг 14-15 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари ҳисобланади.

Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
⚡️#Бу_муҳим

Бугундан давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан бир қатор ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди.

❗️Юқорида кўрсатилган ҳужжат ёки маълумотларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолидан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Ҳурматли фуқаролар!

Агар Сиз юқорида қайд этилган ҳужжатлар, маълумотномаларни
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, зудлик билан ❗️Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

❗️Маълумот учун: Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилиш учун қайта алоқа воситалари👇🏻

☎️ 1148
📩
[email protected]
🌐
www.davxizmat.uz
📲
https://www.facebook.com/davxizmat/

Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларига мурожаат учун:

Андижон вилояти - (74) 225-20-03
Бухоро вилояти - +998652239933
Жиззах вилояти - (72) 221-50-50
Наманган вилояти - (69) 226 11 00 (ички рақам 5003, 5010)
Фарғона вилояти - (73) 243 92 12
Самарқанд вилояти- (55) 701-00-55 ( ички рақам 3004)
Сирдарё вилояти - (67) 236-11-48 (ички рақам 2006)
Қашқадарё вилояти- +998-75-220-06-10
Сурхондарё вилояти- (55) 451-11-48 (ички рақам 7509)
Навоий вилояти - (79) 221-11-48, 79-220-11-48
Тошкент вилояти - (71) 230-32-48
Хоразм вилояти - (62 )227-77-22
Қорақалпоғистон Республикаси - +998 55 101-70-96
Тошкент шаҳри - 71-203-60-02, 71-203-60-10

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Бу_муҳим

ДХА АГЕНТИ БЎЛМОҚЧИМИСИЗ?

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Бу_муҳим

КИМЛАР КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАНИШИ ШАРТ?

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Бу_муҳим

⚡️Сўнгги 3 йил давомида ФҲДЁ бўлимлари томонидан 81 мингдан ортиқ туғилиши ўз вақтида қайд қилинмаган болаларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштириб берилган.

Аслида
бу ижобий ишга қачон ва ким томонидан ташаббус қилинган?

БАТАФСИЛ

🔗Aлоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·